Ҳақни билса унга амал қилиши кераклигини билиб, ҳақдан қочиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Илм талаб қилиш (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=20) +--- Thread: Ҳақни билса унга амал қилиши кераклигини билиб, ҳақдан қочиш (/showthread.php?tid=956) |
Ҳақни билса унга амал қилиши кераклигини билиб, ҳақдан қочиш - Ali - 11-27-2011 assalomu alaykum wa rahmatulloh kupchilik birodarlarimizga bir narsaga buyirib yoki qaytarish va umuman dindan bir narsani habarini beraman desa qulog'iga panjasini tiqib yuz ugiradi sababi ularni fikri u eshitgan narsasiga amal qilish kerak buladi agar amal qilmasa gunoh shunga agar bilmasa shu buyuriq yoki qaytariq habarini amal qilish ham vojib bulmaydi va shu bilmagani sabablik qiyomatda uni kechiriladi degan fikrda bulib bir maruza bersangiz eshitmaydi yoki kitob bersangiz uqimaydi shunday kishilarni hukmi yoki shu amalni hukmi hadisdan eki biror ahli sunna wal jamoa olimlaridan keltirib bersangizlar iltimos RE: Ҳақни билса унга амал қилиши кераклигини билиб, ҳақдан қочиш - mutaallim - 03-06-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ақида борасида билимсизлик сабаб маъзур (деб қаралишлик) ҳукми Савол: “Билимсизлик сабаб узрли деб (топилиш) масаласида ҳазратларининг қарашлари қандай? Хоссатан ақидавий масалаларда? Бизга ушбу ишни ёритиб берсангиз, Аллоҳ таоло сизни яхшилик билан мукофотласин!”. Жавоб: “Ақида энг муҳим иш ва энг улуғ вожиботдир. Унинг ҳақиқати: Аллоҳга, малоикаларига, китобларига, элчиларига, охират кунига ҳамда тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтиришдир. У субҳанаҳу ва таоло ибодатга лойиқ деб иймон келтириш ва У Зотга ушбуни гувоҳлик беришдир. У – Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик беришдир. Мўмин киши Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ҳақ маъбуд йўқ деб гувоҳлик беради. Ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг элчиси, Аллоҳ таоло у кишини жин ва инсон тоифасига юборган ва у киши пайғамбарларнинг сўнггисидир, деб гувоҳлик бериш. Ушбу ишларнинг барини (билиб, гувоҳлик бериш) лозим-у лобуддир. Ва бу ақиданинг устунидир. Ушбу илм эркак ва аёлларнинг ҳаққида баб-баробар лозимдир. Ва бу диннинг асоси ва миллатнинг пойдеворидир. Аллоҳ ва Росули хабар берган қиёмат(даги) ишлар, жаннат, дўзах, ҳисоб-китоб, жазо, саҳифаларнинг тарқатилиниши, уларни ўнг ёки чап томондан олиниши, амалларни тарозида тортилиши ва бундан бошқа Қуръон оятлари ҳамда пайғамбар ҳадисларида келган хабарларга иймон келтириш вожибдир. Ушбу ишлардан жоҳил қолишлик узр бўлолмайди. Балки ушбу кишига ана шу ишларни таълим олишлиги ва бу борада аниқ илмга эга бўлиши-мулоҳаза юритиши вожиб бўлади. Ушбу ишлар борасида мен билмас эдим, деган сўзи билан узрлилар сафидан ўрин эгаллолмайди. Ҳолбуки у мусулмонлар орасида ва дарҳақиқат унга Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати етиб борди. Ушбу кимса бош тортувчи, ғофил, ушбу буюк ишдан ўзини жоҳиликка солувчи-назар пизанд қилмайдиган кимса деб аталиб, узри қабул қилинмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!”. (Фурқон/44). Ва яна ушбу қовли: “Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир”. (Аъроф/179). Аллоҳ таоло ушбуларга ўхшаш кимсалар ҳақида шундай деди: “Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутиниб олганлар-да, яна ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар”. (Аъроф/30). Ва яна ушбу улуғ ояти каримага ўхшаш бошқа оятларда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билимсизлик, юз ўгириш ва бехабар эканликлари сабаб зулм қилувчи бўлган кимсаларни узрлилар сафига киритмади. Мамлакатларнинг узоқ чеккасидаги мусулмонлардан йироқда бўлган кишига келсак, ушбу жойларда мусулмонлар мавжуд эмас, Қуръон ва Суннат етиб бормаган(лиги сабабидан) у киши узрли деб қаралади. Ва унинг ҳукми аҳли фатрат ҳукмида бўлиб, ушбу кимса ана шу ҳолатда вафот этадиган бўлса қиёмат куни синовга тутилади. Лаббай деб буйруққа итоат этса жаннатга киради. Итоатсизлик қилган кимса эса дўзахга киради. Гоҳида баъзи инсонлар бехабар қоладиган намоз, закот, ҳажнинг баъзи ҳукмларига келсак, ушбу масалалар борасида киши билимсизлик сабаб узрли деб топилиши мумкин. Бу борада хараж-танглик йўқ. Чунки ушбу масалалардан кўплаб инсонлар бехабар бўлиши мумкин. Ва ҳар бир киши ушбу масалаларнинг фиқҳини (қўлга киритишга) қодир эмас. Ушбу масалаларнинг иши енгил. Мўмин кишига динни таълим олишлиги, тушуниб етишлиги ва илм аҳлидан сўрашлиги вожиб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар!”. (Наҳл/43). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан билимсизлик билан фатво берган қавмга қарата шундай деганлари ривоят қилинган: “Ахир, билмасалар сўрамайдиларми?! Билимсизликнинг давоси савол (сўрашдир)”. (Абу Довуд (284)). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни динни тушунувчан қилиб қўяди”. (Бухорий (69), Муслим (1719)). Мусулмонларнинг эркак ва аёлларига динни тушуниб етишлари, ўзларига муаммоли бўлган масалаларни сўрашлари ва билимсиз бўлиб сукут сақламасликлари, юз ўгириб кетмасликлари ва ғафлатда бўлмасликлари вожиб бўлади. Чунки улар Аллоҳга ибодат қилиш ва У субҳанаҳу ва таолога итоат этиш учун яратилишди. Бунга эса фақат илм ва амал билан эришиш мумкин. Илм эса ғафлат ва юз ўгириб кетиш билан ҳосил қилинмайди. Илм талаб қилиш ва илм аҳлидан сўраб боришдан ўзга чора йўқ. Тоинки жоҳил киши таълим олсин”. Манба: http://binbaz.org.sa/mat/2164 |