Тавҳид форуми
«Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Ақида китоблар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=6)
+--- Thread: «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) (/showthread.php?tid=962)

Pages: 1 2


«Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) - mutaallim - 11-26-2011

لا اله الا الله

«Ла илаҳа иллаллоҳ»

Маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати
Муаллиф
Фазилатли шайх
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саид Рослан
ҳафизаҳуллоҳ
"Фурқон" нашриёти
1430ҳ – 2009м
Миср араб республикаси – Ашмун – Субк ал-Аҳад
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Сўнг:
Аллоҳ таоло халқларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратди: "Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим". (Зориёт/56).
Ибодат – у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло элчиларининг тилида баён қилганидек, Аллоҳга Унинг буйруқларига бўйсуниш ва қайтариқларидан четлашишлик билан итоат қилишдир. Ибодат – Аллоҳ таоло яхши кўриб, рози бўладиган зоҳирий ва ботиний ҳар бир сўз ва амални ўзида жамловчи бўлган бир сўздир.
Субҳанаҳу ва таолога ибодат қилиш – у, буюрилган ишни қилиш ва қайтарилган ишни тарк этиш билан Унга итоат қилишдир. Ана шу ислом динининг ҳақиқатидир. Чунки исломнинг маъноси, (инсон) Аллоҳ таолога ниҳоятда хокисорлик ва итоат билан тўла таслим бўлишдир.
Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюрганидек, Ўзгасига ибодат қилишдан қайтарган ҳам. Аллоҳ таоло шундай дейди: "Аниқки, биз ҳар бир умматга: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар", (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз". (Наҳл/36).
Аллоҳ таоло айтдики: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!". (Нисо/36).
Ва яна Аллоҳ таоло шундай дейди: "Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди". (Бақара/256).
Дарҳақиқат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, кимки Уни (ибодатда) яккаласа, ибодатни У Зотнинг ёлғиз Ўзи учун холис адо этиб, иймонига ширкни аралаштириб юбормаса, дунё-ю охиратда омонликда бўладиганлардан бўлиб, сиротул мустақим узра ҳидоят топганлар деб баён қилди.
Аллоҳ таоло айтдики: "Иймон келтирган ва ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар – ана ўшалар учун хотиржамлик бордир ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар". (Анъом/82). Яъни: ибодатни ёлғиз У Зотнинг Ўзи учун адо этиб, иймонларини ширк билан аралаштирмаганлар, улар шу амал билан муваҳҳидлардир. (Оятда зикр қилинган) зулмдан мурод ширкдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, айтдиларки: "Иймон келтирган ва ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар", ояти нозил бўлганда биз: Эй Росулуллоҳ, қай биримиз ўзига зулм қилмайди?, дедик. Шунда айтдиларки: бу сизлар айтгандек эмас. Луқмоннинг ўғлига қарата айтган сўзини эшитмаганмисизлар: "Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир". (Луқмон/13)". Бухорий (3181, 3246), Муслим (124).
Дарҳақиқат тавҳид калимаси тавҳидни энг мукаммал суратда баён қилиб беради.
Ушбу буюк калима бўлмиш "Ла илаҳа иллаллоҳ" билан Аллоҳ таоло Ўзига гувоҳлик берди. Фаришталар ва халқларидан бўлган илм эгалари ҳам У Зотга ушбу калима билан гувоҳлик беришди. Аллоҳ таоло айтадики: "Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикматлидир". (Оли Имрон/18). Демак "Ла илаҳа иллаллоҳ" ислом калимасидир. Ушбу калима далолат қилган ва унинг остига яширинган маъноларни билиб, уни қабул қилган ва шунга биноан амал қилиш билан бўйин эгган кишининггина исломи саҳиҳ бўлади.
Ушбу, ширкка батамом зид келадиган ихлос калимасидир. Айтгувчисини Аллоҳга ширк келтиришдан тўсадиган тақво калимасидир. У куфр билан ислом орасини ажратувчи калимадир. Пайғамбар ва элчиларнинг бари ушбу калима билан жўнатилишди. Аллоҳ таоло айтадики: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар", (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз". (Наҳл/36).
Ягона, (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчи, туғмаган ва туғилмаган ҳамда ҳеч ким У Зотга тенг бўлмаган Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш – катта ширкни рад этадиган тавҳиддирки, ана шунга асосланиб қибла ўрнатилди, қон ва мол сақловда бўлиб, иймон диёри куфр диёридан ажралди. Ушбу калима сабаб миллат саҳиҳ бўлиб, шариат қоим, дин эса барқарор бўлди.
Ушбу рисолада қуидаги маънолардан бир парчаси баён қилиб берилади. Аллоҳ таолодан уни Ўзининг Юзи учун холис бўлмоқлигини, бу билан халқларига манфаат бўлишини сўраб қоламан. Демак ушбу рисолада –Аллоҳнинг куч, қуввати билан- "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати борасида баён қилинади.
Аллоҳ таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан бизга мақсад ва нийятда ихлосни, сўз ва амалда эса эҳсонни насиб айлашини ҳамда Ўзининг фазлу-марҳамати билан ҳусни мақбул айлашини сўрайман. Албатта У барча нарсага Қодир Зотдир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, ота-боболари бўлмиш Иброҳим ва Исмоилга ва бошқа пайғамбар ва элчиларга, аҳли оилалари ва барча саҳобаларига кўпдан-кўп салавоту саломлар йўлласин.
Охирги тилагимиз, барча мақтовлар оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.
Субк ал-Аҳад – чоршанба куни. 1430 ҳижрий йил, 25 Жумадул охир. 2009 милодий йил, 18 июн.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саид ибн Рослан. –Аллоҳ таоло у киши ва ота-оналарини афв айласин-



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси - mutaallim - 11-26-2011

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Сўнг:
Бандаларга вожиб бўладиган аввалги буйруқ, Аллоҳ таоло уларни нима учун яратганини билишдир. Чунки (У Зот) улардан ўша (аввалги вожибот) асосида аҳд-мийсоқ олган, уларга элчиларни ўша нарса билан юбориб, китобларни нозил қилган. У (аввалги вожибот) сабабли дунё-ю охират, жаннат ва дўзах яратилиб, ушбу иш сабабидан қиёмат қоим бўлади. У (аввалги вожибот) дея тарозулар ўрнатилиб, (амал) саҳифалари тарқатилади ва ана шу (аввалги вожибот) асносида саодат ва бадбахтлик юз беради ҳамда ушбу иш ҳисобига қараб нур тақсимлаб берилади: "Кимга Аллоҳ нур (иймон) бермаса, бас, унинг учун (ҳеч қандай) нур бўлмас". (Нур/40).
Дарҳақиқат Аллоҳ таоло бизга, У Зот бизни фақат Ўзига ибодат қилишимиз учунгина яратганини хабар берди. Ибодат – Аллоҳ таоло яхши кўриб, рози бўладиган зоҳирий ва ботиний ҳар бир сўз ва амални ўзида жамловчи бўлган бир сўздир.
Ибодатнинг асли ва унинг мазмун-моҳияти тавҳиддирки, у сабабли элчилар жўнатилиб, китоблар нозил қилинди. У (тавҳид) сабабли жиҳодга буйруқ берилиб, ҳар бир мукаллафга фарз қилинди. Унинг сабабидан дунё ва охират ҳамда жаннат ва дўзах яратилди.
Тавҳид ушбу талаффуз қилиш енгил, пурмаъно ва қадри олий бўлган калимага жо бўлгандир:
"لا اله الا الله"
Шаҳодат калимаси, саодат диёрининг калити, диннинг аслу-асоси, ишнинг боши, дарахтнинг илдизи, биносининг пойдеворидир. Қолган рукн ва фарз ибодатлар эса, унинг маъносини лозим тутиб, у тақозо қилганга кўра амал қилишга қайдланган ва уни тўлдирувчи ҳамда унинг шохчаси бўлган амаллардир.
Аллоҳ таоло халқларни ана шу иш сабаб яратди. Субҳанаҳу ва таоло ушбу ишни Ўзининг мана бу қовлида очиқ баён қилди: "Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим". (Зориёт/56).
Дарҳақиқат Аллоҳ таоло бандага "Ла илаҳа иллаллоҳ" деб гувоҳлик бериш ва унга амал қилишни вожиб қилди. Аллоҳ таоло айтадики: "Бас, (Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!". (Муҳаммад/19).
Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига хитоб қилганда аввал мана бу сўз билан хитоб қилган: "Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир". (Аъроф/59).
Аллоҳ таоло элчиларни ушбу "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлмиш пок калимадаги нафий ва исбот билан жўнатди. У элчиларнинг ўз қавмларига қилган аввалги даъватларидир: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар", (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз". (Наҳл/36).
Аллоҳ таоло шундай деди: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: "Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, ёлғиз Менгина бордирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар", деб ваҳий юборгандирмиз". (Анбиё/25).
Ушбу калима сабаб Аллоҳ таоло жин ва инсни, осмонлар ва ерни яратди. Бунинг сабабидан одамлар икки фирқага бўлинишади: биринчиси жаннатда, иккинчиси эса жаҳаннамдадир.
"Ла илаҳа иллаллоҳ" калимаси ихлос калимасидир. Чунки у Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришни рад этади ва ибодатни ёлғиз субҳанаҳу ва таолога исбот қилади.
У ихлос калимасики, тавҳид ва ибодатни холис адо этиш ҳамда Аллоҳ таолога ширк келтиришдан четлашишдир.
У-Аллоҳ жалла ва ала айтганидек тақво калимасидир: "Ўшанда кофир бўлган кимсалар дилларига қизиққонликни – динсизлик қизиққонлигини солганларида, (яъни, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканларини инкор этишиб, мусулмонларни Маккага киришдан тўсганларида), Аллоҳ Ўз пайғамбарининг ва мўминларнинг устига Ўз сакинат-оромини туширди ва уларга тақво калимасини (яъни, Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини) лозим қилди. Улар ўша (калима)га жуда ҳақдор ва аҳл-лойиқ эдилар. Аллоҳ барча нарсани Билувчи бўлган Зотдир". (Фатҳ/26).
(Оятдаги) "Тақво калимаси"дан мурод "Ла илаҳа иллаллоҳ"дир.
Ва у-мустаҳкам ҳалқадир. Аллоҳ таоло айтадики: "Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир". (Бақара/256).
Ва у ("Ла илаҳа иллаллоҳ")-Аллоҳ таоло ушбу қовлида зикр қилган аҳду-паймондир: "(У кунда) фақат Раҳмон наздида аҳду-паймон олган, (Аллоҳни бир билиб зиммаларидаги фарзларни адо этган) кишиларгина шафоат қилишга эга бўлурлар". (Марям/87).
Ва яна у-Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қовлида зикр қилган яхшиликдир: "Ким яхшилик билан келса, бас, унинг учун ўша (яхшилигидан) яхшироқ (мукофот) бўлур. Ва улар ўша куннинг даҳшатидан омондадирлар". (Намл/89).
Ва у-Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қовлида айтиб ўтган ҳақ гувоҳликдир: "Магар ўзлари билган ҳолларида ҳақ гувоҳлик берган (яъни, "Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бор эканлигига гувоҳлик бераман", деган) кишиларгина (Аллоҳнинг изни-иродаси билан шафоат қилишга қодир бўлурлар)". (Зухруф/86).
Ва у Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қовлида зикр қилган юксак мисол-хислатдир: "Осмонлар ва ердаги энг юксак мисол-хислат (яъни, Тенгсиз-Ягоналик хислати) Уникидир. У Қудратли, Ҳикматлидир". (Рум/27).
Ва у Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг ушбу қовлида зикр қилган гўзал оқибатдир: "Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садоқотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса, ҳамда гўзал оқибатни тасдиқ этса, бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз". (Лайл/5-7).
Ва у Аллоҳ азза ва жалла айтгандек устивор сўздир: "Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур". (Иброҳим/27).
Аллоҳ таоло элчилар ва уларннинг умматларидан ушбу калима ҳақида сўрайди: "Энди албатта Биз ўзларига пайғамбар юборилган кишилар билан ҳам, (уларга) юборилган пайғамбарлар билан ҳам савол-жавоб қилурмиз". (Аъроф/6).
Элчиларга қарата шундай дейди: "Сизларга (яъни, қилган даъватингизга умматларингиз томонидан) қандай жавоб бўлди?". (Моида/109).
Халқларга қарата айтадики: "Пайғамбарларимга нима жавоб қилган эдинглар?". (Қасос/65).
Демак "Ла илаҳа иллаллоҳ" ихлос ва тақво калимаси ҳамда мустаҳкам ҳалқадир. У куфр ва иймон орасини ажратиб турувчи калимадир. Тил билан талаффуз қилиш билан бирга маъносига эътиқод қўйиш ва у лозим тутган амалларга амал қилиш лозим бўлади. Ундан мурод маъносидан жоҳил қолган ҳолда тилда айтишликнинг ўзи эмас. У лозим тутган амалларга амал қилинмайдиган бўлса, бу бирор нарсадан беҳожат қилолмайди. Чунки мунофиқлар уни тилларида айтишарди, ҳолбуки улар кофирлардан ҳам қуида, жаҳаннамнинг пастки қатламларидадир. Шу билан бирга улар, яъни мунофиқлар, намоз ўқиб, садақа қилиб, рўза тутишарди. Гоҳида эса ҳаж ҳам қилишарди.
Демак ундан ирода қилингани қалбда этиқод қилиб, тил билан нутқ қилиш ва "Ла илаҳа иллаллоҳ" тақозо қилган амалларга амал қилишдир.
Бу эса ибодатни Аллоҳ таоло учун холис адо этиш ва субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига ибодат қилишни тарк этиш билан бўлади.
Демак "Ла илаҳа иллаллоҳ" ҳам нутқ қилиш ва ҳам илму-амал калимасидир.
"Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси: Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилинсада, у ботилдир. Аллоҳ таоло шундай деди: "Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина ҳақ экани ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзигина энг Юксак ва Буюк Зот эканлигидир". (Ҳаж/62).
Субҳанаҳу шундай деди: " Бас, (Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг". (Муҳаммад/19).
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Илоҳ-у сиғиниладиган Зотдир. Сиғиниладиган Зот эса ибодат қилинмоқликка лойиқдир". ("Мажъмуъ ал-Фатава" (10/249)).
Луғатда эса: "Киши қуллик бажо қилганда сиғинди деб айтилади. Феълдаги ҳамза, лом ва ҳа (алиҳа феъли) бир асл бўлиб, у қуллик бажо қилишдир". ("Муъжам мақойис ал-Луғо" (1/127), Абдуссалом Ҳарун таҳқиқи остида).
"Ла илаҳа иллаллоҳ": Аллоҳдан Ўзга ҳақ маъбуд йўқдир. Аллоҳни ёлғиз Ўзини ибодатда яккалашлик лозиму лобуддир. У тавҳиди улуҳийятки, келишмовчилик ана шу бобда рўй берди. Бунинг сабабидан хусумат илдиз отиб, жиҳод бозори ўрнатилди. Улуҳийятнинг маъноси эса: ибодатдир.
"Ла илаҳа иллаллоҳ" луғат, тафсир ва фиқҳ уламоларининг барчаларини наздида, илоҳ у маъбуддир. Сиғиниш эса қулликни адо этмоқдир.
Ибодатга тўхталадиган бўлсак, унга баъзилар урфга алоқадор бўлмай, ақл тақозосисиз шаръан буюрилган буйруқ, деб таъриф беришди. Салафлардан келган асарларда эса: ибодат-тоат, деб изоҳ берилган. Буюрилган ишни қилиш ва қайтарилган ишни тарк этиш ушбу маъно остига дохил бўлади. Буюрилган иш хоҳ у вожиб ёки мустаҳаб амал бўлсин. Қайтарилгани эса ҳаром ёки макруҳ бўлган иш бўлсин. Кимки дуо, сажда, жонлиқ сўйиш, назр аташ ва бундан бошқалар каби ибодат турларидан бўлган бирор бир турни Аллоҳдан ўзгасига йўналтирадиган бўлса, бас, у мушрикдир.
"Ла илаҳа иллаллоҳ" Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсага кофир бўлишни ўз ичига олгандир. Чунки "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси,ибодатни ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилиш ва Ундан ўзга ибодат қилинадиган ҳар қандай нарсадан безор бўлишдир. Ана шу Ундан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсага кофир бўлишнинг маъносидир. Чунки Ундан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсага кофир бўлишнинг маъноси: ундан безор бўлиб, унинг ботил эканини эътиқод қилмоқдир.
Ушбу Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидаги тоғутдан юз ўгиришнинг маъносидир: "Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди". (Бақара/256).
Тоғут: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарсадир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: "Аниқки, Биз ҳар бир умматга: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар", (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз". (Наҳл/36).
"Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг икки рукни бор: Нафий ва исбот.
"Ла илаҳа" Аллоҳ таолодан ўзга ҳар қандай нарсага ибодат қилишни рад этади.
"Иллаллоҳ" эса ибодатнинг барчасини ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилади.
Ушбу нафий ва исбот элчилар олиб келган ва китоблар нозил қилинган тавҳиддир. Ва у "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик бериш билан ҳақиқий илоҳликни Ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилишликки, фақат У Зотга ибодат қилиниб, Унгагина таваккал қилинади ва Унинг учун дўст тутилиб, Унинг йўлида душман тутилади ҳамда У Зот учунгина бирор амалга қўл урилади. Шунинг учун ҳам элчилар олиб келган тавҳид Аллоҳ таоло Ўзи учун исбот қилган исм ва сифатларни исбот қилишликни ҳам ўз ичига олади.
Ушбу калима нафий ва исботдир. Тавҳид фақат у иккиси билангина мукаммал бўлади. Аллоҳ таолодан ўзгасидан, хоҳ у элчилар бўлсин, ҳатто Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам, фаришталар ва Жаброилдан ҳам улуҳиятни рад этиш. Энди у икковларидан бошқа пайғамбар ва солиҳлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Ҳамда улуҳийятни Аллоҳ азза ва жалла учун исбот қилмоқдир. Нафийни ўзи етарли эмас. Ҳудди шундай исботни ўзи ҳам кифоя қилмайди. Балки ушбу икки иш ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиши лозиму лобуддир.
Сиз бу маънони (араб тилидаги) чеклов услубини билганингиздагина том маънода тушуниб етасиз. Сиз: Зайд шижоатлидир, деб айтсангиз, бу ўринда ундан бошқа яна шижоатлилар бор экани ҳали рад этилмаган бўлади. Балки ундан-да шижоатлилар бордир.
Энди: Зайд шижоатли эмас, десангиз, сиз ушбу рад этиш бўлмиш шижоатсизликни Зайдни ўзига челай олмадингиз.
Бироқ сиз: Фақат Зайдгина шижоатлидир, деб айтсангиз, уни ана шу дамда шижоатда якка деб билган бўласиз.
Демак, "Ла илаҳа иллаллоҳ" ҳам нафий ва исботдир. Аллоҳ таолодан Ўзга ҳар қандай илоҳликни рад этиш ва уни Аллоҳ азза ва жалла учунгина исбот қилишдир. Нафийни ўзи етарли бўлмайди. Ҳудди шундай исботни ўзи ҳам кифоя қилмайди. Балки иккиси ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиши шартдир.
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
"Шуни яхши билгинки, Аллоҳ сени Ўз раҳматига олсин, "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси: нафий ва исботдир. Тўрт нарсани рад этиб, тўрт нарсани исбот қиласан.
1- Улуҳият
2- Тоғут
3- Тенгдошлар
4- Робларни рад этасан.
Олиҳаларни рад этишинг: фойдани ҳосил қилиш ёки зарарни даф этиш йўлида бирор нарсани қасд қилишингдир. Ана шу дамда сен уни ўзинга илоҳ қилиб олган бўласан.
Тоғут эса: ибодат қилинса-да рози бўлган ёки ибодат қилиниши учун ўзини илгари сурган кимсадир.
Тенгдошлар: ислом динини қўйиб, сени ўзига ром қилган аҳли-оила, турар жой, қариндош-уруғ ёки мол-давлатдир. Ана шу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан тенгдошдир:
"Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар". (Бақара/165).
Роблар эса: сенга ҳаққа хилоф келадиган фатвони беради-да, сен унга итоат қиласан. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини айни тасдиғидир:
"Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Роб деб билдилар. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга мамур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У Зот уларнинг ширкларидан покдир". (Тавба/31).
Ва тўрт нарсани исбот қиласан:
Мақсад: Қилган бари амалларингдан фақат ва фақат Аллоҳни қасд қиласан.
Улуғлаш ва муҳаббат: Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноандир:
"Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир". (Бақара/165).
Қўрқув ва умид: бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноандир:
"Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У Мағфиратли, Меҳрибондир". (Юнус/107).
Кимки ушбуларни билса, Аллоҳдан ўзгасига бўлган боғлиқлиги батамом узилади ва ботил унга асло соя сололмайди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ҳақларида санамларни синдириб, қавмларидан безор эканларини хабар берганидек. Аллоҳ таоло шундай деди:
"Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: "Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик..". (Мумтаҳана/4).".
Ушбу пок калима тилда нутқ қилинишидаёқ (мантуқ) Аллоҳдан ўзгасидан улуҳийятни рад этиб, уни У Зот учун исбот қилишликка далолат қилади. Шайх, аллома, фақиҳ, усул илми билан шуғулланувчи, мунаққид Муҳаммад ал-Амин аш-Шинқитий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Чеклов сийғаларининг энг қувватлиси, "Ла илаҳа иллаллоҳ"га ўхшаш нафий ва исботдир".
Усул илми билан шуғулланувчилар шундай дейишди: "("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) нутқ қилиниши (мантуқ) улуҳиятни жалла ва аланинг Ўзгасидан рад этиш, ундан тушунилган маъно эса (мафҳум) уни субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи учун исбот қилишдир". Баён илми билан шуғулланувчилар эса аксини айтишди: "("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) нутқ қилиниши (мантуқ) улуҳийятни ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилишни, ундан англашилган маъно эса (мафҳум) улуҳийятни жалла ва аланинг Ўзгасидан рад этишни ифодалайди".
Шайх Муҳаммад Амин Шинқитий роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: "Шак-шубҳа бўлмаган ҳақ сўз шуки, нафий ва исботни иккиси ҳам очиқ нутқ қилингандир (мантуқ). "Ла" лафзи нафий экани очиқ-ойдиндир. "Илла" лафзи эса исботда аниқ-равшандир".
Нафий ва исботни иккиси ҳам очиқ нутқ қилингандир. Ушбуни англашилган маъно (мафҳум) деб ҳисоблаш, мен билишим бўйича хатодир.
Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Ушбу масалани "Нашр ал-Бунуд" китоби муаллифи огоҳлантириб ўтган. Чеклов услубидан англашиладиган маъно (мафҳум), унинг бошқа юкламаларида мавжуддир. Мисол учун: إنما "Иннама" (чеклов юкламаси), жумладаги асли ўрни кейин келиш лозим бўлган калимани аввалга қўйиш ва бундан бошқалар".
Демак чеклов кўринишининг энг кучлиси "Ла илаҳа иллаллоҳ" каби нафий ва исботдир.
"Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик беришнинг маъноси, Аллоҳ таолодан бошқа ҳар қандай нарсани ибодатга лойиқ эканини инкор қилиш ва ушбу (ибодатга лойиқлик)ни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ азза ва жалла учун исбот қилишдир. Унинг мулкида шериги бўлмаганидек, ибодатида ҳам шериксиз Зотдир: "Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ экани ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзигина энг Юксак ва Буюк Зот эканлигидир". (Ҳаж/62).



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси - mutaallim - 11-27-2011

Ла илаҳа иллаллоҳнинг шартлари

"Ла илаҳа иллаллоҳ" мустаҳкам ҳалқа, тақво калимаси, Иброҳим алайҳиссаломнинг ширкни қўйиб, тавҳид сари талпинган миллатики, Аллоҳ азза ва жалла уни Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётида боқий қоладиган бир калима қилди. У сабабли махлуқотлар яратилиб, осмон-у ер қоим бўлди ва унинг сабабидан элчилар жўнатилиб, китоблар нозил қилинди.
Аллоҳ таоло шундай деди: "Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим". (Зориёт/56).
Субҳанаҳу ва таоло айтдики: "Аниқки, биз ҳар бир умматга: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар", (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз". (Наҳл/36).
Юқоридагилар ушбу калимадан ирода қилинган маънодир. Маъносини англаб етмай, тил билан талаффуз қилишнинг ўзи асло манфаат бермайди. Чунки мунофиқлар ушбу калимани айтсалар-да, улар кофирларнинг остида, жаҳаннамнинг қуйи қатламларидадир.
Ушбу "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасининг маъноси: улуҳийятни Аллоҳ табарока ва таолодан ўзгасидан рад этиб, унинг барчасини шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилишдир. Бу борада Ундан ўзгасига бирон ҳақ-насиба йўқдир. На яқин фариштага ва на жўнатилган элчига. Аллоҳ таоло айтадики: "Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келгувчидир. У Зот уларни санаб-аниқлаб қўйгандир. Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда У Зотнинг ҳузурига келгувчидир". (Марям/93-95).
Аллоҳ таоло шундай деди: "Ҳар бир жон фақат ўзини ўйлаб-ҳимоя қилиб қоладиган…кунни (яъни, қиёматни эсланг)". (Наҳл/111).
Агар ("Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси) Аллоҳдан бошқа яратувчи йўқ, дейиладиган бўлса, бу шундоқ ҳам маълумдир. Зеро бу борада Унга на яқин фаришта ва на жўнатилган элчи шериклик қила олади.
Агар Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ризқ бермайди, дейиладиган бўлса ҳам ҳудди шундайдир.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, деб айтилса ҳам ҳудди шундайдир.
("Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасидаги) илоҳ – у маъбуддир. Ана шу барча аҳли лимнинг ижмоси билан ушбу лафзнинг изоҳидир. Ким бирор нарсага ибодат қиладиган бўлса, дарҳақиқат у Аллоҳни қўйиб ана ўша нарсани ўзига илоҳ қилиб олибди. Барча олиҳалар ботилдир. Ягона ҳақ илоҳ бундан мустасно. У ҳам бўлса Аллоҳ табарока ва таолонинг ёлғиз Ўзидир.
"Ла илаҳа иллаллоҳ" деб гувоҳлик беришнинг (маъноларини) билиш фарз экани, намоз ва рўзанинг фарзидан олдин туради. Банда "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси ҳақида изланиш олиб боришининг вожиб экани, намоз ва рўза борасида изланиш олиб боришининг вожиботидан бир неча чандон улуғроқдир.
Ширк ҳамда тоғутга иймон келтиришнинг ҳаром экани, киши ўз онаси ва бувиси билан никоҳ қуришининг ҳаром эканидан бир неча чандон улканроқдир.
Аллоҳга иймон келтириш мартабаларининг энг улкани: "Ла илаҳа иллаллоҳ" деб гувоҳлик беришдир.
Бунинг маъноси: банда улуҳийятнинг барча маънолари Аллоҳ учун. Ушбу маъноларнинг бирортасида на пайғамбар ва фаришта ва на валийга бирор насиба-улуш йўқ, балки у Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққидир, деб гувоҳлик беришидир.
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ "Мажмуъ ал-Фатава" (1/24)да шундай дедилар:
"Шуни билгинки, банданинг Аллоҳга бўлган муҳтожлиги: Унга бирор нарсани ширк келтирмай, Ўзигагина ибодат қилмоқлигидир. Бунга ўхшаш бирор ҳолат йўқки, унга қиёслаб кўрилса. Жасаднинг таом ва шаробга бўлган муҳтожлиги айрим жиҳатларидан ўхшаб кетар. Бироқ бу икки ҳолат ўртасида ниҳоятда катта фарқ бордир. Банда қалб ва руҳининг ҳақиқати ва салоҳиятда бўлиши, фақат ва фақат Ундан Ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган маъбуди бўлмиш Аллоҳ биландир. Дунёда фақат Уни зикр қилиш билан ҳотиржамлик топади.
Агар бандада Аллоҳдан Ўзгаси билан боғлиқ қандайдир лаззат ва шодлик рўй берса-да, у бир турдан иккинчи турга, бир шахсдан бошқа бир шахсга кўчиб юради. Аммо ҳақиқий илоҳи эса, у билан ҳар лаҳза ва ҳар сонияда, қаерда бўлмасин у билан биргадир".

"Ла илаҳа иллаллоҳ" деб гувоҳлик беришликнинг маъноси: ибодатга фақат Аллоҳгина лойиқ, деб эътиқод қилиб, иқрор бўлиш ва ушбуни лозим тутиб, унга амал қилишдир.
Умумий маъноси эса: Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир.
Улуҳийятнинг маъноси ибодатдир. Ана шу ўринда маълум бўляптики, кўпчилик "Ла илаҳа иллаллоҳ"га изоҳ бера туриб хатога тушишди ва унга ўзга бир маънолар беришди.
Шайх Фавзон шундай дедилар: "Ана шулардан:
1- Ваҳдатул вужуд аҳлининг тавҳид калимасига берган изоҳлари:
Ибн Аробий ва унга ўхшашлар каби ваҳдатул вужуд аҳли шундай дейдилар: "Ла илаҳа иллаллоҳ": Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқ. Ёки: борлиқда Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Бунинг маъноси шуки, барча маъбудотлар – у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Сабаби, уларнинг наздида борлиқ Холиқ ва махлуқ бўлмиш икки тақсимотга тақсимланмайди. Борлиқнинг бари Аллоҳдир. Улар ваҳдатул вужуд аҳли эканларининг маъноси ҳам шунда-да. Борлиқни тақсимланмайдиган ягона нарса, яъники, унинг бари Аллоҳдир, деб исбот қиладилар. Инсон ҳар қандай нарсага ибодат қилса ҳам, дарҳақиқат у Аллоҳга ибодат қилибди. Қабр, санам, тош, инсон ва фаришталарга ибодат қиладиганларнинг бари Аллоҳга ибодат қилишади. Чунки Аллоҳ у мутлақ борлиқдир.
Борлиқни Холиқ ва махлуққа тақсимлайдиган кишини, улар (ваҳдатул вужуд аҳли) мушрик деб айтадилар. Борлиқ ягона нарса, яъники, у Аллоҳдир, деб айтадиган кимсагина уларнинг наздида муваҳҳиддир.
Энди, Ўзингдан бошқа маъбуд йўқ, дейдиган кимса хатога йўл қўйган бўлади. Чунки у ваҳдатул вужуд аҳлининг қовлига мувофиқ келиб қолган бўлади. Демак, Ўзингдан бошқа ҳақ маъбуд йўқ, деб "ҳақ" деган лафзни зиёда қилса, ана шундагина саҳиҳ бўлади.
Аллоҳ таоло айтдики: "Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ экани ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзигина энг Юксак ва Буюк Зот эканлигидир". (Ҳаж/62).
2- Калом уламоларининг тавҳид калимасига берган изоҳлари:
Калом уламолари айтадиларки: "Ла илаҳа иллаллоҳ": ихтиро қилиш, яратиш, бошқариш ва йўқдан бор қилишга фақат Аллоҳгина Қодирдир. Бу эса тўғри эмас, чунки у мушрикларнинг динига мувофиқ келади. Мушриклар айтадиларки: яратишга фақат Аллоҳгина Қодир, тирилтирадиган, ўлдирадиган, ризқ берадиган фақат Аллоҳдир. Ушбу рубубият тавҳидидир.
3- "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг жаҳмийя ва мўтазилаларнинг наздидаги изоҳи:
Уларнинг ва ушбу йўл бўйлаб юрганларнинг наздидаги "Ла илаҳа илллаллоҳ"нинг изоҳи – исм ва сифатларни инкор қилишдир. Чунки ким исм ва сифатларни исбот қилса, ушбу киши уларнинг наздида мушрик бўлади. Тавҳид уларнинг наздида исм ва сифатларни рад этишдир.
4- Қутбий ва ихвонийлардан иборат гуруҳбозларнинг изоҳи:
Айтадиларки: "Ла илаҳа иллаллоҳ": яъни, бошқарув фақат Аллоҳгагина хосдир. (Салафларимиз) эса бошқарувни "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноларидан бўлган бир маъно деб айтишган. Чунки "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси ибодат турларининг барчасини ўз ичига олгандир.
Биз уларга айтамизки: унда қолган ибодатлар қани?! Рукуъ қани?! Сажда, жонлиқ сўйиш, назр аташ ва бошқа ибодатлар қани?!
"Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси сизларнинг наздингизда фақат бошқарув бўладиган бўлса, унда ибодат- у фақат бошқарув эканда?
Ширк турларини рад этишинг қани?! Ажиб, субҳаналлоҳ! Ушбу ишларга огоҳ бўлмоқ лозим бўлади. Чунки ушбу калима улуғ бир калима бўлиб, кимки уни рўй-рост амалга оширса жаҳаннамдан унга нажот беради. Диннинг бари, бошидан охиригача ва пайғамбарларнинг даъвати ҳамда барча нозил бўлган китоблар ушбу калима асосига қурилгандир.
5- Аҳли сунна вал жамоанинг изоҳи:
"Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси: Аллоҳдан Ўзга ҳақ маъбуд йўқ. чунки маъбудотлар кўпдир. Бироқ ҳақ маъбуд, у ёлғиз Аллоҳдир. Ундан Ўзгасига сиғиниш ботилдир. Аллоҳ таоло шундай деди: "Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ экани ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзигина энг Юксак ва Буюк Зот эканлигидир". (Ҳаж/62).
Демак, "Ла илаҳа иллаллоҳ" нафий ва исботдир. Улуҳийятни Аллоҳдан Ўзгасидан рад этиш. Хоҳ пайғамбар бўлсин, ҳатто Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, хоҳ фаришта бўлсин, ҳатто Жаброил алайҳиссаломдан ҳам. Энди у иккиларидан бошқа пайғамбар ва солиҳ зотлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ва уни (улуҳийятни) Аллоҳ азза ва жалла учун исбот қилиш.
Тақво калимаси, тавҳиднинг асоси ва мустаҳкам ҳалқадир. "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимаси аҳли сунна вал жамоа зикр қилиб ўтган қуидаги тавҳиднинг барча қисмига далолат қилади:
1- Улуҳийятга далолат қилиши:
Чунки унинг маъноси: ибодатга фақат Аллоҳ таологина лойиқдир. "Ла илаҳа": Аллоҳдан Ўзгаси ибодат қилинишга лойиқ эканини рад этади. "Иллаллоҳ": Ибодат турларининг барчасини шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилади.
2- Рубубият тавҳиди:
Яъни, Аллоҳ таоло рубубият хусусийятларида ягона эканидир. "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимаси рубубият тавҳидига, унинг маъноларини ўз ичига олгани жиҳатидан далолат қилади. Демак улуҳият тавҳиди рубубият тавҳидини ўз ичига олгандир. Зеро рубубиятда ёлғиз бўлган Зотгина ибодатда ҳам яккаланишликка лойиқ бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: "Сизларга осмону заминдан ризқу рўз берадиган Аллоҳдан ўзга биронта яратувчи борми?! Ҳеч бир ҳақ илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир". (Фотир/3). Ушбу оят мулк, ризқ ва булардан бошқа рубубият хусусийятларида ёлғиз бўлган Зотгина ибодат қилинмоққа лойиқ эканига далолат қиляпти. Демак тавҳид калимаси рубубият тавҳидига, унинг маъноларини ўз ичига жо қилгани жиҳатидан далолат қилади.
3- Исм ва сифатлар тавҳиди:
Аслида Алло таолони бор эканини исбот қилиш ва У субҳанаҳуни ибодатда яккалашлик, Унинг исм ва сифатларини исбот қилиш деб ҳисобланади. Бунинг сабаби, исм ва сифатлари йўқ бўлган Зот бор экани тасаввур ҳам қилинмайди. Чунки ушбу фақатгина йўқ бўлган нарсалар ҳақида бўлиши мумкиндир.
Дарҳақиқат Шайхул Ислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ тавҳид калимаси тавҳиднинг барча турига далолат қилиши ҳақида шундай дедилар: "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик беришда илоҳиёт (маънолари) бор. У эса уч асосдир: рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ва исму сифатлар тавҳидидир. Элчиларнинг динлари ва уларга нозил қилинган (китоблар) ушбу уч асос атрофида айланади. Ушбу ("Ла илаҳа иллаллоҳ") далолат қилган уч катта асослар бўлиб, ақл ва фитрат ҳам бунга гувоҳлик беради".

Ушбу пок калиманинг маълум бир шартлари бўлиб, ушбу шартларни қўлга киритиш лозим бўлади. Тоинки ушбу калима айтувчисига манфаат келтирсин. Дарҳақиқат ушбу шартлар Аллоҳ таоло адаштириб қўйган кимса учун тоғлардан ҳам оғирроқ, занжиру кишанларни кўтариб юришдан ҳам машаққатлироқдир.
Аллоҳ таоло тавфиқ бериб, ҳидоятга йўллаган ва уни нажот йўлига муяссар айлаб, нафсини Унинг элчиси олиб келган йўлга тобе қилган кишига келсак, ушбу шартлар ушбу кишига энг осон ва унга зилол сувдан ҳам тотлироқдир.
Шак-шубҳасиз Аллоҳ таолонинг бандаларига васияти тавҳид калимасики, у куфр ва ислом орасини ажратиб туради. Аллоҳ таоло шундай деди: "(Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (яъни, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек), Биз Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрган нарсани – шариат қонун қилди: "Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!". (Шўро/13).
Демак ушбу шартлар қуидагилардир:



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси - mutaallim - 11-28-2011

Биринчи шарт: Илм
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни нафий ва исбот нуқтаи назаридан тўлақонли билишки, ушбу (илм "Ла илаҳа иллаллоҳ"дан) жоҳил қолишни батамом рад этади.
Аллоҳ таоло шундай деди: "Бас, (Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг". (Муҳаммад/19).
Субҳанаҳу айтдики: "Магар ўзлари билган ҳолларида ҳақ гувоҳлик берган (яъни, "Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бор эканлигига гувоҳлик бераман", деган) кишиларгина (Аллоҳнинг изни-иродаси билан шафоат қилишга қодир бўлурлар)". (Зухруф/86). Оятдаги "Магар ўзлари билган ҳолларида", яъни тиллари билан ("Ла илаҳа иллаллоҳ",деб) нутқ қилган сўзларининг маъносини қалблари билан англаб етадиганлардир.
Аллоҳ таоло айтдики: "Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикматлидир". (Оли Имрон/18).
Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: "Айтинг: "Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!". (Зумар/9).
Аллоҳ таоло деди: "Албатта Аллоҳдан бандалари орасида олим-билимдонлар қўрқур".
(Фотир/28).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: "Ушбу масалларни Биз одамлар (ибрат олсинлар) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар". (Анкабут/43).
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканини билган ҳолда вафот этса, жаннатга киради". Муслим (26).
Демак Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уни("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) маъносини билишга қайдлаб қўйдилар. У эса Аллоҳ азза ва жалладан Ўзга ҳар қандай нарсага ибодат қилишни рад этиш ва уни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилишдир.
Бироқ кимки уни ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) уйқусираган кимсанинг сўзи каби маъносини билмай алжирайверадиган бўлса "Ла илаҳа иллаллоҳ" инкор қилган нарсани қандай инкор қилиб, исбот этган нарсани қандай исбот қилади?! Ахир ушбу кимса бу борада бирор нарса билмаса.
Зеро ундан ("Ла илаҳа иллаллоҳ"дан) ирода қилингани, маъносидан жоҳил қолган ҳолда тил билан айтиш эмас. Чунки мунофиқлар уни айтадилар, ҳолбуки улар жаҳаннамда кофирлардан ҳам қуйидадир. Бироқ ундан ирода қилингани шуки, қалб билан маъноларини англаб, унга ва унинг аҳлига муҳаббат қўйиб, унга хилоф қилганларга нафрат қилиш билан бирга тилда айтишдир.
Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик беришдан ирода қилингани шуки: билиш, (тилда) нутқ қилиш ва амал қилиш нуқтаи назаридан унга иқрор бўлишдир. Ушбу (юқоридаги маъно) жоҳиллар гумон қилаётган гумонларига зидки, улар ушбу калимадан ирода қилингани қуруқ тил билан нутқ қилишни ўзи ёки Аллоҳни бор эканига ё бўлмаса барча нарсага шериксиз подшоҳ эканига иқрор бўлиш (деб ўлайдилар). Ахир ушбу маънони аҳли китоблар ҳали у ёқда турсин бутларга ибодат қиладиганлар билиб, иқрор бўлишарди. Агар иш ҳақиқатда шундай бўлганда улар ушбу калимага даъват қилинишга муҳтож бўлмаган бўлардилар.
Дарҳақиқат мушриклар Аллоҳ ягона, шериксиз яратувчи, фақат У яратиб, ризқ беради ва фақат У тирилтириб, ўлдиради, деб гувоҳлик берардилар. Ва етти осмон ва унинг ичидаги нарсалар ҳамда етти ер ва унинг ичидагиларнинг бари Унинг бандалари ҳамда Унинг бошқаруви ва тасарруфи остида, деб гувоҳлик берардилар.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу (маънога) гувоҳлик бериб турган мушрикларга қарши жанг олиб борганларига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: "Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!" Улар албатта: "Аллоҳ", дейдилар. Бас, сиз айтинг: "Ахир (ўша Зотдан) қўрқмайсизларми?!". (Юнус/31).
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: "Агар билгувчи бўлсангизлар (айтинглар-чи), бу ер ва ундаги бор жонзот кимники?" Улар: "Аллоҳникидир", дерлар. Айтинг: "Бас, (шундан) ибрат-эслатма олмайсизларми?! Айтинг: "Етти осмоннинг Хожаси ва улуғ аршнинг Соҳиби кимдир?" Улар: "(Буларнинг барчаси) Аллоҳникидир", дерлар. Айтинг: "Ахир қўрқмайсизларми?!" Айтинг: "Агар билсанглар (айтинглар-чи), барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган, Ўзи (барчага) ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган Зот кимдир?" Улар: "(Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик ёлғиз) Аллоҳникидир", дерлар. Айтинг: "Қандай алданмоқдадирсизлар-а?!". (Мўминун/84-89).
Улар ушбуларнинг барчасига иқрор бўлишганига далолат қиладиган оятлар кўпдир. Бироқ (мушрикларнинг ушбуларга иқрор бўлишлари) уларни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам даъват қилган тавҳид остига дохил қилолмади.
Улар инкор этган тавҳид: ибодат тавҳиди бўлиб, мушриклар уни этиқод деб атарди. Улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога туну кун қўрқув ва умид билан дуо қилишарди. Уларни орасида яна фаришта, пайғамбар ва ўтган солиҳ кишиларга (ҳаёти дунёда) солиҳ бўлганлари ва Аллоҳ азза ва жаллага яқин бўлганлари сабабли бизларни шафоат қилармикинлар, деб дуо қилишарди. Лот каби солиҳ кишига ёки Ийсо алайҳиссалом каби бир пайғамбарга дуо-ю илтижолар қилишарди. Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши ана шу ишлари сабаб жанг олиб бордилар. Аллоҳ таоло ушбу қовлида айтганидек, уларни ибодатни Аллоҳ учун холис адо этмоққа даъват қилдилар: "Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!". (Жин/18).
Аллоҳ таоло шундай деди: "Ҳақиқий дуо-илтижо фақат Унга қилинур. Ундан ўзга – (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган бутлар у (мушрик)ларнинг биронта дуосини мустажоб қилмас". (Раъд/14).
Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши диннинг бари, дуо,жонлиқ сўйиш, назр аташ, ёлбориб мадад сўраш ва ибодат турларининг барчаси Аллоҳ учун бўлсин дея жанг олиб бордилар.
Уларнинг рубубият тавҳидига иқрор бўлишлари исломга олиб киролмади. Уларнинг фаришта, пайғамбар ва авлиёларга бизни шафоат қилармикинлар ва улар воситасида Аллоҳга бироз бўлсада қурбат ҳосил қилармикинмиз, деб (ибодатда) қасд қилишлари – ана шу ишлари уларнинг қон ва моллари ҳалол бўлишига олиб келган ишдир. Ушбу элчилар даъват қилган тавҳид бўлиб, мушриклар бунга иқрор бўлишдан батамом бош тортдилар.
Ушбу тавҳид "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъносидир. Ушбу ибодат турлари билан қасд қилинадиган нарсага илоҳ дейилади. Фарқи йўқ, у фариштами ёки пайғамбар, валий, дарахт, қабр ва жин бўлсин. Илоҳ у яратувчи, ризқ берувчи ва бошқарувчи эканини хоҳлашмади. Чунки улар ушбу маънолар ёлғиз Аллоҳ учун эканига иқрор бўлишарди.
Дарҳақиқат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам келиб, ушбу "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлмиш тавҳид калимасига даъват қилдилар. Ушбу калимадан ирода қилингани у-маъносидир. Қуруқ тил билан талаффуз қилиш эмас.
Жаҳолатга ботган кофирлар Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу калимадан ирода қилганлари, у Аллоҳни ибодатда яккалаш, Ундан ўзгасига ибодат қилинаётган нарсаларга кофир бўлиб, безор бўлиш эканини билардилар. Шунинг учун ҳам у киши уларга: "Ла илаҳа иллаллоҳ", денглар, деб айтганларида, улар: "(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса!". (Сод/6), деб айтишди.
Дарҳақиқат жаҳолатга ботган кофирлар ушбуни билардилар. Энди исломни даъво қилиб, ушбу калиманинг маъносини жаҳолатга ботган кофирлар хабардор бўлганчалик даражада билмайдиган кимсадан ажабланасан киши! Ушбу кимса қалбда бирор маъносига этиқод қилмай, буни фақат ҳарфларинигина тилда талаффуз қилиш деб билади. Боринг ана бундан ҳам диний фикрлаши кенгроқ бўладиган бўлса, айтадики: бунинг маъноси: яратадиган, ризқ берадиган, тирилтириб, ўлдирадиган ва ишни бошқарадиган фақат Аллоҳдир.
"Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъносини жаҳолатга ботган кофирларчалик билмайдиган кимсада яхшилик йўқ!
Иккинчи шарт: Шак-шубҳани батамом рад этадиган яқин-аниқ ишонч

"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтувчи киши, ушбу калима далолат қилаётган маъноларга қатъий ишонч ҳосил қилган бўлмоғи даркор. Чунки яқин-қатъий ишонч бўлгандагина иймон манфаъатли бўлади, гумонга асосланган илм эмас. Энди унга шак-шубҳа ва иккиланиш ораласа қандай бўларкин?!
Аллоҳ таоло айтдики: "Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир". (Ҳужурон/15). Аллоҳ таоло ушбу оятда мўминлар Аллоҳ ва Унинг Росулига бўлган иймонларида ростгўй бўлишлари учун иккиланмасликларини шарт қилиб қўйди, яъни, шак-шубҳа қилмасликларини. Шак-шубҳага борадиган кимса эса Аллоҳ таоло ушбу қовлида айтганидек мунофиқлардан бўлади: "Балки фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгилларида (сиз келтирган ҳақ дин хусусида) шак-шубҳа бўлган кимсаларгина сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар. Бас, улар ўз шак-шубҳаларида иккиланиб юрадилар". (Тавба/45). Демак ушбу калимани шак-шубҳа қилган ҳолатда айтган кимсанинг иймони йўқдир. Агарчи ҳар нафас олганида айтиб, бутун инсониятга бор овози билан жар солса ҳам.
Имом Аҳмад ва имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг элчисиман, деб гувоҳлик бераман. Банда ушбу билан унда шак-шубҳа қилмаган ҳолда Аллоҳга йўлиқадиган бўлса, албатта жаннатга киради". (Муслим (27), Аҳмад (10696)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ушбу девор ортида, қалбида яқинан-аниқ ишонч ҳосил қилган ҳолатда Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берадиган ҳар бир кишига жаннат хушхабарини бер". (Муслим (31)).
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу калимани айтувчиси жаннатга кириши учун, асло шак-шубҳага бормай, қалбида унга яқин-аниқ ишонч ҳосил қилган бўлишлигини шарт қилиб қўйдилар. Энди шарт топилмайдиган бўлса, шартнинг кетидан келадиган мукофот ҳам чиппакка чиқади. Яъни, жаннатга қалбида ушбу калима борасида яқин-аниқ ишончга эга одамгина киради. Демак бу иккинчи шарт бўлди.
Учинчи шарт: Қабул қилиш

Ушбу калима талаб қилган маъноларни ҳам қалби ва ҳам тили билан қабул қиладики, ушбу қабул қилиш (унинг зидди бўлмиш) рад этишни батамом инкор қилади. Аллоҳ таоло шундай деди: "Чунки уларга: "Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир", дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар "Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?", дер эдилар". (Соффат/35-36).
Аллоҳ таоло уларнинг азобга гирифтор бўлишларининг сабаби, "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасидан кибр қилишлари ва уни олиб келган кишини (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғончи дейишгани ҳамда ушбу калима инкор этганини инкор қилмай, исбот қилганини исбот қилмай, балки кибру ҳаво йўлига кўра мана бундай деб айтишгани, деб баён қилди: "(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса!" Улардан катталари (бир-бирларига шундай дея тарқалиб) кетдилар: "Юринглар ва ўз худоларингизга (сиғинишда) қаноат қилинглар (яъни, устивор бўлинглар)! Албатта бу (яъни, "Ла илаҳа иллаллоҳ" дейиш бизлардан) исталадиган (талаб қилинадиган жуда катта) нарсадир. Бизлар бу ҳақда (яъни, Аллоҳнинг якка-ю ягона эканлиги ҳақида) сўнгги миллат – динда(ги одамлардан ҳам, яъни, исломдан аввалги сўнгги дин бўлмиш насроний динидаги одамлардан ҳам) эшитган эмасмиз. Бу фақат бир уйдирмадир, холос". (Сод/5-7). Улар бу ўринда: "Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?" (Соффат/36), дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла уларни ёлғончи деб, Ўзининг элчиси соллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиб, уларга ушбу раддияни бериб, айтдики: "Йўқ, (Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам асло мажнун шоир эмасдир, балки) у ҳақ (дин)ни олиб келди ва (ўзидан аввал ўтган) барча пайғамбарларни тасдиқ этди". (Соффат/37)
Сўнг Аллоҳ таоло улардан аввал ўтганлар борасида шундай деди: "Магар Аллоҳнинг покиза бандалари бордирки, ана ўшалар учун маълум ризқ, (ҳар турли) мевалар бўлур. Ва улар ноз-неъмат боғларида, сўрилар устида, бир-бирларига рўбарў ўтирган ҳолларида иззат-икром кўргувчидирлар". (Соффат/40-44).
Аллоҳ таоло айтдики: "Ким яхшилик билан келса, бас, унинг учун ўша (яхшилигидан) яхшироқ (мукофот) бўлур. Ва улар ўша куннинг даҳшатидан омондадирлар". (Намл/89).
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ушбу, Аллоҳнинг динини тушуниб етган, Аллоҳ таоло мен билан жўнатган ҳидоят ва илмдан манфаъат ҳосил қилган, натижада билган ва билдирган кишининг мисоли билан ушбуга бошини ҳам кўтариб қўймаган ва Аллоҳ таоло мен билан жўнатган ҳидоятни қабул қилмаган кимсанинг мисолидир". Ушбу саҳиҳлигига иттифоқ қилинган ҳадиснинг бир қисмидир. (Бухорий (79), Муслим (2282)).



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) - mutaallim - 11-29-2011

Тўртинч шарт: Ушбу калима далолат қилган маъноларга бўйинсуниб, тўла-тўкист таслим бўлиш

Ушбу бўйинсунишлик тарк этиб, (ташлаб кетишни) батамом рад этади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Барча ишлар охир-оқибатда ёлғиз Аллоҳга борур". (Луқмон/22).
Кимки ўзини Аллоҳга топширмаса, чиройли амал қилгувчи (муҳсин) бўлмабди. Чунки у мустаҳкам ҳалқани ушламади. Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидан назарда тутилгани шудир: "Ким кофир бўлса, бас, сизни (Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), унинг куфри ғамгин қилмасин. Улар Ўзимизга қайтажаклар, бас, Биз уларга қилган амалларининг хабарини берурмиз. Зеро, Аллоҳ диллардаги сирларни Билгувчидир. Биз уларни (бу дунёда) озгина (муддат) фойдалантириб, сўнгра қаттиқ азобни (тотишга) мажбур қилурмиз!". (Луқмон/23-24).
(Оятдаги) "Ўзини Аллоҳга топширса", яъни, бўйинсунса. "Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида", яъни, муваҳҳид бўлган ҳолида. "Мустаҳкам ҳалқани", яъни, "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни, Аллоҳнинг бирон бало-синовига дучор бўлмай туриб) Роббингизга қайтинглар ва Унга бўйинсунинглар!". (Зумар/54), яъни, Роббингизнинг (динига) қайтиб, тўла-тўкист таслим бўлинглар.
Бешинчи шарт: Ёлғонни батамом рад этадиган сидқ (ростгўйлик)

"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни тили билан айтар экан, уни қалби билан ҳам тасдиқлайди. Натижада ушбу амалида қалби билан тили бир-бирига мувофиқ келади. Энди кимки уни тили билан айтса-ю, қалби билан тасдиқламаса ёлғончи, мунофиқ бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: "Алиф, Лом, Мим. Одамлар: "Иймон келтирдик", дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! Ҳолбуки, Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас, (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ ("Иймон келтирдик", деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур". (Анкабут/1-3).
Аллоҳ жалла ва ала айтдики: "Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик", дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз – иймонсизлик бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир". (Бақара/8-10). Аллоҳ таоло уларнинг ушбу "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик", деб айтган сўзларини Ўзининг мана бу " Ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда", қовли билан ёлғон айтаётганларини хабар қилди.
Ушбу Аллоҳ таоло уларнинг қалбларидаги маразларини билгач, уларнинг қалблари тилларига мувофиқ келмади. Улар кофирлардан-да ёмондир. Уларнинг қайтар жойлари жаҳаннамнинг қуйи қатламларидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимда-ки Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси, деб чин дилдан гувоҳлик берар экан, албатта Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади". (Бухорий (128), Муслим (32)). Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу калима айтувчисига жаҳаннамдан нажот бериши учун уни чин юракдан айтишлигини шарт қилиб қўйдилар. Акс ҳолда қалбга мувофиқ келмай тил билан талаффуз қилишнинг ўзи асло манфаат бермайди.
Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, энг улуғ мартабаси ушбу калима бўлмиш ислом рукнлари ҳақида сўраган аъробийнинг ҳадисида ҳам, Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам унга ушбулар борасида хабар бергач, у: "Мени гарданимда булардан бошқа яна (вожиботлар) борми?", деди. Айтдиларки: "Йўқ. Нафл (ибодатларни адо этишинг) бундан мустасно". У эса: "Аллоҳга қасамки! Ушбудан оширмайман ҳам, камайтирмайман ҳам", деди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Рост айтган бўлса нажот топибди", дедилар. (Бухорий (46), Муслим (11), Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди).
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг нажот топишини ростгўй бўлишига шарт қилиб қўйдилар. Демак ёлғончи, мунофиқ ушбу нажот остига дохил бўлмайди. Чунки у асло нажотга эришолмайди. Балки унга муваффаққиятсизлик ва ҳалокат бўлгай. Аллоҳдан ушбулардан паноҳ сўраймиз.
Олтинчи шарт: Ширк, мунофиқлик, риё ва сумъа (биров эшитсин учун амал қилиш)ни батамом рад этадиган ихлос

Ихлос – амални ҳар қандай ширк доғларидан солиҳ бир ният ила тозаламоқдир. Аллоҳ жалла ва ала шундай деди: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Биз сизга бу китобни ҳаққирост нозил қилдик, бас, сиз Аллоҳга – У Зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг! (Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни, ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ Зотдир)". (Зумар/2-3).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга …. буюрилган эдилар". (Баййина/5).
Аллоҳ таоло айтдики: "Айтинг: "Мен ёлғиз Аллоҳга У Зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилурман". (Зумар/14).
Аллоҳ таоло деди: "Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! Магар тавба қилиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга боғланиб, динларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар – ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар". (Нисо/145-146).
Аллоҳ таоло уларни мўминлар билан бирга бўлишларини динларини Аллоҳ учун холис қилишларига шарт қилиб қўйди. Кимки уни зоҳиран айтса-ю, бироқ холис бўлмаган бўлса, бас, у мўминлар билан бирга эмасдир. Балки у жаҳаннамнинг қуйи қатламларида бўладиган мунофиқлар билан биргадир.
Демак, "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтишда дунё истакларидан бирортасини, риё ва сумъани қасд қилмай ихлос билан айтмоқ лозимдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Қиёмат куни менинг шафоатим ила энг бахтли бўладиган кишилар, қалбидан холис (ният) қилган ҳолда Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтган кишидир". (Бухорий (99)).
Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳ таоло Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб, бу билан Аллоҳни Юзини истаган кишига дўзахни ҳаром қилди". (Бухорий (425),Муслим (33)).
Еттинчи шарт: Муҳаббат қўймоқ
Ушбу улуғ, муборак калимага ва у талаб қилган амаллар ҳамда далолат қилган маъноларга муҳаббат қўймоқ. Ушбу калимани чиппакка чиқариб, уни четлаб ўтадиган нарсаларга нафрат сақлаган ҳолатда унга амал қилиб, шартларини лозим тутган кишиларга муҳаббат қўйиш.
Аллоҳ таоло шундай деди: "Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир". (Бақара/165).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: "Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга ҳокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай ёлғиз Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир". (Моида/54).
Аллоҳ азза ва жалла хабар беряптики, Унинг мўмин бандаларини У Зотга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бунинг сабаби, улар мушриклардан иборат У Зотга муҳаббат даъво қилганлар каби Унга муҳаббат қўйишда бирортасини шерик қилишмади. Мушриклар Аллоҳдан ўзга тенгдошлар исбот қилиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар.
Банданинг Роббисига бўлган муҳаббати аломати шуки – Роббиси яхши кўрган нарсаларни, ҳавои нафсига зид келса-да, муқаддам қўя билиши. Роббиси ёмон кўрган нарсаларни, ҳавои нафси унга мойил бўлса-да, ёмон кўра билиши. Аллоҳу Росулини дўст тутганни дўст тутиб, У Иккисига душманлик қилганни душман деб билиб, Унинг элчиси соллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб, излари бўйлаб юриши ва йўлларини қабул қилишидир.
Ушбу аломатларнинг бари муҳаббат шартларики, ушбу шартлар топилмаганда муҳаббат аслида мавжуд экани тасаввурга сиғмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: "Хабар беринг-чи, ким ҳавои нафсини илоҳ, қилиб олган (яъни, нафс бандаси бўлиб қолган) бўлса сиз унинг устида вакил-қўриқчи бўлурмисиз?! (Йўқ, сизнинг вазифангиз ҳавои нафсига қуллик қиладиган кимсаларни бу қилмишларидан сақлаш – қўриқлаш эмас, балки фақат Биз сизга юборган ваҳийни бандаларимизга етказмоқдир)". (Фурқон/43).
Аллоҳ таоло айтдики: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), ҳавои нафсини ўзига "илоҳ" қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?!". (Жосия/23).
Аллоҳга қўшиб бошқасига ибодат қилаётган ҳар бир кимса, ҳақиқатда ҳавои нафсига қулдир. Балки ҳар сафар гуноҳ қилиб Аллоҳга осий бўлишнинг асл сабаби, банда Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларидан ўз ҳавои нафсини муқаддам қўйишидир.
Аллоҳ таоло шундай деди: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққанлар билан – гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да – дўстлашаётганларини топмассиз". (Мужодала/22). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг мўмин бандаларини , уларнинг У Зотга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқ ва улар Уни, У эса уларни яхши кўради, деб сифатлади. Ва яна уларни, агарчи энг яқин жигарларидан бўлса-да, Аллоҳу Росули чизган чизиқдан чиққанларни дўст тутмайдилар, деб сифатлади. Бундан чиқди (Аллоҳу Росули чизган чизиқдан чиққан) кимсаларни фақат улар билан динда бир бўлган, балки мулҳид (худосизлар)дан бўлган кимсагина дўст тутади.
Аллоҳ таоло айтадики: "Сизлардан ким уларни дўст тутса, бас, у ўшалардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас". (Моида/51).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Уч нарса борки, кимда ушбулар бор экан иймон ҳаловатини тотади: Аллоҳу Росули унга бошқаларидан кўра севиклироқ бўлиши, бирор кишини фақат Аллоҳ учун яхши кўриши ҳамда Аллоҳ таоло уни қутқаргандан кейин яна куфрга қайтишни, оловга улоқтирилишини ёмон кўргандек ёмон кўриши". (Бухорий (16), Муслим (43)).
"Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасига лойиқ кишилар Аллоҳга чинакамига муҳаббат қўядилар. Ширк аҳли эса Аллоҳга ва У Зотга қўшиб бошқасига ҳам муҳаббат қўядилар. Бу эса "Ла илаҳа иллаллоҳ" тақозо қилган маънога тамоман зиддир.
Саккизинчи шарт
Илм аҳлидан бўлган баъзи кишилар саккизинчи шартни ҳам зиёда қилишди: у – Аллоҳни Роб, Яратувчи ва ҳақиқий маъбуд дея иймон келтирган ҳолда Ундан ўзгасига ибодат қилинаётган ҳар қандай нарсага куфр келтирмоқдир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро), ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир". (Бақара/256).
Ушбу "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлмиш пок калимадаги ва элчиларнинг чақириғидаги нафий ва исботдир. Чунки пайғамбар ва элчилар ушбу нафий ва исботни олиб келишди: "Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир". (Аъроф/59).
Ториқ ибн Ашям розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган нарсаларга кофир бўлса, моли ва жони ҳаромдир. Ҳисоб(-китоби) эса Аллоҳга (ҳавола)". (Муслим (23)).
Кейингиси эса қудрати етган киши учун тўққизинчи шарт бўлади. Демак тўққизинчи шарт: уни ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) нутқ қилишдир.
Аллоҳ таоло шундай деди: "Чунки уларга: "Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир", дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар". (Соффат/35).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Одамларга қарши то Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтишгунларигача курашишга буюрилдим. Энди кимки Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтса, дарҳақиқат мендан жони ва молини сақлаб олибди. Магарам ўзининг ҳақли (ўринлари) бундан мустасно. Ҳисоб(-китоби) эса Аллоҳга (ҳавола)". (Бухорий (2946), Муслим (21)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам амакиларига ўлим чоғида шундай дедилар: "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтинг, қиёмат куни шу билан сизни фойдангизга гувоҳлик берай". Шунда у (амакилари) бош тортди. Аллоҳ азза ва жалла ушбу қовлини нозил қилди: "Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур". (Қасос/56)". (Муслим (25)).
Ушбулар "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг шартлари бўлиб, ушбу шартлар ёки уларнинг бирортасига ҳам путур етган маҳал ("Ла илаҳа иллаллоҳ") ўз айтувчисига бирор манфаат беролмайди. Балки у, унинг шартларини рўй-рост амалга оширган ва уни чиппакка чиқарадиган амаллардан узоқлашган кишигагина фойда келтиради.



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) - mutaallim - 11-30-2011

"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амаллар

Бузувчи амаллар – таҳоратни бузадиган амаллар каби уни йўққа чиқаради.
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амаллар: исломни бузувчи амаллар бўлиб, у муртадлик сабаблари ёки турлари, деб ҳам номланади. Мусулмон киши ушбулардан четлашиб, унга тушиб қолишдан ҳазир бўлиши учун ҳам ушбуларни билиш катта аҳамият касб этади.
Исломдаги муртадлик, у ундан (исломдан) қайтиш демакдир. Аллоҳ таоло шундай деди: "Ортларингизга қайтиб кетмангиз, акс ҳолда зиён кўргувчиларга айланиб қўлурсиз". (Моида/21).
Аллоҳ таоло айтдики: "Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунё-ю охиратда беҳуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар". (Бақара/217).
Ушбу Аллоҳ таоло томонидан мўминларда қаттиқ огоҳлантириш бўляпти: Эй мўминлар "Сизлардан ким ўз динидан қайтиб", вафотидан олдин тавба қилиб исломга қайтмай, "Динсиз ҳолда ўлса", дарҳақиқат "Ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунё-ю охиратда беҳуда кетур", яъни, ботил бўлур. "Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар".
Аллоҳ таоло шундай деди: "Албатта ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-хаёлларни) узун қилиб қўйди". (Муҳаммад/25).
Аллоҳ таоло айтдики: "Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл". (Моида/54).
"Сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса", яъни, ўз динидан ортга қайтса.
Ушбу оятларда муртадликдан огоҳлантирув ва қаттиқ ваъид бордир.
Имом Бухорий (6878) ва Имом Муслим (1678) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Мусулмон кишининг қони уч ишнинг бири билангина ҳалол бўлади: никоҳ қургани ҳолда зино қилувчи, жонга жон (яъни қасос), динини ташлаб, жамоатдан ажралган кимса".
Имом Бухорий (2854) ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: "Ким динини ўзгартирса, бас, уни қатл қилинглар".
Агар муртадлар кучга эга бир тўда бўлса, Абу Бакр розияллоҳу анҳу муртадларга қарши курашганларидек, то исломга бўйин эггунларигача уларга қарши кураш олиб борилади. Муратдликдан қайтмаганлари қатл қилиниб, тавба қилганларининг тавбаси қабул қилинади.
Агар муртад ёлғиз бўладиган бўлса қўлга олиниб, тавбага чақирилади. Тавба қилса ҳоп-ҳоп, акс ҳолда қатл қилинади. У аслий кофирга ўхшаш эмас. Чунки муртад ҳақни билди, Аллоҳнинг динига ўз хохиҳ-ихтиёри билан кирди ва исломни ҳақ дин дея эътироф этди. Энду у муртад бўладиган бўлса, ақида ҳимояси ўлароқ қатл қилинади. Ушбу зарурий беш нарса (дин, жон, ақл, насл ва обрў ҳамда мол-давлат)ни сақлаш бобиданки, унинг аввали диндир. Дин исломга кириб сўнг муртад бўлган кимсанинг қўлида ўйинчоқ ҳолда ташлаб қўйилмай, балки у ушбу лўттибозликдан динни ҳимоя қилиш нуқатаи назаридан ҳам қатл қилинади.
Муртадлар ичида тавбага чақирилмай қатл қилинадиганлари ҳам бор. Бу муртадлиги сабаб (исломга) катта зарарлар етган кимсадир. Ушбу кимса тавбага чақирилмай, диннинг ва ислом дини сақлов-риоя қилишга аҳамият қаратган заруратларнинг аввалгисини ҳимоя қилиш ўлароқ боши танасидан жудо қилинади.
Муртад – исломга кирганидан сўнг куфр келтирган кимсадир:
Ё қалбидаги (бузуқ) эътиқоди сабаб
Ёки дин ишлари хусусида юз берган шак-шубҳа сабаб
Ё бўлмаса Аллоҳдан ўзгасига сажда қилиш, жонлиқ сўйиш, назр аташ каби бирор феъл-иш ҳаракат сабабки, ушбу ишларга қўл урган кимса муртад бўлади
Ёда Аллоҳ таоло, Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам ёки ислом динини сўкиб-ҳақоратлаш каби сўз сабаб: "Айтинг: "Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?" Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз". (Тавба/65-66).
Демак муртадлик сўз, феъл, эътиқод ва дин ишларининг бирортаси хусусида шак-шубҳага бориш билан юз беради. Намоз, закот ва тавҳиднинг вожиблиги борасида шак-шубҳа қилган кимса кабики, ушбу кимса кофир бўлади. Шак-шубҳа: икки иш орасида иккиланиб қолишдир.
Икки шаҳодат калимасини бузувчи амаллар, бу исломни ҳам бузувчи амаллардир. Чунки бу икки шаҳодат калимасики, киши ушбуни нутқ қилиш билан исломга киради. Чунки уни тилда талаффуз қилиш у (шаҳодат калимаси) далолат қилган маънони эътироф этиш ва у талаб қилган амаллар бўлмиш дин шиорларини адо этишни лозим тутишдир. Энди ушбу лозим бўлган маъноларнинг бирортасига путур етадиган бўлса, дарҳақиқат икки шаҳодат калимасини тилда айтгандаги берган аҳду-паймонини бузган бўлади.

Биринчиси: Аллоҳ таолога ширк келтиришдир

Бундан мурод: Миллатдан чиқарувчи катта ширкдир, Аллоҳ сақласин. Бу, киши ўзи билан Аллоҳ ўртасига воситалар қилишки, уларга дуо қилиб, шафоат сўраб, ўшаларга таваккал қилиб ёки ёлбориб ёрдам сўраб, назр атаб, ўша нарсаларни номи билан жонлиқ сўйиб ё бўлмаса Аллоҳни қўйиб ўша нарсалар фойдани ҳосил қилиш ёки зарарни даф қилади деб эътиқод қилиш билан бўлади. Кимда-ким ушбу ишларга қўл урса, дарҳақиқат куфр келтирган бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: "Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган кишилар учун кечирур". (Нисо/48).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаҳаннамни ҳаром қилур, унинг борар жойи дўзахдир. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас". (Моида/72).
Ширк муртадлик турларининг энг хатарлисидир. У – дуо, жонлиқ сўйиш, фақатгина Аллоҳ қодир бўладиган ишларда Ундан ўзгасига ёлбориб, ёрдам сўраш каби ибодат турларининг бирор тури билан Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилинмоғидир. Ким ибодатнинг бирортасини Аллоҳдан ўзгасига йўналтирадиган бўлса, бас, у мушрикдир.
Аллоҳ таоло элчилар алайҳимуссалоту ва салламларнинг кўпларини зикр қилди. Улар: Нуҳ, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Довуд, Сулаймон, Айюб, Юнус, Юсуф, Мусо, Ҳорун, Закариё, Яҳё, Ийсо, Илёс, Ал-Ясаъ ва Лут. Аллоҳ таоло уларни сиротул мустақимга ҳидоят қилганини айтгач, шундай деди: "Бу Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, у билан бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди". (Анъом/88).
Аллоҳ таоло айтдики: "Дарҳақиқат, сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга) ҳам (шундай) ваҳий қилингандир: "Қасамки, агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!". (Зумар/65-66).
Аллоҳ таолога ширк келтириш гуноҳларнинг энг хатарлиси ва энг улканидир.
Ширк – Аллоҳдан ўзгасини Аллоҳнинг хусусиятларидан бўлган бирор нарсада Унга тенг қилишдир. Ва у Аллоҳга маъсият қилинадиган гуноҳлар ичидаги энг каттаси бўлиб, рубубиятни оёқости қилиш ва улуҳиятга путур етказишдир.

Иккинчиси: Кимки ўзи билан Аллоҳ ўртасига воситалар қилиб, улардан (ҳожатини) сўраб, дуо қилиб, ўшаларга таянса, ижмо билан кофир бўлади.


Ушбу ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) бузувчи амалларнинг биринчисидан бўлган бир турдир. Ушбуни исломни бузувчи амаллар ичида алоҳида бир тур қилинишига сабаб, унинг (мусулмонлар орасида) кўп содир бўлишидир. Кимки Аллоҳ билан ўзининг ўртасида воситалар қилиб, зарарни кўтариш ва фойдани ҳосил қилиш учун дуо қилиб, барзах олами ёки ўзининг олдида ҳозир бўлмаган ҳолатида шафоат сўраб, ўшаларга таваккал қиладиган бўлса, саҳоба, тобеъинлар ва муфассир, муҳаддис ҳамда фақиҳлардан иборат ислом имомларининг ижмоси билан кофир бўлади.
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг олдида воситалар қилувчи кимсанинг кофир эканига ижмони баён қилиб, шундай дедилар: "Кимки фаришта ва пайғамбарларни, уларга дуо қилиб, фойдани қўлга киритиш, қашшоқликни тўсиш ва ғам-ташвишни кўтаришни сўраб восита қиладиган бўлса, мусулмонларнинг ижмоси билан кофирдир".
Аллоҳ таоло шундай деди: "Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: "Ана шу (бизлар сиғинаётган) нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг қўлловчиларимиз бўлади", дейдилар. Айтинг: "Аллоҳга осмонлар ва ердаги У Зот билмайдиган нарсаларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимисизлар?! (Аллоҳ) уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган Зотдир". (Юнус/18).
Аллоҳ таоло ушбу амални ширк деб номлади. Ҳолбуки улар ушбу ишни шафоат деб номлаб, айтардиларки: "Бу ширк эмас. Ширк санамларга ибодат қилишдир. Мана булар эса санамларга ибодат қилмайдилар".
Ушбу шармандали бир жоҳилликдир. Санамларга ибодат қилиш ширк турларидан бир турдир. Ширк Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишдир. Хоҳ у санам бўлсин ёки дарахт, тош, қабр, валий, фаришталардан бўлган бир фариштами ёки солиҳлардан ўтган бир солиҳ кишими, ушбуларга ибодат қилиш ширкдир. Ширк бу фақат санамларга ибодат қилишнинг ўзи эмас.
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Кимда-ким пайғамбар ёки бирор солиҳ киши борасида ғулувга кетиб унга улуҳиятнинг бирор турини исбот қилса, мисол учун бундай деб айтса: Эй фалончи хўжа менга ёрдам беринг ёки сизга ёлбораман ёки менга ризқ ато этинг ёки ўзиз менга кифоя қиларлисиз ва шунга ўхшаш сўзлар. Ушбуларнинг бари очиқ-ойдин ширк ва залолатдир. Ушбу кимса тавбага чақирилади. (Тавба қилиб, қайтса яхши), акс ҳолда қатл қилинади".
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: "Ўликлардан истак-ҳожатлар сўраб, ёлбориш ва уларга юзланиш ширк турларидандир. Оламдаги ширкнинг асоси ана шудир. Маййит амали узилган-тўҳтаган бўлиб, унга ёлбораётган ва Аллоҳнинг ҳузурида шафоатчи бўлишини сўраётган кишига (ёрдам бера олиши) ҳали у ёқда турсин, у (маййит) ўзига ҳам бирор фойда ёки зарарга эга эмас. Ушбу ҳолат анави кимсанинг (аслида) Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилувчи ким-у, шафоат қилинадиган ким эканлигини билмаганидандир".
Сонъаний роҳимаҳуллоҳ "Татҳир ал-Эътиқод"да шундай дедилар: "Кимки дарахт, тош, қабр, фаришта, жин, тирик ёки ўлик ҳақида, у фойда ва зарар бера олади ёки Аллоҳ таолога мени яқинлаштиради ё бўлмаса Роб таоло ҳузурида шафоатчи ва восита қилганим сабабли мени дунё истак-ҳожатларидан бирортасида қўллайди, деб эътиқод қилса, дарҳақиқат Аллоҳга бошқасини шерик қилибди ва мушриклар бут-санамлари ҳақида эътиқод қилишганидек бузуқ ақидага эътиқод қўйибди".

Учинчиси: Қуръон ва суннатда кофир экани очиқ айтилган кимсани кофир деб билмаган кимса


Ушбу кофир яҳудий, насроний, мажусий, мушрик, мулҳид (худосиз) ва бундан бошқа кофирларнинг турларидан бўлишида фарқ йўқдир. Кимки ушбуларнинг кофир эканида шак-шубҳа қилса ёки уларнинг йўлларини тўғри деб билса, дарҳақиқат кофир бўлади.
Бунинг сабаби Аллоҳ таоло уларни кофир деб айтди. Энди мана бу уларни кофир деб билмайдиган ёки шак-шубҳа қиладиган ё бўлмаса уларни йўли тўғри деб айтадиган кимса, дарҳақиқат, Аллоҳу Росулига зид йўл тутди ва қарши чиқди.
Демак мусулмон кишига Аллоҳ кофир деб айтганни ёки Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирган кимсани кофир деб айтиши ва ундан ҳудди Иброҳим алайҳиссалом ўз оталари ва қавмларидан пок-безор эканларини эълон қилганларидек пок-безор эканлигини очиқ эълон қилиши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ҳақида шундай деди: "Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак". (Зухруф/26-27).
Уларнинг йўлларини тўғри деб билиши эса бундан-да оғирроқдир. Айтсаки: Улар қилаётган ишлари борасида бир бош қотириб кўрсакмини-а. Нима ҳам қиларди, ахир у воситалардан фойдаланиш-ку ёки бундай деб айтиб, уларни ҳимоя қилса: Улар бу ишга билмай қўл уриб қўйишди. Демак ушбу кимсанинг куфри анави кофирлардан-да оғирроқдир. Чунки у куфр ёки ширкни тўғри деб билди ё бўлмаса шак-шубҳа қилди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар". (Баййина/6).
Оятдаги: "Албатта аҳли китобдан", яъни, яҳуд ва насоролардан.
"Мушриклардан бўлган", яъни, Аллоҳга қўшиб бошқа бир илоҳ ва маъбудга ибодат қилганлардир.
Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ – Масиҳ бинни Марямнинг ўзидир", деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир". (Моида/17).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Аллоҳ – Учтанинг (яъни, Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўлдилар". (Моида/73).
Аллоҳ таоло айтдики: "Албатта Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни, Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва ("Мусога ишонамиз, Ийсо ва Муҳаммадга ишонмаймиз", дейдиган яҳудийлар каби, ёки "Мусо ва Ийсога ишонамиз, аммо Муҳаммадга ишонмаймиз", дейдиган насронийлар каби) "Айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз", дейдиган ҳамда (иймон билан куфр ўртасидаги) ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар – ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз". (Нисо/150-151).
Аллоҳ таоло шундай деди: "Албатта Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамда жамлагувчидир". (Нисо/140).



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) - mutaallim - 12-01-2011

Тўртинчиси: Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан бошқасининг йўли комилроқ ва афзалроқдир ҳамда у киши соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасининг ҳукми яхшироқ ва адолатлироқдир деб эътиқод қилган кимса

Ушбу кимса тоғутларнинг ҳукмини у киши соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмларидан афзал деб биладиганлар кабидир. Кимда-ким муамолот, жазо қўллаш ёки бошқаларда Аллоҳнинг шариатидан ўзгаси билан ҳукм қилишни жоиз деб эътиқод қилса, агарчи ушбу қонунларни Аллоҳнинг шариатидан афзал деб билмаса ҳам, ушбу кимса ана шу эътиқоди билан (уламолар) ижмоси билан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол санаган бўлади. Ва дарҳақиқат "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни ботилга чиқарган бўлади.
Кимки ўғрининг қўлини кесиш ёки турмуш қурган зинокорни тошбўрон қилишда Аллоҳнинг ҳукмини ижро этишни ҳозирги асрга тўғри келмайди деб билса, дарҳақиқат "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни ботилга чиқарибди.
Кимки одамлар ўйлаб топган қонунлар ислом шариатидан афзал ёки ислом ҳукмларини ушбу асрда (ҳаётга) татбиқ қилиш ярамайди ёки ислом мусулмонларни орқада қолиб кетишларига сабабдир деб эътиқод қилса ёки Ислом ҳукми ҳаётнинг барча соҳаларида бўлмай, у фақат кишининг Роббиси билан бўлган алоқасигагина чекланган, деб айтса, дарҳақиқат "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни ботилга чиқарган бўлади.
Зино, рибо, маст қилувчи ичимлик ичиш ва бундан бошқа динда барчага бирдек маълум бўлган нарсалардан иборат Аллоҳу Росули ҳаром қилганларини ҳалол қилиб олган ҳар бир кимса, мусулмонларнинг ижмоси билан кофирдир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!". (Моида/50).
Аллоҳ азза ва жалла деди: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир". (Моида/44).
Аллоҳ таоло айтдики: "Албатта Аллоҳ наздидаги (мақбул бўладиган) дин Ислом динидир". (Оли Имрон/19).
Аллоҳ жалла ва ала шундай деди: "Кимда-ким исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг "дини" Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у Охиратда зиён кўргувчилардандир". (Оли Имрон/85).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта Аллоҳ Қудратли ва Ҳикматли бўлган Зотдир". (Нисо/56).
Аллоҳ таоло деди: "Йўқ, (эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан диллари ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар". (Нисо/65).
Аллоҳ таолонинг шариати билан ҳукм чиқариш У Зотга ибодат қилмоқдир. Яъни, Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қилиш ибодат демакдир. Ундан ўзгасининг (қонуни) билан ҳукм қилиш эса ширкдир. Аллоҳ таоло шундай деди: "Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари – бутлари бордир?!". (Шўро/21).
Аллоҳ азза ва жалла деди: "Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклардан бўлиб қолурсизлар". (Анъом/121).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Роб деб билдилар.Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У Зот уларнинг ширкларидан Покдир". (Тавба/31).
Демак Аллоҳ таоло ушбу ишни ширк деб номлади. Аллоҳ таоло билан ўзгасининг ҳукмини баб-баробар деб билиб: "У иккиси ўртасида фарқ йўқ", дейдиган кимса кофирдир.
Бундан ҳам дахшатлироғи: Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм қилиш яхшироқдир, деб айтадиган кимсадир. "Одамларга бугун ушбу қонунлар яроқлидир, шариат уларга тўғри келмайди, шариат замонамизга мувофиқ, маданиятга эса муносиб келмай қолди, ахир оламга етишиб юриш керак-да, мусулмонларнинг маҳкамалари бутун дунё маҳкамалари каби бўлмоғи лозим", дейдиган кимсанинг куфри оғирроқдир.
Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳавои нафси ёки диндан жоҳил қолиб ҳукм қилса-ю, бироқ Аллоҳнинг ҳукми ҳақдир ва у билан ҳукм қилиш вожиб деб эътиқод қилса, гуноҳи кабиралардан бирини қилган бўлади. Оғир гуноҳлардан бирини содир этган бўлади. Ана шу куфр дувна куфрдир. (Катта, миллатдан чиқарадиган куфрдан кейинги турадиган кичик куфр).

Бешинчиси: Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан бирор нарсани ёмон кўрса, агарчи унга амал қилса-да, дарҳақиқат кофир бўпти

Аллоҳ таоло шундай деди: "Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур. Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир". (Муҳаммад/8-9).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: "Албатта ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-ҳаёлларни) узун қилиб қўйди. Бунга (яъни, мунофиқларнинг куфрга қайтиб кетишларига) сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: "Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз", деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни билур. Энди – фаришталар уларнинг юзлари ва кетларига уриб, жонларини олар вақтида, (уларнинг ҳоллари) қандай бўлур?! Бунга (яъни, ўлим соатидаги бундай азобга) сабаб, уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага (яъни, мунофиқлик йўлига) эргашиб, У Зотнинг ризолигини (яъни, мўминлар билан бирга кофирларга қарши жанг қилишни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг (қилган яхши) амалларини ҳам беҳуда кетказди". (Муҳаммад/25-28).
Ушбу калимага ва унга амал қилиб, аҳл-лойиқ бўлганларга муҳаббат қўйиш "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг шартларидандир. Энди кимки ушбу шартни адо этмаса, дарҳақиқат уни ботилга чиқарибди. Ушбу нуқтага эътибор қарат: "Агарчи унга амал қилса-да".
Бироқ у ушбу ишни ёмон кўрган ҳолида бажаряпти. Уни кариҳ кўради. Ана шу Аллоҳга куфр келтиришдир. Ва у "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амалларидан биридир.
Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан бирор нарсани ёмон кўришлик, агарчи унга амал қилса-да, муртадликдир. Аллоҳ таоло шундай деди: "Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир". Демак ёмон кўриб, нафратланиш, бу муртадликдир. Агарда ёмон кўрган нарсасига амал қилса-да, у куфр келтирган бўлади. Қалбдаги нафрат куфрдир. Агарчи зоҳирда унга амал қилса-да.

Олтинчиси: Аллоҳу Росули, Қуръон ёки ислом шиорларидан бирортасини ҳазл-мазаҳ қилиш

Кимки Аллоҳ, Росул, Қуръон, дин, фаришталар ёки уламоларни илмлари сабабли ҳазл-мазаҳ қилса ёки намоз, закот, рўза, ҳаж, каъбани тавоф қилиш, Арофат тоғида туриш каби ислом шиорларидан бирортасини ҳазл-мазаҳ қилса ёки масжид, азон, соқол, пайғамбар суннатлари ва бундан бошқа Аллоҳнинг шиорларидан бирортасини ҳазл-мазаҳ қиладиган бўлса, дарҳақиқат, у кофирдир.
Аллоҳ таоло шундай деди: "Қасамки, агар улардан (нега сизни устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта улар: "Биз фақат бахслашиб, ҳазиллашиб кетяпмиз, холос", дейдилар. Айтинг: "Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?" Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз. Агар сизлардан бир тоифани (чин ихлос билан тавба қилганлари учун) авф қилсак, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганлари сабабли азоблаймиз". (Тавба/65-66).
Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан бирортасини, хоҳ у фарз ёки вожиб ё суннат амал бўлсин, ҳазл-мазаҳ қиладиган кимса, ислом динидан қайтган муртад бўлади.
Аллоҳ субаҳану ва таоло шундай деди: "Дарвоқеъ, жинояткор – кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулгувчи бўлдилар. Қачон (мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар, улар бир-бирларига кўз қисишиб имо-ишоралар қилурлар. Қачон уйларига қайтсалар, (мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) шодланиб қайтардилар. Қачон (мўминларни) кўрсалар: "Ана улар шак-шубҳасиз, йўлдан озгувчи кимсалардир", дердилар. Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар. Энди бу (қиёмат) кунида иймон келтирган зотлар кофирлардан кулурлар. Улар (жаннатдаги) сўриларда (кофирларнинг азобланишига) боқиб (ўтирурлар). Кофирлар ўзлари қилиб ўтган қилмишларининг жазосини олдиларми?! (Албатта олдилар)". (Мутоффифин/29-36).
Аллоҳ азза ва жалла деди: "Қачон Бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то улар бошқа гапга киришгунларича сиз улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг!". (Анъом/68).
Алло таоло деди: "Ахир (Аллоҳ) сизларга Китобда: "Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар", деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансизлар), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, уларнинг ўзисиз. Албатта Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир". (Нисо/140).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: "(Иш) шудир. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Роббиси наздида ўзи учун яхшидир". (Ҳаж/30).
Аллоҳ таоло шундай деди: "(Иш) шудир. Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур". (Ҳаж/32).

Еттинчиси: Сеҳр

Сеҳрнинг бошқа турлари ва иссиқ-совуқ қилиш ҳам сеҳр жумласидандир.
Сеҳрнинг бошқа тури: Бирор шахсни яхши ишни қилишидан тўсиш ёки аёлига мойиллигини буриб қўйишда (сўндиришда) сабаб бўлади деб қасд қилинадиган сеҳрга оид бир амалдир.
Иссиқ совуқ: Эр кишини аёлига ёки бошқасига суюкли қилиб кўрсатишда сабаб бўлади деб қўл уриладиган сеҳрга оид бир ишдир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. Яна улар Бобилдаги Ҳорут ва Морут (номли) фаришталарга туширилган нарсаларга (эргашадилар). –Ҳолбуки, у фаришталар: "Биз фақатгина фитнамиз (яъни, одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма", демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар,-". (Бақара/102).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Руқия (қилиш), кўзмунчоқ ва иссиқ-совуқ ширкдир". (Абу Довуд (3883), Ибн Можжа (3530), Аҳмад (3604), Табароний "Мўжам ал-Авсат" (2/119), Ибн Ҳиббон ўзларининг саҳиҳларида (6090), Байҳақий "Сунан ал-Кубро" (9/350), Ҳоким (4/463) (8290)-рақам остида, Албоний "Силсила ас-Соҳиҳа"да саҳиҳ санадилар (331)).
Ушбу ҳадисда эслаб ўтилган руқия, у қайтарилган руқия бўлиб, у жиндан паноҳ сўраладиган ёки маъноси тушунарсиз бўлган ҳар қандай нарсадир.
"Кўзминчоқ", эса араблар даъво қилишига кўра кўз тегишидан асрайди деб болаларига осиб қўядиган мунчоқ доналаридир.
"Иссиқ-совуқ", эса сеҳрнинг бир тури бўлиб, аёл кишини эрига суюкли қилиб, унга нисбатан ишқини қўзғайди.
Сеҳр ҳақиқатда мавжуд бўлиб, у Аллоҳ таолонинг кавний қадарига биноан ўз таъсирини ўтказади. Аллоҳ таоло шундай деди: "Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсаларни ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар". (Бақара/102).
Сеҳрнинг таъсири собит бўлиб, уни фақат кибр қилувчи ёки Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган динга кофир бўлган кимсагина инкор қилади.
Сеҳргарга тўхталадиган бўлсак: Бақара сурасидаги оятда келганидек агар сеҳрини шайтонлардан оладиган бўлса, у кофирдир. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига биноан: "–Ҳолбуки, у фаришталар: "Биз фақатгина фитнамиз (яъни, одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма", демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар.- Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсаларни ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Улар ўзларига ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Аллоҳнинг Китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку. Жонларини нақадар ёмон нарсага (яъни, охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди". (Бақара/102).
Сеҳрни таълим олишлик Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтиришдир. У муртадлик турларидан биридир. Сеҳргар асли мусулмон бўлиб, сўнгра сеҳрга киришадиган бўса ислом динидан қайтган муртад бўлади. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "Бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма", демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар,-". (Бақара/102).
Сеҳрда шайтонлар хизматидан фойдаланиш, уларга боғланиб қолиш, уларга улар (шайтонлар) яхши кўрадиган нарсалар билан қурбат ҳосил қилиш, ғайб илмини даъво қилиш ва бу борада Аллоҳ таолога шерик эканлигини даъво қилиш бордир. Бу эса куфр ва залолатдир.
Дарҳақиқат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни ширкка боғлаб туриб (яъни, иккисини бир сафда зикр қилиб), шундай дедилар: "Еттита ҳалок қилувчи (гуноҳлардан) четланинглар". "Эй Росулуллоҳ, улар қайсилар?", дейишди. Шунда: "Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибо ейиш, етим молини ейиш, (душман билан) рўбарўма-рўбаро турган кунда орқага бурилиб кетиш ва (зинодан) ғофил бўлган мўмина, иффатли аёлларга туҳмат қилиш", дедилар". (Бухорий (2615), Муслим (89) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди).



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) - mutaallim - 12-02-2011

Саккизинчиси: Мушрикларга мусулмонларнинг зарарига ёрдам бериб, ҳамкорлик қилиш

Ёрдам беришнинг маъноси: Мусулмонларнинг зиддига мушриклар билан ҳамкорлик қилиб, кўмак бериш. Мусулмонларни қириш ва азият етказишда ўз ёрдамини аямасликдир.
Шунингдек, ким кофирларни яхши кўрса, дарҳақиқат, куфр келтирган бўлади. Ва ушбу айнан дўст тутишнинг ўзгинасидир: "Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир". (Моида/51). Уларни дўст тутиши, уларга ёрдам қўлини чўзиш, ҳамкорлик қилиш ёки муҳаббат қилиш билан бўлади. Ушбу кимса куфр келтирган бўлади. Чунки у куфр ва кофирларга муҳаббат қўйди. Шунинг сабабидан кофир бўлади. Уларга муҳаббат қўйди, деганининг маъноси: у куфрни инкор қилмади. Ким куфрни инкор қилмаса, дарҳақиқат, у кофирдир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас". (Моида/51).
Аллоҳ азза ва жалла айтадики: "Эй мўминлар, агар сизлар Китоб берилган кимсалардан бирон бир гуруҳга бўйинсунсангиз, улар сизларни мўмин бўлганингиздан кейин яна кофирликка қайтарадилар. Сизларга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинаётган, Унинг пайғамбари орангизда бўлган бир пайтда қандай қилиб диндан қайтасизлар?! Ким Аллоҳга боғланса (яъни, Унинг динини маҳкам ушалса), бас, муҳаққақки, тўғри йўлга ҳидоят қилинибди". (Оли Имрон/100-101).
Аллоҳ таоло деди: "Эй мўминлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, улар сизларни кетингизга (куфрга) қайтарадилар. Бас, зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар. Йўқ, (улар сизларнинг дўстингиз эмас, балки Ёлғиз) Аллоҳ Хожангиздир. Ва У Зот энг яхши ёрдамчидир". (Оли Имрон 149-150).
Аллоҳ жалла ва ала шундай деди: "Эй мўминлар, Менинг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Аллоҳга – Роббингизга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдан чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар, (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки, Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши Билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди! (Эй мўминлар), агар улар (мушриклар) сизларга зафар топсалар, душманларингиз бўлурлар ва сизларга қўл ва тилларини ёмонлик билан чўзурлар (яъни, сизларни ўлдирурлар, ҳақоратлар қилурлар). Улар сизларнинг яна кофир бўлишларингизни истарлар". (Мумтаҳана/1-2).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Эй мўминлар, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавм билан дўст бўлманглар! Ҳудди барча кофирлар қабр эгалари(нинг яъни, ўликларнинг қайта тирилишлари)дан ноумид бўлганларидек, уларнинг ҳам охиратдан умидлари узилгандир". (Мумтаҳан/13).
"Эй" Аллоҳга ва Унинг Росулига "Иймон келтирган зотлар", Аллоҳ уларни куфр келтирганлари сабабли ғазаб қилган кимсаларни дўст ва яқин севимли киши қилиб олманглар.
Қабрда ётган кофирлар ишнинг ҳақиқатига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлиб, ўзлари учун охиратда бирор насиба-улуш йўқ эканига аниқ ишонч ҳосил қилишиб, охиратдаги Аллоҳнинг раҳматидан батамом ноумид бўлганларидек, ушбу (тирик) кофирларни ҳам охиратдаги Аллоҳнинг ажр-савобидан "Умидлари узилгандир".

Тўққизинчиси: Хизрни Мусо алайҳиссаломнинг шариатларидан чиққанлари мумкин бўлганидек, баъзи кишиларга Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларидан чиқиши мумкин, деб эътиқод қиладиган кимса

Кимки бирор кишини Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларидан чиқиши жоиз деб билса, дарҳақиқат, куфр келтирибди. Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг элчиси Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни бутун башариятга жўнатиб, оламларга у кишига итоат қилишни вожиб қилди.
Кимки элчининг (чақириғига) ижобат қилмай, у киши олиб келган динга эргашмаса, бас, у кофирдир. Яҳудий, насроний, мажусий ёки қандай миллатда бўлишининг фарқи йўқдир. Чунки у киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб жўнатилишлари биланоқ, Аллоҳ таоло (инсониятга) у кишига итоат қилиб, эргашишни вожиб қилди. Кимки яҳудийлик ёки насронийлик динида бўлган бўлса, дарҳақиқат, унинг дини у киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб жўнатилишлари билан бекор бўлди. Энди бирон кишига у киши соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг итоатларидан чиқиши мумкин бўлмайди.
Муслим ўзларининг саҳиҳларида (153) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Муҳаммаднинг жони Уни қўлида бўлган Зотга қасамки, ушбу умматдан бирор киши, хоҳ яҳудий ёки насроний бўлсин, мен ҳақимда эшитиб сўнгра мен билан жўнатилган (динга) иймон келтирмаса, албатта жаҳаннам эгаларидан бўлади".
Хизрнинг Мусо алайҳиссаломга итоат қилишдан чиқишига келсак, Мусо алайҳиссалом Хизрга пайғамбар бўлиб келмагандилар. Мусо алайҳиссаломнинг рисолатлари бани Исроилга хосдир: "Эсланг, Мусо ўз қавмига: "Эй қавмим, нега сизлар мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбари эканлигимни билган ҳолларингизда менга озор берурсизлар?!", деган эди". (Соф/5). Демак Мусо алайҳиссалом бани Исроилга пайғамбар қилиб жўнатилган эдилар, бутун инсониятга эмас. Хизр ҳам Аллоҳ таолога ибодат қиладиганлардан эди. Уламолар у пайғамбарларданми ёки солиҳ кишиларданми?, деган масалада ихтилофга боришган.
Хизр Мусо алайҳиссаломнинг умматларидан эмасди, чунки Мусо алайҳиссалом бутун башариятга пайғамбар қилиб жўнатилмаган эдилар. Шу сабабдан Хизрни Мусо алайҳиссаломнинг шариатларидан чиқишга ҳаққи бор эди.
Пайғамбарларнинг сўнггиси Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга келсак, у киши жамийки инсониятга пайғамбар қилиб жўнатилганлар. Шу сабабли бирон кишини у кишининг шариатларидан чиқишга ҳаққи йўқдир. Бу ўринда сўфийларга раддия борки, уларнинг даъволарича, улар шундай бир ҳолатга етар эканларки, унда элчиларга эргашишга ҳожатлари тушмас экан. Ва улар (шариатни) элчилардан олмай, Аллоҳ таолонинг Ўзидан бевосита олаверишаркан.
Ва яна шундай дейдилар: "Элчилар авом (одамлар) учун. Хос (кишиларга) келсак, уларнинг элчиларга ҳеч қандай ҳожатлари йўқ". Шу сабабли намоз ўқимайдилар, рўза тутмайдилар ва биз хос кишилармиз, шариат эса авом учун, деган даъво билан шариатга бўйинсунмайдилар. Ушбуларнинг бари пок калима бўлмиш "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амаллар бўлиб, Аллоҳ азза ва жалланинг динидан чиқишдир.
Аллоҳ таоло шундай деди: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: "Эй инсонлар, албатта мен сизларнинг барчангизга (юборилган) Аллоҳнинг элчисиман". (Аъроф/158).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни, Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик". (Анбиё/107).
Аллоҳ таоло шундай деди: "Барча оламлар учун (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам)га Фурқон – Қуръон нозил қилган Зот – Аллоҳ Барокатли – Буюкдир". (Фурқон/1).
Аллоҳ жалла ва ала деди: "(Эй Муҳаммад соллолло алайҳи ва саллам), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга – (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик. Лекин кўп одамлар билмаслар". (Сабаъ/28).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят, Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Менга ўзимдан олдингилардан бирон кишига берилмаган беш (имтиёз) ато қилинди: Бир ойлик масофадаги (душманларим қалбига солинажак ғулғула-)қўрқув билан нусратландим, ер (юзи) мен учун масжид ва пок қилиб берилди, бас, умматимдан бирор кишига намоз (вақти) етадиган бўлса, намоз ўқийверсин. Ўлжалар (ғанимат) менга ҳалол қилиб берилди, мендан олдин бирон кишига ҳалол қилинмаганди. Менга шафоат ато этилди. Пайғамбар ўзининг қавмига хос жўнатиларди. Мен эса бутун инсониятга (пайғамбар этиб) жўнатилдим". (Бухорий (335), Муслим (521)).
Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган лафзларида, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "(Барча) пайғамбарлардан олти (хислат) ила афзал қилиндим: Менга (оз лафзлар билан кўп маъноларни ифодалай оладиган) жавомиул калим берилди. (Душманларим қалбига солинажак) ғуълғула-қўрқув билан нусратландим. Менга ўлжалар ҳалол қилиб берилди. Ер (юзи) мен учун пок ва масжид қилиб берилди. Барча халқларга (пайғамбар этиб) жўнатилдим. Мен билан пайғамбарлик якун топади". (Муслим (523)).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Албатта Аллоҳ наздидаги (мақбул бўладиган) дин ислом динидир". (Оли Имрон/19).
Аллоҳ таоло деди: "Кимда-ким исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг "дини" Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир". (Оли Имрон/85).
Аллоҳ азза ва жалла айтдики: "Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, (сизларни динсизлик зулматларидан иймон нурига чиқариш билан) Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун исломни дин қилиб танладим (яъни, исломдан бошқа динлар Аллоҳ ҳузурида мақбул эмас)". (Моида/3).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: "Аллоҳнинг динидан ўзга дин истайдиларми?! Ахир осмонлару ердаги барча жонзот истаса-истамаса Унга бўйинсуниб турибди-ку! Ўшалар (яъни, Аллоҳнинг динига итоат қилишни хоҳламаётганлар) ҳам фақат Унинг Ўзига қайтариладилар-ку!". (Оли Имрон/83).
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ ҳасан деб билган ҳадисда келишича: "Аллоҳга қасамки, агар Мусо тирик бўлганида, менга эргашишликдан ўзга ҳаққи бўлмасди". (Аҳмад (14220), Албоний "Мухтасар ал-Улув" (60) ва "Ирва" (1589)да ҳасан даражасида деб билдилар).

Ўнинчиси: Аллоҳнинг динидан юз ўгириш

Яъни: динни таълим олмай, унга амал қилмай юз ўгириш.
Исломни бузувчи амаллардан бири бўлган ушбу юз ўгириш – диннинг тафсилий масалаларидан жоҳил қолганлиги эмас, балки киши мусулмон бўлишига сабаб бўладиган диннинг аслини ўрганишдан батамом юз ўгиришидир. Чунки динни атрофлича ўрганишга уламо ва толиби илмлар киришишади. Киши мусулмон бўлишига сабаб бўладиган диннинг аслини ўрганишдан юз ўгиришга келсак, ушбу иш "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амаллардандир.
Аллоҳ таоло шундай деди: "Кофир бўлган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан (яъни, охиратдаги азобдан) юз ўгирувчидирлар (уни инкор қилгувчидирлар)". (Аҳқоф/3).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: "(Яратган) Роббисининг оятлари билан панд-насиҳат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Албатта Биз ундай жиноятчи кимсалардан интиқом олгувчидирмиз". (Сажда/22).
Аллоҳ таоло шундай деди: "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз". (Тоҳа/124).
Аллоҳ азза ва жалла деди: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизга ўтиб кетган (авлодларнинг) хабарларини мана шундай сўйлаб берурмиз. Дарҳақиқат, Биз сизга Ўз даргоҳимиздан эслатмани – Қуръонни ато этдик. Ким ундан юз ўгирса, бас, албатта у қиёмат кунида (гуноҳнинг энг оғир) юкини кўтариб турар. Улар у (юк) остида абадий қолурлар. У (юк) қиёмат кунида улар учун жуда оғир юк бўлур". (Тоҳа/99-101).
Аллоҳ таолонинг динидан юз ўгириш – унга аҳамият қаратмай, ўқиб-ўрганмай, амал қилмай, киши мусулмон бўлишига олиб борадиган диннинг аслини таълим олишдан ва табиийки (ўқиб-ўрганмагандан кейин) амал қилишдан ҳам юз ўгириш билан бўлади. Кимки Аллоҳ таолонинг динидан, уни ўқиб-ўрганмай, унга амал қилмай ва қайрилиб ҳам қарамай юз ўгирадиган бўлса, бас, у ислом динидан қайтган муртаддир.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: "(Яратган) Роббисининг оятлари билан панд-насиҳат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Албатта Биз ундай жиноятчи кимсалардан интиқом олгувчидирмиз". (Сажда/22).
Ушбу кимса унга эслатилгандан кейин ҳам ундан (диндан) юз ўгирди. Дангасалик билан юз ўгирган кимсага келсак, у кофир бўлмайди. Бироқ қилган дангасалиги учун маломат қилинади. Илм олишга рағбат қилмаслик ёки илмни ёмон кўришга далолат қиладиган юз ўгириш, ушбу иш Аллоҳ таолога куфр келтиришдир, Аллоҳ сақласин.
Ушбу ўнта (санаб ўтилган амаллар) "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амаллардир. Аввалроқ "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси ва унинг шартларини сиз ўқувчига ҳавола қилдик.
Ушбу "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни бузувчи амаллар кишини ислом миллатидан чиқариб, дўзахга олиб боради. Нақадар ёмон жойдир у.
Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ "Исломни бузувчи амаллар" рисоласининг 35-саҳифасида, (шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ шарҳлари асосида) шундай дедилар: "Ушбу (исломни) бузувчи амалларнинг барчасида ҳазил-мазах, жиддийлик ёки қўрқув билан қўл уриб қўйган кимса ўртасида фарқ йўқдир. Мажбуран (қўл урган кимса) бундан мустаснодир. Ушбу ишларнинг бари ўта хатарли ва воқеликда кўпинча рўй берадиганларидир.
Шу сабабли мусулмон кишига ушбулардан ҳазир бўлиши ва (авваламбор) ўзи ҳақида қайғуриши лозим бўлади. Аллоҳ таолодан ғазабига ва аламлантирувчи азобига гирифтор қиладиган (ишлардан) паноҳ сўраймиз".

Демак, ушбу (исломни) бузувчи ўнта амал борасида айтаётган гапи ва қилаётган ишини ўзининг қасди билан амалга оширадиган жиддий кимса ва ушбуларни қасдсиз қилиб қўядиган ҳазл-мазаҳ қилувчи кимса ўртасида фарқ йўқдир. Чунки бу кимса (ушбу ишларни) кулги ва ўйинқароқлик бобидан қилади.
Юқоридаги сатрларда, киши фақат қалбидаги эътиқоди сабаблигина кофир бўлиши мумкин, деб айтадиган муржиаларга раддия бордир. Демак ушбу ишларда жиддий, ҳазлкаш ва ўзининг обрўси ва мол-давлатига қўрқиб (қўл уриб қўядиганлар) ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқдир. Фақатгина мажбурланган киши бундан мустасно. Киши куфр калимасини айтишга мажбурланса ва ушбу зулмдан фақат уни айтиш билангина қутулиш имкони бўлса, дарҳақиқат, Аллоҳ таоло унга ушбу ишни қилишга рухсат берди: "Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга)мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас)". (Наҳл/106). Демак ушбу ишга " Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда" деган шарт билан қўл уради. Ва ушбу ишни қилишдан бўлган мақсади, мажбурланишни даф қилиш бўлади. Ҳамда тили билан талаффуз қилаётганига қалби билан асло эътиқод қилмайди.
Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Ушбу (исломни) бузувчи амалларнинг барчасида ҳазил-мазаҳ, жиддий ҳамда ўзининг обрўси ва моли ҳақида қўрққан киши ўртасида фарқ йўқдир. Мажбурланган киши бундан мустасно. Ушбу ишларнинг бари ниҳоятда хатарли ва кўп ҳолатларда содир бўлади. Шу сабабли мусулмон кишига ушбулардан ҳазир бўлиши ва ўзи ҳақида бу амаллардан қўрқиши лозим бўлади". ("Мажмуъ фатава" (1/132) Аллома Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ).
Бунга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: "Айтинг: "Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?" Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз". (Тавба/65-66).
Ушбу (исломни) бузувчи амалларнинг барчасида ҳазил-мазаҳ, жиддий ҳамда ўзининг обрўси ва моли… ҳақида қўрққан киши ўртасида фарқ йўқдир. Мажбурланган киши бундан мустасно.
Мажбурланган киши ушбу (иш остига кирмаслигига) далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: "Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга)мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни, диндан чиқиб кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улар учун азоб бордир". (Наҳл/106).
Мусулмон кишига ушбулардан ҳазир бўлиши ва қўрқиши вожиб бўлади. Чунки ушбу ишлар жуда кўп ҳолларда содир бўлади.
Ушбу (исломни) бузувчи ўнта амалдан бошқа "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни ботил қилиб, кишини миллатдан чиқарадиган яна бошқа амаллар ҳам бор. (Илмда) изланиш олиб борадиган кишига ушбулар (исломни) бузувчи ўнта амалдан эканлиги бирор бир сабабга кўра махфий қолмайди, иншаАллоҳ. Аллоҳ таолодан оғишиш ва залолатдан паноҳ сўраймиз.



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) - mutaallim - 12-04-2011

"Ла илаҳа иллаллоҳ" ва уни зикр қилишнинг фазилатлари ҳақида

Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг якка эканига бўлган гувоҳлик, энг буюк Зотга бўлган энг олий гувоҳликдир. "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик беришнинг фазилати борасида шунинг ўзи кифояки, Аллоҳ жалла ва ала ушбу шаҳодат билан ўзига гувоҳлик бериб, ушбу шаҳодатга халқларидан энг адолатлиларини гувоҳликка олиб келди.
Аллоҳ таоло шундай деди: "Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикматлидир". (Оли Имрон/18).
(Ушбу оятда) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи гувоҳликка ўтди. Зеро У энг олий Шоҳиддир. Сўнг эса ушбу энг олий, энг буюк ва энг катта гувоҳликка махлуқотлари ичидаги энг яхшилари бўлмиш малоика ва бандалари ичидаги уламоларини гувоҳликка олиб келди. У ҳам бўлса Ундан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришдир.
Ушбу пок калима бўлмиш тавҳид калимаси, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларида келганидек пайғамбарлар айтган сўзларининг энг яхшисидир. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган (сўзларининг) энг яхшиси: Шериги йўқ, ёлгиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Мулк ва мақтов-олқишнинг бари Унга хосдир. Ва У барча нарсага Қодирдир". (Термизий (3585), Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (3274)да ҳасан даражасидаги ҳадис деб айтдилар).
"Ла илаҳа иллаллоҳ" осмонлар ва ердан ҳам оғирроқдир.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят, айтадиларки: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида эдик. Шунда эгнида кимхоб билан тугмаланган-қадалган яшил ридо (кийган) саҳроийлардан бўлган бир киши келиб: "Огоҳ бўлинг, мана бу соҳибларингиз, дарҳақиқат, ҳар бир чавандоз-оқсуякни ерга урди. (Ровий): Ҳар бир чавандоз-оқсуякни ерга уриб, ҳар бир қўйчивон-ялангоёқни кўтар-кўтар қилишни истайди, (демоқчи бўлди), деди. (Ровий) деди: "Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг ёқасидан олиб: "Эгнингда ақл юргизмайдиганларнинг кийимини кўрмаганимдамиди", дедилар. Сўнг айтдиларки: "Аллоҳнинг пайғамбари Нуҳга ўлим ҳозир бўлганида ўғлига шундай деди: "Мен сенга васият қилиб:
Икки ишга буюраман ва икки ишдан қайтараман:
Сени: "Ла илаҳа иллаллоҳ"га буюраман. Етти осмон ва етти ер тарозининг бир палласига ва "Ла илаҳа иллаллоҳ" яна бир палласига қўйилса, "Ла илаҳа иллаллоҳ" уларни босади (оғир келади). Агар етти осмон ва етти ер мустаҳкам бир ҳалқа бўлса, "Ла илаҳа иллаллоҳ" уларни бўлиб-синдириб ташлайди.
(Сени яна) "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ" (Аллоҳга мақтов айтиб, Уни барча айбу-нуқсонлардан поклайман, деб айтиш)га (буюраман). Чунки у ҳар бир нарсанинг дуоси бўлиб, у сабабли махлуқотлар ризқланади.
Сени ширк ва кибрдан қайтараман".

"Эй Росулуллоҳ! Ширкни ҳоп билдик. Кибр нима у? Биронтамизни чиройли пояфзали ва ушбу пояфзални икки чиройли боғичи бўлишими?", дейилди.
"Йўқ", дедилар.
"У (кибр) биронтамизни тақиб юрадиган зеб-зийнати бўлишими?", деди.
"Йўқ", дедилар.
"Кибр унда биронтамизни минадиган ҳайвони бўлишими?", деди.
"Йўқ", дедилар.
"Унда (кибр) биронтамизни дўстлари бўлиб, улар унинг ҳузурида ўтиришларими?", деди.
"Йўқ", дедилар.
"Эй Росулуллоҳ! Унда кибр нима у?", дейилди.
"Ҳақни назар-писанд қилмаслик ва одамларни ҳақоратлаш", дедилар. (Имом Аҳмад "Муснад" (6583), Бухорий "Адаб ал-Муфрад" (548), Баззор (2998-3069), "Силсила ас-Соҳиҳа" (134)га қаранг).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳ таоло айтдики: "Эй одам боласи, модомики Менга дуо қилиб, (раҳматимни) умид қилар экансан, Мен (сен томондан қанчалик кўп гуноҳ содир этилганига) қарамай мағфират қилиб, (у гуноҳларнинг кўплигига) этибор бермайман. Эй одам боласи, агар гуноҳларинг осмон булутларигача етса-да, сўнгра мендан мағфират сўрасанг, сени кечириб юбораман. (Гуноҳларингнинг кўплигига) этибор бермайман. Эй одам боласи, агар Мени олдимга ер тўла хатолар билан келсанг, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмай йўлиқсанг, Мен ҳам сени олдинга унинг (ернинг) миқдоричалик мағфират билан келаман". (Термизий (3540), Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (4338)да ҳасан даражасидаги ҳадис дедилар).
Дарҳақиқат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам кўплаб ҳадисларда "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва уни зикр қилишни, сидқ, ихлос, муҳаббат ва "Ла илаҳа иллаллоҳ"га аҳл-лойиқ бўлганларни дўст тутиш каби шартларни рўй-рост амалга оширилгандаги фазилатларини баён қилиб бердилар.
Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам "Ла илаҳа иллаллоҳ" аввалги вожибот эканини айтиб ўтдилар:
Икки шайх (Имом Бухорий ва имом Муслим роҳимаҳумаллоҳ) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз (розияллоҳу анҳу)ни Яманга жўната туриб, шундай дедилар: "Сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларга қиладиган аввалги даъватингиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш бўлсин". (Бухорий (1458), Муслим (19)).
Яна бир ривоятда эса: "(Уларга қиладиган аввалги даъватингиз) Аллоҳни яккалашликларига (бўлган чақириқ бўлсин)". (Бухорий (7372)).
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Дарҳақиқат Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг динларидан заруратан маълум бўлган ва уммат иттифоқ қилган (иш) шуки: Исломнинг асоси ва халқлар биринчи буюриладиган буйруқ Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси, деб гувоҳлик беришдир.
Ушбу иш сабабли кофир мусулмонга, душман дўстга, қони ва моли ҳалол бўлганлар эса қон-у моли сақловда бўлганларга айланади.
Сўнг ушбу (гувоҳлик) қалбидан чиққан бўлса, дарҳақиқат иймонга кирибди. Агар уни қалбида эмас фақат тилида айтган бўлса, ичида иймон бўлмай, фақат зоҳири мусулмондир".

Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Муоз розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари(га бир этибор қаратинг): "Уларга қиладиган аввалги даъватингиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш бўлсин". Бундан шу хулоса чиқадики, даъват- Аллоҳга иймон келтириш, Уни яккалашлик, Росули соллоллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқлаб, у киши олиб келган йўлга эргашиш, Аллоҳ таолога ширк келтириш ва Унинг буйруқларига хилоф чиқишни тарк этишга қаратилмоқлиги вожиб бўлади. Ушбулар "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик бериш талаб қилганларининг энг улканларидир.
Даъват "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик беришга қаратилмоқлиги лозим, деганининг маъноси шуки, ушбу калима далолат қилган тавҳид ҳамда рубубият, улуҳият ва исм-у сифатларда (Аллоҳни) шериги бор эканлигини инкор қилишга бўлган чақириқдир.
Аҳли сунна вал жамоа бандага вожиб бўладиган аввалги вазифа Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик бериш ва Аллоҳ таолони ибодатда яккалаш эканига иттифоқ қилган. Уларнинг бу борада ҳужжатлари кўпдир. Энг муҳимларидан Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга, у кишини Яманга жўната туриб айтган ушбу сўзларидир: "Сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларга қиладиган аввалги даъватингиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик бериш бўлсин". (Бухорий (1331), Муслим (19)).
Аллоҳни тавҳид асосида яккалашлик ва ширкдан пок-безор бўлишлик, вожибот ва фарзларнинг энг аввалгисидир.
Аллома Ибн Абул Изз роҳимаҳуллоҳ "Шарҳ Тоҳавия" (1/59)да шундай дедилар: "Шуни яхши билгилки, тавҳид – элчиларнинг аввалги даъвати, йўлнинг аввалги тушиш ўрни ҳамда Аллоҳ азза ва жалла сари юрувчи кишининг аввалги турар мақомидир… Шу сабабли ҳам мукаллафга вожиб бўладиган вазифаларнинг энг аввалгиси мазамматланган калом уламоларининг сўзи каби (борлиқ ҳақида) изланиш олиб бориш ёки изланиш олиб боришни мақсад қилиб қўйиш ёки шак-шубҳа қилиш эмас, балки Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш бўлмоқлиги тўғри бўлади".
"Аввалги вазифа, у – изланишдир", деб айтадиганлар, улар ашъарийлардир. Бақиллоний ушбуни "Инсоф" (22)да зикр қилган.
"Аввалги вазифа, у – изланиш олиб боришни қасд қилишдир", деб айтадиганлар, улар Жувайний ва унинг сўзини олганлардир. "Иршод" (3)да айтиб ўтилганидек.
"Аввалги вазифа, у – шак-шубҳа қилишдир", деб айтадиганлар эса мўтазилалардир. Қози Абдулжаббор "Усул ал-Хомса"да қайд этиб ўтганидек.
Аҳли сунна бандага буюриладиган аввалги вазифа икки шаҳодат калимасидир, деган фикрга иттифоқ қилган.
Ибн Абул Изз роҳимаҳуллоҳ "Шарҳ Тоҳавия" (1/60)да шундай деди: "Салаф имомларининг барчалари бандага буюриладиган аввалги вазифа икки шаҳодат калимаси эканига (иттифоқ қилишди)".
Демак инсонга энг биринчи вожиб бўладигани, ушбу калиманинг маъносини билишдир. Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари соллоллоҳу алайҳи ва салламга қарата шундай деди: "Бас, (Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг". (Муҳаммад/19). Яъни: Эй Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳдан Ўзга сиғинишликка ҳақли маъбуд йўқ эканини билинг.
Аллоҳ таоло шундай деди: "(Мушриклар Аллоҳни) қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутлари (қиёмат кунида бирон кишини) шафоат қилишга эга бўла олмас, магар ўзлари билган ҳолларида ҳақ гувоҳлик берган (яъни, "Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бор эканлигига гувоҳлик бераман", деган) кишиларгина (Аллоҳнинг изни-иродаси билан шафоат қилишга қодир бўлурлар)". (Зухруф/86). "Магар ўзлари билган ҳолларида", яъни, тиллари билан гувоҳлик бериб турганларини қалблари билан англаб етган ҳолларида.
Демак фарзларнинг ичидаги энг аввалгиси, ушбу калиманинг маъносини билиш, уни тилда нутқ қилиб, талаб қилган амалларига амал қилишдир. Илоҳ – маъбуддир. Ўзига илоҳ деб билди, дегани эса Унга сиғинди-қулликни адо этди, деган маънодадир. "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъноси: Аллоҳдан Ўзга ҳақиқий маъбуд йўқдир. Аллоҳдан Ўзгасидан улуҳиятни инкор этиб, уни ёлғиз Аллоҳ таоло учун исбот этмоқдир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда яккалаб, уни Ундан Ўзгасидан инкор этиш, тавҳиднинг ҳақиқати ва "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъносидир.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни сидқидилдан айтишнинг фазилатини баён қилдилар:
Икки шайх Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб сидқидилдан гувоҳлик берган ҳар бир кишини Аллоҳ дўзахга ҳаром қилди". (Бухорий (128)).
Ушбу ҳадис ёлғонни батамом рад этадиган сидқ (рўтгўйлик) "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг шартларидан бири эканини ўз ичига оляпти. Бу эса, киши "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни сидқидилдан, қалби тилига мувофиқ келган ҳолда айтишлигидир.
Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: "Алиф, Лом, Мим. Одамлар: "Иймон келтирдик", дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! Ҳолбуки, Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас, (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ ("Иймон келтирдик", деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур". (Анкабут/1-3).
Аллоҳ таоло уни ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) ёлғондан айтадиган мунофиқлар ҳақида шундай деди: "Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик", дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз – иймонсизлик бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир". (Бақара/8-10).
Улуҳиятни Аллоҳдан ўзгасидан инкор этиб, уни шериксиз ёлғиз Ўзи учун исбот қилмоқ "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни сидқидилдан айтиш лозим тутган маъноларидандир. Бу эса ёлғиз У Зотни ибодат қилинишга ҳақли илоҳ, деб билишни талаб этади. Улуҳият маъноси остига шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга муҳаббат қўйиб, бўйинсуниб, итоат қилиш каби қалб ила Аллоҳга сиғинишдан иборат барча ибодат турлари дохил бўлади. Шунингдек дуо, қўрқув, муҳаббат, таваккал қилиш, (гуноҳларни тарк этиб, тоат-ибодат сари) қайтиш, тавба қилиш, жонлиқ сўйиш, назр аташ, сажда қилиш ва булардан бошқа барча ибодат турлари билан Аллоҳ таолони яккалаш вожиб бўлади. Ушбу ибодат турларининг барчасини шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ таоло учун адо этмоқ вожиб бўлади. Ана шу "Ла илаҳа иллаллоҳ"даги сидқ (ростгўйлик) лозим тутган маънолардандир.
Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтган кишининг қони (тўкилмай), моли (тортиб олинмай) сақлов-ҳимояда бўлишини очиқ баён қилиб бердилар.
Ториқ ибн Ашям розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган нарсаларга кофир бўлса, моли ва жони ҳаромдир. Ҳисоб(-китоби) эса Аллоҳга (ҳавола)". (Муслим (23)).
Дарҳақиқат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам мол ва жонни сақлов-ҳимояда эканлигини икки ишга қайдлаб қўйдилар:
Биринчиси: "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтиш.
Икинчиси: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган нарсаларга кофир бўлиш. Маъносини англаб етмай, қуруқ тилда талаффуз қилишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки уни (тилда) айтиш билан бирга амал қилиш шартдир.
Ушбу (юқоридаги) ҳадис "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни атрофлича баён қилиб берадики, (Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам) уни тилда талаффуз қилишни ўзиёқ мол ва жонни сақлов-ҳимояда бўлишига сабаб деб тайин қилмадилар. Балки тилда нутқ қилиб, маъносини англаб етишни ўзи ҳам етарли эмас. Балки (ушбуларга қўшиб) яна иқрор бўлиши ҳам етарли эмас. Балки шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга дуо-илтижо қилишининг ўзи ҳам етарли эмас. Ва ниҳоят ушбуларга Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсага кофир эканини боғлагандагина қони ва моли ҳаром бўлади(ганлар сафидан ўрин эгаллайди). Шак-шубҳа қилиб, иккиланадиган бўлса моли ва жони ҳаром бўлмайди.
Дарҳақиқат уламолар ушбу маънога ижмо қилишдики, сақлов-ҳимояда бўлиш учун тавҳид ва у лозим тутган ҳукмларни адо этмоқ ҳамда ширкни тарк қилиш даркордир.
Икки шаҳодат калимасини тилда айтиш қон ва мол сақлов-ҳимояда эканига далолат қилар, бироқ амал дея аталмиш бир шарт биландир. Кимки икки шаҳодат калимасини айтса унга қурол кўтарилмайди ва шу билан бирга ушбу калима талаб қилган маъноларга амал қилиши кўз остига олинади. Энди уни (амални) тарк этса ёки унга зид келадиган ишларни қилса, қилмишига лойиқ бўлгудек жазога тортилади.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: Аллоҳ таоло "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб, бу билан Аллоҳни Юзини истайдиган кишига дўзахни ҳаром қилади, деб баён қилдилар.
Саҳиҳайнда келганидек, Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳ таоло Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб, бу билан Аллоҳни Юзини истаган кишига дўзахни ҳаром қилди". (Бухорий (425),Муслим (33)).
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Дўзахни ҳаром қилди", деган сўзлари, яъни, дўзахдан тўсди ёки дўзах (олови) унга етишидан тўсди.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб", деган қовллари, яъни ихлос билан бўлиши шарти биландир. (Ҳадиснинг кейинги қисмидаги) соллоллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари далолати билан: "Бу билан Аллоҳни Юзини истаган кишига", яъни, Аллоҳни Юзини талаб қилиб. Кимки бирор нарса истагида бўлса, албатта унга етишиш учун саъй-ҳаракат олиб боради. Чунки бирор нарса истагида бўлган киши, албатта унга етишиш учун ҳаракат қилади.
Демак ҳадис "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтган киши учун амал ҳам шарт қилинишига очиқ-ойдин далолат қиляпти. Далил Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: "Бу билан Аллоҳни Юзини истаган кишига".
(Ҳадиснинг ушбу қисмида) Аллоҳнинг Юзини истамай "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтишнинг ўзи кифоя қилади дейдиган муржиаларга раддия бордир.
Ва яна хавориж ва мўтазилаларга ҳам раддия борки, ҳадиснинг зоҳири кимки ушбу ҳаром ишларни қилса жаҳаннамда абадий қолиб кетмаслигига (далолат қиляпти). Бироқ ушбу кимса жазога лойиқ бўлади. Улар эса (хавориж ва мўтазилалар) айтадиларки: Гуноҳи кабирага қўл урган кимса жаҳаннамда абадий қолиб кетади.
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "(Аллоҳнинг Юзини) истаб юрган киши, истагига етишиш воситаларини тўла ишга солиши лозимдир. Тўла ишга солгандагина жаҳаннам унга мутлақ ҳаром бўлади. Агар ҳасанотларни мукаммал суратда адо этса, албатта жаҳаннам ҳам унга мутлақо ҳаром бўлади. Аммо бирор нуқсонликка йўл қўядиган бўлса, демак (Аллоҳнинг Юзини хоҳлашлик)даги истак-хоҳиши ҳам нуқсонли экан. Натижада жаҳаннамнинг ҳам унга ҳаром экани (мутлақ бўлмай) нуқсонли бўлади. Бироқ ундаги тавҳид жаҳаннамда абадул-абад қолиб кетишидан тўсиб қолади. Зино қилган, маст қилувчи ичимлик ичган ва ўғирлик қилган кимса ҳам шундайдир.
Ушбулардан бирортасини қилиш давомида: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман ва бу билан Аллоҳни Юзини истайман, деса, Аллоҳни Юзини истовчи экани ҳали у ёқда турсин, балки ёлғон сўзни даъво қилган бўлади".



RE: «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати (Саид Рослан) - mutaallim - 12-05-2011

Кимки ("Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъносини) билиш бўлмиш (биринчи шартни) адо этса, жаннатга киради:
Имом Муслим Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканини билган ҳолда вафот этса, жаннатга киради". Муслим (26).
"Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик бераётган киши, унинг маъносини билиши лозим бўлади.
Ушбу буюк калима тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтиришни ўз ичига олгандир. Кимки (Аллоҳдан ўзга ботил маъбудотларнинг) улуҳийятини рад этиб, уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога исбот қилса, тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирганлардан бўлади.
Илоҳ – итоат қилинадиган маъбуддир. У Зотдан ҳайбат, улуғлаш, муҳаббат, хавф, умид, Унгагина таваккал қилиб, дуо-илтижо қилган ҳолда итоат қилиниб, асло маъсият қилинмайдиган Зотдир. Ушбу ибодатларнинг бари Аллоҳ азза ва жалла учунгина бўлмоқлиги лозимдир.
Кимки улуҳият хислатларидан бўлмиш ушбу ишларнинг бирортасида махлуқни шерик қиладиган бўлса, бу унинг "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтган сўзига етган путур ва тавҳидидаги нуқсонликдир. Унинг махлуққа қуллик қилиши, ушбу нуқсон-путур даражасичалик бўлади. Ушбуларнинг бари ширк шохчаларидандир.
Қабрга сиғинувчилар ушбу калиманинг маъносини билишмади. Аллоҳдан ўзгасидан рад этилиб, шериксиз, ёлғиз Ўзигагина исбот қилинадиган улуҳият маъносини билишмади. Балки мўмин-у кофир бирдек иқрор бўладиган ҳамда бутун халқлар бир овоз билан келишиб-рози бўладиган маъно бўлмиш: Йўқдан бор қилиш ва яратишга Аллоҳгина Қодир. "Илоҳ"нинг маъноси эса: Ўзгасидан Беҳожат, Ундан Ўзгаси эса Унга ҳожатманд, деган маъноларнигина исбот қилишди. Бу ҳақдир. Ва у илоҳиёт лозим тутган маънолардир. Бироқ бу "Ла илаҳа иллаллоҳ" маъносидан ирода қилингани эмас. Чунки ушбу маъноларни кофирлар ҳам билиб, иқрор бўлишганди.
Демак "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг маъносини билиб, у талаб қилган амалларни адо этмоқ лозимдир. Тоинки айтувчисига манфаат бўлиб, Аллоҳ таоло унга жаҳаннамдан нажот берсин.
Кимки ихлос шартини бажарса, бас, у қиёмат куни пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари ила инсонларнинг энг бахтлиларидан бўлади:
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Қиёмат куни менинг шафоатим ила энг бахтли бўладиган кишилар, қалбидан холис (ният) қилган ҳолда Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтган кишидир". (Бухорий (99)).
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтиб, ундаги яқин-аниқ ишонч шартини адо этган кимсага пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам жаннат хушхабарини бердилар. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ушбу девор ортида, қалбида яқинан-аниқ ишонч ҳосил қилган ҳолатда Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берадиган ҳар бир кишига жаннат хушхабарини бер". (Муслим (31)).
Дарҳақиқат "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг шартларидан бўлмиш икки шарт "Ихлос" ва "Яқин-аниқ ишонч" борасида гаплашиб ўтдик. Демак амални солиҳ бир ният ила жамийки ширк доғларидан тозалаш ва ушбу калима далолат қилган маънога қатъий ишонч ҳосил қилган ҳолда шак-шубҳани батамом рад этадиган яқин-аниқ ишонч бўлишлиги лозимдир. Чунки яқиний-аниқ ишонч илми бўлгандагина иймон манфаатли бўлади, гумонга асосланган илм эмас. Энди бунга шак-шубҳа ораласа қандай бўларкин?!
"Ла илаҳа иллаллоҳ" иймон даражаларининг энг олийсидир.
Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Иймон етмиш нечадир –ушбу Муслимнинг ривоятлари- ёки олтмиш нечадир шохча(дан иборат). Энг афзали "Ла илаҳа иллаллоҳ" сўзи-калимасидир –ушбу иймон даражаларининг энг олийсидир- энг қуйиси эса йўлдаги озорни олиб ташлашдир. Ҳаё иймондан бир шохчадир". (Бухорий (9), Муслим (35)).
Демак "Ла илаҳа иллаллоҳ" иймон даражаларининг энг олийсидир.
Кимки ушбу ихлос шартини адо этар экан, у жаннатга киради. Албоний саҳиҳ деб билган Баззорнинг Абу Саид ал-Ҳузрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисида, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки ихлос қилган ҳолда Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтса жаннатга киради". (Баззор "Мажмаъ аз-Заваид" (1/162), Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (6433)да саҳиҳ санадилар).
"Ла илаҳа иллаллоҳ" ихлос билан айтилганда, модомики гуноҳи кабиралардан четлашилар экан, осмон эшиклари очилиб, то аршгача олиб борилади. Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Банда ихлос билан Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтар экан, унга осмон эшиклари очилиб, то аршгача олиб борилади, модомики гуноҳи кабиралардан четлашса". (Термизий (3590), Албоний "Саҳиҳ ал-Жамиъ" (5648)да саҳиҳ санадилар).
Кимки "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб, Аллоҳдан Ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса, унга жаннат вожиб бўлади. Саҳл ибн Ҳунайф ва Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳумолардан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Одамларга хушхабар бергинки, ким шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтса, унга жаннат вожиб бўлибди". (Насоий "Кубро" (6/274) (10951)-рақам остида, Албоний "Саҳиҳ ал-Жамиъ" (2824)да саҳиҳ санадилар).
"Ла илаҳа иллаллоҳ" жаннатга киришга ва жаҳаннамдан нажот топишга сабаб ва ушбуларни амалга оширувчидир. Бироқ шартлар тўла топилиб, тўсиқлар бартараф бўлгандагина ушбу иш ўз кучини кўрсата олади. Гоҳида шартлардан бирортаси топилмай ёки тўсиқ мавжуд бўлганда, у ўз ишини кўрсатиши ортга сурилади. Шунинг учун ҳам Ҳасан роҳимаҳуллоҳга: "Одамлар: "Кимки "Ла илаҳа иллаллоҳ", деса жаннатга киради", деб айтишяпти", дейилганда, шундай деган эканлар: "Кимки "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб, ҳаққини ва фарзларини адо этса, жаннатга киради".
Ваҳб ибн Мунаббаҳ: "Ахир "Ла илаҳа иллаллоҳ" жаннат калити эмасми?", деб савол берган кишига шундай деган эканлар: "Ҳа ҳудди шундай. Бироқ ҳар бир калитни тишлари бўлади. Агар тишли калитни олиб келсанг, сенга (эшик) очилади. Акс ҳолда эса очилмайди".
Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ "Минҳаж ас-Сунна" (6/226)да шундай дедилар: "Кимки яқин-аниқ ишонч ва мукаммал сидқ ила "Ла илаҳа иллаллоҳ", деса, албатта у гуноҳларда бардавом бўлган ҳолда вафот этмайди. Ё аслида гуноҳда бардавом бўлмаганлиги учун, ё бўлмаса сидқ ва яқин-аниқ ишончни ўз ичига олган тавҳиди (тарозида) ҳасанотлари оғир босишига сабаб бўлгани учун.
Уни ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) айтсалар-да жаҳаннамга кирадиганларда, ушбу икки шартдан бири қўлдан бой берилган бўлади:
Ё улар уни ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) гуноҳни батамом рад этадиган ёки (тарузида) гуноҳлардан оғир келадиган сидқ ва тўла яқин-аниқ ишонч билан айтмаганлар. Ё бўлмаса уни ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) айтганлар-у, (бироқ) ундан кейин ҳасанотларидан оғир келадиган гуноҳларга қўл урганлар. Сўнг эса ана шу сабабидан сидқ ва яқин-аниқ ишончлари заифлашган. Кейин эса уни ("Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) сидқ ва тўла яқин-аниқ ишонч ила айтмаганлар. Чунки гуноҳлар қалбларидаги сидқ ва яқин-аниқ ишончни заифлаштириб юборган. Ўшаларга ўхшашларнинг "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтишлари гуноҳларни ўчиришликда куч-қувват ҳосил қилолмайди. Балки гуноҳлари қилган ҳасанотларидан оғир келади".

Ва у ("Ла илаҳа иллаллоҳ") энг афзал зикрдир. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: "Зикрнинг энг афзали: "Ла илаҳа иллаллоҳ"дир. Дуонинг энг афзали эса: "Алҳамдулиллаҳ"дир". (Термизий (3383), Насоий "Кубро" (6/208) (10667)-рақам, Ибн Можжа (3800), Ҳоким (1/676) ва Албоний "Соҳиҳ ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб" (1526)да ҳасан даражасида дедилар).
"Ла илаҳа иллаллоҳ" зикрнинг энг афзали экани, чунки иймон фақат у билангина саҳиҳ бўлади ва унда улуҳиятни Аллоҳ таоло учун исбот қилмоқ ва уни Ундан ўзгасидан рад этмоқ бордир. "Ла илаҳа иллаллоҳ"дан ўзга зикрларда эса бу хусусиятлар йўқ.
У энг афзал зикр бўлганининг сабаби, чунки у тавҳид калимасидир. Тавҳидга эса (афзалликда) бирор нарса тенг келолмайди.
Таҳлилда ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтишда) ботинни ярамас сифатлардан тозалашда ўзига хос тасири бор. Бу улуҳиятни Аллоҳдан Ўзгасидан рад тиб, уни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ учун исбот қилмоқ билан рўй-рост амалга ошади.
Чунки Аллоҳ таоло "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик беришнинг маърифатини намоз ва рўзадан олдин фарз қилди. Ушбу калиманинг маъноси ҳақида изланиш олиб бориш, намоз ва рўза борасида изланиш олиб боришнинг вожиб эканидан бир неча маротаба улуғроқдир.
Чунки Аллоҳ таоло ширк ва тоғутга иймон келтиришни ҳаром қилганлиги, киши ўз онаси ва аммаси билан турмуш қуришининг ҳаром эканидан бир неча бор улканроқдир. Аллоҳга иймон келтириш даражаларининг энг улуғИ "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик беришдир. Бунинг маъноси: Банда улуҳият маъноларининг бари Аллоҳ учун бўлиб, ундан бирор (насиба-улуш) на пайғамбар-у фаришта ва на валийга ҳам эмас, балки у ёлғиз Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи, деб гувоҳлик беришидир.
Тавҳид калимаси зикр ва ҳасанотларнинг энг афзалидир. У ҳақиқатда ҳам шундайдир. Чунки у ислом калити балки унга (исломга) фақатгина унинг воситасида кириладиган эшигидир. Ва у ислом устунидирки, ислом ундан бошқаси билан қоим бўлмайди. Ва у ислом билан куфрни ҳамда ҳақ билан ботилни ажратиб турадиган фурқондир. Ва у шундай калимаки, банда ушбуни айта туриб вафот этса ва ўз ихтиёри билан ҳуши жойида бўлган ҳолда оғзидан чиққан охирги сўзи бўладиган бўлса, ушбу калима унга жаннатни вожиб қилиб қўяди.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ер юзидаги бирон киши: Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳ Буюкроқдир. Куч-қувват фақат Аллоҳ билангинадир", деса, албатта ундан хатолари ўчириб юборилади, агарчи денгиз кўпигичалик (кўп) бўлса ҳам". (Термизий (3460), Аҳмад (6920) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (5636)да ҳасан даражасида дедилар).
Дарҳақиқат Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг пайғамбарини ушбу калима билан жўнатди:
Имом Аҳмад "Муснад" (16023, 19004)да саҳиҳ иснод билан Робиъа ибн Ибод ад-Диялийдан ривоят қилдилар: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни Зул Мажоз бозорида ўз кўзим билан бундай деяётганларини кўрдим: "Эй инсонлар, "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтинглар, нажот топасизлар".
Ибн Ҳиббон "Маварид аз-Зоман" (1683)да ва Албоний "Соҳиҳ ал-Маварид" (1401)да саҳиҳ санаганлар, Ториқ ибн Абдуллоҳ ал-Муҳарибий розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни Зул Мажос бозорида шундай деяётганларини кўрдилар: "Эй инсонлар, "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтинглар, нажот топасизлар".
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Одамларга қарши то Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик бериб, намозни барпо қилиб ва закотни ўтамагунларигача курашишга буюрилдим. Энди ушбу(лар)ни қилишса, мендан қон ва молларини сақлаб-ҳимоя қилиб оладилар, ислом (дин) ҳаққи (билан олинадиган ўринлари) бундан мустаснодир. Ҳисоб(-китоб)лари эса Аллоҳга (ҳавола)". (Бухорий (25), Муслим (22).
Дарҳақиқат "Ла илаҳа иллаллоҳ" ила барча элчилар жўнатилишди. Аллоҳ таоло шундай деди: "Аниқки, биз ҳар бир умматга: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар", (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар". (Наҳл/36).
Аллоҳ таоло айтадики: "(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: "Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, ёлғиз Менгина бордирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар", деб ваҳий юборгандирмиз". (Анбиё/25).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Қиёмат олдидан қилич билан жўнатилдимки, то шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилингунгача. Ризқим найзам сояси остида қилинди. Амримга хилоф чиққанларга хору зорлик (битиб) қўйилди. Ким бир қавмга ўзини ўхшатса, бас, у ўшалардандир". (Аҳмад (5094), Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (2831)да саҳиҳ санадилар).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган (сўзларининг) энг яхшиси: Шериги йўқ, ёлгиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Мулк ва мақтов-олқишнинг бари Унга хосдир. Ва У барча нарсага Қодирдир". (Термизий (3585), Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (3274)да ҳасан даражасидаги ҳадис деб айтдилар).
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини бундай деяётганини эшитдилар: "Аллоҳим мен Сендан Ягона, барча ҳожатлар ила кўзлангувчи, туғмаган ва туғилмаган ҳамда бирон киши Унга тенг бўлмаган, Сендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берганим билан (воситасида) сўрайманки". Шунда У киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: "Мени жоним Уни Қўлида бўлган Зотга қасамки, дарҳақиқат (бу киши) Аллоҳнинг ал-Аъзом (энг улуғ) исми ила сўрадики, агар (Аллоҳга) ушбу билан дуо қилинса ижобат қилади, сўралса беради". (Абу Довуд (1493), Термизий (3475), Ибн Можжа (3857), Ибн Ҳиббон "Маварид" (2383) ва Албоний "Соҳиҳ ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб" (1640)да саҳиҳ санадилар).
Ушбу ҳадисда Аллоҳ таолонинг Аъзом (энг буюк) исми бор экани ва ушбу исм билан дуо қилинса ижобат қилиши, сўралса беришига далолат бор. Ва у ушбу ўринда зикр қилиниб ўтилди. Ҳадиснинг барча қисми тавҳид калимаси ва ушбу калима далолат ва тақозо қилган маънолар атрофида айланди. Ҳамда ушбу ҳадисда тавҳид калимасининг нақадар буюк ба қадри улуғ эканига далолат бордир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Жаҳаннамдан "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб қалбида арпа миқдоричалик яхшилик бўлган, сўнгра "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб буғдой миқдоричалик яхшилик бўлган, сўнгра эса "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб зарра миқдоричалик яхшилик бўлган киши чиқади". (Бухорий (7410), Муслим (193)).
Банда бошига оғир ташвиш-мусибатлар тушгандаги ёрдамланадиган энг афзал нарсаси: "Ла илаҳа иллаллоҳ"дир.
Умму Салама розияллоҳу анҳо шундай дедилар: "Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам тунда уйғониб, айтдиларки: "Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Ушбу тунда қанча-қанча фитна ва оғир мусибатлар туширилди. Хоналар соҳибларини (яъни, мўминларнинг оналарини) ким уйғотади. Бу дунёда қанчадан-қанча кийим кийганлар (яъни, Аллоҳнинг неъматларидан фойдаланганлар) борки, қиёмат куни яланғоч (яъни, ҳасанотлардан холи-қуруқ) бўлади". (Бухорий (5844)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизлар билан унинг ораси ажратилишдан олдин "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик беришни кўпайтиринглар ва уни ўликларингиз тепасида айтиб туринглар". (Абу Яъло "Муснад" (9/11) 6148-рақам, Ибн Адий (4/103) ва Албоний "Соҳийҳа" (467)да ҳасан дарасида дедилар). Ҳадисдаги "Ўликларингиз тепасида", яъни, ўлим ҳозир бўлган кишиларга. Чунки у ҳали ҳам таклиф (бандалик) ҳолидадир. Вафот этгач, унинг тепасида "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтиб туришнинг фойдаси йўқдир. Балки у суннатда ворид бўлмаган бидъатдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизлардан кимки қасам ичиб қасамида: Лот ва Уззога қасам, деса, (тезда): Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтсин. Кимки шеригига: Кел қимор ўйнаймиз, деса, (тезда) садақа қилиб юборсин". (Бухорий (4860), Муслим (1647)). Яъни, оғзидан зоҳири ширк бўлган сўз чиққач, тезда тавҳид калимасини айтишга шошилсин. Қимор ўйнашга чорлагач, садақа қилишга буюрилиши эса, гуноҳига каффорот бўлсин учун.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки "Ла илаҳа иллаллоҳ", деса, олдин унга нимаики мусибат етган бўлса ҳам, замондан бир кун келиб манфаат беради". (Баззор "Мажмаъ аз-Заваид" (1/17), Табароний "Авсат" (3486), Абу Нуъайм "Ҳиля" (7/126), Байҳақий "Шуаб ал-Ийман" (1/109) 97-рақам ва Албоний "Саҳиҳ ал-Жамиъ" (6434)да саҳиҳ санадилар).
"Ла илаҳа иллаллоҳ"ни ўлим ва оғир вақтларда такрор-такрор айтиш мустаҳаб бўлади:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят: "Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламга ўлим ҳозир бўлганда, олдиларида сув тўла идиш бор эди. Сувга қўлларини тиқиб, юзларига суртардилар ва шундай дердилар: "Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Албатта ўлимни мастликлари (оғир ҳолатлари) бор". (Бухорий 4449).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ўликларингизга (яъни, ўлим ҳозир бўлганларингизга) "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтиб туринглар. Чунки кимнинг ўлим пайтидаги охирги сўзи "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлса, замондан бир кун келиб жаннатга киради. Агарчи унга бундан олдин (жаннатга киришидан олдин) нимаики мусибат етган бўлса-да". (Ибн Ҳиббон (7/272) 3004-рақам, Албоний "Аҳкам ал-Жанаиз" (19) ва "Саҳиҳ ал-Жамиъ" (5150)да саҳиҳ санадилар).
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимнинг охирги сўзи "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлса, жаннатга киради". (Абу Довуд (3116), Аҳмад (21529), Ҳоким (1/503) ва Албоний "Соҳиҳ ал-Жамиъ" (6479)да саҳиҳ санадилар).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бўлган бир кишини кўргани келиб, айтдиларки: "Эй тоға, "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтинг". У эса: "Она томондан (қариндошмисиз) ёки ота томонданми?", деди. У киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "(Йўқ), балки она томондан", дедилар. У: "Ла илаҳа иллаллоҳ", дейишим мен учун яхшими?", деди. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳа", дедилар. (Аҳмад "Муснад" (12134), Абу Яъло "Муснад" (3512) ва Албоний "Аҳкам ал-Жанаиз" (20)да саҳиҳ санадилар).
Саъид ибн Мусаяб оталаридан ривоят қиладилар. Оталари шуни хабар берадиларки: "Абу Толибга ўлим ҳозир бўлгач Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг олдига келдирлар. Унинг (Абу Толибнинг) ҳузурида Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва Абдуллоҳ ибн Абу Умая ибн Муғийра ҳам бор эди. Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Толибга қарата: "Эй амаки, "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб айтингки, мен бу калима билан Аллоҳнинг ҳузурида сизнинг фойдангизга гувоҳлик берай", дедилар. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн абу Умая эса: "Эй Абу Толиб, Абдулмутталибнинг миллатидан бош тортасанми?", дейишди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унга уни (ушбу калимани) илинишда давом этавердилар. Ана у иккиси ҳам ўша сўз(лари)ни қайтаравердилар. Абу Толибнинг уларга айтган охирги сўзи: Абдулмутталибнинг миллатида, дегани бўлди. "Ла илаҳа иллаллоҳ", дейишдан бош тортди. Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳга қасамки, модомики қайтарилмас эканман, сизнинг ҳаққингизга истиғфор айтаман", дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у ҳақда (ушбу оятни) нозил қилди: "На пайғамбар ва на мўминлар…" (Тавба/113)". (Бухорий (1360), Муслим (24)).
Ҳасанотларнинг энг афзали "Ла илаҳа иллаллоҳ"дир. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят: "Мен: "Эй Росулуллоҳ, менга васият қилинг", дедим. У киши: "Агар бирон гуноҳ қилсанг, уни кетиданоқ яхшилик қилгинки, уни (гуноҳни) ўчириб юборади", дедилар. Мен: "Эй Росулуллоҳ, "Ла илаҳа иллаллоҳ" ҳасанотларданми?", дедим. У киши: "У ҳасанотларнинг энг афзалидир", дедилар. (Аҳмад "Муснад" (20976), Албоний "Соҳиҳ ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб" (3126)да саҳиҳ санадилар).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Қиёмат куни умматимдан бўлган бир киши халойиқ ўртасида (баланд) овоз билан чақирилиб, унга тўқсон тўққизта (қилган амаллари) рўйҳати тарқатилади. Ҳар бир рўйҳат кўз (илғар даражадаги) узунликдадир. Сўнг Аллоҳ азза ва жалла: "Ушбудан бирор нарсани инкор қиласанми?", дейди. У эса: "Йўқ, эй Роббим", дейди. (Аллоҳ таоло): "Сенга сақлаб борувчи, котиб (фаришталарим) зулм қилишдими?", дейди. У эса: "Йўқ, эй Роббим", дейди. Сўнг (Аллоҳ таоло): "Сени (айтадиган) узринг, (қилган) яхшилигинг борми?", дейди. Шунда (ҳалиги) кишини ҳайбат босиб айтадики: "Йўқ". (Аллоҳ таоло): "Аксинча, Бизнинг ҳузуримизда сени (қилган) ҳасанотинг бор. Сенга бугун зулм қилинмайди", дейди. Унга "Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси", деб гувоҳлик бераман", деб (битилган) бир қоғозча чиқарилади. (Ҳалиги киши) эса: "Эй Роббим, шунча рўйҳат олдида бу бир қоғозча нима ҳам бўларди?", дейди. (Аллоҳ таоло): "Сенга зулм қилинмас", дейди. Шунда рўйҳатлар (тарозининг бир) палласига, қоғозча эса (иккинчи) палласига қўйилади. Натижада рўйҳатлар енгил келиб, қоғозча оғир босади". (Термизий (2639), Ибн Можжа (4300), Ҳоким (1/710) 1937-рақам ва Албоний "Силсила ас-Соҳийҳа" (135)да саҳиҳ санадилар).
Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ "Мадариж" (1/331)да шундай дедилар:
"Амаллар сурати ва ададига қараб бир-биридан афзал бўлолмайди. Балки қалблардаги (ниятларнинг) афзаллигига қараб бир-биридан афзал бўла олади. (Икки) амал сурати бир бўлиши ва ораларидаги ўзаро афзаллик эса осмонлар билан ерчалик бўлиши мумкин.
Тарозига қўйиладиган қоғозча ҳақидаги ҳадисни бир ўйлаб кўр, унинг қаршисида тўқсон тўққизта рўйҳат бўлиб, ҳар бир рўйҳатнинг узунлиги кўз илғар жойгача. Шунда қоғозча оғир келиб, рўйҳатлар енгил келади-да, (ҳалиги) киши азобланмайди. Маълумки ҳар бир муваҳҳидда ушбу қоғозча бордир. Уларнинг кўпчилиги гуноҳлари сабабли дўзахга киради".