Тавҳид форуми
Мусофирнинг жума намози - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Жума намози (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=114)
+---- Thread: Мусофирнинг жума намози (/showthread.php?tid=967)



Мусофирнинг жума намози - Меҳмон - 12-03-2011

Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh
1.Musofir uchun juma namozi soqit bo'ladimi?




RE: Мусофирнинг жума намози - mutaallim - 03-27-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари
Муқим бўлмоқ - жума намози саҳиҳ бўлиш шартидир

“Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан ҳурматли биродар, шайх Н. А. С ҳазратларига. Аллоҳ таоло у кишининг илм-у иймонларини зиёда қилиб, қаерда бўлмасинлар у кишига баракалар ёғдирсин, Аамиин. Саламун алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сўнг: дарҳақиқат менга куни 14/2/1388 ҳижрий йил деб кўрсатилган мактубингиз етиб келди. Аллоҳ таоло сизга Ўз ҳидоятини дариғ тутмай, бизни ва сизни Ўзидан қўрқиб, тақво қиладиганларнинг йўлига солсин. Ундан (мактубингиз) зимнидан сизни ва таниш биродарларингизни соғ-саломат эканларини билганимиз сабаб бағоят шод бўлдик. Бунинг учун Аллоҳга (беадад) мақтовлар бўлсин. Мадина-и мунавваранинг исломий дорилфунунидаги шайх ва биродарлармизнинг соғ-саломат экани ҳам сизларни шод айлайди. Аллоҳ таоло барчани Ўзининг неъматларига шукр қилишга йўллаб, У азза ва жаллага йўлиққунимизгача Ўзининг динида собитқадам қилсин. Албатта У сўралгувчиларнинг энг яхшисидир. Ғурбат диёрида толиби илмлардан иборат сиз ва сизга ўхшаганларнинг жума намозини адо этишлари ҳукми ҳақидаги саволингизга келсак...
Дарҳақиқат илм аҳли сиз ва сизларга ўхшаганларга жума намозини адо этиш вожиб эмаслигига ҳужжат келтиришди. Балки сиз томондан (жума намози адо этилишининг) саҳиҳлигида (турли) қарашлар мавжуд. Сизларга пешин намози(ни адо этиш) вожиб бўлади. Чунки сизлар мусофир ва чўл-биёбонларда яшайдиганларга ўхшаш(ларнинг ҳукмидасизлар). Жума эса муқим-маҳаллий халққа вожиб бўлади. Бунга далил: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофир ва чўл-биёбон аҳлини унга (жума намозини адо этишга) буюрмадилар. Ушбу ишни на пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалари сафарларида қилишди. Дарҳақиқат саҳиҳ ҳадисларда собит келганки, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳаж йилида, жума куни Арафада пешин намозини ўқидилар. Ўзлари ҳам жумани ўқимадилар ва ҳожиларни ҳам бунга (жума намози ўқишга) буюрмадилар. Чунки улар мусофир ҳукмидадирлар. Алҳамдулиллоҳким, ушбу масалада баъзи тобеинларнинг шоз-ўзиданда ишончли кишиларга зид келадиган ихтилофни ҳисобга олмаганда, ислом уламолари ўртасида ихтилоф бор эканини билмайман. Ушбуга (шоз ихтилофларга) таяниш лойиқ бўлмайди. Бироқ маҳаллий мусулмонлардан иборат жума намозини адо этадиганлар бўлса, сиз ва сизга ўхшаш илм талаби, тижорат ва шунга ўхшаш (ҳожатлар) учун вақтинчалик қўним топганларга жуманинг фазилатини ҳосил қилиш учун улар билан бирга (жума) намозини ўқишингиз жорий қилингандир. Илм аҳлидан бўлган бир жамоат эса мусофир намозни қаср қилишдан тўсадиган муқим ҳолат(га ўтса), жума адо этиладиган ўринда бўлса, маҳаллий халққа тобе ўлароқ мусофирга ҳам уни (жума намозини адо этиш) вожиб бўлади дейишди. Китобларга ҳожатманд эканлигингиз ҳақидаги ишорангизга келсак, сизларга жўнатишимиз лозим бўлган китоб, рисола ва марузаларни (бирма-бир) баён қилсангиз! Ушбу иш сабаб Мавло-Ҳомий азза ва жалладан сиз ва биродарларингиз ҳамда бошқа мусулмонларга ҳам фойда улашишини ва ушбу (китоблар) сизларга етиб борганда соғ-саломат ҳолда бўлишингизни сўраймиз ва ушбу китоблар ҳамда ушбу мактуб етиб боришидан фойда ҳосил бўлишини умид қиламиз. Аллоҳ субҳанаҳудан биз ва сизга фойдали илм ва солиҳ амални зиёда ато этишини, динини тушуниб етиш (неъматини) барчамиздан дариғ тутмаслигини ҳамда биз ва сизларни ҳидоятга чақирувчи ҳамда ҳақ ёрдамчилари қилишлигини сўраймиз. Албатта У кўплаб инъом этувчи, саҳоватли Зотдир. Вассаламу алайкум".

Манба:
http://binbaz.org.sa/mat/1327

Жума (намозини) маҳаллий халқ адо этишлиги - унинг саҳиҳ бўлиши шартларидандир

Савол: “Илмий тадқиқотлар ва фатво бериш ҳамда даъват ва иршод идораси раиси
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Сиз ҳазратларига шуни айтмоқчи эдикки, биз фуқароларни ҳимоя қилиш (вазирлигига) мансуб аскар ва (оддий) фуқаролардан иборат бир жамоамиз. Риёз ва бошқа вилоятлардан фақат икки ой – Зул Қаъда ва Зул Ҳижжа ойлари мобайнида Раҳмоннинг меҳмонлари-ҳожиларга хизмат қилиш учун келганмиз. Биз учун (хос) бир масжид бўлиб, ушбу муддат ичида намозларни ўша масжидда адо этамиз. Ана шу масжидда жума намозини адо этишимиз жоиз бўладими ёки пешин намозини адо этаверамизми? Бизга фатво бериш билан ажрга сазовор бўлинг, жазакумуллоҳу хойрон”
.
Жавоб: “Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сўнг:
Сизларга жума намози адо этиладиган жоме масжидларнинг бирида одамлар билан жума намозини адо этишингиз вожиб бўлади, агар бу осон бўлса. Агар (бунга) қодир бўлмасангиз, бас, пешин намозини адо қилинглар-да, жума (намозини) адо қилманглар. Чунки сизлар муқим-маҳаллий халқ эмассизлар. Чунки жума (намозини) маҳаллий халқ адо этишлиги унинг саҳиҳ бўлиши шартларидандир.
Аллоҳ таоло барчани Ўзи рози бўладиган йўлга муваффақ айласин. Васалламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!”.

Манба:
http://binbaz.org.sa/mat/1328

Муқим-маҳаллий халқдан бўлишлик жума намози вожиб бўлишидаги шартдир

Савол: “Муқим-маҳаллий халқдан бўлишлик жума намози вожиб бўлишдаги шартими ёки жума намози саҳиҳ бўлишлиги шартими, яъни, фақат ана шундай бўлгандагина саҳиҳ бўладими?”.
Жавоб: “Жума намози саҳиҳ қовлга кўра фақат муқим-маҳаллий халқдан бўлиш шарти билан вожиб бўлади. Жума намози сафарда адо этилмайди, балки аҳли муқим-ўрнашган шаҳарда, маҳаллий халқ (томонидан) адо этилади. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни (жума намозини) сафарда адо этмаганлар ва йўлга отланаётган кўчманчи-карвонларга ҳам уни буюрмаганлар. Жума (намози) мўминлар ўрнашиб, ватан тутишган ўринда бўлади”.
Манба:
http://binbaz.org.sa/mat/4685



juma va jamoat namozi - muttabi' - 07-29-2012

assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu, Alloh bu saytga barokat ato qisin. manga bir masalani aniq yechimi kerak, bu safarda juma namozini uqish, bu masala aslida forumda bor, lekin bir savol tug'ildi shu mavzudan keyin, juma namozi shariy qilingan safarda hisoblangan musofir uchun vojib bumidimi, yoki umuman u safar noshariy bulsa ham vojib bumidimi, masalan kufr yurtiga qilingan safar, u yerda machit yuq, jamoat yuq, juma yuq, mana shu holatda ham musofir manga baribir juma farz emas desa buladimi, yo u usa kufr yurtida bulganligi munosabati bilan juma o'qiy olmayotganiga, va jamoat namozlarida qatnasha olmayotganiga gunohkor buladimi, yo bu insonning toqatidan tashqari narsami, ulamolar nima deydi.


RE: juma va jamoat namozi - Муслим - 08-06-2012

(07-29-2012, 01:15 PM)muttabi Wrote: assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu,
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(07-29-2012, 01:15 PM)muttabi Wrote: Alloh bu saytga barokat ato qisin.
Амин!
(07-29-2012, 01:15 PM)muttabi Wrote: manga bir masalani aniq yechimi kerak, bu safarda juma namozini uqish, bu masala aslida forumda bor, lekin bir savol tug'ildi shu mavzudan keyin, juma namozi shariy qilingan safarda hisoblangan musofir uchun vojib bumidimi, yoki umuman u safar noshariy bulsa ham vojib bumidimi, masalan kufr yurtiga qilingan safar, u yerda machit yuq, jamoat yuq, juma yuq, mana shu holatda ham musofir manga baribir juma farz emas desa buladimi, yo u usa kufr yurtida bulganligi munosabati bilan juma o'qiy olmayotganiga, va jamoat namozlarida qatnasha olmayotganiga gunohkor buladimi, yo bu insonning toqatidan tashqari narsami, ulamolar nima deydi.
Биродар, сафар шаръий сабаб билан бўладими, дунёвий сабаб билан бўладими, барча ҳолатда мусофир учун жума намози фарз бўлмайди.
[Image: 08-WAllahuAlam.png]


RE: Мусофирнинг жума намози - muttabi' - 08-06-2012

jazaakallohu xoyron axiy
jazaakallohu xoyron axiy