Суратга тушиш ва уни сақлашнинг ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Ёмон хулқлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=77) +--- Thread: Суратга тушиш ва уни сақлашнинг ҳукми (/showthread.php?tid=968) |
Суратга тушиш ва уни сақлашнинг ҳукми - Admin - 12-04-2011 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum. Abdulloh ibn Boz rohimulloh (Fatvo:16259-1,2) fatvolarida yani suratga tushishni harom deganlar Biza bu ijtihodni olgan edik yaqinda bir birodarimiza islomNuri dan mana bu fatvoni keltirdila "Фотосуратнинг ҳукми нима? RE: Суратга тушиш - Admin - 11-29-2013 Дилмурод Абу Муҳаммад
Сурат чизиш ва суратга олишнинг ҳукми RE: Суратга тушиш - Меҳмон - 01-16-2015 Ассаламу алейкум уа рохматулЛах! Фотокамера ва видеокамерага олинган суратлар фарклирок деярли Ибн Боз рохимахулЛах, бу хакида видеотасвирга олинган суратларни жоиз хисоблаганмилар? Бизга шундай маълумотни бир толиби ильм Абдуррохим Башпаевни шу тарзда гапларини келтирди, хусусан скайп ва умумий видеолар тугрисида, уалЛаху аълам! Илтимос, видокамерада олинган видео тугрисида Ибн Боз рохимахулЛахни фатволарини келтирингизлар ёки куриб чикиб маълумот билан улашингизлар, джахакумулЛаху хойр! RE: Суратга тушиш ва уни сақлашнинг ҳукми - Муслим - 05-25-2015 Расмларни сақлаш ҳукми
Савол: Биз сотиб олаётган исломий ойнома ва рўзномаларда чоп этилган расмларнинг ҳукми нима? Шунингдек, деворларга осилмаган хотира расмларининг ҳукми-чи? Уларни эҳтиёт қилиб, сақлаш жоизми?
Жавоб: Хотира расмларини тўплаш жоиз эмас, балки, уларни ўчириб ташлаш керак. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий разияллоҳу анҳуга: «Бирон суратни қўймай ўчиринг ва баланд қабрларни ер билан текис қилинг!» – деганлар (Имом Муслим 969; Термизий 1049; Насоий 2031; Абу Довуд 3218; Имом Аҳмад 1/96). Бироқ, бирон китоб ёки рўзнома ёхуд ойномани сақлашга эҳтиёжингиз бўлса, улардаги расмларни, ҳеч бўлмаса расмларнинг юз қисмини, ўчиринг ва эҳтиёжингиз учун сақлаб қўйинг. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7903 – 2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён RE: Суратга тушиш ва уни сақлашнинг ҳукми - Admin - 12-10-2016 Сураткашлик ширкка олиб борадиган воситадир
Ушбу ер юзида рўй берган аввалги ширк эди. Ушбу ширкнинг сабаби эса суратлар бўлди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобланадиган кимсалар – сураткашлардир» (Бухорий (5950), Муслим (2109) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят). Ва яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ушбу суратларни чизаётганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга қарата: яратган нарсаларингизга жон бағш этинглар дейилади» (Бухорий (5951), Муслим (2108) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят). Уларни ожиз қолдиришлик ва азобга гирифтор қилиш учун ушбу суратларга руҳ пуфлангларчи деб амр этилади. Чунки Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмларида юз берганидек сураткашлик ширкка олиб борадиган воситалардандир.
|