Тавҳид форуми
Ёғлик овқатдан кейин таҳорат қилинадими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11)
+---- Forum: Таҳоратни бузувчи амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=79)
+---- Thread: Ёғлик овқатдан кейин таҳорат қилинадими? (/showthread.php?tid=980)



Ёғлик овқатдан кейин таҳорат қилинадими? - Меҳмон - 12-13-2011

Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu

Bizga bir xabar yetdiki, Muslimning sahihida manabunday hadislar bor ekan:

1.Abu Zayd ibn Sobitdan
Rasululloh sollallohu alayh va sallam olov tekkan
narsa(ovqat yegandan ) s6ng
qayta tahorat oling dedilar

2.Ibni Abbosdan
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bir oz suyakli
göwtdan yoki göwtdan yeb
söng tahorat olmiy namoz
6qidilar dedi

Ikkala hadis ham Muslim
sahihlarida kegan

Bu hadislar to'g'ri tarjima qilingammi?
Agar to'g'ri bo'sa, bundan qanday hulosa-hukm chiqariladi?
Bu hadisni ulamolar qanday tafsir qilishgan?


RE: Ёғлик овқатдан кейин таҳорат қилинадими? - Abdulloh Salafiy - 12-15-2011

Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи барокатуҳ!
Quote:Abu Zayd ibn Sobitdan
Rasululloh sollallohu alayh va sallam olov tekkan
narsa(ovqat yegandan ) s6ng
qayta tahorat oling dedilar
Бу хадисни аниқлаштириш керак(рақами, ....), олов тегкан таом егандан сўнг таҳорат олиш лозимлиги ҳақида энди кўришим.
Ибн Усаймин “БУЛУҒУЛ-МАРОМ”га қилган шарҳларида ҳам бу ҳақда маълумот келтирилмаган. Уша китобдан иқтибос
Quote:Бу қоида шундайки, шаръий далил билан собит бўлган нарса фақат шаръий далил билан кўтарилиши (йўққа чиқиши) мумкин. Демак, агар бу таҳорат шаръий далил тақозоси билан тўғри эканлиги собит бўлса, қайси инсон бу таҳорат бузилди, деса, у шаръий далил келтириши лозим бўлади. Шунга биноан ҳар қандай инсон сенга, масалан: “Бу таҳоратни синдиради”, деса, унга айтгинки: “Қани далил? Далил келтир”. Агар у сенга: “Аёлни шаҳват билан ушлаш таҳоратни бузади”, деса, унга: “Қани далил?” дегин. У сенга: “Қусиш таҳоратни бузади”, деса, унга: “Қани далил?” дегин. У сенга: “Бадандан чиққан қон таҳоратни бузади”, деса, унга: “Қани далил?” деб айт. Ҳар қандай нарса ҳақида сенга: “Бу таҳоратни бузади”, дейилса, буни айтган кишига: “Қани далил?” дегин. Агар шаръий, тўғри далил олиб келса, биз уни қабул қиламиз, бўлмаса унинг сўзи рад этилади ва аслга амал қилинади, у эса таҳоратнинг қолишидир



RE: Ёғлик овқатдан кейин таҳорат қилинадими? - Меҳмон - 12-16-2011

AsSalamu aleykum
qayta so'raganimda mana bu shaklda qaytadan etishdi:
616/1
Abu Zayd ibn Sobitdan
Rasululloh sav olov tekkan
narsa(istemol qilganda)
tahorat olish lozimdur dedilar
619/2
Ibni Abbosdan
Rasululloh sav suyakli gösht
yoki gösht yedilas söng
namoz öqidilar lekin tahorat
olmadilar. Suv ham
ishlatmadilar

Mani shaxsan o'zimda buni tekshirishga (ya'ni imomi Muslimning kitoblaridan qarab olishga) imkoniyatim yo'q


RE: Ёғлик овқатдан кейин таҳорат қилинадими? - SALIHAN - 12-20-2011

Ва алайкум салам ва роҳматуллаҳ!

75. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қўй (ва эчки) гўштини еганимдан кейин таҳорат олайинми?” деб сўради. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Хоҳласанг”, дедилар. У: “Туя гўштини еганимдан кейин таҳорат олайинми?” деб сўради. У зот: “Ҳа”, дедилар. Муслим ривояти.
Жобир ҳадиси туя ва қўй-эчки гўшти таҳоратни бузадими, йўқми, деган масалада келган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни баён қилиб тафсилотини айтиб бердилар. Қўй-эчкининг гўштига келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ундан таҳорат олиши керакми, деб сўралганларида: “Агар хоҳласанг”, деб жавоб бердилар. Яъни: “Хоҳласанг, таҳорат ол, хоҳласанг, таҳорат олма”. Лекин агар пишган гўшт бўлса, афзали таҳорат олишдир. Чунки инсонга олов теккан нарсадан таҳорат олиш афзалдир. Агар у (оловда) пишмаган бўлса, унда (бу гўштдан кейин таҳорат олишда) савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ. Аммо туяга келсак, бояги киши: “Туя гўштидан таҳорат олайинми?” деди. У зот: “Ҳа”, дедилар. У зотнинг қўй-эчки гўшти ҳақида: “Хоҳласанг”, дейишлари ҳамда туя гўшти борасида: “Ҳа”, дейишлари туя гўштини ейиш таҳоратни вожиб қилишига далолат қилади. Акс ҳолда инсон унда ихтиёрли бўларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўй-эчки гўштида уни ихтиёрли қилиб туя гўшти ҳақида: “Ҳа”, дейишларидан билинадики, туя гўштидан таҳорат олиш вожибдир. Агар инсон таҳоратли бўлиб туя гўштини еса, унинг таҳорати кетади: у қизил (лаҳм) гўшт бўладими, ёғ, бўладими, ёки ошқозон, ичак, жигар, юрак, бош бўладими, туя терисининг ичидаги нима бўлса, (таҳорат кетади). Уларнинг ками, кўпи орасида, пишмаган, пишгани орасида фарқи йўқ. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг тафсилотини айтмадилар. Усулул-фиқҳ қоидаларида тасдиқланган нарса шуки, эҳтимолли ўринда тафсилотнинг тарк қилиниши умумий сўзнинг ўрнида ўтади, (яъни умумий маънога эга).

Фазилатли Шайх
Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Усаймин
раҳимаҳуллоҳнинг



“БУЛУҒУЛ-МАРОМ”га


Унайза масжидида асрдан сўнг
бевосита қилган
ШАРҲИ



RE: Ёғлик овқатдан кейин таҳорат қилинадими? - Меҳмон - 01-08-2012

Bu savoldan maqsad,
yog'li narsa yegandan so'ng tahorat sinish sinmasligi haqidagi hadislar bir biriga zid kelmayaptimi, degan ma'noda?

Hadis bir biriga zid kelmasligi aniq, lekin bu masalani qanday hal qilinadi?