Тавҳид форуми
Ҳукмдорларга махфий суратда насиҳат қилиш лозимлиги - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Ҳукмдорлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=51)
+--- Thread: Ҳукмдорларга махфий суратда насиҳат қилиш лозимлиги (/showthread.php?tid=997)



Ҳукмдорларга махфий суратда насиҳат қилиш лозимлиги - Муслим - 04-26-2011

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.
Ҳокимга гувоҳларсиз, ёлғиз ўзига махфий равишда насиҳат қилиш – ҳокимларга насиҳат қилиш одобларидандир. Бунга далолат қилувчи ҳадислар бор.
Иёз ибн Ғанм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимда-ким салтанат соҳибига насиҳат қилмоқчи бўлса, уни очиқ-ошкор қилмасин. Қўлидан ушлаб, холи қилиб гапирсин. Қабул қилса қилди, бўлмаса зиммасидаги вазифани адо этган бўлади» (Аҳмад, Ибн Аби Осим ривояти, Албоний саҳиҳ санаган).
Иёз ибн Ғанм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимнинг султонга насиҳати бўлса, уни холи топиб, қўлидан тутиб гапирсин. Қабул қилса қилди, рад қилса ҳам у ўз зиммасидаги вазифани адо қилган бўлади» (Аҳмад, Ибн Аби Осим ривояти, Албоний саҳиҳ санаган).
Афсуски бугунги кунда мусулмонлар ушбу суннатга амал қилмай қўйишди. Улардан у ёки бу адашган тоифа борасида савол берсанг, бизга уларнинг хатоларини ўрганиш вожиб эмас деб аравани бошқа томонга тортадилар. Агар ҳукмдорларнинг камчилиги ёки қилаётган хатосидан гап очсанг, соатлаб бу ҳақида гапиришга тайёрлар.
Шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳ билан бир киши орасида бўлиб ўтган суҳбат ҳозирги замон кўпчилик ёшлари қўл ураётган хатога қандай ҳам гўзал мисол бўла олади:
Кимса: Сизлар ҳукмдорларга улар қилаётган ишлари борасида насиҳат қилмайсиз.
Усаймин: Биз уларга насиҳат қилмаётганимизни сен қаердан биласан? Дарҳақиқат, биз уларга насиҳат қиламиз.
Кимса: Шайх, ахир улар насиҳатни қабуд қилмайдиларку.
Усаймин: Сизларчи, қабул қиляпсизми?
Шунда бояги кимса жим бўлди.
Валлоҳу аълам.



RE: Ҳукмдорларга махфий суратда насиҳат қилиш кераклиги - abu Huzayfa - 12-18-2012

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Золим ҳокимга ҳузурида айтилган ҳақ сўз


Савол: Савол берувчи айтадики: Аллоҳ таоло сизни ҳифзу ҳимоя қилсин. Сизнинг ҳукмдорга насиҳатни (омма одамлардан) сирли равишда (махфий) қилишлик вожиб эканлиги ҳақидаги фатвоингиз – ахир у (фатво) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир» деган сўзларига хилоф эмасми?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Золим ҳукмдор ҳузурида» дедилар. Шундай қилиб бу сирли равишда насиҳат, унинг ҳузурида, қаердадир одамлар мажлисида эмас. Шундай қилиб сен ўзингга қарши далил билан келдинг. Ҳа (шундай).



RE: Ҳукмдорларга махфий суратда насиҳат қилиш кераклиги - mutaallim - 09-06-2014

Ҳукмдорга насиҳат қилишдаги шаръий манҳаж

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Савол: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Сиз жанобларидан ҳукмдорга насиҳат қилишдаги шаръий йўл борасида (тўғри) сўзга йўлланма (беришингизни) умид қиламиз. Хоссатан фитналар кўпайган ушбу замонда. (Шу) билан бирга насиҳат қандай қилинишини ҳам баён (қилиб берсангиз). Ва бу, Китоб ва суннат ҳамда салаф солиҳ тушунчасидан иборат шаръий далиллар билан баён қилинса. Бу ўринда ҳукмдорга ошкора насиҳат қилиш ортидан келадиган зарарлар борми? Аллоҳ сизга тавфиқ берсин! Илмингизга барака ато этсин! Ҳамда уни ислом ва мусулмонларга манфаатли қилсин!
Жавоб: Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳукмдорга насиҳат қилиш, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан вожибдир: “Дин насиҳатдир”. Биз: “Кимга эй Расулуллоҳ”-дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга, Китобига, Расулига, мусулмонларнинг ҳукмдорларига ва барчаларига”-дедилар. Бироқ у (насиҳат) ушбу ҳадис далолати билан насиҳат қилувчи ва ҳукмдор ўртасида сирли бўлади: “Кимда ҳукмдорга насиҳати бўлса, бас, унинг қўлидан тутсин ва унга сирли насиҳат қилсин. Агар қабул қилса (яхши). Йўқса зиммасидаги нарса-(вожибот)ни дарҳақиқат, адо этибди”. Ёки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ворид бўлганидек. Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳумо) мўминларнинг амири Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)га сирли насиҳат қилардилар. Ва буни одамларга ошкор қилмасдилар. Ана шу, ҳукмдорга насиҳат қилишдаги суннатдир. Унга (ҳумдорга) норозилик намойишлари ёки матбуот ёҳуд кассета ёкида ахборот воситалари ё китоб ва нашрларда инкор қилишликка келсак, бас, буларнинг бари суннатга хилоф. Ва бу зарар, фитна, ёмонлик ҳамда ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишга қўзғашга олиб боради. Ҳукмдор билан халқ ўртасига тафриқа солади. Ҳукмдор билан раъият ўртасида буғз-у адоват юз беради. Ҳамда бу, бир ёқадан бош чиқариш ва ҳукмдорга итоат қилишга ундайдиган ислом йўли-(таълимоти)дан эмас. Бас, у мункар иш. Насиҳат қилиш борасида бирор асосга эга эмас. Балки у шармандаликдир. Ҳатто одамлардан бирининг ҳаққида ҳам. Энди ҳукмдорга нисбатан (шундай қилинса) қандай бўларкин?! Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишига эргашганларга ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин!
Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси
Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон қаламига мансуб
6/11/1432 ҳ

Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/13500



RE: Ҳукмдорларга махфий суратда насиҳат қилиш кераклиги - Инсон - 10-29-2014

Аллох рози булсин!


RE: Ҳукмдорларга махфий суратда насиҳат қилиш кераклиги - Admin - 06-25-2015