Тавҳид форуми
Ҳадис бир-бирига тескари келадими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Мусталаҳул ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=63)
+---- Thread: Ҳадис бир-бирига тескари келадими? (/showthread.php?tid=999)



Ҳадис бир-бирига тескари келадими? - Меҳмон - 12-21-2011

AsSalamu aleykum va rohmatUllohi va barokatuHu

Rosululloh sollallohu alayhi va sallamning hadislari bir-biriga teskari kelashi mumkinmi?


RE: Ҳадис бир-бирига тескари келадими? - mutaallim - 12-29-2011

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Китоб-у Суннат ўртасида ва иккиси ўз зотида (яъни оят билан оятнинг ва ҳадис билан ҳадиснинг ўратсида) ҳам зиддият йўқ". ("Қовл ал-Муфид аъла Китаб ат-Тавҳид" Шайҳ Усаймин роҳимаҳуллоҳ, "Дар ибн Жавзийя" нашриёти 372-бет).
Демак оят билан ҳадиснинг ёки оят билан оят ёкида ҳадис билан ҳадис ўртасида зиддият бўлиши мумкин эмас. Балки оят ёки ҳадисларни эшитган вақтда, кишининг зеҳнида ушбу ҳужжатлар ўзаро зиддийятли туюлиши мумкиндир. Бироқ баъзан бир ҳужжат умумий бўлади-да, бошқа бир ҳужжат уни хослаб қўяди. Ёки бир ҳужжат мутлақ бўлади-да, бошқа бир ҳужжат уни қайдлаб қўяди. Ёкида бир ҳужжат мансух бўлиб, уни носих қилувчи бошқа бир ҳужжат бўлади. Буларни билишга бўлган йўл эса илм талабидир. Қандай қилиб оят ҳадисга ёки оят оятга ёкида ҳадис ҳадисга зид келсин?! Ахир Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида бундай деган бўлса: "Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!". (Нисо/82). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "Ва у ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У фақат ваҳий қилинаётган (тушурилаётган) бир ваҳийдир". (Ан-Нажм/3-4).