Ўлсагина уйланишни шарт қилган эди ...
Савол: Мен олти йилча аввал бир аёлга етим, аҳлоқли ва муомалали бўлгани учун уйландим ва унга уч ҳолатдан бири: ўлим ёки талоқ ёхуд ёталоқ ногирон бўлсагина уйланиш аҳдини бердим. Вақт ўтиши билан хотиннинг моддий аҳволи тузалди: уйлари, далалари ва ерлари кўпайди. Бу давр мобайнида бизнинг турмушимиз ҳам «қурғоқчил куз» фаслига кирди. Хотиним менинг уйимга кўчиб ўтиб мен билан бирга яшашдан бош тортди. Чунки мен унинг уйида яшаш билан ҳузуримни йўқотган эдим. Бундан ташқари, у фарзанд кўрмади. Энди мен бошқа хотин олиш пайидаман. Хотиним кундош олиб келишимга қаршилик қилмасада, мени берган аҳдимни бузиш ҳақидаги қайғулар қийнамоқда. Мен иккинчи хотинга уйланиш ҳақида фикр юритмаган тақдиримда ҳам, хотинимнинг ёши каттайиб, «жуфтлик» вазифасини заррача бўлсада адо этишга кучи етмай қолди. Менга бу масъалани ойдинлатиб беришингизларни сўрайман. Аллоҳ таоло устингиздан мукофотлар ёғдирсин!
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар ҳолат айтилганидек хотин аҳволи ўзгаргани боис қилинган шартни бузишга қарши чиқмаётган бўлса, у хотин сизнинг никоҳингизда бўлиши билан бирга янги хотинга уйланишингизнинг зарари йўқ бўлиб, фақатгина қасам каффороти берасиз, холос.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7341.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Quote:Қасам каффороти: ўнта мискинни тўйдириш ёки кийнтириш ёхуд битта мўъмин қулни озод этишдир. Агар буларни қила олмаса уч кун рўза тутишдир.