Pages (18):    1 14 15 16 17 18
Admin   08-29-2016, 10:59 AM

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза-(тийилиш фақат) ейиш ва ичишдан эмас. Балки рўза лағв ва беадаб сўзлардан (тийилишлик)дир. Агар сени бирор киши сўкса ва сенга жоҳиллик қилса: «Мен рўзадорман», деб айт» (Ҳоким «Мустадрок» (1/595), 1570-рақам).
Admin   05-14-2017, 01:12 PM

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Рўзанинг зоҳирий аъзолар ва ички кучларни сақлаш, уларни, эгаллаган вақт барбод қиладиган бузуқ моддаларни жалб қилувчи қориштиришликдан ҳамда уларни соғлом бўлишликдан тўсадиган тубан моддалардан фориғ қилишликда ажойиб таъсири бор. Рўза қалб ва аъзоларнинг саҳиҳлигини сақлайди. Ҳамда уларга, шаҳват қўллари тортиб олганларини қайтаради. У Аллоҳ таоло айтганидек тақвога энг катта кўмакчидир: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара:183)» («Задул Маъад» (201)).
Admin   05-14-2017, 01:22 PM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч (хил) дуо рад этилмайди: Отанинг боласига дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси» (Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (3/345, 6185)).
Pages (18):    1 14 15 16 17 18
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.