Вабо ҳақида тарқалган ҳадис борасида танбеҳ
Twitter, WhatsApp, Facebook ва бошқа алоқа дастурлари орқали Набийнинг ﷺ қуйидаги тоъун (вабо) ҳақидаги сўзлари тарқалди:
فليس من رجل يقع به الطاعون في بيته صابرًا محتسبًا يعلم أنه لن يصيبه إلا ما كتب الله له، إلا كان له مثل أجر شهيد
«Қай бир кишига тоъун (пандемия) етса ва уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, илло унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади». Улар бу ҳадис лафзини Бухорийга нисбат беришди. Бу хато бўлиб, Бухорий ва кўпчилик имомларда келган лафз: فيمكث في بلده
«Юртида ўтирса».
«Уйида ўтирса» лафзи Аҳмаднинг «Муснад»ида келган. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Базл ал-Маун Фий Фазл ат-Тоъун» (199-бет) ва «Фатҳул Борий» (10/193) китобида бунга ишора қилиб, шундай деди:
««Уйида ўтирса» (лафзи) Аҳмадда (келган), Бухорийда эмас».
Айтаманки:
«Уйида ўтирса» лафзини Абдуссомад ибн Абдулворис шайхи Довуд ибн Абил Фиротдан ривоят қилган. Бир неча ровийлар Довудга хилоф қилди, шулардан: Назр ибн Шамил, Мақбурийя, Абдуллоҳ ибн Язид ал-Муқриу, Юнус ибн Муҳаммад, Мусо ибн Исмоил, Ҳиббон ибн Ҳилол, Шайбон ибн Фаррух. Улар айтишдики:
«Юртида ўтирса».
«Юртида ўтирса» лафзи умумий бўлиб, мусулмонлар учун кенгроқ маънони қамрайди. Чунки у уйида, ёки ишхонасида, ёки бировнинг уйида, ёки уйи йўқ одамнинг ўтирган жойини ҳам ўз ичига олади.
Шайх Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Жунайд ҳафизаҳуллоҳ
t.me/aljounaid77/1205