Abdulloh Salafiy   02-18-2013, 11:17 AM
#1
Туғилган кунни нишонлаш

Савол: Туғилган кунни нишонлашнинг шариатдаги ҳукми нима? У бидъат ҳасанами ёки саййиами?
Жавоб: Пайғамбарлар ёки уламолар ёхуд оддий шахсларнинг туғилган кунларини нишонлашлашнинг барчаси, Аллоҳ таоло ҳужжат нозил қилмаган бидъатлардир. Туғилган инсонларнинг энг буюги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан ёки биронта хулафойи рошидинларидан ёхуд саҳобаларидан ёда уларга яхшилик билан эргашган тобиинлар ёки биринчи энг афзал уч асрда яшаб ўтган уламолардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунлари муносабати билан бирон маросим ўтказганлари собит бўлмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлаш Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлайдиган насронийларга тақлид қилган айрим жоҳиллар тарафидан ўйлаб топилган. Насронийлар бу ишларни биринчи бўлиб ўйлаб топган эдилар. Аслида, Ийсо алайҳиссалом ўз туғилган кунини нишонлашни насронийларга машруъ қилмаган эди. Балки, буни насронийларнинг ўзлари ўйлаб топган эдилар. Биринчи уч аср ўтгач айрим мусулмонлар насронийларга тақлид қила бошладилар ва насронийлар Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлаганлари сабабли, улар ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлай бошладилар. Иккала гуруҳ ҳам бидъатчи ва адашгандир. Чунки пайғамбарлар ўз умматларига туғилган кунларини нишонлашни амр этмадилар. Балки ўзларига ҳақиқий қонун чиқарувчи бўлган – Аллоҳ таоло шариат қилиб қўйган нарсалар билан итоат этиб, эргашишга буюрдилар. Туғилган кунни нишонлаш учун қилинаётган йиғинларнинг барчаси вақтни, пулларни зое қилиб, бидъатларни жонлантиради ва одамларни суннатлардан узоқлаштиради. Аллоҳ бизга ёрдамчи бўлсин!

Аллома Солиҳ ибн Фавзон
Манбаъ: «Мажмуъу фатааваш-Шайх Солиҳ Фавзаан», 2/692.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.