ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.“Эр аёлидан ҳар қандай вақт ҳар қандай кўринишда лаззатланиши жоиз. Муҳими (орқа авратига эмас) жинсий аъзога бўлса бас. Эр аёлининг қўли билан шаҳватини чиқариши жоиз” (“Иқно” 3/239). Ибн Ҳажар Ҳайтамий онанизмни таърифлаб шундай дейди: “Онанизм – жинсий яқинлик қилмасдан шаҳватни чиқариш дегани. Бу иш ўз қўли билан бўлса ҳаром, аёлининг қўли билан бўлса ҳалолдир” (“Туҳфатул муҳтож” 3/409). Шайхулислом Закарийё Ансорий айтади: “Эр хотинидан ҳар қандай турда лаззатланиши жоиз. Ҳатто шаҳватини ўз қўли билан қондириши ҳаром бўлса ҳам, аёлининг қўли билан қондириши ҳамда орқа тарафидан олдига яқинлик қилиши ҳам жоиз” (“Ал- ғурарул баҳийя” 4/170). Шу далиллар сахихми ? Жазакаллохи хойрон.