Муслим   06-10-2012, 06:59 PM
#1
Футбол ўйинларини томоша қилишнинг ҳукми

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Телевизор орқали кўрсатилаётган футбол ўйинларида бир қатор шариатга хилоф нарсалар мавжуд. Шулардан:
- Аксар ҳолатларда, ҳар доим бўлмаса агар, ушбу ўйинлар қимор ва пул тикиш туридаги ўйинлар туркумига киради. Бу эса шариатда ҳаромдир.
- Ушбу ўйинларда авратлар очилади, эркак ва аёллар аралашади, турли мусиқа асбоблари овозини эшитилади.
Бунга қўшимча сифатида айтиш мумкинки, бу ўйинлар молни ва вақтни фойда келтирмайдиган нарсага сарфлашга киради, инсонни дини ва дунёсида унга кўпроқ фойда келтирадиган нарсалардан чалғитади.
Иш шундай экан, мусулмон киши у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, бу билан ўзини машғул қилмаслиги керак. У унга дунё ва охират учун фойдали бўлган ишлар билан шуғулланиши лозим.
Ушбу масалани кенгроқ ўрганиш учун эътиборингизга баъзи олимларнинг фатволарини ҳавола этамиз:
Доимий фатво қўмитасига савол берилди: Жаҳон чемпионати ва шу каби спорт мусобақаларини томоша қилишнинг ҳукми нима?
Фатво қўмитаси уламолари жавоб беришди: Пул ва шунга ўхшаш совринлар учун ўйналадиган футбол ўйинлари ҳаромдир. Чунки бу қиморга киради. Шариат рухсат эканини жорий қилган ўринда совринлар олиш бундан мустасно. Шулардан от чоптириш, туя пойгаси ва камонда отишлик. Шунга асосланиб (айтамизки, футбол) ўйинларига бориш, шунингдек уларни (телевизор орқали) томоша қилиш, улар пулга ўйналаётганини билган одам учун ҳаром бўлади. Чунки у ерга бориш, уни маъқуллашни англатади.
Бироқ агар ўйин соврин учун ўйналмаса, намоз ва ҳоказолар каби Аллоҳнинг буйруқларидан чалғитмаса ва ўзида авратнинг очилиши, эркак ва аёлларнинг аралашуви, ёки мусиқа асбоблари каби шариатга хилоф нарсаси бўлмаса, унда бу каби ўйинларга боришлик ёки томоша қилишликнинг зарари йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. (Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз; Раис ноиби: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх; Аъзолар: Солиҳ Фавзон ал-Фавзон ва Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд. Қаранг: Фатава ал-Лажна ад-Даима, 15/239).
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3

Шайх Жибрийн раҳимаҳуллоҳга савол берилди: Аёл кишининг эрмак ва жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун футбол ўйинларини томоша қилишининг ҳукми нима?
Шайх раҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар: Ўйинларни томоша қилиши мумкин эмас. Чунки одатда ўйинчилар талаб даражасида кийинмайдилар ва баданининг баъзи жойлари очилади ёки аврат кийимидан билиниб туриши мумкин. Ва бу аёл учун фитна бўлади. Агар мақсад дам олиш бўлса, бунга Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати ва ҳадис, фиқҳ ёки аҳкомлар ҳақидаги китобларни ўқишлик билан эришиш мумкин.
Манба: http://ibn-jebreen.com/?t=fatwa&view=vmasal&subid=11315
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳга савол берилди: Телевизорда кўрсатадиган футбол ўйинларини томоша қилиш ҳукми нима?
Шайх раҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар: Менинг фикримча телевизорда кўрсатадиган ўйинларни ва бошқа ҳодисаларни томоша қилишлик, вақтни зое қилишликдир. Оқил ва доно одам унга умуман ҳеч қандай фойда келтирмайдиган нарсаларга вақтини сарф қилмайди.
Бу биз бошқа ёмонликдан саломат бўлганимиздадир. Бироқ агарда у бошқа ёмонлик билан бирга келса, масалан, томошабин кофир ўйинчини қалбида улуғлашни бошлаши кабилар. Бундай ҳолатда бу шубҳасиз ҳаром. Чунки биз учун кофирларни умуман ҳурматлашлик жоиз эмас, улар нимага эришганларидан қатъий назар.
Яна агар ёш йигитларнинг сони очиладиган бўлса ҳаром бўлади. Бу фитнага сабаб бўлиши мумкин.
Шундай экан, менинг назаримда тўғри фикр шуки, йигитлар футбол ўйнаётганларида баданларининг қисмлари очилишига йўл қўйишлик мумкин эмас. Чунки бу фитнага сабаб бўлади, ҳатто агар биз сон аврат эмас деган фикрни оладиган бўлсак ҳам. Шунинг учун менинг фикримча йигитлар сонларини ҳеч қачон кўрсатмасликлари керак.
Бироқ агар биз сонни аврат десак, ва бу имом Аҳмаднинг мазҳабларидаги машҳур фикр, унда бу масала очиқ-ойдин – (унда) бу ҳеч қачон жоиз бўлмайди.
Мен биродарларимизга вақтларини фойдали ўтказишларини насиҳат қиламан. Чунки дарҳақиқат вақт – бойликдан ҳам қимматроқдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ўқимаганмисизлар? «Токи қачон улардан бирига ўлим келганида: «Роббим, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур» (Мўминун: 99-100). «Дунёда фойдаланиб қолишим учун мени (яна ҳаётга) қайтаринглар» – демайди. Бироқ бу кунларидан олдин ўтказган бекорчи вақтилари ўрнига: «Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам» – (дейди).
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/yomon_xulqlar/yomon_xulqlar_001_televizorda_futbol_oyinlarini_tomosha_qilish.mp3[/audio]
Манба: Юклаб олиш
Дарҳақиқат бугунги кундаги футбол ўйинларини томоша қилишлик мусулмон кишининг эътиқодига ҳам таъсири йўқ эмас. Тўп билан моҳирона муомала қилаётган футболчини томоша қилган томошабин беихтиёр ушбу кофир бўлган футболчига нисбатан қалбида муҳаббат ва ҳурмат пайдо бўлади. Бу эса Аллоҳ таоло ҳаром қилган амалдир.
Аллоҳ таоло айтадики: «Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, бас, улар золимлардир» (Тавба: 23).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Иймон ҳалқаларининг энг мустаҳками — Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душман бўлиш, Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўришдир» (Шайх Албоний: «Силсилатул аҳодисус-саҳиҳа»: 998).
Шайх Ҳамд бин Аътиқ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Кофир ва мушрикларга бўлган адоватга келсак, билгинки, Аллоҳ ушбу вазифани таъкидлаган ҳолда мажбурий қилди. Уларни яхши кўришни ва уларга ёрдам беришни қатъий суратда таъқиқлади! Бундан ташқари Аллоҳ таолонинг китобида тавҳидни барпо қилиш ва ширкдан йироқ бўлишдан кейин дўст ва душманлик (ал-вало вал-баро)ни изоҳловчи далилларчалик бошқа нарсага эътибор қаратилмаган» (Қаранг: «Сабил ан-Нажа» 31).
Мусулмон киши ушбу ўйинларни томоша қилар экан, бу ўйинга шу қадар шўнғиб кетадики, унда Аллоҳ учун нафрат ва адоват туйғуси топилмай қолади. Масалан, футболчиларнинг бири гол урса, Аллоҳга ширк келтириб чўқинса ёки сохта бир илоҳига бу учун шукроналар айтиб Аллоҳга ширк келтирса, шу дамда Аллоҳ учун ўша кофирдан нафратланиб, бу томошадан воз кечадиганлар афсуски йўқ. Ваҳоланки ўша кофир шу амали билан ер юзидаги энг улкан жиноятни содир этган эди. Аллоҳ таоло айтадики: «Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон: 13).
Агар ўша ўйинчи бизнинг ёки яқинларимизнинг молига ёки шаънига тажовуз қилганида, ўша кофирга қарши бор кучимизни сарф қилиб, унга қаршилик кўрсатган бўлар эдик. Энди нима сабабдан оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг ҳаққига тажовуз қилинганида биз сукут қиляпмиз, энг камида қалбимизда унинг ишидан нафратланмаяпмиз?! Аллоҳдан ёрдам сўраймиз!
Яна ўша футбол ўйинларини томоша қилишлик оқибатида мусулмонларда ўша кофир ўйинчиларга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади. Ҳаётининг кўпгина жабҳаларида ўша кофирларни ўзига ўрнак-намуна қилиб олишади. Иш шу даражага етганки, мусулмонлар фаҳр билан ўша кофир ўйинчилар исми ёзилган кийимларни кийиб, фарзандларини ҳам шундай либослар билан кийинтиришмоқда.
Шайх Солиҳ Фавзонга савол берилди: Бир киши кофирлар киядиган кийимни кияди. Унинг орқасида қандайдир кофир ўйинчининг исми ёзилган бўлади. Аммо у буни унга тақлид қилиш ниятида қилмайди. (Бунинг ҳукми нима?)
Шайх ҳафизаҳуллоҳ жавоб бердилар: Бу кофирни улуғлашдир. Агар инсон кофирнинг исми ёки расми бўлган кийимни кийса, у бу билан у (кофир)ни улуғлаган бўлади. Бу жоиз эмас. Бу амал камида ҳаром деб айта оламиз. Агар инсон буни (ўша кофирни) улуғлаш учун қилган бўлса, у учун муртад бўлиши ҳавфи бор. Ҳа (шундай). («Татҳир ал-Эътиқод ан адран ал-илҳад»).
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/aqida/dust_dushmanlik/al_valo_val_baro_001_mashhur_kofirni_uluglab_nomi_yozilgan_kiyimni_kiyish.mp3[/audio]
Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=120239

Яна футбол ўйинларини томоша қилиш мол-дунёни зое қилишликка олиб келади. Футбол мухлислари ўйинни майдондан туриб томоша қилиш учун катта пулга чипта сотиб олишади. Бунга эриша олмагани эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга ҳалол турмушига сарфлаши учун ато этган электр токи неъматини соатлаб футбол кўриш учун сарф қилади. Бу ҳолатда ҳам қайсидир жиҳатдан исрофгарчилик мавжуд.
Савол берувчи шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан футбол томоша қилиш жоизми деб савол берди.
Шайх: Нима? Йўқ, жоиз эмас. Қийин. Бироқ мен, у вақтини зое қиляпти деб биламан. Агар бунинг ортидан мол-(пул) сарф қилинса, бас, у молни зое қилишликдир. Мен эшитдимки, айрим биродарлар кириш чиптаси учун ўн риёл сарфлашар экан.
- Йўқ. Арзон (айтдингиз, эй шайх).
- Нима? Озми? (Хўп) қанча?
- Жаҳон чемпионати (чипталари) қора бозорда бир неча баробарга кўтарилади.
- Яъни, қанчага? Сизлар эшитган энг олий (нарх) чиптаси қанча? Уч юз ёки беш юз риёл. Яхши. Ушбу мол-(пул)ни тўлашинг ва томоша қилиш учун уни зое қилишинга нима ундади? Сўнг ҳақиқий томоша, футбол томоша қилишда бир қанча зарарлар бор. Агар пул ҳисобидан бўлса, бас, бу битта (зарари). Агар пул ҳисобига бўлмаса, ойнаи жаҳон орқали бўлса, унда ҳам молни зое қилишлик мавжуд. Шундай эмасми? Ойнаи жаҳон ток ейди. Ахир шундай эмасми? Ток сарфлайди. Бу мақсадда ишлаганда қиймати (исроф бўлади).
Яна унда (футбол томоша қилишда) инсоннинг қалбида кофир кимсани улуғлаш юз бериши мумкин. Бу жуда хатарли. Кофирни улуғлаш, бу жуда хатарли. Мен эшитдимки, баъзи ўйинчиларга аёли билан бирга эканида совға улашишади. Унга олтин ҳадя қилишади. Унга тилла совға қилишади. Агар дўкон эгаси олдида тўхтаса шундай дейди: «Унга истаганини бер. Хоҳлаган барча нарсаси мени ҳисобимдан». Ахир бу нима деган гап?! Хато! Ҳа (шундай).
Учинчи: Гоҳида унда аврат очилади. Балки асосан (аврат очиқ бўлади). Бу жоиз эмас. Чунки йигитнинг сонига қараш ҳаром. Жоиз эмас. Бунда фитна бор. Қандай бўлганда ҳам инсон ўз вақти, моли ва фикрини бундай нарсани томоша қилиш учун зое қилмайди.
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/yomon_xulqlar/yomon_xulqlar_011_futbol_tomosha_qilish_joizmi.mp3[/audio]
Манба: Юклаб олиш
Яна футбол ўйинларини томоша қилиш кўпчилик мусулмонларни нафақат мустаҳаб амаллардан, балки вожиботларни адо этмасликка ёки ноқис қилиб адо этишликка олиб келиши мумкин.
Шайх Солиҳ Фавзонга савол берилди: Ойнаи жаҳондаги футбол спорт мусобақалари ёки филм силсилаларини томоша қилиш билан намозни қасддан тарк этган одамнинг ҳукми нима?
Шайх ҳафизаҳуллоҳ жавоб бердилар: Намозни жамоат билан ўқишдан ёки вақтида ўқишдан кечиктириш – ҳаром, мункар ва намозни зое қилишдир. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: «Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар» (Марям: 59); «Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки …» (Моъувн: 4, 5).
Бу ердаги ҳолат одамнинг намозни ҳар вақт ва ҳар ҳолатда ўқиши эмас, балки, намозни Аллоҳ буюрганидек ўз вақтида ва (эркакларнинг масжидда) мусулмонлар жамоати билан ўқишидир: «Намозни тўкис адо этинглар» (Бақара: 43). Намозни тўкис адо этишнинг маъноси: уни Аллоҳ таоло буюрганидек тўкис ўқишдир. Агар Аллоҳ таоло шариатлаганидан бошқача шаклда ўқисангиз, намозингиз тўкис ҳисобланмайди. Балки, зое бўлади. Аллоҳ таоло эса намозни зое қилган одамга қаттиқ азобни ваъда қилди, бундан Аллоҳнинг ўзи сақласин!
Агар одам Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръон Каримни ўқиб жамоат намозини тарк этса ёки Қуръон Каримни ўқир экан намознинг вақти чиқиб кетса, мункар-гуноҳ ишни қилган бўлади. Шундай экан, бир ҳеч бўлмаганда мубоҳ бўлган нарсани томоша қилиш билан намозни кечиктирса нима бўлади? Бундан ташқари унинг томоша қилаётган нарсалари, кўпинча ҳаром нарсалардан холи бўлмайди (Қаранг: «ал-Мунтақо мин фатаавал-Фавзан», Намоз китоби, 3 жузъ. Фатво: 40).
Бошқа ўринда шайх Солиҳ Фавзонга савол берилди: Ойнаи жаҳонда футбол мусобақаларини томоша қилишнинг ҳукми нима?
Шайх ҳафизаҳуллоҳ жавоб бердилар: Яъни, сенда бўш вақт бўлиб, футболни кузатиб боришдан бошқа ишинг йўқ. Мусулмоннинг вақти қимматдир. Уни (вақтини) мусобақа, сериал ва на дини ва на дунёсига фойда бермайдиган тубан нарсаларга зое қилишлиги ярамайди. Вақтини ўзига манфаат ва фойда бўладиган нарсаларга сарф қилади. Ухлашинг мусобақа томоша қилиншингдан яхшироқдир. Ухлаб, дам оласан. Туриб туннинг охирида намоз ўқишинг бирор фойда бўлмаган нарсани томоша қилишингдан яхшироқдир. У сенга уйқингни кечиктириб, бомдод намозига дангаса қилади.
Манба: https://youtu.be/O-5-s1zzeyI
Эй мусулмонлар, Аллоҳдан тақво қилинлар ва вақтларни Қуръон қироати, Аллоҳнинг зикри, бандаларга яхшилик қилиш, илм излаш ва бошқа Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган амаллар билан ўтказишни ғанимат билинг! Чунки инсон умри Аллоҳнинг тоат-ибодатида ўтса ҳақиқат, ўтмаса катта зиёндир. Бундай пайтда банда ёки маҳрум бўлади, ёки маломат қилинган золим бўлади.
Вақт – бойликдан кўра қимматроқдир. Вақт ўтиб кетса, унинг ўрнини тўлдириб бўлмайди. Бойликнинг ўрнини эса гоҳо бирон нарса билан тўлдириш мумкин. Агар бойликни зое кетказиш ҳаром бўлса, вақтни Аллоҳга осийлик ва охиратга фойдаси бўлмаган нарсаларда беҳуда ўтказиш қаттиқроқ ҳаромдир.
Агар умр бойликдан кўра яхшироқ эканини билмоқчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ушбу оятларини ўқинг: «Токи қачон улардан бирига ўлим келганида: «Роббим, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолади. Йўқ! (у асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлади» (Мўъминун: 99, 100).
Аллоҳим, бизни вақтларни Сени рози қиладиган амаллар билан ўтказишни ғанимат билишга муяссар қил!
Хотима сифатида футбол ўйинини ўйнашлик масаласига қисқача тўхталсак.
Уламолар шаръий таъқиқлардан ҳоли бўлган ҳолда, баъзи шартлар риоя қилинганида футбол ўйини ўйнашга рухсат беришган.
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ дедилар: Мен ёдимда борича айтаманки, бу ботил. Ҳаром эканини қўя туринг. Бироқ илм аҳлига махфий бўлмаган шартлар билан. Мисол учун уларнинг либослари шаръий бўлиши, барча ўйинчиларнинг ҳолати каби аврат очиқ турадиган бўлмаслиги. Ушбу футбол ва бошқаларида барча ўйинчиларнинг (аврати очиқ бўлгани каби). Шунингдек, мусобақа-(ўйин)лар намоз вақтида белгиланмаслиги. Намозни умуман зое қиладилар. Ёки камида жамоат билан намоз ўқишни зое қиладилар. Бу ўйинлар шаръий ўлчов-(меъёр)лар билан бир меъёрга солинса, у энди ўйин бўлмайди. Балки баъзи уламолар айтгани каби мусулмоннинг танасини кучайтириш учун ҳақиқатда кўмакчи бўлади.
[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/alboniy_futbol_oynash_hukmi.mp3[/audio]
Манба: Юклаб олиш
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.