Меҳмон   12-19-2011, 02:05 PM
#1
Assalomu alaykum!
Imomlikni kasb qilib shuni orqasidan kun ko`rib yurish mumkinmi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
muhammad   06-07-2012, 10:54 AM
#2
Va alaykumus salam
Imomlikni orqasidan pul topish, qur'on o'qib dam solib, namozda imomlikga o'tib, to'y va marakalarda maruza qilish evaziga daromat orttirishni joiz deb biluvchilarning mana bu dalilni keltirishadi:

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир куни, ҳарбий сафарда эдик ва бир водийда тўхтадик. Шунда чўри қизча келиб: «Қабила бошлиғини илон чақиб олди, одамларимиз эса бу ерда эмас. Сизлардан бирортангиз руқя ўқишни биласизми?» деди. У билан орамизда руқя ўқиши билан танилмаган бир киши кетди. Ўша киши руқя ўқиганидан кейин у (қабила
бошлиғи) шифо топди. Сўнг қабила бошлиғи унга ўттизта қўй беришни буюриб, бизни сут билан суғорди. Ўша киши қайтганида, биз ундан сўрадик: «Сен рухсат этилган руқяни ўқидингми ёки жоҳилият давридагиними?» У: «Мен руқяда фақатгина «Уммул
Китоб» (Фотиҳа сураси)ни ўқидим» деди. Биз: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, сўрамагунча ҳеч нарса
қилманглар» дедик. Мадинага келгач бўлган воқеани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб бердик, у зот дедилар: «У (Фотиҳа сураси) руқя эканлигини унга ким ўргатди?!» (Бухорий 5404, Муслим 2201).

Lekin buni shu amallarga dalil bo'ladimi yoki dalil bo'lmaydimi bilmadik. Hanafiy ulamolarni avvalgilari bunday daromat orttirishni qat'iyyan harom deganlarini o'qigan edik.
muhammad   06-07-2012, 11:02 AM
#3
Alloh ta'alo Yasin surasida aytadi: ﻭَﺟَﺎﺀَ ﻣِﻦْ ﺃَﻗْﺼَﻰ ﺍﻟْﻤَﺪِﻳﻨَﺔِ ﺭَﺟُﻞٌ ﻳَﺴْﻌَﻰٰ ﻗَﺎﻝَ ﻳَﺎ ﻗَﻮْﻡِ ﺍﺗَّﺒِﻌُﻮﺍ ﺍﻟْﻤُﺮْﺳَﻠِﻴﻦَ ‎ (Шу пайт) бир киши шаҳарнинг бир чеккасидан шошганча келиб, деди: «Эй қавмим, бу элчиларга эргашинглар! 21. ﺍﺗَّﺒِﻌُﻮﺍ ﺍﺗَّﺒِﻌُﻮﺍ ﻣَﻦْ ﻟَﺎ ﻳَﺴْﺄَﻟُﻜُﻢْ ﺃَﺟْﺮًﺍ ﻭَﻫُﻢْ ﻣُﻬْﺘَﺪُﻭﻥَ Ўзлари ҳидоятда бўлган ва сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайдиган зотларга эргашинглар!» 22
mutaallim   06-07-2012, 03:02 PM
#4
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

Савол: “Қуръон ёдлаттириш ва масжид имомлигида ишлаш эвазига ҳақ олишда бирор гуноҳ борми? Ушбу (ҳақ-(эваз) олишлик)ни тарк этиш тақводанми?”.
Жавоб: “Ушбуда бирор хараж-(танглик) йўқ. Қуръон ёдлаттириш ва таълим бериш эвазига ҳақ олишда хараж-(танглик) йўқ. Масжид имомлиги эвазига ёрдам ва мукофот олишнинг зарари йўқ. Чунки имом бўлишлик уни (бошқа иш қилишдан) тўсиб қўяди. Муаззинлик ҳам худди шундай.
Бироқ ушбуни тарк этса ва Аллоҳ таоло уни беҳожат қилса, бас, у афзалдир. Ушбуга (имомлик ва Қуръон ёдлаттиришга) ўз ташаббуси билан чиқиб, ана ундан (ҳақ-эваз олишликдан) Аллоҳ таоло унга ато этган ҳалол ризқ сабаб беҳожат бўлса, бас, бу гўзал ишдир. Кимда-ким ушбуга (ҳақ-эвазга) муҳтож бўлса, бунда зарар йўқ”.

Манба: http://binbaz.org.sa/mat/4024
Савол: “Имом тайин қилинган бир масжид бўлиб, унда фақат жума ва икки ийд кунларидагина жамоат бўлади. Масжид чўлда жойлашган. Энди, ушбу имом олаётган ойлик маоши ҳалолми ёки йўқми?”.
Жавоб: “Модомики жума намозини адо этиши учун маош тайин қилинган экан, уни олишлигида зарар йўқ. Бироқ у ерда беш вақт намоз ўқийдиган жамоат бўлса (имом ҳам) улар билан ўқийди. Улар билан ўқиши шарт. Ортда қолиши жоиз эмас. Агар бирор киши бўлмаса унга хараж-(танглик) йўқ. Жумада имомлик қилиши, жумани ўқиб, хутба қилиши етарлидир. Ийд куни ҳам худди шундай, маош (олишининг) зарари йўқ. Бу борада унга хараж-(танглик) йўқ. Масъул шахсларни чалғитиб, у (имом масжидда) ҳозир бўлган ва у ерда жамоат бўлиб намоз ўқилади дея ёлғон оралашлиги бундан мустаснодир. Яъни, масъулларни чалғитган бўлсалар, бу жоиз эмас. Алдов жоиз эмас. Аммо масъул шахслар ушбу масжидда фақат жумада жамоат бўлишини билсалар ва имомга маош тайин қилисалар бунинг бирор зарари йўқ. Сўнг чекка саҳролардагиларга жума вожиб эмас. Чекка саҳродагилар пешин ўқийдилар. Бироқ масжид атрофида одамлар яшаб, муқим бўлсалар, агар уч ёки тўрт киши бўлса, энг ози уч киши бўлиб, маҳаллий халқ ва муқим бўлсалар жума намози ўқийдилар. Бунда бирор тўсиқ йўқ. Чўлдагиларнинг улар билан ҳозир бўлганлари улар билан жума ўқийдилар”.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/4702
Савол: “Исломий жамғарма Ромта шаҳрида Қуръони Каримни ёдлаттириш мақсадида марказ очди. Ва мендан ўша ерда дарс беришимни талаб қилдилар. Ва дарҳақиқат мени Қуръон ва тажвидни ёд олганимни билардилар. Менга Қуръони Карим марказида дарс беришим муқобилига мол таклиф қилишди. Мен ушбу иш жоиз эмаслиги, ушбудан маън қиладиган ҳадисларни ёд олганим сабабли ўзимни тийдим. Ушбу тафсилотга сиз фазилатларининг раъйи қандай?”.
Жавоб: “Сенга Қуръонни талим берганинг учун ҳақ олишинг жоиздир. Чунки пағамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини бир аёлга ўзи ёд олган Қуръонни талим бериши шарти билан уйлантириб қўйдилар. Ва бу унинг маҳри бўлганди. Ва саҳобий ҳам Фотиҳа сураси билан руқя ўқигани сабабли кофир касалвон шифо топгани эвазига ҳақ олди. Бу борада пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эваз учун олинадиган ҳақларнинг энг ҳақлиси Аллоҳнинг Китобидир”, дедилар. (Бухорий (5737)). Бухорий ва Муслим ривоятлари. Балки Қуръон тиловат қилиш ва одамлар қироат қилишини сўраганлари учун ҳақ олишдан ҳазир бўлмоқ лозим.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оила аъзолари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин”.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Абдуллоҳ Ибн Қоъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...okID=3#P96
Савол: “Мен Ҳаримлода Қуръони Карим мударриси бўлиб ишлайман. Аллоҳ таолонинг Китобини ёд олганман. Рамазон ойида биз томондаги масжид имоми шунга ўхшаш келишув асосида ҳар йили Абҳога сафар уюштиради. Ва ўзининг масжидида таровиҳ намозига мени қўйиб кетади. Сафаридан қайтгач олдиндан шартлашилмаган ҳолда ўзи раво кўрганича менга мукофот беради. Менга ушбу мукофотни олишим жоизми? Чунки мен ушбуни жоиз эмас деб эшитдим. Масжид имомини қаноатлантиришим учун қандай далил бор? Аллоҳ таоло сизларга бизнинг номимиздан яхшилик билан мукофотласин”.
Жавоб: “Ҳолат (юқорида) зикр қилингандек бўлса, бу борада бирор хараж-(танглик) йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оила аъзолари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин”.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Абдуллоҳ Ибн Қоъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...okID=3#P99
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.