SALIHAN   04-28-2012, 07:38 PM
#1
Assalamu alaykum! Qo'shma ismlar qo'yishning hukmi? Masalan, Saidabror, Muhammadyusuf va hokazo. Oldingi salaflarda bo'lganmi shunday ismlar?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Муслим   04-30-2012, 09:35 PM
#2
(04-28-2012, 07:38 PM)SALIHAN Wrote: Assalamu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-28-2012, 07:38 PM)SALIHAN Wrote: Qo'shma ismlar qo'yishning hukmi? Masalan, Saidabror, Muhammadyusuf va hokazo. Oldingi salaflarda bo'lganmi shunday ismlar?
Қўшалоқ исм қўйиш жоиз экани борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Баъзилар бундай исм қўйишлик яхши деса, баъзилар буни қоралашган.
Масалан шайх Абдуллоҳ ибн Жибрин раҳимаҳуллоҳ, аввалгиси Муҳаммад бўлган иккиталик исмларни қўйишлик мустаҳабми, деган саволга қуйидагича жавоб бердилар:
“Бу янги исмлардир. Аввалда улар машҳур бўлмаган. Асос шуки, исмлар битта ёки бошқа сўзга қўшилган бўлиши керак, Абдуллоҳ (Аллоҳнинг қули), Абдурраҳмон, Зайнул Обидийн ва ҳоказолар каби. Муҳаммад Амин ва Муҳаммад Саид каби Муҳаммад билан бошланган исмларга келсак, улар (ҳеч қандай) асосга эга эмас. Билишимизча улар Муҳаммад исмидан барака олиш сифатида яқинда пайдо бўлган”. Манба
Бошқа баъзи саудиялик шайхлар ҳам бу каби қўшалоқ исмларни макруҳ деб ҳисоблашган. Чунки одамлар бу битта исмми ёки исми ва отасининг исмими деб чалкашиб кетиши мумкин. Айниқса охирги вақтлар арабларда исмлар орасида “ибн” сўзи тушириб қолдирилмоқда. Одатда “Муҳаммад Юсуф” дейишганда улар Юсуфнинг ўғли Муҳаммад дейишликни назарда тутишмоқда.
Нима бўлганда ҳам қўшалоқ исмлар ҳаром эмас. Қўшалоқ исмли машҳур шайх ва олимлар ҳам бор. Масалан, Муҳаммад Амин Шанқитий, машҳур қорилардан Муҳаммад Айюб ибн Муҳаммад Юсуф ва ҳоказолар.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.