Ушбу масалада шайх Ибн Боз бошчилигидаги "Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Кўмитаси" шундай жавоб беради. "Хар ҳил белгиларга эга бўлган кийимлар, кўриб чиқишга муҳтождир"
1. Агарда ўша кийим кофирларнинг динларига даъватни ўз ичига олган бўлса, у ҳолда на сотиб олишлик ва на сотишлик мумкин.
2. Агарда ўша кийим бирор кофирнинг ҳурматлашга,обрўсини кўтариш, улуғлашга хизмат қилса, киймда расмини бўладими, ёки исми ёзилган бўладими, у ҳолда ҳам мумкин эмас(кийиш, сотиш, сотиб олиш).
3. Агарда ўша киймда бирор кимга, нимага чақирув, улуғлаш бўлмаса, шунчаки бирор марка номи бўлса, то улардан фойдаланишда муаммо йўқ". («Фатава ал-Ляджна» 23/34)
---
Шайх Убайд ал-Жобирийдан 2004йили Бахрайиндаги даврада сўрашганда. Ундан шу фирма ҳақида ва бу грекларнинг жанг худосининг номи деганда. У киши: "Агар бу фирма кийими пайпоқ, турси, пойафзал каби кийимлар бўлса уларни кийишда муаммо йўқ, аҳир сан бу ҳолатда уларни улуғламаяпсан тескариси ерга урияпсан, агар бошқа турдаги кийим бўлса унда мумкин эмас"деганлар.
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).