Pages (2):    1 2
mutaallim   02-04-2012, 11:27 AM
#11
Хавф, унинг турлари ва далили

Хавфга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон/175).
Хавф ибодат турларининг бири бўлиб, у қалб амали. Шунингдек, қўрқув (الخشية), рағбат (савобни умид қилиш), (азобдан) қўрқиш, умид, таваккулнинг бари қалб амалидир.
Хавф: кўнгилсизлик (рўй беришидан) қўрқишдир. Ва у икки турли:
Ибодат хавфи ва табиий хавф.
Биринчиси: ибодат хавфи. Ушбуни Аллоҳдан ўзгасига йўналтиришлик ширкдир. Бу Аллоҳгина қодир бўладиган ишларда Ундан ўзгасидан қўрқиш. Мисол учун бирор киши уни касал қилиб қўйишидан ёки жонини олишидан ёки фарзандини ўлдиришидан қўрқиш каби. Жоҳилларнинг кўплари ушбу ишга мубтало бўлиб, аёлларининг (қорнидаги) ҳомиласи ва фарзандларига жин (зарар бериши)дан, сеҳргарлар ва ўликлардан қўрқиб, натижада ушбу қўрқувдан қутулиш учун ширкий амалларга қўл уришади. Ушбу касал қилиш, ўлдириш, ризқ бериш, ҳаётга якун ясашга фақатгина Аллоҳ Қодир. Шунингдек, (мўл) барака ато этишга ҳам фақатгина Аллоҳ Қодирдир. Ушбу ишларнинг бари Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридан бўлиб, Аллоҳгина Қодир бўладиган ишларда бирор кишидан қўрқишлик катта ширкдир. Чунки у ибодатнинг бир турини Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига қилишликдир. Қабр, қадамжолар, жин ҳамда шайтонлар ёмонлик қилиши ёки зарар етказишидан қўрқиб, улардан бўлган хавф ва зарар даф бўлсин дея турли қурбат ҳосил қилиш мақсадидаги ишларга қўл урадиганлар катта ширкка тушган бўладилар. Ўшандай кимсаларнинг бири: уларга деб жонлиқ сўймасам ўзимга ёки фарзандларимга ёки мол-давлатимга талофат етади, дейди. Худди Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмлари айтганларидек: “Бизлар фақат: “Сени худоларимиздан бири, бир бало (яъни, мажнун) қилиб қўйган”, деймиз, холос”. У кишига ўзларининг олиҳалари билан таҳдид қилиб, қўрқитмоқчи бўлишарди. “У (Ҳуд) айтди: “Албатта мен Аллоҳни гувоҳ келтираман, яна ўзларингиз ҳам гувоҳ бўлингларки, мен сизларнинг Аллоҳни қўйиб, (Унга сохта-ёлғон худоларни) шерик қилишингиздан безорман. Ана энди барчангиз бир бўлиб, менга қарши билган ҳийлангизни қилаверинглар. Кейин менга муҳлат ҳам бермай қўя қолинглар. (Яъни, қўлингиздан келган ҳийла-найрангларингизни дарҳол, кечиктирмай қилаверинглар). Мен фақат менинг ҳам Роббим бўлган, сизларнинг ҳам Роббингиз бўлган Аллоҳга суяндим”. (Ҳуд/54-56). Ана шу тавҳид бўлиб, Ҳуд алайҳиссалом уларни ҳам, олиҳаларини ҳам беллашувга чақирдилар.
У кишига бирор зарар етказишга қодир бўлмадилар, балки Аллоҳ таоло Ўз элчисига уларнинг устидан ғалаба берди.
Аллоҳ қодир бўладиган ишларда Ундан ўзгасидан қўрқишлик катта ширк бўлиб, ибодат хавфи ёки ширкий хавф, деб аталади. Одамларнинг кўпчилиги қабр, авлиё, шайтон ва жинлардан қўрқиб, уларга қурбат ҳосил қилайин дея маълум бир ишларга қўл уришади. Уларнинг ёмонлигидан саломат қолиб, яхшиликларига эришайин дея қадимий қадамжоларга пул ташлаш каби жонлиқ сўйиш, назр аташ ва таом тақдим қилишга ўхшаш ишларни қиладилар.
Иккинчиси: табиий хавф. Сиз хавфсираётган ишга ҳақиқатда қодир бўлган муқаррар бир нарсадан қўрқишингиз. Илон, чаён ёки душмандан қўрқиш каби. Ушбу ишлардан хавфсираш маълум ва ошкор бўлиб, ширк деб номланмайди. Чунки сиз очиқ ойдин сабаб ва сақланиш-ҳимояланиш лозим бўлган нарсадан қўрқяпсиз. Шунда қўлингизга қурол ёки асо олиб илон, чаён ва йиртқич ҳайвонларни ўлдирасиз. Чунки ушбу ишлар кўз билан кўрилиб, зарари маълум бўлган нарсалардир. Энди улардан қўрқадиган бўлсангиз, бу ширк деб номланмай, балки табиий хавф деб аталади.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақида айтдики: “Бас, у қўрқувга тушиб, (ортидан етиб келиб қолишларига) кўз тутгани ҳолда у ердан чиқиб...”. (Қасос/21), яъни, шаҳардан чиқиб, душманлари қувиб етишларидан қўрқардилар. Чунки у киши улардан бир жонни ўлдириб қўйгандилар.
Мусо алайҳиссалом Мадян томонга қараб қочдилар. Ва ортларидан етиб келиб қолишларига кўз тутиб, қўрқардилар. Бу табиий хавф эди. Бироқ инсон Аллоҳ азза ва жаллага боғланиш, ўзидан зарарни даф қиладиган сабабларни бажариш, Аллоҳ азза ва жаллага таяниб, таваккал қилишни ҳам ўрганиши керак. Аллоҳ таоло айтадики: “Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон/175). Оли Имрон сурасидаги ушбу қисса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мушриклар билан Уҳуд куни кечган воқеалар ҳақида бўлиб, мушриклар уларга таҳдид қилиб: ортимизга қайтиб, таг-тугингиз билан йўқ қилиб ташлаймиз, дегандилар. Шунда Аллоҳ жалла ва ала айтдики: “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон/175), яъни, ушбу таҳдид ва қўрқитув шайтондан бўлиб, сизларни ўзининг дўстларидан қўрқитади ёки унга бўйинсуниб қўрққан кимсага дарров эга чиқиб-бўйнига осилади.
Умид (الرجاء) ва унинг далили

Умид қилишга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Бас, ким Роббисига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббисига бандалик қилишда (риёкорлик билан) бирон кимсани (Унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф/110).
“Бас, ким …. умидвор бўлса”, яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг ажр-у савоби ва Уни қиёмат куни ўз кўзи билан кўришидан умиди бўса, амали солиҳ қилсин! Ушбу истагига эришиши учун сабаб бўладиган ишларни қилсин! Ушбу истак – жаннатга кириб, жаҳаннамдан нажот топиш ва Аллоҳ таолонинг Юзига боқишдир. Чунки ушбу мукофотлар бир-бирига боғлиқ. Кимки жаннатга кирса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жаллани кўради: “Бас, ким Роббисига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин!”. Бу эса қуруқ умид қилишни ўзи етарли эмаслигига далолат қилади. Балки амал ҳам шартдир. Аллоҳда (ажр-у савобни) умид қилсанг-у, бироқ амал қилмасанг, бу сабабни чиппакка чиқаришдир. Мақтовга сазовор умид – у билан амали солиҳ ҳам бўлган умид. Қораланган умид эса у билан амали солиҳ бўлмаганидир. Амал солиҳ бўлиши учун икки шарт топилиши лозим:
Биринчиси: Аллоҳ азза ва жаллага ихлос.
Иккинчиси: Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш.
Амал ушбу икки шарт топилгандагина солиҳ-яхши бўлади. Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлиб, унда ширк бўлмаслиги ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ бўлиб, унда бидъат бўлмаслиги. Ушбу икки шарт топилганда амал солиҳ-яхши бўлади. Икки шартдан бирига путур етгани маҳал, ушбу амал барбод бўлиб, ўз эгасига фойда келтирмайди.
Ширк аралашган амал ўз эгасига қайтарилади. Шунингдек, бидъат аралашган амал ҳам ўз эгасига мардуддур. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бир амални қилса, бас, у рад этилгандир”. Ушбу оятда ибодатлардан бири бўлмиш умид зикр қилинди. Ва у фақат амали солиҳ ила саҳиҳ-тўғри бўлади.
Таваккул ва унинг далили
Таваккулга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар-таваккал қилинглар!”, дедилар”. (Моида/23).
Таваккул – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ишни топшириб, Унга таянишдир. Ишларнинг барини субҳанаҳу ва таолога топшириш. Ана шу таваккулдир. Ва у ибодатларнинг энг олийларидандир.
“Ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар-таваккал қилинглар!”, яъни, Ундан ўзгасига эмас. “Агар мўмин бўлсангизлар”, яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккал қилишни иймоннинг шарти қилди. Бу эса, кимда-ким Аллоҳга таваккул қилмас экан, бас, у мўмин эмас, деган маънога далолат қилади. Демак, таваккул улуғ бир ибодатдир. Мўмин киши доимо Аллоҳга таваккал қилиб, Унга таянади. Аллоҳнинг исмларидан бири: “Ал-Вакил”дир, яъни, бандаларининг ишлари Унга топширилган маъносида. Таваккул фақат Аллоҳгагина қилинади. Фалончига таваккал қилдим, деб айтиш жоиз эмас. Чунки таваккул ибодатдир. Ибодат эса фақат Аллоҳгагина бўлади.
Одамлардан бирортасига иш бошқарувини ишониб топширишга келсак, бу таваккул эмас, балки ваколат бериш, деб аталади. Ваколат барчага маълум бўлиб, сиз бирор кишига ҳожатингизни адо этиши учун ваколат берасиз. Дарҳақиқат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ишларда ўзларига ноиб бўладиган кишиларга ваколат берганлар. Демак, ваколат бериш таваккал қилиш эмас. Таваккул ибодат бўлиб, у фақат Аллоҳга йўналтирилади. Фалончига таваккал қилдим, деб айтиш жоиз эмас, балки: фалончига ваколат бердим, деб айтасиз.
Демак, сиз унга ваколат берасиз, таваккул қилмайсиз. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина таваккал қиласиз. Таваккул билан ваколатнинг фарқини яхшилаб уқиб олинг.
Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қовлида зикр қилган: “Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинган вақтида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва ёлғиз Роббиларигагина суянадиган-таваккул қиладиган кишилардир”. (Анфол/2), ушбу сифатлар мўминларнинг васфларидир. Таваккул улуғ бир ибодат бўлиб, у фақат Аллоҳгагина қилинади. Чунки У Зот барча нарсага Қодир, жамийки нарсаларнинг Эгаси-Молик ва У Зотгина истагингизни рўёбга чиқаришга Қодирдир. Махлуқ эса истагингизни амалга оширишга қодир эмас. Сиз унга фақат баъзи ишларингизни адо этишда ваколат ҳуқуқини берасиз ва ушбу ишга эришишда Аллоҳга таваккал қиласиз.
Сўнг таваккул қилишлик сабабларни бажаришга зид келмаслигини ҳам билишимиз керак. Мусулмон киши Аллоҳга таваккул қилиш билан сабабларни бажариш орасини жамлайди. Ушбу икки иш орасида зиддият йўқдир. Сиз ўзингиз буюрилган сабабларни амалга оширасиз, бироқ сабабларга таяниб қолмайсиз. Балки Аллоҳга таянасиз. Мисол учун ерга экин экдингиз. Бу сабабдир. Бироқ қилган экинчилигингизга таяниб, суянмайсиз. Балки ушбу экин ўсиб, ҳосил бериши ва нобуд бўлишидан ҳимоя қилишда Аллоҳга таянасиз. Шунинг учун ҳам субҳанаҳу ва таоло айтадики: “Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Уни сизлар ундириб-ўстирурмисизлар ёки Биз ундиргувчимизми?!”. (Воқеа/63-63). Ҳақиқий ундиргувчи Аллоҳ таолодир. Сиз эса сабабни адо этдингиз холос. Эҳтимол ушбу экин ўсиб, ҳосил берар, эҳтимол ҳосил бермас. Ўсиб, турли зарарлар етгани боис нобут бўлиши ҳам, нобут бўлмаслиги ҳам мумкин.
(Ажр-у савобга) рағбат-умид қилиш (الرغبة), (азобдан) қўрқиш (الرهبة) ва хокисорлик (الخشوع) ҳамда ҳар бирининг далили
Рағбат-умид, (азобдан) қўрқиш ва хокисорликнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Дарҳақиқат, улар (яъни, мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилгувчи эдилар”. (Анбиё/90).
Рағбат – мақтовга сазовор бир нарсани талаб қилиш.
(Азобдан) қўрқиш (الرهبة): қўрқилиши лозим бўлган бирор нарсадан хавфсирамоқ.Аллоҳ таоло шундай деди: “Ва Мендангина қўрқинглар”. (Бақара/40). У хавфнинг бир тури бўлиб, қўрқув (الرهبة) ва хавф (الخوف) бир маънони англатади.
Хокисорлик (الخشوع): Аллоҳ азза ва жалла учун хокисор бўлишнинг бир тури. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун бўйин эгиб, таъзим бажо қилиш. Ва у ибодат даражаларининг энг олийларидандир.
“Яхши ишларни қилишга шошар”, яъни, хайрли амалларда мусобақа қилиб, кимўздига бажаришарди. Ушбу сифат пайғамбарларнинг васфлари бўлиб, улар дангасалик ва (хайрли ишни қилолмай) ожиз қолишдан йироқ эдилар. Балки солиҳ амалларга шошилиб, кимўздига бажаришарди.
“Ва Бизга рағбат ... билан дуо-илтижо қилар эдилар”, яъни, Аллоҳнинг ҳузуридаги мукофотларга умид қилиб, истакка эришишга тамаъ-умид қилган ҳолатда.
“Ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар”, яъни, Биздан хавфсираган ҳолатда. Аллоҳга уларни азоблаб, жазога тортмаслиги ҳамда раҳм қилишини сўраб дуо-илтижо қилардилар. Аллоҳнинг Раҳматига умид боғлаб, азобидан қўрқардилар. Аллоҳ таоло ушбу қовлида айтганидек: “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У Зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар”. (Исро/57). Демак, ўша зотларнинг ўзлари ҳам Аллоҳдан қўрқиб ва Унинг ҳузуридаги ажрларга умид боғлаб ҳамда Аллоҳ таоло уларга яхшиликни тақдир қилиб, зарарни даф қилишини сўраб дуо-илтижо қилардилар.
“Улар Бизга таъзим-итоат қилгувчи эдилар”, яъни, Аллоҳ азза ва жаллага бўйин эгиб, У Зот учун хокисор ва камтар бўлиб. Натижада уч сифат эгаларидан бўлишди:
(Ажр-у савобга) рағбат-умид қилиш (الرغبة), (азобдан) қўрқиш (الرهبة) ва хокисорлик (الخشوع). Ушбулар пайғамбар соллаллоҳу алайҳим ва салламларнинг сифатлари бўлиб, ибодат турларидандир.
Юқоридаги сўзларда сўфийларга раддия бор. Улар: “Биз Аллоҳга ажр-у савобига умид ва жазосидан қўрқиб ибодат қилмаймиз. Балки Унга фақат муҳаббат қилиб ибодат қиламиз”. Бу ботил сўздир. Чунки пайғамбарлар инсониятнинг камолотга етганлари бўла туриб Аллоҳга умид ва қўрқув билан дуо-илтижо қилардилар.
(Илм асосида) қўрқиш (الخشية) ва унинг далили
Қўрқиш (الخشية)га далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Сизлар улардан қўрқмангиз”. (Бақара/150).
Қўрқув (الخشية) хавфнинг бир тури бўлиб, ўзининг хос маъносига эгадир. "الخشية" – таъзим-улуғлаш йўғрилган хавф-қўрқувдир. Аллоҳ таоло айтадики: “Сизлар улардан қўрқмангиз”. Субҳанаҳу ва таоло ёлғиз Ўзидан қўрқишга буюрди.
Аллоҳ таоло ушбу оятнинг давомида шундай деди: “Сизлар улардан қўрқмангиз. Мендан қўрқингиз! Ва токи сизларга неъматимни комил қилиб беришим ва ҳидоят топишингиз учун (шундай қилингиз)!”. (Бақара/150). Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло якка Ўзидангина қўрқишга буюрди. Намозхонларнинг сифатларини зикр қила туриб шундай деди: “Улар Роббиларининг азобидан қўрқувчи бўлган зотлардир”. (Маориж/27). Уларнинг ўзгалардан ажралиб турадиган сифатлари - Аллоҳ азза ва жалладангина қўрқадилар. Аллоҳ таоло малоикалар ҳақида шундай деди: “Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқурлар ва фақат ўзларига амр этилган ишларнигина қилурлар”. (Наҳл/50). Аллоҳнинг хос махлуқотлари бўлмиш фаришта, пайғамбар, авлиё ва солиҳ зотлар Аллоҳ азза ва жалладан ниҳоятда қўрқув, хавф ва умидда бўладилар. (Аллоҳнинг азобидан) қўрқиш (الرهبة), хавф (الخوف) ва (илм асосида) қўрқиш (الخشية), барчасининг ўзига хос жиҳатлари бўлса-да, бироқ бир маънони ифодалайди. Барчасини Аллоҳ азза ва жалладан бўлган қўрқув жамлаб туради. Ушбулар пайғамбар ва Аллоҳнинг солиҳ бандалари сифатларидан бўлиб, ибодат турларининг энг олийларидан. Буларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзигина биладиган қалб амалларидандир.
Тавба (الإنابة) ва унинг далили
Тавбанинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Роббингизга тавба қилинглар ва Унга бўйинсунинглар!”. (Зумар/54).
“الإنابة”: аслий маъноси қайтиш бўлиб, тавба калимасига маънодошдир. Тавба ва қайтиш (الإنابة) бир маънода. Баъзи уламолар айтишдики: қайтиш (الإنابة) тавбадан кўра хосроқ маънони ифодалайди. Яъни, тавбадан таъкидлироқ маъноки, Аллоҳ азза ва жаллага иқбол қилиб тавба қилиш, яъни, хос тавба. Инсон гоҳида тавба қилиб, гуноҳни ташлаб, унга қайта қўл урмай, надомат чекар. Бироқ Аллоҳга иқбол қилиш-интилиш заиф бўлган бўлиши мумкин. “الإنابة” эса Аллоҳ азза ва жаллага иқбол қилиш ила тавба қилмоқдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло айтдики: “Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни, Аллоҳнинг бирон бало-қазосига дучор бўлмай туриб) Роббингизга тавба қилинглар ва Унга бўйинсунинглар!”, яъни, У субҳанаҳу ва таолога қайтиб, юзланинглар. Ер юзидан супуриб ташлайдиган ҳалокатли азоб келганда тавба қилувчининг тавбаси қабул қилинмайди: “Фақат Юнус қавмигина (шундай қилди) иймон келтиришгач, улардан ҳаёти дунёдаги расволик азобини кетказдик”. (Юнус/98). Фақат ушбу ҳолат (Юнус алайҳиссаломнинг қавмлари билан юз берган воқеа) мустаснодир. Аслида эса ҳалок қилувчи азоб келганда тавба қабул қилинмайди. “Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни, Аллоҳнинг бирон бало-қазосига дучор бўлмай туриб) Роббингизга тавба қилинглар ва Унга бўйинсунинглар!”
Тавбанинг ҳам маълум муддат, чегараси бор. Жон ҳалқумга келганда ёки ўлим ҳозир бўлганда, ҳалок қилувчи азоб тушганда, қуёш ўзининг ботар томонидан чиққанда тавба қабул қилинмайди. Аллоҳ таоло бандани ана шу муддатлардан бири келиб қолишидан илгари тавба қилишга тарғиб қиляпти.
“Роббингизга тавба қилинглар!”, оятнинг ушбу қисми тавба ибодат турларидан бири эканига далолат қилади. Чунки Аллоҳ таоло “Роббингизга”, деди. Бу эса тавба “الإنابة” ибодат турларидан бири эканига далолат қиляпти.
Мадад сўраш (الاستعانة) ва унинг далили
Мадад сўрашнинг далили: “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз”. (Фотиҳа/5). Ҳадисда айтилишича: “Мадад сўрайдиган бўлсанг Аллоҳдан сўра”. (Термизий (2516) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
“الاستعانة”: мадад-кўмак тиламоқ. Ва у икки турлидир:
Биринчиси: Фақатгина Аллоҳ қодир бўладиган нарсалар борасида мадад сўрамоқ. Ушбу турни Аллоҳдан ўзгасига қилишлик ширк бўлиб, кимда-ким Аллоҳгина қодир бўладиган бирор иш борасида Ундан ўзгасидан мадад сўрайдиган бўлса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Чунки у ибодат турларидан бирини Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига йўналтирди.
Иккинчиси: Махлуқ қодир бўладиган ишлар борасида мадад сўрашлик. Бирор кишидан сизга девор кўтариш-қуриш ёки юкингизни кўтариш ёки қандайдир мубоҳ-ҳалол бўлган бирор истагингизни бажо қилишда кўмаклашишини сўрайсиз. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй мўминлар), сизлар яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!”. (Моида/2). Одамларнинг куч-қудрати етадиган оддий ишларда ёрдам-мадад сўрашликдан монелик йўқ. Чунки у яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорликдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Модомики банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ банда(си)нинг ёрдамидадир”. (Муслим (2699) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят).
Ризқ бериш, зарарни даф қилишга ўхшаш Аллоҳгина қодир бўлган ишлар борасида махлуқдан мадад сўрашликка келсак, ушбу ишларда фақат Аллоҳдан мадад сўралади. Ўлик-мурда, жин, шайтон ёки олдингизда ҳозир бўлмаганлардан мадад тилаш, ахир сен уларни номма-ном айтиб ҳайқирсанг ҳам сени эшитмайдилар. Бу катта ширкдир. Чунки сен, сенга мадад беришга қодир бўлмаганлардан мадад тилаяпсан.
“Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз”, яъни, Сендан ўзгасидан мадад сўрамаймиз. Ибодат фақат Аллоҳ таологагина қайдланди.
“Сендангина мадад сўраймиз”, яъни, мадад сўрашлик ҳам Аллоҳ азза ва жаллага қайдланди ва бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодир бўлган ишлардадир.
Ва яна ушбу оятдан, инсон бирор куч ва қувватга эга эмаслиги ва Аллоҳнинг ёрдами ила бирор ишга қодир бўлиши каби фойдаларни оламиз. Инсон ширкдан пок-безор эканлигини эълон қилиши, ўзида бирор куч-қувват бор эканини инкор этиши Аллоҳ азза ва жаллага ниҳоятда қуллик бажо қилишидандир.
Паноҳ сўраш ва унинг далили
Паноҳ сўрашга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: ”(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Мен тонг Роббисидан паноҳ сўрайман”. (Фалақ/1).
Паноҳ сўраш: хавфсираётган нарсангизни сиздан даф қилиб, сизни ундан тўсадиган кишидан ҳимоя талаб қилишингиз. Ана шу паноҳ сўраш маъносидир.
Паноҳ сўраш ибодат турларидан бири бўлиб, ушбу ибодатни Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига қилишлик жоиз эмас. Кимда-ким қабр, бут-санам ёки Аллоҳдан ўзга бирор нарсадан паноҳ сўрайдиган бўлса, дарҳақиқат, катта ширкка қўл урган мушрик бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни-мустаҳкамликни зиёда қилур эдилар”. (Жин/6).
Араблар жоҳилиятда бирор ерга бориб тушадиган бўлишса, ичларидан бирортаси: ушбу водийнинг эгасидан паноҳ сўрайман, деб айтарди, яъни, жинларнинг каттасидан ўз қавми бебошларининг ёмонлигидан паноҳ сўрарди.
Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишни ботил экани ва унинг ўрнига шариат кўрсатмасини баён қилиб айтдиларки: “Кимки бирор манзилга тушадиган бўлса шундай десин: Аллоҳнинг тамомий-мукаммал калималари ила яратган нарсаларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. (Шундай деса) то ўша ўрнидан туриб-силжиб кетмагунича унга бирор нарса зарар беролмайди”. (Муслим (2708) Хавла бинти Ҳаким Ас-Суламия розияллоҳу анҳодан ривоят).
Жинлардан паноҳ сўраш ўрнига Аллоҳнинг мукаммал калималари ила паноҳ сўрашлик ҳақиқатда тўғри бадал-эваз бўлди.
”(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Мен тонг Роббисидан паноҳ сўрайман”. Тонг Роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Аллоҳ таоло айтганидек: “(У зулматни ёриб) тонгни Чиқаргувчидир”. (Анъом/96), яъни, тун зулматида тонг нурини чиқаргувчи. Ушбу ишга фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодирдир.
“Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман”, яъни, тонгнинг Роббиси, уни бошқариб турадиган Молик-Eгаси ва Қодир Зот.
“Ўзи яратган нарсаларининг ёмонлигидан”, яъни, барча махлуқотларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. Бу эса одамлар қилаётган барча паноҳ сўраш турларидан сизни беҳожат қилади.
Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан”, чунки тун зулматида барча йиртқич ва ваҳший ҳайвонлар (ўз ҳудудидан ташқарига) чиқади. Эҳтимол сиз хатарда қоларсиз. Шунда ушбу зулумат ва ундаги озор етказувчи нарсаларнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайсиз.
“Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан”, улар сеҳргарлар бўлиб, сиз сеҳр ва унинг аҳлидан Аллоҳнинг паноҳига қочасиз. Чунки сеҳр (ўзининг) катта (таъсирига эга)дир.
“Ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан”.
Ҳасадгўй: ўзганинг неъматини заволга юз тутишини орзу қиладиган кимса. Бирор кишида неъмат кўрадиган бўлса, аччиқланиб, ҳасад ва кек-адоват сақлаган ҳолда ушбу неъматни йўқ бўлишини орзу қилади, Аллоҳ сақласин. Ва у энг мазамматланган хислатлардандир. Чунки ҳасад қилиш билан киши Аллоҳга эътироз билдириб, халқларга ёмонлик келтиради.
Назар ташлаганда кўзи тегадиган кимса ҳам ушбу маъно остига дохил бўлади. Чунки кўз тегиш билан оғриш ҳасаднинг бир тури сабаблидир. Сиз эса ушбу ёмонликларнинг баридан Аллоҳнинг паноҳига қочасиз. Бу эса паноҳ сўраш ибодат эканига далолат қилиб, уни Аллоҳдан ўзгасига йўналтиришлик жоиз эмас. Махлуқдан паноҳ сўраманг. Кимда-ким махлуқдан паноҳ сўрайдиган бўлса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирибди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абсуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумога шундай дедилар: “Мадад сўрайдиган бўлсанг Аллоҳдан сўра”.
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Мен барча инсонларнинг Роббисидан паноҳ сўрайман”. (Ан-Нос/1).
Аллоҳ таоло ушбу: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Мен барча инсонларнинг Роббисидан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман”, қовлида барча инсонларнинг Роббиси, Подшоҳи ва Илоҳидан паноҳ сўрашга амр этди. Ушбу (Роб, Родшоҳ ва Илоҳ)нинг бари Аллоҳ азза ва жалланинг исм ва сифатларидандир. Ва ушбу сурада тавҳиднинг уч тури: рубубият, улуҳият ва исм сифатлар тавҳиди зикр қилинди.
Аллоҳдан ва Унинг ушбу исм ва сифатларини айтиб, васваса қилувчи шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўранг. Васваса қилувчи - шайтоннинг исмларидан бири бўлиб, у одамларни чалғитиб, хоссатан ибодат масаласидан машғул қилиб, қалбига қўрқув, иккиланиш ва ҳайрат солишга уринади. Шайтон инсонни ибодат қилаётганида васваса қилиб ҳатто намози ва ибодатидан чалғитиб юборади. Сўнг киши намозидан, намозим ботил бўлди шекилли деган ўй билан чиқади. Ёки намоз ўқиб, сўнг таҳоратим йўқ эди шекилли ёки фалон рукнни адо этмадим, деган ҳаёлларни олиб келади. Натижада васвасага тушиб, ибодатида ҳотиржамлик топмайди.
Аллоҳ жалла ва ала бизга ушбу хатарнинг малҳамини ато этди ва у (малҳам) Аллоҳдан васваса қилувчи (шайтоннинг) ёмонлигидан паноҳ сўрашимиздир.
“الخناس”: ортда қолиб, узоқлашувчи. Шайтон Аллоҳнинг зикридан ғафлатда бўлганларни васваса қилади. Аллоҳ азза ва жалла зикр қилинганда эса яшириниб, узоқлашиб кетади. Демак, у ғафлат босганда васваса қилувчи, Аллоҳ азза ва жалла зикр қилинганда эса яшириниб олувчи (الخناس)дир.
“(Менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган”, яъни, жин ва инсонлар ичида одамларни васвасага солувчилар бўлади. Одамларни шак-шубҳага соладилар. Жинларнинг шайтонлари бўлганидек, худди шундай инсонлардан ҳам шайтонлари бўлиб, шак-шубҳа солиб, васваса қиладилар. Сиз икки тоифанинг ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочасиз.
Шунинг учун ҳам пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: “Паноҳ сўровчи ушбу иккисига ўхшашичалик (бўлгани) билан паноҳ сўролмайди”. (Абу Довуд (1463), Насоий 8/253 ва Аҳмад (17297) Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят), яъни, ушбу икки (фалақ ва нос) сураларига ўхшаш-тенглаша оладиган (сура ва дуолар) билан (паноҳ сўролмайди). Демак, мусулмон кишига ушбу икки сурани намозларнинг сўнгида ўқиб, такрорлаб юриши ва уйқу олдидан ҳам ушбу икки сура, оятал курси ва ихлос сураларини ўқиши лозим бўлади.
Оятал курси, ихлос ва икки паноҳ сўровчи сурани ҳар бир намознинг кетидан (бир марта) ўқийди. Шом ва бомдод намозларида эса (ихлос ва икки паноҳ сўровчи сурани) уч марта ўқийди. Шунингдек, шайтон узоқлашиб, уйқуси бузилмай, тушида безовта бўлмаслиги учун уйқу олдидан ҳам икки сурани (фалақ ва нос сураларини) ўқийди.
Ушбу икки сурада Аллоҳ таоло ёлғиз Ўзидан паноҳ сўрашга амр этди. Бу эса Ундан ўзга жин, инсон ёки ҳар қандай махлуқдан паноҳ сўраш жоиз эмаслиги ва у ибодат турларининг бири эканига далолат қилади.
Ўтиниб ёлбориш (الاستغاثة) ва унинг далили
Ўтиниб ёлборишнинг далили: “Ўшанда сизлар Роббингиздан мадад тилаганингизда-ўтиниб ёлборганингизда, У сизларга ижобат қилди”. (Анфол/9).
“الاستغاثة”: ибодат турларидан бири бўлиб, мадад-ёрдам сўрашдир. Бу фақат оғир дамларда бўладиган ҳолатдир. Инсон оғир ҳолатга тушганда Аллоҳдан мадад ва ушбу қийинчиликдан нажот сўрайди.
Ўтиниб ёлбориш икки турлидир:
Биринчиси: Аллоҳ азза ва жаллагина қодир бўладиган ишларда махлуқдан ўтиниб-ёлбориб мадад сўраш. Бу ширкдир. Кимда-ким Аллоҳдан ўзга жин, инсон, олдида ҳозир бўлмаган киши ёки ўликлардан ёлбориб мадад сўраса, дарҳақиқат, бу Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришдир.
Иккинчиси: тирик, олдида ҳозир бўлган махлуқдан қодир бўлган иши борасида ёлбориб мадад сўраш. Бу жоиздир.
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом қиссаларида шундай деди: “(Бас, Мусонинг) жамоатидан бўлган киши душман томондан бўлган кимсага қарши ундан ёрдам-мадад сўради”. (Қасос/15).
Жонлиқ сўйиш, унинг турлари ва далили

Жонлиқ сўйишнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Албатта намозим, ибодатларим, (яъни, қиладиган қурбонликларим), ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ учундир”. (Анъом/162).
Суннатдан далил: “Аллоҳ таоло, Ундан ўзгаси учун жонлиқ сўйган кимсани лаънатлади”.
(Муслим (1978) Али ибн абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят).
Жонлиқ сўйиш тўрт қисмга бўлинади:
Биринчи: бирор кишига қурбат ҳосил қилиш ва таъзим бажо қилиш учун жонлиқ сўйиш. Бу фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва тоало учунгина жоиз бўлади. Чунки бу мол сарф қилиш билан амалга ошадиган ибодатдир. Жин, шайтон, подшоҳ ва бошлиқларга таъзим бажо қилиб жонлиқ сўйиш жоиз эмас. Чунки бу ибодат бўлиб, у фақатгина Аллоҳ азза ва жаллага қилинади.
Жинларга, уларнинг ёмонликларидан омон қолиш ёки касалликдан шифо топиш учун жонлиқ сўядиган ва малҳам бағш этамиз, деб даъво қилиб, одамларга: касалингиздан шифо топиш учун фалон жонлиқни сўйинг ва сўйиш мобайнида Аллоҳни номини тилга олманг, дейдиган фолбин ва сеҳргарлар катта ширкка қўл уриб, (ислом) миллатидан чиққан мушриклардир. Аллоҳ таоло ушбу ишни Ундан ўзгаси учун қилган кимсани огоҳлантириб айтган қовлининг маъноси ҳам шу эди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Албатта намозим, ибодатларим, (яъни, қиладиган қурбонликларим), ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ учундир”. (Анъом/162). Ва яна мана бу қовли: “Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб-қурбонлик қилинг!”. (Кавсар/2).
Иккинчи: гўштини ейиш мақсадида жонлиқ сўйиш. Бунда зарар йўқ бўлиб, у бирор кишига қурбат ҳосил қилиш ёки таъзим бажо қилиш учун жонлиқ сўймади. Балки ўзининг ҳожати ва ундан тановул қилиш учун сўйди. Бундан монелик йўқ. Чунки у ибодатнинг бирор туридан эмас. Гўштни сотиш мақсадида жонлиқ сўйиш ҳам ушбу қисм остига дохил бўлади.
Учинчи: шодланиб, хурсанд бўлганидан жонлиқ сўйиш. Тўй, янги уйга кўчиб ўтиш, яқинларидан бирининг келиши, қариндошлар тўпланиб қолгани муносабати билан ўзининг хурсандлигини изҳор қилиш мақсадида жонлиқ сўйиш. Бунинг зарари йўқ. Чунки бунда бирор кишига таъзим бажо қилишлик ёки қурбат ҳосил қилишлик йўқдир. Балки бу рўй берган ҳодисадан шод-ҳуррам эканини изҳор қилиш бобидандир.
Тўртинчи: гўштини фақир, мискин ва бечораларга садақа қилиш мақсадида жонлиқ сўйиш. Ушбу иш суннат деб қаралиб, ибодат остига дохил бўлади.
Назр аташ ва унинг далили
Назрнинг далили: “Улар (ҳаёти дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (қиёмат) кунидан қўрқурлар”. (Инсон/7).
Назр: инсон шариат унга мажбур қилмаган бирор нарсани ўзига-ўзи мажбур қилиб олиши. Мисол учун рўза тутиш ёки садақа қилишни назр қилиш каби. Энди унга назрига вафо қилишлиги лозим бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишни назр қилган бўлса, бас, Унга итоат этсин”. (Бухорий (6696) ва (6700) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят). Назр ибодат турларидан бири бўлиб, у фақат Аллоҳ учунгина қилинади. Кимки қабр, бут-санам ёки бошқа бирор нарса учун назр атаса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирибди. Ва у маъсият ва ширк назридир. Дарҳақиқат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳга маъсият қилишни назр қилган бўлса, бас, Унга маъсият қилмасин”. (Бухорий (6696) ва (6700) Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят).
mutaallim   02-05-2012, 12:39 PM
#12
Иккинчи асос: Ислом динини билмоқ
Диннинг таърифи
Иккинчи асос: ислом динини далиллар билан билмоқ
Шайх роҳимаҳуллоҳ биринчи асос бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони далиллар билан танимоқ мавзусидан фориғ бўлгач, иккинчи асос бўлмиш ислом динини далиллар билан билмоқ мавзусига киришяптилар.
“Иккинчи асос”, яъни, ислом динини далиллар билан билмоқ. Сўнг динга таъриф бериб, унинг маъноси ва даражаларини баён қиладилар.
“Ислом динини билмоқ”: дин деганда итоат қилишлик ирода қилинади. “دان له", яъни, буюрганига бўйинсуниб, қайтарганини тарк этиш маъносида.
Яна дин калимаси ҳисоб-китоб маъносини ҳам ифодалайди. “مالك يوم الدين”, яъни, “Дин-жазо кунининг Эгаси”. “دانه” - уни ҳисоб қилди. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй инсон), сен жазо куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?! Сўнг (яна такрор айтаманки), сен жазо куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?!”. (Инфитор/17-18), яъни ҳисоб-китоб кунини. “У кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур!”. (Инфитор/19).
“Далиллар билан”, яъни, ислом динини билмоқлик тақлид ёки одамлар наздидаги тахмин-гумонлар билан бўлмайди. Дин Китоб-у Суннат далиллари асосида ўрганилиши шарт. Ўз динини билмай, одамларга тақлид қилиб, ҳар кимнинг гапига лаққа тушаверадиган кимса эса ҳаргиз динини била олмайди ва қабрида дини ҳақида саволга тутилганда: “Ҳаҳ, ҳаҳ билмайман. Одамларни бир нарса дейишаётганини эшитиб, шуни айтиб юраверардим”, дейдиган кишининг ҳолатига тушади. Демак, инсонга динини Аллоҳнинг Китоби ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларидан иборат далиллар асосида билиб олиши вожиб бўлади. Бу эса ўқиб-ўрганиш ила амалга ошади.
У (ислом) – Унга (Аллоҳга) тавҳид ила тўла таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйинсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан пок-безор бўлиш.
Ислом бирор нарсага бўйинсуниб, таслим бўлиш сўзидан олинган. “أسلم نفسه للقتل” - “Ўзини ўлимга тикди-таслим қилди”, яъни, бўйин эгди. Бирор нарсага итоат қилганда, ўзини ўша нарсага таслим қилди-топширди, деб айтилади.
Ислом – инсон ўзини, мақсад ва нийятларини Аллоҳ азза ва жаллага топшириш-таслим қилиш: “Чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган ва ҳақ йўлдан оғмаган Иброҳимнинг динига эргашган кишининг (яъни, чин мусулмоннинг) динидан ҳам гўзалроқ дин борми?!”. (Нисо/125). “Йўқ, ким чиройли амаллар қилган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса...”. (Бақара/112), яъни, амалини Аллоҳ азза ва жалла учун холис адо этиб, Унга ўз хоҳиш-ихтиёри, рағбат ва муҳаббати билан бўйинсунса...
Аллоҳга тавҳид ила тўла таслим бўлиш – Аллоҳ жалла ва алани ибодатда яккалашликдир. Ана шу тавҳиднинг маъноси бўлиб, кимки шериксиз якка Аллоҳга ибодат қилса, дарҳақиқат, ушбу киши Унга тўла таслим бўлибди.
“Унга тоат ила бўйинсуниш”, яъни, буйруқ ва қайтариқларда. Қай бир ишга буюрса бажарасиз ва қай бир ишдан қайтарса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тоат ўлароқ ундан четланасиз.
“Ширк ва унинг аҳлидан пок-безор бўлиш”, яъни, воз кечиб, четлашиш. Ширкнинг ботил экани ҳамда мушрикларга душманона муносабатда бўлсишнинг вожиб эканини эътиқод қилган ҳолда ширк ва унинг аҳлидан узоқлашиш. Чунки улар Аллоҳ азза ва жалланинг душманларидир. Уларни дўст тутманг, балки душман тутинг. Чунки улар Аллоҳнинг, Росулининг ва диннинг душманлари. Уларга муҳаббат қўйиб, дўст тутманг. Балки диним дея улардан воз кечинг ва узоқлашинг. Уларнинг йўлини ботил деб эътиқод қилиб, қалб тўрингиздан ўрин берманг ҳамда сўз ва фел билан ҳам ёрдам кўрсатманг. Чунки улар сизнинг Роббингиз ва динингиз душманларидир. Энди қандай қилиб уларни дўст тутасиз. Ахир улар ислом душманлари-ку!
Аллоҳга тўла таслим бўлиб, Унга тоат ила бўйинсуниб, ширк ва мушриклардан пок-безор эканингизни эълон қилмас экансиз, бу асло кифоя қилмайди. Қуйидаги сифатларга эга бўлмас экансиз, мусулмон ҳисобланмайсиз:
Биринчи: Аллоҳга тавҳид ила тўла таслим бўлиш.
Иккинчи: Унга тоат ила бўйинсуниш.
Учинчи: тавҳид ва тоатга зид бўлмиш ширкдан пок-безор бўлиш.
Тўртинчи: мушриклардан пок-безор бўлиш.
Ушбу сифатларни ҳаққирост амалга ошириш билан мусулмон бўласиз. Ушбу сифатларнинг бирортаси топилмаса, мусулмон бўла олмайсиз. Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу уч жумла билан исломга мухтасар таъриф бердилар. Қанчадан-қанча одамлар исломнинг маъносини билмайдилар. Чунки у ушбу нарсани таълим олмаган. Агар унга: ислом нима?, дейилса, тўғри жавоб беролмайди.
Дин даражалари
Биринчи даража – Ислом
Ва у (дин) уч даражадан иборатдир: ислом
Дин уч даражадан иборат бўлиб, ушбу даражаларнинг баъзиси баъзисидан олий туради. Диндаги даражаларнинг аввалгиси исломдир. Сўнг иймон ва охиргиси эҳсон.
Ислом кенг маънони ўз ичига олади. Иймон эса унга қараганда торроқ маънода, эҳсон эса иймондан-да торроқ маънодадир.
Ислом доираси кенгроқ бўлиб, мунофиқлар ҳам исломга бўйинсуниб, зоҳирда уни лозим тутиб, мусулмонлар билан бирга намоз ўқиб, закот ўтаб, зоҳирий амалларни адо этар эканлар, улар ҳам ушбу доира остига кириб, мусулмон деб аталадилар ва уларга дунёда мусулмонга қандай ҳукм татбиқ қилинса шундай ҳукм татбиқ қилинади. Мусулмонга қандай муомала қилинса, уларга ҳам шундай муомала қилинади. Бироқ охиратда жаҳаннамнинг энг қуйи қатламларида бўладилар. Чунки уларда иймон йўқ, балки зоҳирда ислом бор холос.
иймон ва эҳсон
“Иймон”: иккинчи даража. Мўминлар ҳам ўзаро тафовутлидирлар. Уларни ичида (Аллоҳга) яқинлари, ва яхши (амаллар қиладиган)лари бор. (Аллоҳга) яқинлари энг олий даражадагиларидир. Яхши амаллар қиладиганлари эса улардан қуйироқда. Ширкдан ўзга гуноҳи кабираларга қўл уриб, ўзига зулм қилганлари эса янада қуйироқда ва у фосиқ мўмин ёки иймони ноқис мўминдир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Сўнгра биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни, сизнинг умматингизни) ворис қилдик. Бас, уларнинг орасида (Қуръонни ўқиса-да, унга амал қилмай, гуноҳлардан четланмай) ўз жонига жабр қилгувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилгувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхшиликларга шошилгувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни, Қуръонга ворис бўлиш Аллоҳнинг) катта марҳаматидир”. (Фотир/32).
“Эҳсон”: учинчи даража. Бу банда ўзи билан Аллоҳ ўртасида, Унга ибодат қилишда "эҳсон" қилишидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳсонни ёдга олиб шундай дедилар: “Эҳсон – Аллоҳга гўёки сен Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасангда, албатта, У сени кўриб туради”. (Бухорий (50), Муслим (9), (10) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган узун ҳадиснинг бир қисми), яъни, қаерда бўлмагин Аллоҳ сени кўриб туришига яқин-аниқ илмга эга бўлишингдир.
Ҳар бир даражанинг (ўз) рукнлари бор.
“Ҳар бир даражанинг (ўз) рукнлари бор”: (дин амаллари) унинг устига қуриладиган-барпо бўладиган нарсага рукн-устун дейилади.
Бирор нарсанинг рукни-устуни - ўша нарса унинг устига қурилиб, усиз қаддини ростлай олмайдиган нарсадир. Рукн шартларга хилоф ўлароқ ўша амалнинг ичида бўлади. Шартлар эса амалнинг ташқарисида бўлади. Мисол учун намознинг шартларини олайлик. Уларнинг бари намознинг ташқарисида, яъни намоз бошлашдан аввал. Намоз рукнлари эса, намознинг ичидадир. Мисол учун такбиротул иҳром, Фотиҳа сурасини ўқиш... . Ушбу рукнлардан бирортасига путур етгани маҳал намоз саҳиҳ-тўғри бўлмайди. Худди бинонинг бир рукни-устуни йўқ бўлса, у бўй кўтаролмай, қаддини ростлолмаганга ўхшаш.
Ислом рукнлари
“Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси”, деб гувоҳлик бериш ҳамда унинг маъноси ва далили
Ислом рукнлари бешта: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси, деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни ўташ, Рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш.
Ислом ушбу рукнлар билангина қоим бўлади. Агар бирортаси топилмайдиган бўлса ислом барбод бўлади. Қолган тоат-ибодатлар эса ушбу рукнларни тўлдирувчи амаллардир. Барча тоат-ибодат ва хайрли ишлар ушбу рукнларни мукаммаллаштириб-тўлдириб туради. Шунинг учун ҳам Жаброил алайҳиссалом Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саҳобалар ҳозирлигида: “Менга ислом ҳақида хабар беринг”, дедилар. Шунда (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ислом Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик беришинг, намозни барпо қилишинг, закотни ўташинг, Рамазон рўзасини тутишинг ва йўлга қодир бўлсанг уйни ҳаж қилишинг”, дедилар.
Исломни ушбу беш рукн билан изоҳлаб бердилар. Бироқ Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларида ушбу беш амал ислом асослари-пойдеворлари дея баён қилиб шундай дедилар: “Ислом беш нарса устига қурилгандир”. (Бухорий (8), Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят), яъни, ушбу беш амал исломнинг бари эмас, бироқ унинг рукн ва қолган амаллар унинг устига қуриладиган асос-пойдеворидир. Шариатнинг қолган амаллари ушбу рукнларни мукаммал қилиб-тўлдириб боради.
Шаҳодат-гувоҳлик беришнинг далили: “Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У Азиз ва Ҳаким бўлган Зотдир”. (Оли Имрон/18).
“Гувоҳлик берди..”, яъни, ҳукм қилди, амр этди, эълон қилди, баён қилиб берди ва мажбурият қилиб юклади. Аллоҳ таоло томонидан бўлган гувоҳлик ушбу беш маънони ифодалайди: الحكم – ҳукм, الفضاء – амр-ҳукм қилмоқ, الإعلان – эълон қилмоқ, البيان – баён қилмоқ ва الإلزام – мажбурият қилиб юкламоқ.
Демак, “Гувоҳлик берди”, яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзидан бошқа ҳақ илоҳ йўқ эканини эълон қилиб, хабар бериб, бандаларига ушбуни мажбурият ўлароқ юклади.
“لا اله”: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган барча нарсани инкор қилиш.
“الا هو”: ибодатни ёлғиз Аллоҳга исбот қилиш.
“Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ”, яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ибодатга ҳақли маъбуд йўқ. Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилинса-да, ушбу ибодат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мана бу қовлига биноан ботилдир: “Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ экани ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзигина энг Олий ва Буюк Зот эканлигидир”. (Ҳаж/62). Субҳанаҳу ва таоло Ўзининг ваҳдониятига гувоҳлик берди. Ҳолбуки у сўзлагувчиларнинг энг ростгўйидир. Субҳанаҳу ва таолонинг гувоҳлиги шаҳодатларнинг энг ростидир. Чунки у барча нарсани биладиган Ҳаким, Хобир ва Алим Зот томонидан содир бўлган шаҳодатдир.
“Фаришталар”: Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бердилар. Малоикалар ҳам бир олам бўлиб, Аллоҳ таоло уларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратди. Улар Аллоҳнинг мукаррам бандаларидир. Кеча-ю кундуз Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан поклаб, асло малолланмайдилар. Ва яна Аллоҳ таоло уларни борлиқдаги буйруқларини ижро этиш учун яратган. Уларга субҳанаҳу ва таоло борлиқдаги буйруқни ижро этиш ваколатини берган. Ҳар бир фариштага бир иш топширилган. Уларнинг гувоҳликлари рост гувоҳликдир. Чунки улар илм, ибодат ҳамда маърифат аҳли. Улар махлуқотларнинг энг афзалими ёки инсонлардан бўлган солиҳ зотлар улардан-да афзалми, деган масалада ихтилоф бор.
“Илм аҳллари”: улар икки турлидир. Биринчиси фаришталар, иккинчи гуруҳ эса инсон жинсидан бўлган илм эгалари. Илм аҳллари жоҳилларга хилоф ўлароқ фақат ҳақ нарсагагина гувоҳлик берадилар. Жоҳилларнинг гувоҳликлари эътиборсиздир. Аллоҳнинг махлуқотларидан бўлган ҳар бир илм эгаси Унинг ваҳдониятига ва Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик беради. Бу эса илм аҳли қанчалар юқори даражаларда эканига далолат қилади. Чунки Аллоҳ таоло уларнинг гувоҳликларини Ўзининг ва фаришталарининг гувоҳликларига боғлаб-бир сафда зикр қилиб, махлуқотлари ичидаги илм эгаларининг шаҳодатларини эътиборга олди. Бу уларнинг фазилатли, шарафли ва маконатларининг юқори эканига далолат қилади. Чунки у энг буюк нарса – тавҳидга гувоҳлик берилди.
Илм аҳлидан мурод, шаръий илм эгаларидир. Баъзи кимсалар: илм аҳлидан мурод саноат, зироат аҳлидир, деб айтишаётганидек эмас. Илм аҳли деганда улар назарда тутилмайди. Чунки уларнинг илми чегараланган, қайдланган. Балки: бу киши ҳисоб олими, муҳандисликда олим, тиббиёт олими, дейилади. Уларга нисбатан мутлақ аҳли илм деган сўз қўлланилмайди. Чунки бу калима шаръий илм эгаларигагина қўлланилади. Ва яна дунёвий илм эгаларининг кўпчилиги мулҳид бўлиб, (ўз соҳалари) борасида илмлари зиёда бўлгани сари Аллоҳ азза ва жалладан жоҳилликлари ва ҳозирда кофир халқларда кузатилаётганидек, кибр ва инкорлари ҳам зиёда бўлиб боради. Тўғри, улар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида илдамлам кетишгандир. Бироқ улар барибир кофирлардир. Энди, уларни Аллоҳ таоло мана бу қовлида “Илм аҳллари”, дея зикр қилганлар, ўша (турли) фан эгаларидир, деб айтиладими?! Бунга асло ақл бовар қилмайди.
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Албатта Аллоҳдан бандалари орасида олим-билимдонлар қўрқур”. (Фотир/28). Улар Аллоҳни ҳаққирост маърифат ила танийдиган, Унга ҳақиқий қуллик бажо қилиб ибодат қиладиган ва “الخشية” (илмга йўғрилган) қўрқув билан қўрқадиган шаръий уламолардир. Анавиларга келсак, уларнинг кўпчилиги Аллоҳ азза ва жалладан қўрқмайди. Балки Унга куфр келтириб, инкор қилишади. Ва ушбу оламни Роббиси йўқ дея даъво қиладилар. Худди коммунистларда кузатилганидек. Улар: Роб субҳанаҳу ва таолони инкор қилишди. Ҳолбуки улар дунёвий фанларни қўлга киритгандилар. Энди қандай қилиб: улар аҳли илмдир, деб айта оламиз.
Бу хато бўлиб, илм фақатгина ўзининг аҳлига нисбат берилади. Бу шарафли бир ном бўлиб, мулҳид ва кофирларга нисбатан: улар аҳли илмдир, деб айтилмайди.
Малоика ва илм эгалари Аллоҳнинг ваҳдониятига гувоҳлик беришган экан, демак, улардан бошқа Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирадиган мулҳид, мушрик, собиинларнинг сўзларини сариқ чақалик қиймати йўқ. Уларнинг ўзлари-ю сўзлари бирор қийматга эга эмас. Чунки у Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва инсониятдан бўлган илм аҳлининг гувоҳлигига хилофдир.
“У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир”, яъни, Аллоҳ таоло барча нарсада адолатни қоим қилган Зотдир. Адолат зулмнинг акси. У субҳанаҳу ва таоло Ҳакам, Адл Зот бўлиб, Ундан барча нарсада фақат адолат содир бўлади.
“Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бор”: аввалги жумлага таъкид бўлди.
“У Азиз ва Ҳаким бўлган Зотдир”: Азиз ва Ҳаким – Аллоҳ азза ва жалланинг икки исми бўлиб, Унинг сифатларидан иззат-ғолиблик ва ҳикмат бўлмиш икки сифатни ўз ичига олгандир.
Унинг (шаҳодатнинг) маъноси - Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир. “لا اله”: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган жамийки нарсани инкор қилмоқ. “الا الله”: ибодатни ёлғиз Ўзига исбот қилмоқ. Унинг мулкида шериги бўлмаганидек, ибодатида ҳам шериги йўқдир.
“Унинг (шаҳодатнинг) маъноси - Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир”, яъни, “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси ботил аҳли айтганларидек: Аллоҳдан ўзга Яратувчи, Ризқ берувчи йўқ, деган маънода эмас. Чунки бу мушриклар ҳам тан оладиган рубубият тавҳидидир. Улар Аллоҳ таоло айтганидек “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтмасдилар: “Чунки уларга: “Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир”, дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар: “Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб олиҳаларимизни тарк қилар эканмизми?”, дер эдилар”. (Соффат/35-36). Олиҳаларимизни, яъни, сиғинаётган маъбудотлармизни. “Бир мажнун шоирни деб”, яъни, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутиб, у кишини шоир, мажнун дея сифатладилар. Чунки у киши уларга қарата: Ла илаҳа иллаллоҳ, деб айтинглар деб, бут-санамларга ибодат қилишдан қайтардилар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарата: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтинглар деганларида шундай дейишди: “(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса!”. (Сод/5). Улар олиҳаларни бир неча ададда деб билардилар.
Бу эса, унинг маъноси Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли илоҳ йўқ деган маънога далолат қилади. Агарда унинг маъноси Аллоҳдан ўзга Яратувчи, Ризқ берувчи йўқ деган маънода бўлганида, улар “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтишдан қайтмаган бўлардилар. Чунки уларга осмонлар ва ерни ким яратган?, деб савол берилганда, “Аллоҳ”, дердилар. Яратиб, ризқ берадиган, тирилтириб, ўлдирадиган ва ерни бошқарадиган ким?, деб савол берилганда, “Аллоҳ”, деб жавоб берардилар. Улар ушбу маъноларни эътироф этардилар. Агар “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси шундай бўлганида, улар албатта бунга иқрор бўлардилар. Бироқ унинг маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли маъбуд йўқдир.
Агар: Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ, деб айтсангиз, бу жуда қўпол хато бўлади. Ва гапингиздан барча маъбудотлар – Аллоҳдир, деган маъно келиб чиқади, Аллоҳ таоло ушбу бузуқ маънодан Олийдир. Бироқ “ҳақ” деган сўзга қайдлаб айтсангиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга маъбудотларни рад этган бўласиз. Демак, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, деб айтишингиз шартдир. Тавҳид калимасини талаффуз қилар экансиз ушбу маънога урғу бериб ўтинг.
“Ла илаҳа”: нафийдир. Улуҳиятни Аллоҳдан ўзгасидан рад этиш.
“Иллаллоҳ”: исботдир. Улуҳиятни шериксиз, ёлғиз Аллоҳга исбот қилиш.
Демак, “Ла илаҳа иллаллоҳ” нафий ва исботни ўз ичига олади. Тавҳидда нафий ва исбот бўлиши лозим-у лобуддир. Исботни ўзи кифоя қилмайди. Шунингдек, нафийни ўзи ҳам кифоя қилмайди. Балки нафий ва исбот бўлмоғи лозимдир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Бас, ким тоғут (шайтон)дан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса...”. (Бақара/256). “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!”. (Нисо/36).
Аллоҳ илоҳдир, деб айтишингиз асло кифоя қилмайди. Лот ҳам илоҳ, Уззо ҳам илоҳ, Манот ҳам илоҳ. Барча бут-санамлар олиҳалар деб аталади.
Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб айтишингиз зарурдир. Тоинки тавҳид ҳаққи рост рўёбга чиқиб, ширк инкор қилиниши учун ҳам нафий ва исбот орасини жамлашингиз лозим бўлади.
Ушбу маънога аниқлик киритадиган изоҳ Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидир: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: “Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак”. У (Иброҳим) ўшани (яъни, ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”. (Зухруф/26-28).
Қуръонни Қуръончалик изоҳлайдиган нарсанинг ўзи йўқ. “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни Аллоҳ Қуръонда изоҳлаб-тафсир қилиб берди. Ва бу Аллоҳ таоло Иброҳим Холилуллоҳ алайҳиссалом ҳақларида зикр қила туриб айтган қовлидир: “Сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман”. Бу “Ла илаҳа”даги нафийдир. “Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман)”. Бу эса “Иллаллоҳ”даги исботдир.
Ушбу оят “Ла илаҳа иллаллоҳ” маъносининг тамомий изоҳидир.
Ва яна ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Эй аҳли Китоб” (яъни, яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз – ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-бировларимизни худо қилиб олмайлик”. Агар улар (яъни, аҳли Китоблар ушбу даъватдан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): “Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар – ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз”, деб айтингиз!”. (Оли Имрон/64).
Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Эй аҳли Китоб” (яъни, яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз – ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик”, қовли пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, баҳс-у мунозара ва савол-жавоб қилган Нажрон насороларининг элчилари ҳақида нозил бўлган. Шунда ўртада узун бир суҳбат бўлиб ўтади. Улар араб насороларидан эдилар. Охирида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан мубоҳала-ўзаро ёлғон айтганга Аллоҳдан лаънат бўлишини айтиб дуо қилишни талаб қилдилар. “Айтинг: “Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимиз ва аёлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни чорлаб-йиғайлик, сўнгра Аллоҳга тазарруъ билан илтижо қилайлик-да, ёлғончиларни Аллоҳ лаънат қилишини сўрайлик”. (Оли Имрон/61).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан мубоҳала талаб қилганларида қўрқувга тушиб, ўчакишга юрак дов бермадилар. Ва у кишига жизя тўладилар. Чунки ўзларини ботилда эканларини ва у киши Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканларини жуда яхши билардилар.
“نبتهل”, яъни, ичимиздаги ёлғончига лаънат бўлишини сўраб дуо-илтижо қиламиз. Улар ўзларини ёлғончи эканларини ва мубоҳалага киришадиган бўлишса, албатта, устиларига олов нозил бўлиб, турган жойларида кул қилишини билардилар. Шунда: йўқ, яхшиси жизя тўлаймиз-да, мубоҳалага киришмаймиз дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан жизя қабул қилдилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу оятда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни нимага буюргани улар учун кундек равшан эди.
Ушбу оятда “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси зикр қилинди. “ألا نعبد” - нафий, “الا الله” - исботдир, яъни, “Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик”. Ана шу осмонлар ва ер унинг учун қоим бўладиган адолатдир. Осмонлар ва ер тавҳид ва адолат асосида қоим бўлар экан, У Зотга ибодатда бирор нарсани шерик қилмаймиз. На масиҳ алайҳиссаломники, у кишини Роб деб, Аллоҳни қўйиб ибодат қилишди. Ва на Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ёки солиҳ зот ва авлиёрларни. “Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик”.
“Ва Аллоҳни қўйиб, бир-бировларимизни худо қилиб олмайлик”. Худди олим ва ибодатгўйларни Аллоҳдан ўзга Роблар қилиб олганингиздек: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Роб деб билдилар. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар”. (Тавба/31). Аллоҳни қўйиб донишманд ва роҳибларни Роб қилиб олишликни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол санаш ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром санашда уларга итоат қилишлик дея баён қилдилар. (Термизий (3095)да Адий ибн Ҳатим розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга қаранг). Ана шу Аллоҳни қўйиб уларни Роблар қилиб олишнинг маъносидир. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол санаш ва У Зот ҳалол қилганни ҳаром санашда уларга итоат қилишса, дарҳақиқат, уларни Роб қилиб олган бўладилар. Чунки одамларга шариат жорий қилиб, ҳалол ёки ҳаром қилиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир.
“Агар улар (яъни, аҳли Китоблар ушбу даъватдан) юз ўгирсалар”, яъни, тавҳид даъватини қабул қилмасалар. “У ҳолда сизлар (эй мўминлар): “Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар – ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз”, деб айтингиз!”. Уларни сизлар муваҳҳид, улар эса кофирлар эканига гувоҳ қилиб қўйинглар. Йўлларининг ботил эканини баён қилиб беринглар. Ушбу оятдан мушрикларнинг динидан пок-безор бўлиб ва ушбуни очиқчасига баралла айтиш лозим эканини истифода қиламиз. Гувоҳ бўлингизким, биз мусулмон-тўла таслим бўлувчилармиз. Ушбу оятда мушрикларнинг йўли ботил эканини эълон қилиш ва бундан сукут сақламаслик, ширкни ботил эканини баралла айтиб, мушрикларга раддия бериш вожиб эканини истифода қиламиз.
Хулоса:
“Ла илаҳа иллаллоҳ”ни икки рукни бор: нафий ва исбот. Агар сенга: “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни рукнлари нима?, дейилса, у нафий ва исботдир, деб айтгин.
Унинг еттита шарти бўлиб, ушбу шартларсиз “Ла илаҳа иллаллоҳ” ўз соҳибига фойда беролмайди.
Илм: унинг зидди жаҳл-илмсизликдир. Тилида “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деса-ю, бироқ маъносини билмаса, ушбу кимсага “Ла илаҳа иллаллоҳ”дан манфаат йўқдир.
Яқин-аниқ ишонч: шак-шубҳага ўрин қолдирмаслик лозим. Чунки баъзи кимсалар “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини билади. Бироқ унда бу борада шак-шубҳа бор. Билгани саҳиҳ-тўғри эмас. Демак, унда “Ла илаҳа иллаллоҳ”га нисбатан ва унинг ҳақ эканига яқин-аниқ ишонч бўлиши даркор.
Ихлос: ширкнинг зидди. Баъзи кимсалар “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейди. Бироқ ҳануз ширкда бардавом. Мисол учун ҳозирда қабрларга сиғинувчиларда кузатилаётганидек. Уларга “Ла илаҳа иллаллоҳ”дан манфаат йўқ. Чунки ширкни тарк этиш унинг шартларидандир.
Сидқ: ёлғоннинг зидди. Чунки мунофиқлар “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейдилар. Бироқ қалбларида ёлғон деб, унинг маъносига эътиқод қўймайдилар. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: “Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз”, дерлар. Аллоҳ дарҳақиқат, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз, ёлғончи эканларига ҳам гувоҳлик берур. Улар ўзларининг (мусулмон эканлари ҳақидаги ичган ёлғон) қасамларини қалқон қилишиб олиб,...”. (Мунофиқун/1-2).
Муҳаббат: ушбу калима ва унинг аҳлига муҳаббат қўйган бўлишингиз лозим. Ушбу калима ёки унинг аҳлига муҳаббат қўймаганларга, “Ла илаҳа иллаллоҳ”дан фойда йўқдир.
Бўйинсуниш: юз ўгириб, тарк этишнинг зидди. Ушбу калима далолат қилган, шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, Унинг буйруқларига итоат қилиш каби маъноларга бўйинсуниш лозим. Модомики, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, деб эътироф этиб, гувоҳлик берар экансиз, Унинг ҳукмлари ва динига бўйинсунишингиз лозим бўлади. Бироқ “Ла илаҳа иллаллоҳ” десангиз-у, Аллоҳнинг ҳукми ва шариатига бўйинсунмасангиз, “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг сизга ҳеч қандай фойдаси йўқдир.
Қабул қилиш: рад этишнинг зидди. “Ла илаҳа илалллоҳ”нинг ҳақ-ҳуқуқлари ва у далолат қилган маъноларни рад этмай, балки у далолат қилган барча маъноларни бош устига деб, қабул қиласиз.
Саккизинчи шарт ҳам зиёда қилинди, яъни, ширкдан пок-безор бўлиш. То ширкдан безор эканлигингизни эълон қилмас экансиз, муваҳҳид бўлмайсиз: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: “Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман”. (Зухруф/26).
Ушбулар “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг саккизта шарти эди.
mutaallim   02-11-2012, 01:49 PM
#13
“Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси”, деб гувоҳлик беришликнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл-ҳақ динга келишингизга) ҳарис-ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!”. (Тавба/128).
Ислом рукнларининг аввалгиси икки қисмдан ташкил топган:
Биринчиси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш.
Иккинчиси: Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш.
Ушбу иккиси бир рукндир. Биринчи қисми: ибодатни холис адо этмоқ. Иккинчи қисми: Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмоқ.
“Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси”, деб гувоҳлик беришликнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл-ҳақ динга келишингизга) ҳарис-ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!”. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик беришлик, Китоб-у Суннат ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари ҳақ эканига далолат қилувчи мўжизалардан иборат далилларга эга. Қуръоннинг ушбу оятида Аллоҳ таоло айтадики: “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл-ҳақ динга келишингизга) ҳарис-ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!”.
Ушбу оят Аллоҳ таоло томонидан Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатни олиб келганларига бўлган гувоҳлик ва сифатларини баён қилишдир.
“Ахир сизларга ... бир пайғамбар келди-ку!”, хитоб барча иносниятга қаратилган. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари умумий инсон ва жин тоифасини ўз ичига олади.
“Бир пайғамбар”, "رسول" – унга шариат ваҳий қилиниб, ушбу шариатни етказишликка маъмур бўлган киши. Элчи-пайғамбар деб аталишига сабаб, чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан юборилгандир.
“Ўзларингиздан бўлган”, яъни, ўз жинсингиз бўлмиш инсон зотидан, фаришталардан эмас. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўзгармас қонуники, У башариятга (барча нарсани очиқ) баён қилиб бериши ва одамлар у билан ўзаро суҳбат қуриб, (яқиндан) таниб-билиб олишлари учун ўзларидан бўлган бир элчини юборди. Агар фаришта жўнатганида у билаб ўзаро суҳбат қуриб, кўзлари билан кўролмасдилар. Чунки у уларнинг жинсидан эмас. Субҳанаҳу ва таоло раҳмат ўлароқ одамларга ўзларидан бўлган, балки арабларнинг энг насл-у насаби шарафлиси бўлмиш Қурайшнинг Бану Ҳошим уруғидан бир элчини юборди. Бану Ҳошим Қурайшнинг энг насли олий уруғи ва шу билан бирга Қурайш арабларнинг энг насли олий қабиласидир. Демак улар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насл-у насаблари олий экани, шахсиятлари, қайси қабиладан ва қайси шаҳардан эканларини яхши билардилар. Агар у кишини танимаганларида, айтган гапларини қандай тасдиқлардилар? Агар у киши уларнинг тилларида сўзламаганларида, у кишини қандай тушунишарди?
“Сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи”, яъни, сизларга оғир-машаққатли келадиган нарсага куйиниб-эзилувчи. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматга машаққат бўлишини асло хоҳламайдилар. Балки енгиллик ва осонлик бўлишини истайдилар.
Шунинг учун ҳам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатлари енгил, кенгбағирлийликдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тўғри йўлдан оғмаган, кенгбағирлилик ила жўнатилдим”. (Аҳмад 36/623 (22291) Абу Умома Ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят). Аллоҳ таоло айтадики: “Ва бу динда сизларга бирон ҳараж-танглик қилмади”. (Ҳаж/78). Ва яна шундай деди: “Аллоҳ сизларни бирон танглик машаққатга солмоқни истамайди”. (Моида/6). Унинг шариати осон-енгиллик бўлиб, одамларнинг куч-қудратини инобатга олган ҳолда уларга тоқатларидан ташқари нарсани юкламайди.
Шунинг учун ҳам пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга енгил бўлишини хоҳлардилар. Икки ишдан бирини танлашга тўғри келиб қолса, модомики гуноҳ бўлмас экан, енгилини танлардилар. У киши бирор амалга қўл уришни хоҳлардилар-да, умматларига машаққат бўлиб қолмасин дея тарк этардилар. Ушбулар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан бўлиб, умматларига машаққат бўлишидан куйиниб, уларнинг хурсандликлари сабаб шодланардилар. Ушбу сифатларга эга бўлган киши шак-шубҳасиз яхшилик ва раҳмат олиб келади (соллаллаҳу алайҳи ва саллам).
“Сизларнинг (тўғри йўл-ҳақ динга келишингизга) ҳарис-ташна бўлган”, яъни, ҳидоятга эришиб, зулматлардан нур сари чиқишингизга ташна бўлган. Шунинг учун ҳам даъват мобайнидаги машаққатларни ўз гарданларида кўтара билдилар. Аллоҳ таоло у кишига қарата шундай деди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), эҳтимол сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилгувчидирсиз”. (Шуаро/3), яъни, улар иймон келтирмаганлари сабаб маҳзун бўлиб, ўзингизни ҳалок қилманг. Уларга ҳафа бўлманг. Буларнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нақадар самимий эканларидандир.
“Барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган”.
رؤوف – мулойим ва лутф маъноларини ифодалайди.
Аллоҳ таоло у кишини қўпол-қўрс деб эмас, балки меҳрибон деб сифатлади. “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар”. (Оли Имрон/159).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминларга нисбатан камтар, юмшоқ эдилар. Уларга қанотларини пастлатиб, очиқ юз, муҳаббат, ҳамдардлик ила қарши олардилар.
Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида беш сифатни зикр қилди.
Биринчи: у киши ўзларингиздан-жинсингиздан.
Иккинчи: сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи.
Учинчи: сизларнинг (тўғри йўл-ҳақ динга келишингизга) ҳарис-ташна бўлган.
Тўртинчи: барча мўминларга марҳаматли.
Бешинчи: меҳрибон.
Ушбу беш сифат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан бўлиб, фақат мўминларгагина марҳаматли ва меҳрибондирлар. Мушрик ва саркашларга эса қаттиқ-қўпол бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун ғазаб қилардилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Эй пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг! Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат бу!”. (Тавба/73). У киши мўминларга марҳаматли, меҳрибон эканлар, демак, мўминлар ҳам ўзаро ана шундай муносабатда бўлмоқлари лозим: “Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар”. (Фатҳ/29).
“Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси”, деб гувоҳлик беришликнинг маъноси: у кишига буюрган буйруқларида итоат қилиш, (ғайб ҳақида) айтган хабарларини тасдиқлаш, қайтариб, маън қилган нарсаларидан четлашиш ва Аллоҳга у киши жорий қилган шариат билангина ибодат қилиш.
“Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси”, деб гувоҳлик беришнинг маъноси ва талаблари бор. Тилда айтиладиган қуруқ лафзнинг ўзи эмас. Маъноси: У киши Аллоҳнинг элчиси деб тилингиз билан нутқ қилиб, қалбингизда эътиқод қилишингиздир. Тилда айтиб, қалбда инкор қилиш эса Аллоҳ таоло ушбу қовлида хабар берганидек мунофиқларнинг йўлидир: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: “Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз”, дерлар. Аллоҳ дарҳақиқат, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз, ёлғончи эканларига ҳам гувоҳлик берур. Улар ўзларининг (мусулмон эканлари ҳақида ичган ёлғон) қасамларини қалқон қилишиб олиб...”. (Мунофиқун/1-2). Шаҳодатларини ҳимояланидан қалқон қилиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Бу эса фақат тил билан нутқ қилишнинг ўзи кифоя қилмаслигига далолат қилади.
Шунингдек, тилда нутқ қилишга қодир бўла туриб фақат қалбда эътиқод қилишнинг ўзи ҳам етарли эмас. Чунки мушриклар у киши Аллоҳнинг элчиси эканларини билишарди, бироқ қайсарлик қилишарди. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Биз уларнинг гаплари сизни маҳзун қилишини билурмиз. Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар”. (Анъом/33). Демак, улар қалбларида (у кишининг) рисолатларини этироф этишарди ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг элчиси эканларини билишарди. Бироқ уларни у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларини тан олишликдан кибр ва қайсарлик тўсиб турарди.
Шунингдек, яҳудий ва араб мушрикларини ҳасад ҳам тўсиб турарди. Абу Жаҳл, Амр ибн Ҳишом шуни эътироф этиб, айтишардики: биз ва Бани Ҳошим барча ишларда баробар эдик. Бироқ улар: пайғамбар биздан (чиқди). Сизларда эса пайғамбар йўқ, дейишди. Энди пайғамбарни қаердан олиб келамиз? Ана шу сабабдан у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг рисолатларини Бани Ҳошимга ҳасад қилиб инкор этишди. (Ибн Ҳишом “Сийра Ан-Набавия” 1/251).
Абу Толиб ўзининг қасидасида айтадики:
Дарҳақиқат, Муҳаммаднинг дини, динларнинг энг яхшиси эканини билдим.
Маломат ва таъна-дашномлар бўлмаганида, мени ушбуни очиқчасига айтган ҳолатда топардинг.

Демак, Абу Толиб ҳам Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг рисолатларини этироф этарди. Бироқ қавмига нисбатан жоҳилий қизиққонлик уни санамларга ибодат қилишга (йўғрилган) Абдулмутталлибнинг динини инкор этишдан тўсганди. Улар у кишини пайғамбар эканларини қалблари ила этироф этишарди. Демак, у киши Аллоҳнинг элчиси эканларини қалбда этироф этишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки тилда нутқ қилиш зарурдир.
Сўнг эса тилда нутқ қилиш ва қалбда этироф этишнинг ўзи ҳам кифоя қилмайди. Балки учинчи иш бўлмиш “الإتباع” - эргашиш ҳам лозимдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: “Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни, Қуръонга) эргашган зотлар – ана ўшаларгина нажот топгувчилардир”. (Аъроф/157). Ҳатто Абу Толиб сингари у кишини Аллоҳнинг элчиси эканларини била туриб у кишига ёрдам қўлини чўзиб, ҳимоя қилиб, эргашмас экан, мусулмон бўлмайди. Шунинг учун ҳам шайх роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: “Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси”, деб гувоҳлик беришликнинг маъноси: у кишига буюрган буйруқларида итоат қилиш, (ғайб ҳақида) айтган хабарларини тасдиқлаш, қайтариб, маън қилган нарсаларидан четлашиш ва Аллоҳга у киши жорий қилган шариат билангина ибодат қилиш.
У кишининг рисолатларини ҳам зоҳирда, ҳам ботинда ва ҳам эътиқод жиҳатидан эътироф этиш ва у кишига эргашиш шартдир. Ушбу маъноларнинг бари шайх роҳимаҳуллоҳ ёдга олган тўрт жумла остига дохил бўлади:
Биринчи: у кишига буюрган ишларида итоат қилиш. Аллоҳ жалла ва ала шундай деди: “Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди”. (Нисо/80). Ва яна шундай деди: “Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз”. (Нисо/64). Аллоҳ таоло Росулга итоат қилишни Ўзига итоат қилиш деб ва Росулга осийлик қилишни Ўзига осийлик қилиш дея ёд этди: “Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, албатта унинг учун жаҳаннам олови бордир. (Ундай кимсалар) ўша жойда мангу қолурлар”. (Жин/23). Ва яна шундай деди: “Агар унга бўйинсунсангиз ҳидоят топурсизлар”. (Нур/56). Демак, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишдан ўзга чора йўқдир. У кишини Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик берган кишига, соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюрган буйруқларига итоат этиши лозим бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар”. (Ҳашр/7). Ва яна шундай деди: “(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!”. (Нур/63). Демак, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш лозим-у лобуддир.
Иккинчи: хабар берган нарсаларини тасдиқлаш. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўплаб ғайбий ишлар ҳақида хабар берганлар. Аллоҳ, маоикалар ҳақида ва қиёмат қоим бўлиши, унинг шартлари, жаннат, дўзахдан иборат келажакдаги ишлар борасида хабар берганлар. Ҳамда ўтган умматларнинг ҳолатлари борасидаги мозийдан хабар берганлар. У кишини ушбу хабарларда тасдиқлашлик шартдир. Чунки у рост, ёлғон эмас. Аллоҳ таоло шундай деди: “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Нажм/3-4).
Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу хабарлар ёки буйруқ ва қайтариқларни ўзларидан олиб гапирмаганлар. Бирор нарсани ўзларидан келиб чиқиб сўзламаганлар. Балки Аллоҳ азза ва жалладан бўлган ваҳийнигина гапирганлар. Барча хабарлари чиндир. У кишини хабар бериб айтган нарсаларида тасдиқламаган кимса мўмин эмас ва у киши Аллоҳнинг элчисидир, деб айтган гувоҳлигида ростгўй эмас. У кишини Аллоҳнинг элчиси дея гувоҳлик бериб, сўнг айтган хабарларини қандай ёлғонга чиқариб, буйруқларига итоат этмайди?!
Учинчи: қайтарган ва ман қилган нарсаларидан четлашиш. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам маълум бир сўз, феъл ва сифатлардан қайтарганлар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат зарар ва ёмонликдангина қайтарганлар ҳамда фақат яхшилик ва фойда бўлган нарсагагина буюрганлар. Банда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарсаларидан четланмас экан, у кишининг рисолатларига гувоҳлик бермаган ва аксинча айтган сўзи ўзаро зиддиятли бўлиб қолган бўлади. Ахир, қандай қилиб у кишини Аллоҳнинг элчиси дея гувоҳлик бериб, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарсаларидан четланмайди?! Аллоҳ таоло айтяптики: “Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар”. (Ҳашр/7). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизларни бирор нарсадан қайтарганимда, бас, ундан четланинглар. Сизларни бирор ишга буюрганимда, бас, уни қодир бўлганингизча бажаринглар”. (Бухорий (7288), Муслим (1337) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Демак, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтаргаб нарсалардан четлашиш зарурдир.
Тўртинчи: Аллоҳга фақат у киши жорий қилган шариат ила ибодат қилиш. Ибодатларда Аллоҳ таоло Ўзининг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва салламга жорий қилган шариатгагина чеклан. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган ибодатга қўл урма, гарчи ният-мақсадинг яхши бўлиб, ажрга эришишни истасанг-да. Чунки бу ботил амалдир. Сабаби Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни жорий қилмадилар. Ниятнинг ўзи етарли эмас, балки эргашиш ҳам зарурдир.
Ибодатлар далилга қайдланган бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган “ибодатларга” қўл уриш жоиз эмас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор амални қилса, бас, у рад этилгандир”. Ва яна шундай дедилар: “Сизларга менинг йўлим ва мендан кейинги тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг йўли лозим бўлади. Уни маҳкам тутиб, озиқ тишларингиз билан тишланглар. (Динда) янги пайдо бўлган ишлардан ҳазир бўлинглар. Ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъатдир. Ва ҳар бир бидъат залолатдир”. (Абу Довуд (4607), Термизий (2676), Ибн Можжа (42,43), Аҳмад 28/373 (17144) Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган ибодатга қўл уриш мункар ва қайтарилган бидъат ишдир. Гарчи ушбу ишни фалончи-ю пистончилар айтиб, амал қилиб ўтишган бўлса-да. Модомики ушбу иш Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динда бўлмас экан, албатта, у бидъат ва залолатдир. Аллоҳга фақат элчисининг тилида жорий қилинган шариат билан ибодат қилинади. Динда янги пайдо бўлган иш ва хурофотларнинг бари ботил ва ушбу ишни қилган кишининг нуқсон ва залолатидандир. Гарчи яхшиликни қасд қилиб, ажрни хоҳлаган бўлса-да. (Бу ўринда) мақсад аҳамиятга эга эмас. Балки эргашиш, итоат қилиб, бўйинсуниш аҳамиятга моликдир. Агар ўзимиздан келиб чиқиб хоҳлаган ишимизни қилсак ва ибодатларни хоҳлаганимизча кўпайтириб оладиган бўлсак, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жўнатилишларига муҳтож бўлмасдик.
Бироқ Аллоҳнинг раҳматики, бизни ўз ақлимизга (таянишга) ташлаб қўймади. Фалончи-ю пистончиларга таянишимизга ташлаб қўймади. Чунки ушбу ишлар шариатга – Аллоҳ-у Росулига қайтади. Уларнинг ичида фақатгина Аллоҳ ва Росул жорий қилган шариатга мувофиқ бўлганигина фойдалидир. Демак, барча бидъатлардан узоқлашиш зарурдир. Кимда-ким динда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келмаган бирор бидъат тўқиб чиқарадиган бўлса, дарҳақиқат, у у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг элчиси дея гувоҳлик бермабди. Ҳақиқий шаҳодат келтирмабди. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг элчиси дея ҳақиқий гувоҳлик берадиган киши, у кишининг шариатларигагина чекланади. Ўзи томонидан (динга) бирор янги амал олиб келмайди ёки ўзидан аввал ўтганларнинг динда янги пайдо қилган ишларига эргашмайди.
Ана шу “Муҳаммд Аллоҳнинг элчиси”, деб гувоҳлик беришнинг маъноси эди. Демак ушбу гувоҳлик амал қилмай, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлни лозим тутмай, фақат тилда айтиладиган лафзлар эмас.
Намоз ва закотнинг далили ҳамда тавҳиднинг изоҳи Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир”. (Баййина/5).
Ислом рукнларининг иккинчиси намоздир. Закот учинчи рукн бўлиб, Аллоҳнинг Китобида намоз билан ёнма-ён зикр қилинади. Намоз тана аъзолари ила, закот эса мол билан адо этилади.
Дарҳақиқат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Аллоҳга қасамки, намоз билан закот орасини ажратганларга қарши жанг қиламан”. (Бухорий (1400), Муслим (20)). Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг одамлар закот тўлашдан бош тортганида, Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларга қарши жанг қилиб, шундай дедилар: “Аллоҳга қасамки, намоз билан закот орасини ажратгаларга қарши жанг қиламан. Аллоҳга қасамки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга адо этишган тақинчоқни (садақа-закотни) -яна бир ривоятда: “улоқча (ечки боласи)ни”- менга беришмайдиган бўлишса, шунинг учун ҳам уларга қарши жангга кираман”.
Закот мол-давлатдаги вожиб бўлган ҳақ ва у ислом рукнларидан биридир. Закот Қуръоннинг кўплаб оятларида намоз билан бир ўринда зикр қилинади. “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар”.
Ушбу оятдаги тавҳиднинг далили Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидир: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган...ҳолларида ибодат қилишга ...буюрилган эдилар”. Ана шу тавҳиднинг изоҳидир. Аллоҳга, У Зот учун холис бўлиб ибодат қилиш ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этиш. Дин, тавҳид, ибодат бир маънодадир. “У Зот учун динни холис қилган”, яъни, ибодатни холис қилган. Ана шу тавҳиднинг изоҳидир. Калом уламолари: тавҳид – Аллоҳ таоло Яратувчи, ризқ берувчи, тирилтириб, ўлдирувчи, деб иқрор бўлишингдир, деб айтгаларидек эмас. Улар айтган бу тавҳид – тавҳиди рубубиятдир. Элчилар даъват қилган ва биздан талаб этилган тавҳид эса – тавҳиди улуҳият. Киши фақат ана шу тавҳидни адо этгандагина мусулмон бўлади.
Фақат тавҳиди рубубиятга иқрор бўлган кимса эса мусулмон эмас. Бунга далил, мушриклар тавҳиди рубубиятни эътиқод қилиб, тилларида айтиб, эътироф этишарди. Уларнинг ушбу иқрорлари исломга дохил қилолмади ва ўзлари қатл қилиниб, моллари эса ўлжа қилиб олинишидан тўсиб қололмади. Чунки улар Аллоҳ азза ва жаллага ибодатда шерик исбот қилишгач, муваҳҳидлар сафига киришмади. Ушбулар тавҳиднинг “Жавҳаро” (“Жавҳаротут тавҳид” Ашъарийлик қарашларини илгари сурадиган китоб бўлиб, унда аҳли сунна вал жамоа йўлига кўплаб қарама-қаршиликлар бор) ёки “Мавақиф” (“Мавақиф фий илмил калам” Ийжий) ёки калом уламоларининг китоблари каби фалончи-ю пистончиларнинг китобидан эмас, балки Аллоҳнинг Китобидаги изоҳи эди. Тавҳиднинг изоҳи ушбу китоблардан олинмайди. Балки Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳамда ушбу икки асосни маҳкам тутган аҳли сунна вал жамоанинг китобларидан олинади.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидаги намознинг далили: “Ва намозни тўкис адо этишга ... буюрилган эдилар”, яъни, Аллоҳ азза ва жалла буюрганидек шартлари, рукн ва вожиботлари билан адо этмоқлик. Намознинг қуруқ сурати эса асло кифоя қилмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: “Намозни ўқишга … буюрилган эдилар”, деб айтмади. Балки: “Намозни тўкис адо этишга ... буюрилган эдилар”, деди. Намоз Аллоҳ азза ва жалла буюрганидек бажарилгандагина тўкис адо этилди, деб эътибор қилинади. Намозни фақат суратинигина хоҳлаганда ўқийдиган ёки таҳорат ва ҳотиржамликсиз ҳамда намозни бузувчи амаллардан холий бўлмаган ҳолда адо қиладиган кимсага келсак, у намоз ўқимади. Шунинг учун ҳам Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозида ҳотиржамликни йўқотиб, уни чиройли суратда адо этмаган кишига қарата шундай дедилар: “Қайтиб, (бошидан) ўқи. Чунки сен намоз ўқимадинг”. (Бухорий (757), Муслим (397) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Намоздан фақат тик туриш, рукуъ, сажда ва ўтиришдан иборат суратларгина мақсад қилинмаган. Балки Аллоҳ таоло буюрганидек барча шартлари тўла бажарилган ҳолатда адо этилиши мақсад қилинган.
Сўнг ушбу қовлида закотнинг далилини ёд этди: “Ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар”, яъни, Аллоҳ таоло қуйидаги қовлида зикр қилган ҳақдорларига ато этишга: “Албатта садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга, илм талаб қилишга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ Алим ва Ҳаким бўлган Зотдир”. (Тавба/60).
(Ушбу оятда закот) сарф этиладиган саккиз ўрин зикр қилиниб, “انما” - “Фақат” чеклов ундалмаси билан қайдлаб қўйилди. Закотни ушбу саккиз ўриндан бошқа жойларга сарф этиш мумкин эмас. Кимда-ким закотни ушбу саккиз ўриндан бошқа жойларга сарф этса, закотни ато этган бўлмайди. Гарчи, миллион-миллион молларни сарф этиб, ушбуни закот деб атаса ҳам. Аллоҳ таоло чеклаб берган ушбу саккиз ўринга сарфланмагунча, у закот бўлмайди. Ана шу закот чиқаришнинг маъносидир. Яна вақтига ҳам риоя қилиш лозим. Яъни, ўзининг вожиб бўлган вақтида чиқариб, кечикмаслиги ва дангасалик қилиб, молим зиёнга кетди-да, деб фикр қилмаслиги, аксинча ўлжани қўлга киритдим деб эътибор қилиши лозим.
Ушбу уч иш-буюруқ - “Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир”.
Намоз ва закотнинг далили ҳамда тавҳиднинг изоҳи ана шулар эди.
Рўзанинг далили: “Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”. (Бақара/183).
Рўза фақат мусулмонларгагина вожибдир. Кофирлар рўза тутишса-да, улардан бу то Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик бермагунларигача қабул қилинмайди. Модомики куфрда эканлар, уларга ибодатлар, на рўза ва на бошқаси фойда келтирмайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло юқоридаги оятда хоссатан мўминларга хитоб қилди. Чунки улар (ушбу хитобга) лаббай деб, рўза тутишса рўзалари қабул қилинадиган зотлардир.
“Сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби”, яъни, сизлардан олдин ўтган умматларга фарз қилингани каби. Бу эса рўза олдинги умматлар ва ўтган шариатларда ҳам мавжуд бўлиб, фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларигагина хос эмаслигига далолат қилади.
Рўза ибодатида нафсни тийиш ва уни шаҳватлардан тўсиш бўлгани учун ҳам (инсон) гоҳида уни оғир санайди. Аллоҳ жалла ва ала халқларидаги ўзининг ўзгармас қонунини баён қилдики, ушбу рўза ибодати барча умматларда, ҳатто жоҳилиятда ҳам маълум бўлган. Улар ошуро куни рўза тутардилар.
“Тақволи кишилар бўлишингиз учун”. Оятнинг ушбу қисми рўзадан бўлган ҳикматни очиб беряпти. Рўзанинг жорий қилинишидан бўлган ҳимкат тақвога эришишдир. Чунки рўза сабабли инсон ўзининг хоҳиш-истаклари, шаҳватидан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилайин дея воз кечади. Натижада тақвони қўлга киритади. Худди нафс шаҳвати ва истагини синдиргани каби. Чунки шайтон инсоннинг қон томорида юриб-ҳаракатланади. Шаҳватлар кетидан қувиши сабаб шайтон инсонга устун келади. Энду инсон шаҳватлардан воз кечадиган бўлса, қон йўли заифлашади-да, натижада шайтон мусулмон кишидан узоқлашади. Демак, рўзада барча яхшиликларнинг тизгини бўлмиш тақво ҳосил бўлади.
Рўзанинг фойдаларидан, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқишни ва ҳаром шаҳватлардан сақланишни олиб келади. Чунки инсон Аллоҳ учун мубоҳ-ҳалол нарсалардан воз кечар экан, ҳаром ишлардан воз кечиши авлороқ бобдандир. Рўза кишини ҳаром ишлардан четлашиш ва нафси амморани қўлга олишга ўргатади. Шайтон ундан узоқлашиб, тоат-ибодатга қалби юмшайди. Шунинг учун ҳам рўзадорни рўза тутмаган кишига нисбатан яхшиликка яқинроқ эканини учратасиз. Уни (рўзадорни) Қуръон тиловати ва намозга ҳарис эканини кўрасиз. Масжидга эрта боради. Чунки рўза унда тоат-ибодатга мойиллик уйғотиб, тарбия қилади. Ушбу маъноларнинг бари Аллоҳ таолонинг мана бу қовли остига дохилдир: “Тақволи кишилар бўлишингиз учун”.
Оятдан далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”. Бу рўзанинг фарз эканига далилдир. Ушбу оятни Аллоҳ таолонинг мана бу қовли изоҳлаб беради: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва Фурқон (ҳақ билан ботилни ажратувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган”. (Бақара/185). Чунки Аллоҳ таолонинг ушбу: “Сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”, қовли умумий-мужмал бўлиб, унга кейинги оят аниқлик киритади: “Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин”. (Бақара/185).
Ҳажнинг далили: “Ва йўлга қодир бўлган инсонлар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни, каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан Беҳожат бўлган Зотдир”. (Оли Имрон/97).
Яҳудийлар ўзларини мусулмон ва Иброҳим алайҳиссаломнинг динларида эканларини даъво қилишди. Шунда Аллоҳ таоло уларни ушбу оят билан имтиҳон қилиб, айтдики: “Ва йўлга қодир бўлган инсонлар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни, каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан Беҳожат бўлган Зотдир”. Агар мусулмон бўлсангиз, бас, ҳаж қилинглар. Чунки Аллоҳ таоло мусулмонларга ушбу уйни ҳаж қилишни фарз қилди. Агар ҳаж қилмай, ушбу ибодатдан бўйин товлайдиган бўлсангизлар, бу сизларни мусулмон ва Иброҳим алайҳиссалом динларида эмасликларингизга далилдир. “Кимда-ким кофир бўлса (яъни, каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан Беҳожат бўлган Зотдир”.
“Аллоҳ учун”, яъни, ушбу ибодат одамлар гарданидаги Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг фарзи, ҳаққи ва вожиботидир.
“Ҳаж”, луғавий маъноси: қасд қилмоқ.
Шариатдаги маъноси эса: маълум бир вақтда, маълум бир ибодатларни адо этиш учун каъбаи мушаррафа ва муқаддас маросим, яъни, ҳаж ибодатларини қасд қилмоқликдир.
“Шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш”, яъни, каъба ва унга тобе бўлган атрофдаги ҳаж ибодатлари адо этиладиган ўринлар.
“Йўлга қодир бўлган инсонлар”: бу ҳаж вожиб бўлишидаги шартдир. Жасад-соғлиқ ва мол жиҳатидан йўлга қодир бўлишлик. Жасад-соғлиқ жиҳатидан қодир бўлиши, яъни, юриш, маркабга миниш, ўз шаҳридан Макка сари сафар қилиш каби. Давомий касал ва қартайиб қолган кекса каби доимий ожиз киши жасад-соғлиқ жиҳатидан йўлга қодир бўлмайди. Гарчи мол жиҳатидан қодир бўлса ҳам. Ушбу киши ўзининг ўрнига ҳаж қилиб келадиган бир ноиб-ўринбосарни тайин қилади.
Мол жиҳатидан йўлга қодир бўлишга келсак, уни (манзилга) етказадиган маркабни топилишлиги билан бўлади. Туя, сайёра, самолёт ёки кема. Ва яна ҳажни адо этиш учун йўлда минган маркабига тўлайдиган даражадаги молга эга бўлиши лозим. Ҳамда бориб, қайтиш давомидаги сафарда озуқа ва нафақага эга бўлмоғи керак. Ва уларни мол билан таминлайдиганларида (яъни, ўз юртларида қолган аҳли-оилаларида ҳожилар) қайтиб келгунларигача кифоя қиларли озуқа бўлиши даркор. Озуқанинг маъноси, ушбу киши сафарига етарли нафақа ва ортида қолган фарзандлар, ота-она ва аёли ҳамда булардан бошқа қўл остидагиларга то уларни ҳузурига қайтгунгача кифоя қиларли мол билан таминлаб қўйган бўлиши лозим. Ва яна қарзлари бўлса, ушбу қарзлардан қутулган бўлмоғи зарур. Ҳаж сафари учун сарф қилмоқчи бўлган моли қарзлардан қутулиб, ортган моли бўлиши керак. Ана шу шартлар тўла топилиши билан ушбу киши йўлга отланса бўлади. “Озуқа ва маркаб”. (Термизий (813), Ибн Можжа (2896) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят. Ибн Можжа (2897) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Ким ушбуларга қодир бўлмаса, яъни, озуқа ва маркаби бўлмаса, унга ҳаж қилиш вожиб эмас. Чунки у бунга қодир эмас. Ҳаж вожиб бўлишлиги шарти, қудратдир.
Ҳаж ибодати дея одамлар дунёнинг турли бурчакларидан қийинчилик ва машаққат босиб келгани сабабли, баъзи хавф-у хатарлар содир бўлиши мумкин. Аллоҳнинг марҳаматики, ҳажни умрда бир мартта фарз қилди. Қолгани эса мустаҳабдир. Аллоҳ таоло мусулмон кишига ҳажни ҳар йили фарз қилмагани, бу Унинг Раҳматидандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз қилди, бас, ҳаж қилинглар”. Ақро ибн Ҳаабис розияллоҳу анҳу: “Ҳар йилими эй Росулуллоҳ?”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жавоб бермадилар. Сўнг саволни яна такрорлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна унга жавоб бермадилар. Сўнг саволни яна такрорлади. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар: ҳа, десам (ҳар йили ҳаж қилишингиз) вожиб бўлиб қолади. Ва бунга қодир бўлмай қоласизлар. Ҳаж (бир умрда) бир марттадир. Ундан ортгани эса мустаҳаб”. (Имом Аҳмад “Муснад” 4/151 (2304), Абу Довуд (1721), Насоий 5/111 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Бу ҳам Аллоҳ таолонинг марҳаматидандир.
Аллоҳ таолонинг: “Кимда-ким кофир бўлса (яъни, каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан Беҳожат бўлган Зотдир”. Кимда-ким қодир бўла туриб ҳаж қилишдан бош тортадиган бўлса ва ҳаж қилмаса, бас, у кофирдир. Чунки Аллоҳ таоло: “Кимда-ким кофир бўлса”, деди, яъни, ҳажга қодир бўла туриб, ундан бўйин товласа, албатта, бу куфрдир. Гоҳида кичик куфр бўлиши ҳам мумкин. Ҳажни вожиб эканини инкор қилган ҳолда тарк этган кимса эса мусулмонларнинг ижмоси билан катта куфрни содир этган бўлади. Аммо кимки ҳажни вожиб эканини эътироф этса-ю, бироқ дангасалик қилиб тарк этадиган бўлса, бу кичик куфрдир. Бироқ молга эга бўлган ҳолда вафот этса, қўйиб кетган меросидан ҳаж қилинади. Чунки у (ҳаж) унинг гарданидаги Аллоҳ азза ва жаллага ўташи лозим бўлган қарзидир. Ушбу оятда ҳажнинг фарз экани ёдга олинди. Ва у ислом рукнларининг биридир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил ва Ибн Умарнинг ҳадисида уни ислом рукнларининг бири деб айтдилар.
Ҳаж ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз бўлди -бир гуруҳ уламоларнинг сўзларига кўра-. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу йили ҳаж қилмадилар. Балки ундан кейинги, ҳижратнинг ўнинчи йили ҳаж қилдилар. Нима учун? Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуни ҳаж мавсумида одамлар орасида қуидаги сўзларни айтиб нидо қилиш-жар солиш учун жўнатдилар: “Бу йилдан кейин мушрик ҳаж қилмайди ва яланғоч уйни тавоф қилмайди”. (Бухорий (369), Муслим (1347) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Мушрик ва яланғочлар ҳаж қилишдан маън этилгач, ҳижратнинг ўнинчи йили пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажини адо этдилар.
mutaallim   02-17-2012, 03:52 AM
#14
Иккинчи даража – Иймон
Иймоннинг таърифи
Иккинчи даража бўлмиш Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат. Энг олийси “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтишдир. Қуйи қисми эса йўлдан озорни олиб ташлаш. Ҳаё иймон қисмларидандир.
Иймон исломга нисбатан олганда умумийроқ маънога эга. Ҳар бир мўмин киши мусулмондир. Бироқ ҳар бир мусулмон киши мўмин эмас. Демак, иймон ана шу жиҳатдан олиб қараганда умумийроқ. Иймон (номига) аҳл-лойиқ бўлганлар жиҳатидан олиб қарасак хосроқ маънодадир.
Иймоннинг луғавий маъноси тасдиқ этмоқдир. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ҳақида хабар бериб шундай дейди: “و مآ أنت بمؤمن” “Сен бизларга асло ишонмайсан”. (Юсуф/17), яъни, бизларни тасдиқ этмайсан.
Шаръий маъноси эса: аҳли сунна вал жамоа изоҳлаганидек: тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана азолари билан амал қилишликдир. Тоат билан зиёдалашади ва маъсият билан нуқсонлашади.
Ушбу изоҳ билан иймоннинг шаръий ҳақиқати маълум бўлади. Чунки (нарсаларнинг) ҳақиқат (мазмун-моҳияти) уч турли:
луғавий, шаръий ва урф-одатий.
Иймоннинг юқоридаги изоҳи эса шаръий ҳақиқатидир. Шунда иймон луғавий маънодан шаръий маънога кўчди.
Иймон: тил билан нутқ қилишлик. Уни тилда нутқ қилиб, этироф этиш зарур. Қалб ила эътиқод қилиш. Тилида нутқ қилганини қалбида эътиқод қилган бўлиши лозим. Акс ҳолда мунофиқларнинг иймони каби бўлиб қолади: “Улар тилларида дилларида бўлмаган нарсани – ёлғонни айтурлар”. (Фатҳ/11).
Тил билан нутқ қилиб, қалб ила эътиқод қилишнинг ўзи ҳам кифоя қилмайди. Балки тана азолари билан амал қилиш ҳам зарурдир. Фарзларни адо этиш ҳамда ҳаром ишлардан четлашиш даркор. Тоат-ибодатларни бажариш ва ҳаром ишлардан четлашишлик иймондандир. Иймон ушбу таъриф билан диннинг барини ўз ичига қамраб олади. Бироқ ушбу тоат-ибодат ва шаръий амаллар ичида иймоннинг ҳақиқатидан бўлган ва уни (иймонни) мукаммал қиладиган қисмлари мавжуд.
Иймоннинг рукнлари бўлганидек, шохча-қисмлари ҳам бор. Ушбуни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳадисда баён қилиб бердилар. Иймоннинг рукнларини Жаброилнинг ҳадисида айтиб бердилар. Унинг шохча-бўлакларини эса “Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат” ҳадисида ёритиб бердилар. Ушбу ҳадис борасида келгусидаги суҳбатимизда тўхталиб ўтамиз иншаАллоҳ.
Иймон ва ислом (калималари) бир ўринда зикр қилинса ҳар бири ўзига хос маънони ифодалайди. Агар бири иккинчисидан айри ҳолатда зикр қилинса, иккинчисининг (зикр қилинмаганининг) маъноси ҳам биринчиси остига дохил бўлади. Иккиси бир ўринда зикр қилинса, ислом зоҳирий амаллар бўлмиш исломнинг беш рукни билан изоҳланади. Иймон эса ботиний амаллар бўлмиш иймоннинг олти рукни билан изоҳланади ва ушбу рукнлар қалб амалидир. Ушбу икки маъно ҳам мусулмон кишида жамланмоғи лозим. Ҳам мусулмон ва ҳам мўмин бўлиб, ислом ва иймон рукнларини адо этиб икки маънони жамлашлик лозим-у лобуддир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Иймон - етмиш нечадир ёки олтмиш нечадир қисмдан иборат”. Икки хил ривоят мавжуд. (Бухорий (9) “Олтмиш нечадир” лафзи билан, Муслим эса (35) икки хил лафз билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
“Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат. Энг олийси “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтишдир”, яъни, ушбу қисм-бўлакларнинг энг олийси “Ла илаҳа иллаллоҳ” сўзидир. У ислом ва иймоннинг боши, биринчи рукни ва динга кириш ўрнидир.
“Қуйи қисми”, яъни, энг охирги ва энг оз қисми.
“Йўлдан озорни олиб ташлаш”, яъни, юриладиган йўлдан озорни йўқ қилиш. Мисол учун одамларга озор берадиҳан тикан, тош, ахлат ва чиқиндиларга ўхшаш. Йўлга, ўтувчиларга озор берадиган нарса ташлаш ҳаромдир. Озор ўтувчиларга ҳалақит бериб, уларни хатарга қўяди. Мисол учун кўчадаги сайёра йўлни тўсиб қўйиши, уйдан кўчага қарата сув оқизиб қўйиш, шаҳар ёки чекка жой бўлишидан қатъий назар йўлга ахлат, тош, ўтин, темир ташлаш, чуқур кавлаб кетиш ушбу маъно остига дохил бўлади.
Энди бир мусулмон келиб ушбу озорни олиб, йўлни бўшатиб қўйса, бу унинг иймонига далолат қилади. Йўлга озор ташлаш куфр шохчаларидандир. Йўлдан озорни олиб ташлаш эса иймон шохчаларидан.
“Ҳаё иймон қисмларидандир”, яъни, ҳаё Аллоҳ таоло инсон қалбига жо қилган бир хулқ бўлиб, у инсонни чиройли ва таҳсинга сазовор ишларга ундаб, хунук ва ёмон ишлардан тўсади. Ўз соҳибини яхшиликка ундаб, ёмонликдан узоқлаштирадиган ҳаё – мақтовга сазовордир. Инсонни яхшилик, илм талаб қилиш ва ўзига муаммоли бўлган масалалар ҳақида савол беришдан тўсадиган ҳаё эса мазамматлангандир. Чунки у энди хижолатга айланди.
Иймон қисмлари кўп бўлиб, етмиш нечадир қисмдан иборат. Дарҳақиқат, имом Байҳақий катта бир асар битиб, иймон қисмларини баён қилганлар. Ушбу асар мухтасар суратда нашрдан чиққан.
Иймон тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана азолари билан амал қилиш эканига далил, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: “Энг олийси “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтишдир”. Ҳадиснинг ушбу қисми тил билан нутқ қилишга далилдир. “Қуйи қисми эса йўлдан озорни олиб ташлаш”. Бу эса амал бўлиб, амал ҳам иймондан эканига далолат қилади. “Ҳаё иймон қисмларидандир”. Бу эса қалбда юз беради. Ҳаё қалбда бўлади. Ҳадис тўлалигича иймон тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана азолари билан амал қилиш эканига далолат қиляпти.

Иймон рукнлари
Рукнлари олтита: Аллоҳга, малоикаларга, Китобларга, элчиларга ва охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтирмоғинг.
Иймон рукн-асос ва шохчалардан ташкил топади. Ушбу (рукн-асос ва шохча)лар ўртасида нима фарқ бор?
Фарқ шуки, рукнларидан бирортаси топилмаса, иймон батамом йўқ бўлади. Чунки ҳар бир нарса рукн-асосига қоим бўлади. Бирор нарсанинг устунларидан бири йўқ бўлгани заҳоти, ушбу нарса заволга юз тутади.
Шохчаларига келсак, улар уни (иймонни) тўлдирувчи амаллардир. Ушбулардан бирор амал йўқ бўлгани сабаб иймон барбод бўлмайди. Ушбу амаллар ичида вожиб ва мустаҳаб амаллар мавжуд.
Вожиб амаллар талаб этилган иймонни тўлдириш-мукаммал қилиш учун. Мустаҳаб амаллар эса рисоладагидек иймонни тўлдириш-мукаммал қилиш учундир.
Мусулмон киши вожиботлардан бирини тарк этса ёки ҳаром ишлардан бирига қўл урса, аҳли сунна вал жамоа наздида унинг иймони тўлалигича йўқ бўлмайди. Бироқ талаб қилинган-матлуб иймон мукаммаллигига путур етади.
Натижада иймони ноқис ёки фосиқ мусулмонлардан бўлади. Худди маст қилувчи ичимлик ичган, ўғирлик, зино ёки гуноҳи кабиралардан бирини қилган кимса каби. Ушбу кимса ҳаром ва гуноҳи кабиралардан бирига қўл урди, бироқ у ушбу иш сабабли кофир бўлмайди ва иймондан буткул чиқиб кетмайди. Балки фосиқ бўлиб, қилган маъсияти сабаб жазо қўлланиш лозим бўлса, жазо қўлланади. Шунингдек, кимда-ким вожиблардан бирини тарк этса, ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошлик алоқаларини боғлаш сингари вожиботларни тарк этган кимса каби. Кимда-ким ушбу вожиботларни тарк этса, иймони ноқис бўлиб, вожиб ишни тарк этгани сабабли итоатсиз-осий бўлади. Демак, киши ё вожиб ишни тарк этгани сабабли ёки ҳаром ишга қўл ургани сабабли осий бўлади. Хулоса шуки, ушбу кимса иймондан буткул чиқиб кетмайди, балки иймони ноқис мўмин бўлади.
Ушбу йўл гуноҳи кабирага қўл урган кимсани кофир деб айтадиган хавориж ва мўтазилаларга хилоф ўлароқ аҳсли сунна вал жамоанинг йўлидир.
Хаворижлар ушбу кимсани (гуноҳи кабирага қўл урган кимсани) кофирликда айблаб, диндан бутунлай чиқди, деб айтишади.
Мўтазилалар диндан бутунлай чиқди, бироқ ҳали кофир бўлмади. Балки икки оралиқ бўлмиш иймон ва куфр оралиғидаги бир ўриндадир, деб айтишади.
Ушбу уларнинг мазҳаби бўлиб, у динда янги пайдо бўлган, далиллар ҳамда аҳли сунна вал жамоанинг йўлига зид бўлган мазҳабдир. Бунга сабаб уларнинг далил олишдаги нуқсон-камчиликларидир. Ваъийд-қўрқитув далилларини олиб, ваъда далилларини тарк этишди. Мисол учун Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган кишилар учун кечирур”. (Нисо/48). Ушбу оят ваъда, яъни, ширк ва куфр даражасига етмаган гуноҳ ишлар мағфират қилинишига умид бор эканига ҳамда (шу билан бирга) ваъийд, яъни азоб-уқубатга ҳам кўндаланг эканига далолат қилади.
Энди ушбу: “Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, албатта унинг учун жаҳаннам олови бордир. (Ундай кимсалар) ўша жойда мангу қолурлар”. (Жин/23), оятини юқоридаги оят билан жамласангиз (масала ҳал бўлади). Ушбу (Жин/23) оятининг зоҳирини олган кимса эса, гуноҳ сабабли (яъни, бирор маъсиятга қўл урган мусулмонларни) мутлақ кофирликда айблайди. Ушбу (Жин/23) оятини Аллоҳ таолонинг мана бу: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган кишилар учун кечирур”. (Нисо/48), оятига қайтарганда, унга ушбу (маъсиятга қўл урган мусулмон) диндан чиқиб кетмаганлиги, бироқ жаҳаннам олови етишидан омонда ҳам эмаслиги, Аллоҳ таоло хоҳласа мағфират қилиши, хоҳласа азоблашидан иборат ҳақ намоён бўларди. Эҳтимол ушбу (маъсиятларга ботган мусулмон) киши дунёда (гуноҳларига) каффорот бўладиган (савобли) ишларни қилар ёки қабрда гуноҳлари каффорот қилинар даражада азобга йўлиқар. Гуноҳлар каффорот қилинишига сабаб бўладиган ишлар кўпдир. Дунёда бошига турли мусибатлар тушиши билан синалиши, қабрида азобланиши ёки қиёмат кунига қолдирилиб Аллоҳнинг хоҳиши остида бўлиши каби.
Ушбу аҳли сунна вал жамоанинг йўли ҳамда (иймоннинг) рукнлари ва шохчалари орасидаги фарқ эди. Кимки рукнлардан бирортасини тарк этса, дарҳақиқат, кофир бўлади. Тавҳидни инкор қилиб, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирган кимса кофир бўлади. Чунки у аввалги рукнни тарк этди. Кимда-ким элчилардан бирортасини инкор этса кофир бўлади. Чунки у ислом рукнларидан бирини тарк этди. Кимда-ким фаришталарни инкор этса кофир бўлиб, ислом миллатидан чиқиб кетади. Қайта тирилиш, жаннат, дўзах, сирот (кўприги), тарози ёки охират ишларига боғлиқ бирор нарсани инкор этган кимса ҳам кофир бўлади. Чунки у ислом рукнларидан бирини инкор этди. Шунингдек, қадарни инкор этиб: ишлар тасодифан рўй бераверади, Аллоҳ таоло нарсаларни тақдир қилмаган ва мўтазилаларнинг ғулувга кетганларига каби тақдир деган нарса йўқ, дейдиган кимса ҳам кофир бўлади. Чунки у тақдирни инкор этди. (Иймон) шохчаларидан бирортасини тарк этган кимсага келсак, бу унинг иймонини ноқис қилади. Ё вожиб-талаб этилган иймон мукаммаллиги ёки мустаҳаб-рисоладагидек иймон мукаммаллиги нуқсонли бўлади. Бироқ у ушбу иши сабаб кофир бўлмайди.
Иймоннинг зиёдалашиб, нуқсонлашишига далил нима?
Зиёдалашишига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинган вақтида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган …. кишилардир”. (Анфол/2). Ушбу оят, иймон Қуръон эшитиш билан зиёдалашишига далолат қиляпти. Ва яна Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан (яъни, мунофиқлардан) бўлган кимсалар (масхара қилишиб): “Қани, бу сура қайси бирларингизнинг иймонларингизни зиёда қилди?”, дейишади. Бас, у (сура) иймон келтирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда қилди ва улар шод-хуррам бўлурлар”. (Тавба/124).
Юқоридаги оят, иймон Қуръон нозил бўлиши, тингланиши ва тадаббур қилиниши билан зиёдалашишига далолат қиляпти. Аллоҳ таолонинг мана бу қовли каби: “Биз дўзах эгаларини – қўриқчиларини фақат фаришталардан қилдик ва Биз фақат кофир бўлган кимсаларни синаш учун у (фаришта)ларнинг саноғини (ўн тўққизта) қилдик. Токи Китоб берилган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар ўзларининг илоҳий Китоблари бўлмиш Таврот ва Инжилда ҳам дўзах қўриқчилари бўлган фаришталар саноғи ўн тўққизта экани айтилганини кўриб, Қуръоннинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган ҳақ Китоб эканлигини) аниқ билгайлар ва иймон келтирган зотларнинг иймонлари эса янада зиёда бўлгай...”. (Мудассир/31). Ушбу оят ҳам иймон тоат ва тасдиқ этиш билан зиёдалашишига далолат қиляпти.
Нуқсонлашишига келсак: зиёдалашадиган ҳар бир нарса нуқсонлашади ҳам. Зиёдалашишни қабул қилган ҳар бир нарса нуқсонлашишни ҳам қабул қилади. Бу (жавобнинг) бир жиҳати эди.
Иймоннинг нуқсонлашишига саҳиҳ ҳадисдаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари ҳам далолат қилади: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат куни шундай дейди: “Қалбида хардал уруғичалик иймони бўлган кишини дўзахдан олиб чиқинглар”. (Бухорий (22), Муслим (184) Абу Саъид Ал-Хузрий розияллоҳу анҳудан ривоят). Ушбу ҳадис иймон қалбда хардал уруғичалик вазнга қадар нуқсонлшиб кетишига далолат қиляпти. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ўша куни улар иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар”. (Оли Имрон/167). Ушбу оят, иймон куфрга яқинлашиб қолар даражада нуқсонлашишига далолат қиляпти. Ва яна пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Сизлардан ким бирор мункар ишни кўрса қўли билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса тили билан. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса қалби билан. Бу эса иймоннинг энг заифидир”. (Муслим (49) Абу Саид Ал-Ҳузрий розияллоҳу анҳудан ривоят). Ушбу ҳадис ҳам иймон заифлашишига, яъни, нуқсонлашишига далолат қиляпти. Демак, иймон тоат-ибодат билан зиёдалшади ҳамда гуноҳ-маъсият билан нуқсонлашади.
“Рукнлари олтита”, яъни, иймон унинг устига қуриладиган асос-пойдеворлар ҳамда ушбуларнинг бирортаси йўқ бўлгани заҳоти иймон ҳам буткул йўқ бўладиган олти рукн. Улар:
Биринчи: Аллоҳга иймон келтирмоғинг. Биринчи рукн Аллоҳга иймон келтиришликдир. Ва ушбу рукн тавҳиднинг уч қисмини ўз ичига олади: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рубубият, улуҳият ва исм-у сифатларида шериксиз, якка-ю ягона эканига иймон келтириш.
Иккинчи: Фаришталарга иймон келтириш. Фаришталар Аллоҳ таолонинг ғайб оламидаги махлуқотларидир. Аллоҳ таоло уларни Ўзига ибодат қилишлари ва Унинг мулкида субҳанаҳу ва таолонинг амрини ижро этишлари учун яратди. Улар турли синф-гуруҳга эгадир. Ҳар бир синфни ўзига топширилган ва адо этиши лозим бўлган вазифаси бор. Аллоҳнинг амрига осийлик қилмайдилар ва буюрилган ишни бажарадилар. Уларни ичида ваҳийга муваккал-масъул бўлганлари ҳам бор. У Жаброил алайҳиссаломдир. У фаришталарнинг энг шарафлиси ҳамда куч-қувватга эга бўлган Руҳул Аминдир.
Яна уларни орасида аршни кўтариб туришга вакил-масъул қилинганлари бор: “Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришталар)...”. (Ғофир/7). Аллоҳ таоло шундай деди: “Ва фаришталар (осмоннинг) чор-атрофида (Аллоҳнинг амрига мунтазир бўлиб) турурлар. Уларнинг устида Роббингизнинг аршини у кунда саккиз (фаришта) кўтариб турур”. (Ал-Ҳааққа/17).
Арш махлуқотларнинг энг улкани бўлиб, унинг улканлигини Аллоҳ азза ва жаллагина билур. Ана шу улкан махлуқотни фаришталар кўтариб туради. Бу эса фаришталарнинг нақадар улкан ва куч-қувват ҳамда хилқатларининг нақадар буюк эканига далолат қилади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Ҳамду сано осмонлар ва ерни илк Яратувчи ҳамда (Ўзи билан бандалари ўртасида) фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар (воситачилар) қилгувчи Аллоҳ учундир. У Зот (яратган) махлуқотида Ўзи хоҳлаган нарсани зиёда қилур”. (Фотир/1).
Уларнинг орасида Жаброил алайҳиссалом каби олти юзта қанотлилари ҳам бор. Уларнинг хилқати нақадар улкан эканини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ҳеч ким билмайди: “Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир. (Фаришталар) У Зотдан илгари бирон сўз айтмайдилар (яъни, Аллоҳ буюрмаган бирон ишни қилмайдилар). Улар (Аллоҳнинг) амри фармони билангина амал қилурлар”. (Анбиё/26-27). Уларни ичида ёмғир ва набототларга вакил-масъул бўлганлари бор. У Микоил алайҳиссаломдир. Яна уларни орасида сурга нафха уришга вакил қилинганлари бор. У Исрофил алайҳиссаломдир. Сурга нафха урганида барча нарса ҳалок бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни, барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар”. (Зумар/68).
Руҳлар сурдан (чиқиб) ўз жасадлари сари учиб боради. Жасадларига киргач, Аллоҳнинг изни билан тириладилар ва маҳшар сари юриб борадилар.
Уларни орасида яна ажаллар ўз ниҳоясига етганида жон олишга вакил-масъул қилинганлари бор. У ўлим фариштасидир. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: “Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси (ажалларингиз битгач) жонларингизни олур, сўнгра Роббингизга қайтарилурсизлар”. (Сажда/11). Ўлим фариштасининг ёрдамчилари ҳам бор: “Қачонки бировингизга ўлим келса, элчиларимиз, сусткашлик қилмаган ҳолларида, унинг жонини олурлар”. (Анъом/61). Уларни орасида бачадонлардаги ҳомилага вакил қилинганлари ҳам бор.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ҳақиқатда сизлардан ҳар бир кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув ("нутфа") ҳолида амалга ошади. Сўнг худди шунча муддат ичида лахта қон ("алақа") ҳолида бўлади. Сўнгра яна шунча вақт ичида бир парча гўшт ("музға") ҳолида бўлади. Кейин унга бир фаришта юборилади”. (Бухорий (3208), Муслим (2643) Абдуллоҳ ибн Масуд розияллоҳу анҳудан ривоят). Фаришталар орасида одам болаларининг амалларини сақлаб борадиганлари ҳам бор. Аллоҳ таоло шундай деди: “Ҳолбуки, шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир”. (Инфитор/10-11). Тун-у кун олдингиздан силжимайдилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Фаришталар сизларни тунда ва кундузи алмашиб(-кузатиб) борадилар”. (Бухорий (555), Муслим (632) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Бомдод ва аср намозларида (ўзаро навбат алишиш) учун жамланадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳузурида намозхонлар борасида гувоҳлик берадилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтадики: “Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир”. (Исро/78). Фаришталар орасида одам болаларини турли зарарлардан сақлаб боришга вакил қилинганлари ҳам бор. Бало-офат, душман ҳамда йиртқич ва илонлардан иборат зараркунандалардан сақлаб борадилар. Модомики инсон ҳали ҳаёт кечириши тақдир қилинган экан, ушбу фаришталар уни турли хатарлардан ҳимоя қилиб борадилар.
Қуруқликда йиртқич ва илонлар орасида ухлаб қолса, ким уни ушбу илон, йиртқич ва зарарли ҳашоротлардан ҳимоя қилади. У билан бирга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бўйинсундириб қўйган малоикалар бўлади. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай дейди: “Унинг (яъни ҳар инсоннинг) олдида ҳам, ортида хам таъқиб қилгувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қилиб турурлар”. (Раъд/11), яъни, ушбу фаришталар Аллоҳнинг амри ила одам болаларини то ажаллари битгунча турли зарар ва хатарлардан ҳимоя қилиб борадилар. Ажали битгач, уни холи қўядилар ва Аллоҳ унга тақдир этган ўлим ёки ўлимга олиб борадиган бирор мусибат юз беради.
Уларнинг ичида яна осмонлар ва ернинг турли бурчакларида Аллоҳнинг амрини ижро этиш учун вакил қилинганлари бўлиб, уларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгаси билмайди. Яна фаришталар ичида зикр мажлисларини излаб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек унда ҳозир бўладиганлари ҳам бор: “Бирор бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жамланиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, ўзаро дарс қилишар экан, албатта уларга ҳотиржамлик нозил бўлиб, раҳматга бурканишади ва фаришталар уларни ўраб олади”. (Муслим (2699) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Ушбу фаришталар ерни кезиб, зикр ҳалқаларини излаб юриб, унда ҳозир бўладилар.
Фаришталар, уларнинг турлари ва васфларини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Бироқ Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларда келган ҳужжатларни исбот қилиб, эътиқод қўямиз. Бизга зикр қилинмаган нарсалардан ўзимизни тийиб, бу борада изланиш олиб бормаймиз. Чунки бу фақат далил билан киришиш мумкин бўлган ғайб илмидандир.
Малоикаларга иймон келтириш ислом рукнларидан биридир. Кимда-ким фаришталарни инкор қилиб: фаришта деган нарса йўқ. Ахир, биз уларни кўрмаймиз-ку, деса кофир, мулҳид ва зиндиқ бўлади, Аллоҳ сақласин. Чунки у ғайбга иймон келтирмади. Шунингдек, малоикалар борасида турли таъвилотларга бориб: улар жисм эмас, маъно ва инсонга келадиган турли ҳиссиётлардир. Агар ушбу ҳиссиёт яхши бўлса, демак, у фаришта бўлади. Агар ушбу ҳиссиёт ёмон бўлса, демак, у шайтондир, деган сўз илҳодий қовлдир, Аллоҳ сақласин. Минг афсуским, “Тафсирул Манор”да Муҳаммад Рашид Ризо ушбу қовлни шайхи Муҳаммад Абдуҳдан нақл қилган.
Ушбу қовл файласуфларнинг каломи бўлиб, у ботилдир. Кимда-ким ушбу сўзга эътиқод қўйса, бас, у кофирдир. Умид қиламизки (Муҳаммад Рашид Ризо) ушбу қовлни эътиқод қилмай, (шунчаки) нақл қилган. Бироқ танқид қилмай нақл қилган, ҳолбуки, ушбу қовл хатарлидир. Ушбу қовл ботил ва фаришталарга куфр келтиришдир. Аллоҳ таолодан офият ва саломатлик сўраймиз.
Инсон дин ва ғайб ишларига ўзининг ақли ва фикри билан киришмаслиги ҳамда файласуф ёки зиндиқлардан бу борада бирор нарса нақл қилмаслиги лозим. Балки Китоб-у Суннатга таяниши керак. Ана шу вожибдир. “Тафсирул Манор”да зикр қилинишича ушбу қовл Ғаззолийнинг “Иҳё улумиддин” китобидан нақл қилинган экан. Валлоҳу Аълам.
Ғаззолийнинг “Иҳё улумиддин” китобида оғир фалокат ва мусибатли сатрларга гувоҳ бўламиз. Гарчи, унда бироз яхшилик ва фойда бўлса-да. Бироқ у ҳалок қилгувчи ва заҳари кўпроқдир. Ушбу китоб омухта бўлиб, ёмонлиги яхшилигидан кўпроқ. Илмда бошланғич ёки оми одамга ушбу китобни мутолаа қилишлиги ярамайди. Илмга эга бўлиб, ҳақ билан ботилни ажрата олдиган киши бундан мустасно.
Фаришталар улар айтганидек маънолардан иборат эмас. Балки малоикалар жисм ва шаклга эга. Аллоҳ таоло ато этган қудрат-иқтидор билан турли шаклга кира оладилар. Шунинг учун Жаброил алайҳиссалом пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига эркак киши суратида келганлар. Аллоҳ таоло уларга одам болаларининг фойдаси деб турли шаклга кира олиш қудратини ато этган. Чунки одам болалари фаришталарни Аллоҳ таоло яратган аслий хилқатда кўришга тоқатлари етмайди. Балки одамларга раҳмат ўлароқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуларига эркак киши суратида келишарди. Инсонлар уларни ўз суратлари ва ҳақиқий кўринишларини фақат азобланиш онлари кўрадилар. Аллоҳ таоло шундай деди: “Улар фаришталарни кўрадиган кунни (яъни, қиёмат кунини эсланг)! У Кунда жиноятчи кимсалар учун бирон хушхабар бўлмас”. (Фурқон/22). Ўлим соатларида ҳам инсон уларни, хоссатан ўлим фариштасини ўз кўзи билан кўради. Бироқ ҳаёт экан уларни кўролмайди. Чунки уларни кўришга тоқати етмайди. Аллоҳ таоло улани нурдан, шайтонни Қуръонда келгандек оловдан, одамни эса тупроқдан яратган. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага Қодирдир.
Кофирлар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари дея эътиқод қиладилар. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Ҳолбуки,) ўзлари Раҳмоннинг бандалари бўлмиш фаришталарни “Қизлар” дедилар! Ё улар (Аллоҳ фаришталарни) яратишига гувоҳ бўлганмидилар?! Уларнинг бу “гувоҳ”ликлари албатта (номаи аъмолларига) ёзилур ва улар (қиёмат кунида) сўроққа тутилурлар!”. (Зухруф/19).
Учинчи: Китобларга иймон келтириш. Аллоҳ таоло башариятни ҳидояти учун элчиларга нозил қилган китобларидир. Ушбу Китоблар ҳақиқатда Аллоҳнинг Каломи эканига ва Аллоҳ таоло уларни ичидан номлаганлари ва (маълум бир) ном билан номламаганларига ҳам иймон келтирамиз. Ушбу китоблар ичида Аллоҳ таоло (маълум бир) ном билан номлаганлари: Таврот, Инжил, Забур, Қуръон ҳамда Иброҳим ва Мусо алайҳимассаломларнинг саҳифалари. Аллоҳ таоло ушбу Китоблар ичида (маълум бир) номлар билан номламаганларига ҳам иймон келтирамиз. Ўтган китобларга умумий суратда иймон келтирамиз. Қуръонга эса муфассал суратда, ундаги барча нарсага иймон келтирамиз. Чунки у бизнинг Китобимиз ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган. Кимда-ким Қуръоннинг бир ояти ёки бирор ҳарфини инкор қилса ислом динидан қайтган кофирдир.
Шунингдек, кимда-ким Қуръоннинг баъзи оятларига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирса, бас, у кофирдир. Худди шундай, кимда-ким баъзи Китобларга иймон келтириб, баъзиларига куфр келтирса, бас, у кофирдир. Ёки: мен Таврот ва Инжилга иймон келтираман. Бироқ Довуд алайҳиссаломга нозил қилинган Забурга иймон келтирмайман, деб айтса, бас, у кофирдир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Довудга Забурни ато этдик”. (Нисо/163). Ёки Иброҳим алайҳиссаломга нозил қилинган саҳифаларни инкор этса, бас, у кофирдир. Чунки у Аллоҳ азза ва жаллани ҳамда Унинг элчисини ёлғончига чиқарди. У кофирдир. Чунки у иймон рукнларидан бирини инкор этди.
Тўртинчи: Элчи-пайғамбарларга иймон келтириш. Пайғамбарларнинг барчаларига, аввалгиларидан охиргиларигача, Аллоҳ таоло бизга исмларини айтган ва айтмаганларининг барчаларига иймон келтирамиз. Уларнинг барчалари Аллоҳнинг ҳақиқатда пайғамбарлари, рисолатни умматларига етказиб кетишган дея иймон келтирамиз.
Кимки бирор пайғамбарга куфр келтирса, бас, барча пайғамбарларга кофирдир. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига биноан: “Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳта ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз. Аллоҳ ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳамда улардан биронтасини ажратиб қўймаган зотларга эса яқинда (Аллоҳ) муносиб мукофотларини ато этажак. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир”. (Нисо/150-152).
Бирор пайғамбар ёки росулга куфр келтириш, барчаларига куфр келтиришдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло айтдики: “Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди”. (Шуаро/105). Ҳолбуки улар фақатгина Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончи қилишганди. Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончи қилишлари, барча пайғамбарларни ёлғончи қилишлари дея эътибор қилинди. Шунингдек, яҳудийлар каби Ийсо ва Муҳаммад алайҳимассаломга кофир бўлган ёки насронийлар сингари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга кофир бўлган кимса, дарҳақиқат барча пайғамбарларга кофир бўлади. Пайғамбарларнинг барчаларига, улардан Аллоҳ таоло номини айтган ва айтмаганларига иймон келтириш даркор.
Дарҳақиқат Анъом сурасида келганидек Аллоҳ таоло уларнинг ичида номини айтганлари бор: “Мана шулар Иброҳимга қавми устида берган ҳужжатларимиздир. Биз Ўзимиз хоҳлаган кишиларни (мана шундай баланд) даражаларга кўтарурмиз. Албатта, Парвардигорингиз хикмат эгаси ва билгувчидир. Унга (Иброҳимга фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик. Буларнинг барчаларини ҳидоят қилдик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз. Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни (ҳам ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ бандалардандир. Исмоил, ал-Ясаъ (Юшаъ пайғамбар), Юнус ва Лутни (ҳам ҳидоят қилдик) ва барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик”. (Анъом/83-86). Аллоҳ таоло ушбу ва бошқа оятларда уларни умумий суратда ёд этди. Демак, Аллоҳ таоло номини айтганларига ва айтмаганларига ҳам иймон келтирамиз.
Бешинчи: Охират кунига иймон келтириш. Ушбу бешинчи рукндир. Охират кунидан мурод қиёмат кунидир. Бундай деб аталишига сабаб, чунки у аввалги кун бўлмиш дунё кунидан кейиндир. Дунё – аввалги кун, қиёмат – охират(охирги) кундир. Ўлимдан кейинги қабр азоби ва роҳати, қабрда икки фариштанинг саволга тутиши ва қабрдан кейинги бўладиган барча ишларга иймон келтириш, охират кунига иймон келтириш остига дохил бўлади. Шунингдек, қайта тирилиш, маҳшарга йиғилиш, ҳисоб-китоб, амаллар тарозида тортилиши, сирот кўприги, яхши ва ёмон амаллар ўлчанадиган тарози, жаннат ва дўзахга иймон келтириш ҳам охират кунига иймон келтириш жумласиндандир. Охират куни рўй берадиган ҳодисалар тафсилотига умумий ва муфассал суратда иймон келтирамиз. Ўлим чоғидан бошлаб жаннат аҳли жаннатда ва дўзах аҳли дўзахда қарор топгунларигача бўладиган ишлар борасида саҳиҳ бўлган барча хабарларга иймон келтириб, бирор нарсада шак-шубҳага бормаймиз. Кимда-ким ушбу ишлардан бирортасида шак-шубҳага борса, бас, исломдан қайтган кофирдир. Ушбу ишларнинг барига охират куни ва унда бўладиган ҳодисотлар деб айтилади.
Олтинчи: Тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтириш. Борлиқда рўй бераётган яхшилик ва ёмонлик, куфр ва иймон, неъмат ва азоб, роҳат ва қийинчилик, касаллик ва саломатлик, ҳаёт ва ўлимнинг бари ўлчаб-белгилаб қўйилган. Борлиқда рўй берадиган барча нарса тасодифан ёки тақдир қилинмаган ҳолда рўй бермайди. Ушбуларнинг барига, Аллоҳнинг қазои қадари дея иймон келтиришингиз лозим. Сизга етган нарса сизни четлаб ўтмаслиги ва сизни четлаб ўтган нарса сизга етмаслигига иймон келтиришингиз даркор. Аллоҳ таоло шундай деди: “На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир”. (Ҳадид/22). Ана шу тақдирга иймон келтиришдир.
Тақдирга иймон келтириш тўрт даражани ўз ичига олади. Ким ушбу даражаларнинг бирига иймон келтирмаса, тақдирга иймон келтирган бўлмайди:
Биринчи даражага: илм, яъни Аллоҳ таоло барча нарсани азалдаёқ билган экани. Барча бўлган ва ниҳояси йўқ бўладиган нарсаларнинг барини билган. Аллоҳ таоло барча нарсани борлиқда рўй беришидан олдин азалдаёқ билган. Аллоҳ таоло ушбу нарсаларни Ўзининг азалий ва абадий сифати бўлмиш илм сифати ила билгандир. Ушбу тақдирнинг илм даражаси бўлиб, ким буни инкор этса кофир бўлади.
Иккинчи даража: Лавҳул Маҳфузда китобот қилиб қўйилган экани. Аллоҳ таоло барча нарсани лавҳул маҳфузда битиб қўйган. Борлиқда юз берадиган ҳар бир нарса лавҳул маҳфузда битилгандир. Лавҳул маҳфузда битилмай рўй берадиган бирор ҳодисот бўлмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло айтдики: “На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур”. (Ҳадид/22). Аллоҳ таоло унга (лавҳул маҳфузга) барча нарсаларнинг тақдирини битиб қўйган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло яратган аввалги нарса қаламдир. (Унга): “Ёз”, деди. У (қалам): “Нимани ёзай?”, деди. (Аллоҳ таоло): “Қиёмат кунигача бўладиган нарсаларни ёз”, деди”. (Абу Довуд (4700), Термизий (2155) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят). Кимда-ким ушбу (барча нарсалар лавҳул маҳфузда) битиб қўйилганини инкор этиб: Аллоҳ таоло барча нарсани билган, бироқ лавҳул маҳфузда битиб қўймаган, деса, ислом динидан қайтган кофир бўлади.
Учинчи даража: Аллоҳ таолонинг ижро этилувчи хоҳиши. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло (борлиқдаги барча) нарсани (рўй беришини) хоҳлаган ва ирода қилган. Рўй бераётган ҳар бир нарсани Аллоҳ таоло (бўлишини) истаган ва лавҳул маҳфузда битилганидек ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло (азалда) билганидек бўлишини ирода қилган. Ҳар бир нарсани ўзининг вақтида бўлишини хоҳлаган ва ҳар бир нарсани пайдо бўлиш вақтида мавжуд бўлишини ирода қилган. Бирор бир нарса Аллоҳнинг хоҳиши ва иродасисиз юз бермайди. Кимда-ким: нарсалар Аллоҳнинг хоҳиши ва иродасисиз рўй беради, деса, бас, у кофирдир.
Тўртинчи даража: яратиш ва йўқдан бор қилиш. Аллоҳ таоло барча нарсани Яратувчисидир. Аллоҳ таоло бирор нарсани хоҳлаб, ирода қилса, бас, уни яратиб, йўқдан бор қилади. Барча нарса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотидир. Бандаларнинг феъл ва иш-ҳаракатларини ҳам Аллоҳ таоло яратган.
Ушбу тўрт даражанинг барига иймон келтириш лозимдир. Акд ҳолда киши тақдирга иймон келтирган бўлмайди: илм, китобат, хоҳиш-ирода ва яратиб-йўқдан бор қилиш. Ушбуларнинг барига иймон келтириш даркор. Ушбу даражаларнинг бирортасини инкор қилган кимса ислом динидан қайтган кофирдир. Чунки у иймон рукнларидан бири бўлмиш тақдирга иймон келтиришни инкор этди.

Иймон рукнларининг далили

Ушбу олти рукннинг далили Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидир: “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирганлар... яхши кишилардир”. (Бақара/177).
Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу рукнларни зикр қилгач, унинг Қуръон ва суннатдаги далилини ҳам зикр қилдилар. Чунки дин, ибодат, ақида ва шаръий ҳукмлар далилга эҳтиёждир. Агар далилга эга бўлмаса саҳиҳ бўлмайди. Шайх роҳимаҳуллоҳ иймон рукнларини зикр қилгач, аввал унинг Қуръондаги сўнгра суннатдаги далилини зикр қилдилар.
Қуръондаги далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас”.
“البر”: Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган ва жаннатига элтадиган яхши ишни қилмоқ. Барча яхши ишларни қилиш эзгуликдандир. “البر” - умумий сўз бўлиб, барча яхшиликларни ўз ичига олади. Тоат-ибодат турларининг бари эзгулик ва тақво номи остига дохил бўлади.
Эзгулик ва тақво барча яхши хислатларни ўзида жамлайдиган умумий сўзлардандир. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас”, қовли, қиблани Байтул Мақдисдан Каъба томон ўзгартирилганини инкор қилган яҳудийларга раддиядир. Ушбу ишни инкор қилиб, ҳақ эканини била туриб рад этишди. Бироқ қайсарлик, кибр, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг умматларига ҳасад қилиб инкор этишди.
Аллоҳ таоло айтяптики: юзларингизни Аллоҳ таоло амр этмаган томонлардан бирига буришингиз яхшилик эмас. Бироқ яхшилик – Аллоҳ таолога итоат этишдадир. Сизларга бирор ишни амр этганда, унга бўйинсунишингиз вожиб бўлади. Ана шу яхшиликдир. Байтул Мақдис томонга юзланишингизга буюрганида, яхшилик ўша лаҳзада Байтул Мақдис томонга юзланиш эди. Чунки у Аллоҳ азза ва жаллага итоатдир. Сўнг Каъбага юзланишингизга амр этганда, яхшилик Каъбага юзланишингиздир. Демак, яхшилик-эзгулик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амри атрофида айланади.
Сизлар Аллоҳнинг бандалари экансизлар, демак, Унга бўйинсунишингиз вожиб бўлади. Аллоҳ таоло томонлардан бирига юзланишингизни амр этганда, сизларга ушбу буйруққа бўйинсунишингиз вожиб бўлади. Муайян бир жиҳатга мутаассиблик қилиб: фақат ана шу томонга юзланиш тўғри бўлади, деб айтишингизга келсак, бунинг маъноси истак-ҳаво ва тарафкашлик қилишдан ўзга нарса эмас. Ростгўй банда Аллоҳ таолонинг буйруғига кўз тикиб туради ва буйруққа қарши чиқмайди. Чунки бирор томонга юзланиш бекор қилингандан кейин ҳам юзланишда давом этиш, Аллоҳ азза ва жаллага итоат этиш бўлмайди. Мансух-бекор бўлган буйруққа амал қилиб, носих-бекор қилувчи буйруқни тарк этишлик, Аллоҳ азза ва жаллага итоат этиш бўлмай, балки ҳавои нафсга итоат қилиш ва тарафкашликдир. Демак, эзгулик Аллоҳ таолога итоат этишга боғлиқ. Аллоҳ азза ва жаллага ҳақиқий қуллик бажо қилмоқчи бўлсангиз, У Зот қаерга юзланишни амр этса, ўша томонга юзланасиз: “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳга... иймон келтирганлар...”. (Бақара/177).
Тақдирнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик”. (Қамар/49).
Иймон рукнларидан бўлмиш олтинчи рукннинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик”. Барча нарсани Аллоҳ таоло яратиб, уни Ўзининг илми, (Лавҳул Маҳфузга) битиб қўйиши, хоҳиш-иродасида тақдир қилиб-ўлчаб қўйгандир. Бирор нарса тасодифан вужудга келмаган. Балки у Аллоҳ таолонинг илмида ўтган бўлиб, лавҳул маҳфузга битилган ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳиш-иродасида бўлгандир.
mutaallim   02-22-2012, 03:46 AM
#15
Учинчи даража – Эҳсон
Эҳсоннинг таърифи

Учинчи даража бўлмиш эҳсон бир рукндир. У – Аллоҳга, сен Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Агар уни кўрмасанг-да, албатта, У сени кўриб туради.
Эҳсон луғатда: бирор нарсани пишиқ-пухта, мукаммал қилиш демакдир. Эҳсон ҳусн, яъни гўзал-чиройли деган сўздан олинган бўлиб, унинг акси ҳунукдир. Ва у бир неча қисмларга бўлинади:
Биринчи: банда билан Роббиси ўртасидаги эҳсон ва бу айни муддаодир.
Иккинчи: банда билан одамлар ўртасидаги эҳсон.
Учинчи: бирор ишни чиройли ва пухта қилишлик. Инсон бирор нарса ясаса ёки бирор ишга киришадиган бўлса, унга ўша ишни пухта қилиб, охиригача етказиб қўйиши вожиб бўлади.
Биринчи тур: банда билан Роббиси ўртасидаги эҳсон. Ушбу турни Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар ҳозирлигида Жаброил алайҳиссалом сўраганларида баён қилиб, шундай дедилар: “Эҳсон - Аллоҳга, сен Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Агар уни кўрмасанг-да, албатта, У сени кўриб туради”.
Банда билан Роббиси ўртасидаги эҳсон – банда Аллоҳ унга юклаган амални Аллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун холис ва саҳиҳ-тўғри бажариш билан пухта адо этмоғидир. Банда ўзи билан Роббиси ўртасида эҳсон қилишлиги, Аллоҳ азза ва жаллага ихлос қилиш ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик тўла топилиши билан бўлади. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳсон икки даражадан иборат экани ва бири иккинчисидан олийроқ эканини баён қилдилар.
Биринчи даража: Аллоҳга, Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Бу, сенда Аллоҳга бўлган яқин-аниқ ишонч ва иймон шу даражага етганки, сен Уни ўз кўзинг билан кўриб тургандек бўласан. Ва сенда бирор иккиланиш ва шак-шубҳага ўрин йўқ. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рўбарангда ва сен У Зотни кўриб тургандек бўласан. Ким ушбу даражага етган бўлса, дарҳақиқат, эҳсоннинг чўққисига етибди. Яқин-аниқ ишонч ва ихлос мукаммал гавдаланганидан, Аллоҳга, Уни ўз кўзларинг билан кўриб тургандек ибодат қиласан. Аллоҳ жалла ва аъла дунёда кўринмайди, балки охиратда кўринади. Бироқ сен У Зотни қалбинг билан кўришинг ила гўёки ўз кўзинг билан кўргандек бўласан. Шунинг учун ҳам эҳсон аҳли охиратда субҳанаҳу ва таолони кўриш билан мукофотланадилар. Дунёда У Зотни ўз кўзлари билан кўриб тургандек ибодат қилишгани мукофоти ўлароқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло неъмат диёрида улар ўз кўзлари билан кўришадиган жамолини дариғ тутмайди.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир”. (Юнус/26). Зиёда неъмат – Аллоҳнинг Юзига боқишдир. Сабаби, улар дунёда эҳсон қилгандилар, Аллоҳ уларга гўзал оқибат бўлмиш жаннатни ато этди. Ва зиёда неъмат ўлароқ Аллоҳ азза ва жаллага боқишни уларга инъом этди. Аллоҳга, Уни кўриб-мушоҳада, муҳаббат, субҳанаҳу ва таолога йўлиқиш-етишишликка шавқ-интилиш ила ибодат қилиб, Унга тоат-ибодат қилиш билан лаззатланиб, ҳотиржамлик топиб, ибодатига муштоқ бўлишингиз – ана шу муҳсинларнинг йўлидир.
Иккинчи даража: юқорида зикр қилинган олий даражага етмаган бўлсангиз, Аллоҳга, У Зот сиздан, ҳолатингиз ва ичингиздаги бор нарсадан хабардор эканини била туриб, мени кузатиб-назорат қилиб турибди дея ибодат қиласиз. Натижада, У Зотга итоатсизлик қилиб, амрига хилоф иш тутишингиз асло лойиқ бўлмайди. У сизни кўриб, хабардор бўлиб туради. Ушбу ҳолат яхши бўлса-да, бироқ у аввалгисига нисбатан қуйироқдадир. Модомики, У Зот сизни кўриб турганини билсангиз, Унга ибодат қилишни гўзал қилиб, пухта адо этасиз. Чунки сиз, Аллоҳ таоло сизни кўриб турганини жуда яхши биласиз. Аллоҳ таоло олий сифатларга эгадир. Юқори мансаб эгаси бўлган бир махлуқ рўбарўсида бўлсангиз ва у сизни бир ишга буюрса, сиз унинг олдида ўша ишни ижро этсангиз ва у тепангизда сизга қараб турган бўлса, ушбу ишда бирор камчиликка йўл қўйишингиз лойиқ бўладими?
Хуласа шуки: Эҳсон икки даражадан иборат:
Қалб билан кўриш-мушоҳада қилиш даражаси: Яқин-аниқ ишонч ва иймоннинг мустаҳкам экани сабабли Аллоҳ азза ва жаллага, Уни кўриб тургандек ибодат қиласиз.
Иккинчи даража: аввалгисидан қуйироқ. Аллоҳга, У Зот сизни кўриб, хабардор бўлиб турганини билиб ибодат қилишингиздир. Унга осийлик қилмай, амрига хилоф иш қилмайсиз.
Эҳсон диннинг энг олий даражаларидан бўлиб, ким унга етса, дарҳақиқат, диннинг энг олий даражасига етибди. Ундан олдин иймон ва ислом даражалари бор.
Демак, дин бир неча доирадан ташкил топган:
Биринчи: ислом. Ушбу кенг доира бўлиб, ҳатто мунофиқ ҳам унга дохил бўлади ва мусулмон, деб айтилиб, унга мусулмонларга қўлланиладиган ҳукмлар қўлланади. Чунки у зоҳирида исломни қабул қилди. Демак, у ислом доирасига киради. Ва яна ушбу доирага хардал уруғичалик вазнга эга бўлган заиф иймон соҳиби ҳам дохил бўлади.
Иккинчи: аввалгисига қараганда торроқ ва хосроқдир. Ушбу иймон доираси бўлиб, унга эътиқодий нифоқ билан мунофиқ бўлган кимса асло дохил бўлмайди. Ушбу доира остига фақат иймон аҳли киради ва улар икки турлидир: комил иймон ва ноқис иймон эгалари. Демак, бунга ҳам фосиқ мўмин, ҳам тақводор мўмин дохил бўлади.
Учинчи: буниси иккинчисидан-да торроқдир. Ушбу эҳсон доираси бўлиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилганларидек, унга фақат комил иймон эгалари киради.
Эҳсоннинг далили

Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир”. (Наҳл/128). Ва мана бу қовли: “Ғолиб ва меҳрибон (Аллоҳ) га таваккул қилинг! У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турар. Шак-шубҳасиз У эшитгувчи, билгувчи зотдир”. (Шуъаро/217-220). Ва яна мана бу қовли: “(Эй Муҳаммад), сиз қандай иш (билан) машғул бўлманг ва у (иш) ҳақида Қуръондан бирон оят ўқиманг, (эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз. Еру осмондаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичикроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмишида) мавжуд бўлур”. (Юнус/61).
Ушбу оят эҳсоннинг биринчи даражасининг далилидир: “Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир”. Ояти карима Аллоҳ таоло муҳсинлар-чиройли амал қилгувчи зотлар билан бирга эканига далолат қиляпти. Улар Аллоҳга, У Зотни кўриб тургандек ибодат қиладилар. Натижада Аллоҳ ҳам уларга нусрат, тавфиқ ва қўллаб-қувватлаш билан хос бирга бўлиш ила бирга бўлади.
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ғолиб ва меҳрибон (Аллоҳ) га таваккул қилинг! У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турар”, қовли эса эҳсоннинг иккинчи даражасига далил бўлди. Ва у пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “У сени кўриб туради”, қовлларининг ҳам далилидир.
“Таваккул қилинг”, яъни, ишингизни У Зотга топширинг.
“(Эй Муҳаммад), сиз қандай иш (билан) машғул бўлманг ва у (иш) ҳақида Қуръондан бирон оят ўқиманг, (эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз”. Ушбу оят ҳам эҳсоннинг иккинчи даражасига далил бўлади.
“Aлбатта Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз”, яъни, сизларни кўриб, кузатиб, тепангизда гувоҳ бўлиб турамиз. Ушбу оят ҳам пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “У сени кўриб туради”, қовлларига далилдир.
“Ўша ишларга киришган пайтингизда”, яъни, ўша амалга бевосита киришиб, бошлаганингизда. Оятнинг ушбу қисми ҳам эҳсоннинг иккинчи даражасига далолат қиляпти. У субҳанаҳу ва таоло ҳар бир амал қилувчининг тепасида гувоҳдир. Уни кўриб, билиб, кузатиб туради ва у Ундан ғойиб бўлолмайди: “Албатта Аллоҳга на ердаги ва на кўкдаги бирон нарса махфий эмасдир”. (Оли Имрон/5).
Банда билан махлуқотлар ўртасидаги эҳсонга келсак, унинг маъноси: уларга яхшилик қилиб, озорни тўсишдир. Мисол учун: оч қолган одамни таомлантириш, яланғоч кишини кийинтириш, эгаллаб турган мансабингиз билан муҳтожларга ёрдам бериш, ўртага тушиб ҳал қилиб бериш лозим бўлганларга ишини битириб бериш, яхшиликнинг барча турини ишга солиш, меҳмонни иззат-икром қилиш, қўшнингиз сиздан фақат яхшилик кўриши ва асло озор чекмаслигидир. Одамлар орасида озор етказишдан бошқасини билмайдиганлари, баъзан озор ва баъзан яхшилик қиладиганлари ҳамда фақат яхшилик қиладиганлари мавжуд. Ушбу (фақат яхшилик қиладиган) энг олий табақададир.
Одамларга яхшилик улашиб, улардан озорни даф қилишлик, банда билан ўзгалар ўртасидаги эҳсондандир: “Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади”. (Бақара/195). Ҳатто ҳайвонларга ҳам, муҳтож бўлган нарсаларини ҳозирлаб бериш, етадиган озорни тўсиш ва мулойимлик қилиш билан эҳсон қилишингиз вожиб бўлади. Бу ҳайвонларга эҳсон-яхшилик қилишдандир. Ҳатто ўлимга ҳукм қилинганларни ҳам азобламайсиз, балки бир зарб билан оғриқ бермайдиган қилиб бошини танасидан жудо қиласиз. Қасос вожиб бўлган ёки ҳад-жазо қўллаш лозим бўлганларга ҳукмни ижро этишда юмшоқлик билан киришиб, мусла-тана аъзоларини кесиш, азоб бериш ва ҳибс этишликсиз ижро этасиз.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло барча нарсада эҳсон-яхшилик қилишни фарз қилди. Ўлдирсангиз қатлни чиройли адо этинглар. Жонлиқ сўядиган бўлсангиз, сўйишни чиройли адо этинглар”. (Муслим (1955) Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят). Қасос ва ҳад-жазо ижро этишда ҳам худди шундай.
“Жонлиқ сўядиган бўлсангиз”, яъни, гўшти истеъмол қилинадиган ҳайвонларни сўядиган бўлсангиз, бирингиз (қассоб) пичоғини ўткирласин ва сўйиладиган жонлиққа (ўткир пичоқда тезлик билан сўйиб) роҳат бахш этсин. Демак, ҳатто ҳайвонларга ҳам эҳсон-яхшилик қиласиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Бану Исроилдан бўлган бузуқи аёлни, чанқоқдан тили осилиб қолган итни кўриб, суғоргани сабабли мағфират қилди. Итни суғорганди, Аллоҳ таоло ҳам яхшилигига яхшиликлар билан жавоб бериб, гуноҳини мағфират қилди. (Бухорий (3467), Муслим (2245) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Ҳолбуки у аёлнинг гуноҳи -бузуқилик, яъни зино- оғир гуноҳ эди. Шундай бўлса-да, чанқаган ҳайвонга эҳсон-яхшилик қилгани сабабли Аллоҳ таоло уни мағфират қилди.
Энди итни қўя туринг, мусулмонларнинг оч қолганларига, ҳатто кофир бўлса-да одам боласига эҳсон-яхшилик қилиш ҳақида нима дейиш мумкин?! Агар одам боласига эҳсон-яхшилик қилсангиз Аллоҳ жалла ва аъла қилган ушбу яхшилигингизни муносиб тақдирлайди. Аллоҳ таоло айтяптики: “Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади”. (Бақара/195).
Учинчи: қилаётган ишингизни пишиқ-пухта адо этишингиз. Фалончи ишни пухта адо этади-да, дейилиши учун эмас, балки ушбу ҳадисга амал қилиб ишни пухта адо этасиз: “Аллоҳ таоло, биронтангиз бир ишни қилса, уни пишиқ-пухта адо этишини яхши кўради”. (Байҳақий “Шуъабул Ийман” 4/334 (5313), (5314) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят).
Суннатдан далил Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган Жаброилнинг машҳур ҳадислари. (Умар розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган вақтимизда, тўсатдан кийимлари оппоқ, сочи қоп-қора, сафар асорати йўқ бўлган ва биздан бирор киши уни танимайдиган бир одам кириб келди.
Дарҳақиқат юқорида ислом, иймон ва эҳсон ҳамда ҳар бир даражанинг рукнлари борасида сўз ўтди. Шайх роҳимаҳуллоҳ ҳар бир даражанинг Қуръондаги далилини зикр қилдилар. Сўнг шайх роҳимаҳуллоҳ ҳар бир даражанинг суннатдаги далилини ёдга олиб, Жаброил алайҳиссалом ҳақидаги ҳадисни эслаб ўтдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари орасида эканларида, Жаброил алайҳиссалом уларнинг олдиларига эркак киши суратида келдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтириб, у кишидан ислом, иймон эҳсон ҳақида сўнг қиёмат ва унинг аломатлари ҳақида сўрадилар. Ушбу ҳадис, Жаброилнинг ҳадиси ёки Умарнинг ҳадиси деб аталади. Ушбу ҳадис саҳобаларнинг бир қанчаларидан турли йўлларга кўра ривоят қилинган бўлиб, у саҳиҳдир. Шайх роҳимаҳуллоҳ маъноси бир бўлса-да, бошқа йўллардан ривоят қилинган ушбу ҳадиснинг бошқа лафз-кўринишлари мавжуд бўлишига қарамай, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ривоятларини зикр қилдилар. (Муслим (8), Ибн Ражабнинг “Жамеъул улум вал ҳикам” (1/93) китобларида иккинчи лафзини кўришингиз мумкин).
Умар розияллоҳу анҳу: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирганимизда, дедилар. Саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг одатлари, улар масжидда Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида тўпланиб, илм олишарди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саволларга берган жавобларига қулоқ тутишарди. Ана шундай одатларига биноан ўтиришган вақтларида, тўсатдан кийими оппоқ, сочи қоп-қора бир киши эшикдан кириб келди. Яъни, Жаброил алайҳиссалом ўзларининг фаришта тимсолида эмас, балки ушбу кишининг суратида гавдалангандилар. Чунки улар Жаброил алайҳиссаломнинг асл фаришта суратларига назар ташлашга тоқатлари етмайди.
“Сафар асорати йўқ бўлган ва биздан -яъни, ҳозир бўлганлардан- бирор киши уни танимайдиган”. Бу ажабтовур бир ҳолатдир. Мусофир эмаски, улар уни танимай, ҳа Мадиналик эмас-да, дейишса ёки ушбу шаҳар аҳлидан эмаски, уни дарров таниб олишса. Натижада у кишини (кўриб), ҳайрон қолишди. На мусофир, на шаҳар аҳлидан эмас. Сафарда йўл босиб келган киши бўлганда, сафар асорати унинг кийими ва рангида кўринган бўларди. Чунки мусофир кишида сафар асорати яққол кўриниб туради. Ҳозир бўлганлардан бирортаси ҳам уни танимайди. Чунки у шаҳар аҳлидан эмас. Ҳоп, унда қаердан келди ушбу киши? Улар ҳайратланган ҳолат шу эди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларигача бориб, ўтириб, икки тиззасини у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг икки тиззаларига суяди ҳамда икки кафтини икки сонлари устига қўйиб: “Эй Муҳаммад, менга ислом ҳақида хабар беринг”, деди.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларигача бориб, ўтириб”, яъни, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида мутааллим муаллимнинг олдида ўтириши (лозим бўлганидек) ўтирди.
“Икки тиззасини у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг икки тиззаларига суяди”, яъни, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга жуда яқин бўлди.
“Ҳамда икки кафтини икки сонлари устига қўйиб”, яъни, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки сонлари устига қўйди.
“Эй Муҳаммад”, яъни, “Эй Росулуллоҳ”, демай, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўз исмлари билан хитоб қилди. Эҳтимол Жаброил алайҳиссалом, саҳобалар у кишини саҳроийлардан деб ўйлашлари учун шундай қилгандирлар. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга исмларини айтиб хитоб қилиш чўл-биёбонларда яшайдиганларнинг одати бўлиб, ўзгалар танолмайдиган, бегона экани янада зиёда бўларди.
“Эй Муҳаммад, менга ислом ҳақида хабар беринг”, деди”, яъни, менга исломнинг маъноси нима эканини изоҳлаб беринг.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик беришинг, намозни тўкис адо этишинг, закотни ўташинг, Рамазон рўзасини тутишинг ва йўлга қодир бўлсанг Байтуллоҳни ҳаж қилишинг”, дедилар. У: “Рост сўзладингиз”, деди. Биз ундан таажжубландик. Ўзи савол бериб, яна ўзи тасдиқлаб ҳам қўярди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига амал қилиш зарур бўлган ва ҳаққирост амалга ошгани маҳал кишининг исломи ҳам рўёбга чиқадиган ислом рукнларини зикр қилдилар. Мазкур амаллардан ўзга зиёда амаллар, исломни тўлдирувчи амаллардир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ислом рукнларини баён қилишга чекландилар. Чунки жавоб қанчалик мухтасар бўлса, мутааллим ва тингловчига шунчалик осон, ёдлаб, ҳифз қилишига енгил бўлади. Жавоб узун бўлгани сари, ҳозир бўлганларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам турли туман бўлиб кетади. Эҳтимол уларнинг кўплари ушбу жавобни жамлаб-бир хулосага кела олмайдилар. Бу эса саволга тутилган киши қўлидан келганча жавобни мухтасар-қисқароқ қилишга интилиши лозим эканига далилдир. Зарурий масалаларгагина чекланади. Чунки ислом мазкур ҳадисдаги амаллардан кўпроқ ишларни ўз ичига олади. Бироқ ушбу амаллар ислом рукнлари ва бошқа амаллар унинг устига қуриладиган пойдеворларидир.
“Рост сўзладингиз”, бу иккинчи ажабланарли ҳолат.
“Биз ундан таажжубландик. Ўзи савол бериб, яна ўзи тасдиқлаб ҳам қўярди”, яъни, ушбу ҳолат унинг жоҳил сифатида эмас, балки била туриб савол берганига далолат қилади. Ҳоп, билса унда нима учун савол беряпти?!
(Бегона киши): “Менга иймон ҳақида хабар беринг”, деди. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга, Унинг малоикаларига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмоғинг”, дедилар. (Бегона киши): “Рост сўзладингиз”, деди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ислом арконларини зикр қилгач, иймоннинг олти рукнини зикр қилдилар. Ислом ва иймон бир ўринда ёдга олинса, исломдан мурод зоҳирий амаллар, иймондан мурод эса қалб амаллари бўлмиш тасдиқ этиш ва илм каби ботиний амаллар назарда тутилади. Ислом ва иймонни жамламоқлик лозимдир. Ислом зоҳирий амаллар. Иймон эса ботиний амаллардир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Ислом зоҳирда, иймон эса қалбдадир”. (Аҳмад 19/374 (12381) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят). Демак, (ислом ва иймон калималари) бир ўринда зикр қилинса, ҳар бири ўзига хос маънога эга бўлади. Агар иккисидан бири зикр қилинадиган бўлса, иккинчиси зикр қилингани (маъноси) остига киради. Агар иймон ёдга олинса, ислом унинг маъноси остига дохил бўлади. Агар исломни ўзи зикр қилинса, иймон маъноси унинг остига киради. Чунки иймонсиз ислом бўлмаганидек, исломсиз иймон ҳам бўлмайди. Балки иккиси ҳам топилиши даркор. Ислом ва иймон бир-бирини лозим тутувчи-ажралмас сифатлардир. Шунинг учун (уламолар) айтишадики: ислом ва иймон бир ўринда зикр қилинса, ҳар бири ўзига хос маънога эга бўлади. Агар ёлғиз зикр қилинса, иккинчисининг маъносини ҳам ифодалайди. Ушбу икки калима ўзаро боғлиқ бўлиб, бири иккинчисидан асло ажралмайди.
Жаброил алайҳиссалом зоҳирий ва ботиний амаллар ҳақида сўраганларида Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига ислом ва иймон рукнларини баён қилиб бердилар.
(Бегона киши): “Менга эҳсон ҳақида хабар беринг”, деди. (Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга, сен Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Агар уни кўрмасанг-да, албатта, У сени кўриб туради”, дедилар. (Бегона киши): “Менга қиёмат ҳақида хабар беринг”, деди. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У (қиёмат) ҳақида сўралгувчи савол берувчидан билувчироқ эмас”, дедилар.
Юқорида айтиб ўтилганидек, муҳсин – Аллоҳга мушоҳада ва яқин-аниқ ишонч асосида, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қиладиган ёки назоратда эканлигини тўла ҳис қилиб, Аллоҳ таоло уни кўриб турганини билган ҳолда ибодат қиладиган кишидир. Натижада амални эҳсон-чиройли адо этади. Чунки Аллоҳ таоло ундан хабардордир. Демак, муҳсин Аллоҳга ё қалбда Уни мушоҳада-кўриб тургандек ибодат қилади ва бу энг мукаммал даражадир. Ё назоратда эканини тўла ҳис қилиб, Аллоҳ таоло уни қаерда ва нима амал қилаётганини кўриб туришини билган ҳолда ибодат қилади. Ана шу эҳсондир.
“(Бегона киши): “Менга қиёмат ҳақида хабар беринг”, деди”, яъни, қиёмат қачон бўлиши хабарини беринг. Ушбу саволнинг жавобини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Чунки қиёмат қачон қоим бўлиш муддатини Аллоҳ азза ва жаллагина билади.
Биз қиёмат қоим бўлишини биламиз ва бунда бирор шак-шубҳага бормаймиз. Кимда-ким бу борада шак-шубҳага борса, бас, у кофирдир. Биз яқин келажакда қиёмат албатта қоим бўлишини биламиз. Бироқ қиёмат қоим бўлиш вақти ҳақида Аллоҳ азза ва жалла бизга хабар бермаган ва уни баён қилмаган. Балки Ўз илмида яширган. Аллоҳ таоло шундай деди: “Дарҳақиқат, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина (қиёмат) соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир”. (Луқмон/34). Ва яна айтдики: “(Эй Муҳаммад), сиздан Соат (яъни қиёмат) қачон воқе бўлади, деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур”. (Аъроф/187). Унинг муддатини Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур”. (Анъом/59). Қиёмат қоим бўлиш вақти ҳам шу жумладандир.
Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброилга: “У (қиёмат) ҳақида сўралгувчи савол берувчидан билувчироқ эмас”, дедилар. Яъни, сен ва мен қиёмат қачон бўлишини билмасликда баб-баробармиз. Аллоҳ жалла ва аъла бу ҳақдаги хабарни на фаришта ва на пайғамбарларига билдирди. Балки субҳанаҳу ва таоло Ўзининг илмида яширди-сир тутди.
(Бегона киши): “Менга унинг аломатлари ҳақида хабар беринг”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Чўри ўз бекасини туғиши ва яланг оёқ, яланғоч, камбағал қўйчивонларни кимўзарга уй қуришаётганини кўришинг”, дедилар.
“Менга унинг аломатлари ҳақида хабар беринг”, яъни, қиёмат яқин қолганига далолат қиладиган аломатлар. Ҳақиқатда қиёматнинг аломатлари бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга ушбу аломатларни баён қилиб берди. Ушбу аломатлар: кичик ва катта, ўрта ва қиёмат ниҳоятда яқин қолган аломатларга бўлинади. Қиёмат қоим бўлганда, қоим бўлишига яқин қолганда бўладиганлари бор. Қолган аломатлар эса бошқаларига нисбатан аввалроқ юз беради. Уламолар: қиёмат аломатлари уч турли: кичик ва аввал рўй берадиганлари, ўрта ва катта аломатларга бўлинади, деб айтишади.
Кичик ва ўрта аломатларнинг бари ёки аксари рўй бериб бўлган. Катта аломатлар бўлмиш дажжол чиқиши, Ийсо алайҳиссаломнинг тушишлари, ер ҳайвони ҳамда яъжуж ва маъжужнинг чиқиши қиёмат қоим бўлиши вақтида бўлиб, бирин-кетин содир бўлади.
Қиёмат аломатларини Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билганликлари учун қуйидагича жавоб бердилар: “Чўри ўз бекасини туғиши”. Чўри-оқсоч ўз бекаси-саййидасини туғиши қиёмат аломатларидандир.
Бунинг маъноси шуки, замона охирида ўйнаш-маъшуқа тутишлик кўпайиб, ушбу чўрилар билан жинсий алоқа кўп юз бергани боис улар қизларни дунёга келтирадилар. У қизлар ҳур бўлиб, ўз онасига бека чиқади ва унга эгалик қилади. Яна бир маъноси эса, ота-онага оқ бўлиш кўп содир бўлиб, ушбу оқпадар қизлар ўз онасига бека чиқиб олади.
“Қўйчивон”, яъни, қўй боқарлар аслида чўлу-биёбонда чайлада кун кечириб, доим бир жойдан бошқа жойга кўчиб юрадилар. Замона охирига келиб ушбу қўйбоқарлар шаҳарларни маскан тутадилар. Қаср ва данғиллама иморатлар қуришга киришиб кетадилар. Ушбу ҳодисалар қиёмат аломатларидандир. Чўл шаҳарга айланса ва кимўзарга уй қуриб, (қурган) бинолари билан ўзаро фахрланиб, зийнатлаб-безашса, аслида бу уларнинг одатларидан эмасди, бой-бадавлат, мол-мулк эгаларига айланишса, демак, бу қиёмат аломатларидандир.
Барчага маълум бўлганидек Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаводан олиб гапирмайдилар. Ва одамларнинг бугунги ҳолати барчангизга маълумдир. Ҳолатлар ўзгариб, камбағал, бечоралар бой-бадавлат ва молдорларга айланишди. Чўл-биёбонлар шаҳарга айланиб, бино қуришда мусобақа бошлашди. Бу ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган сўзларининг айни тасдиғидир.
(Умар розияллоҳу анҳу): “(Бегона киши) кетди. Биз эса бир муддат ўтириб қолдик”, дедилар. Шунда (Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Умар, савол берувчи кимлигини билдингми?”, дедилар. Мен: “Аллоҳ ва Росули билувчироқ”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу Жаброил бўлиб, динингиз ишларини таълим бергани келди”, дедилар.
“Биз эса бир муддат ўтириб қолдик”, яъни, оз муддат.
“Шунда (Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Умар, савол берувчи кимлигини билдингми?”, дедилар”, ёки савол берувчи ким эканини билдингларми?, дедилар. Яна бир ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “(Бегона) кишини олдимга (олиб келинглар)”. (Насоий “Кубро” 5/380 (5852) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят. Ибн Ҳиббон (173), Дорақутний 3/341 (2708) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят). Шунда саҳобалар бегона кишини қидириб, топа олмадилар.
“У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу Жаброил бўлиб, динингиз ишларини таълим бергани келганди”, дедилар”. Кириб келиб, ушбу саволларни йўллаган – Жаброил алайҳиссаломдир. Юқорида васф қилингандек эркак киши суратида ҳозир бўлганларга дин ишларини савол-жавоб тариқасида таълим бериш мақсадида келгандилар.
Ушбу ҳадисдан улкан фойдаларни олишимиз мумкин:
Биринчи: дин уч даража бўлмиш ислом, иймон ва эҳсонга бўлиниб, ҳар бир даража кейингисига нисбатан олийроқ ва ҳар бир даражанинг ўз рукн-асослари бор. Ислом рукнлари, иймон рукнлари ва эҳсон бир рукндир.
Иккинчи: савол-жавоб услубида таълим беришлик. Ушбу услуб муваффаққиятли таълим йўлидир. Чунки у бутун аҳамиятни бир жойга жамлайди ва савол берилганда зеҳн жавоб беришга ҳозирланиб, илм қабул қилиб олинади. Сўнг жавоб берилиши биланоқ, зеҳн ушбу жавобни илғаб олиб, асло унутмайди.
Учинчи: ушбу ҳадисда, киши ўзи билмайдиган бирор масала борасида саволга тутилганда: Аллоҳ ва Росули билувчироқ, деб илмни билувчисига топшириб, ўзи билмайдиган жавобни тўқиб, гапирмаслигига далил бор. Бу асло жоиз эмас. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат ҳақида сўралганларида: “У (қиёмат) ҳақида сўралгувчи савол берувчидан билувчироқ эмас”, дедилар. Саҳобаларга: “Савол йўлловчи кимлигини билдингларми?, деганларида улар у кишини билишмасди. Шунда: “Аллоҳ ва Росули билувчироқ”, дейишди.
Бу ҳолат шаръий, диний масалаларда киши бирор уйдирма тўқимаслик лозим эканига далолат қилади. Чунки бу ўз гарданига масъулият олишдир. Бироқ кимда илм бўлса, жавоб бераверади. Илмга эга бўлмаган киши эса: Аллоҳ билувчироқдир, деб айтади. Кимда-ким: билмайман, деса, дарҳақиқат, жавоб берибди.
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ қирқта масала ҳақида сўралганларида олтитасига жавоб бердилар. Қолган масалалар борасида: билмайман, дедилар. Шунда савол берувчи у кишига: мен фалон-пистон юртдан келганман. Сафар қилавериб, туямни ҳам чарчатиб юбордим. Сиз эса: билмайман, дейсиз-а, деди. Имом: туянгга миниб, келган юртинга бориб шундай деб айтгин: Моликдан сўраган эдим, у: билмайман, деб айтди. Инсон шаръий ишларда жавобни билмаса: билмайман, деб айтишлиги асло айб эмас. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У (қиёмат) ҳақида сўралгувчи савол берувчидан билувчироқ эмас”, дедилар.
Ва яна соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали ваҳий нозил бўлмаган баъзи масалалар ҳақида сўралганларида Аллоҳ азза ва жалладан ваҳий нозил бўлишини кутиб қолардилар.
“Сиздан арақ (ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Буларда катта гуноҳ … бор”. (Бақара/219). “Сиздан ойлар ҳақида сўрашади. Айтинг: у (ойлар) одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир”. (Бақара/189).
Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор нарса ҳақида сўралганларида жавобни билмасалар Аллоҳдан ваҳий нозил бўлишини кутардилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзга киши эса то сўраб-суриштириб, ушбу масала борасида жавобни қўлга киритиш учун илм аҳлининг китобларидан изланиш олиб бориши авлороқ бобдандир. (Жавобга) шошилишлиги эса катта хатар ва Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан беодоблик қилишдир. Чунки жавоб бераётган киши Аллоҳнинг шариатидан жавоб бериб: Аллоҳ буни ҳалол ёки ҳаром ёки жорий қилган, дейди. Демак, иш жуда хатарлидир.
Тўртинчи: ҳадисда мутааллимнинг одобига далолат бор. Жаброил – фаришталарнинг саййиди Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларида тиззасини у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларига суяб, икки қўлини икки сонларига қўйиб, ўтириб одоб ила савол йўллади. Бу одамлар уламоларга нисбатан қандай одоб сақлашликларини ўргатиш мақсадидадир.
Бешинчи: қиёматнинг баъзи аломатлари баёни. Ушбу аломатлардан иккитасини зикр қилдилар: чўри ўз бекасини туғиши. Баъзи уламолар: чўри ўз бекасини туғишидан мурод, замона охирида ота-онага оқ бўлиш кўп содир бўлиб, ҳатто қиз ўз онасига эга чиқиб, унга буйруқ бериб, қайтариб, қўпол муносабатда бўлишидир, деб айтишди.
mutaallim   03-04-2012, 11:54 AM
#16
Учинчи асос: пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таномоқлик
Исм, насл-у насаб ва ўсиб-улғайишлари
Учинчи асос: пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик.
“Учинчи асос”, яъни, ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга билиши вожиб бўлган уч асоснинг учинчиси. Ушбу асослар: Аллоҳни танимоқлик, ислом динини далиллар асосида билмоқлик ва пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик.
Биринчи ва иккинчи асоснинг изоҳи ва далиллари юқорида баён қилиб ўтилди.
Учинчи асос – пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ билан халқлар ўртасидаги дин ва рисолатни етказишдаги восита(чи вазифасида) эканлар, демак, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик вожиб бўлади. Акс ҳолда ўзингиз танимайдиган шахсга қандай эргашасиз? У кишининг исмлари, туғилиб ўсган ва ҳижрат қилиб (борган) шаҳарлари ҳамда неча йил умр кечирганларини билишингиз даркор.
Пайғамбарликдан олдинги ва кейинги, ҳижратдан олдинги ва кейинги ҳолатларини, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қай йўсинда ва қачон кела бошлагани, Набий эканларига далолат қиладиган ва Росул эканларига далолат қиладиган оятларни билишингиз лозим. Насл-у насаблари, қайси қабиладан эканликлари -чунки араблар қабила-қабила бўлиб яшашган- шак-шубҳасиз у киши араблардандирлар. Хуллас ушбу масалага боғлиқ бўлган оят ва ҳадисларни дарс қилиб, ўрганиш билан Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ушбу нарсаларни билишингиз зарурдир. Сиз эргашиб, иқтидо қилишга маъмур бўлган пайғамбарингиз ҳақларида ушбу ишларни билишгиз учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийрат ва даъватлари борасида изланиш олиб борасиз.
У киши Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошимдирлар. Ҳошим Қурайшдан, Қурайш эса араблардан, араблар Исмоил ибн Иброҳим ал-Холил (Аллоҳнинг севиклиги) зурриётидандир. У киши ва пайғамбаримизга салавот-у саломларнинг афзали бўлсин.
Ушбулар у кишининг исм ва насл-у насаблари эди. Исмлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. У кишининг Муҳаммаддан бошқа исмлари ҳам бор. Бироқ энг машхур исмлари Муҳаммаддир. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло Қуръоннинг бир неча оятларида ушбу номларини ёд этди: “Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир”. (Фатҳ/29). Ва ушбу қовли: “Муҳаммад фақат бир пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўткандир”. (Оли Имрон/144). Ва яна мана бу қовли: “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир”. (Аҳзоб/40). Ва мана бу қовли: “Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил қилинган нарсага (Қуръонга) -ҳолбуки, у Роббилари томонидан келган ҳақиқатдир- иймон келтирган зотлар...”. (Муҳаммад/2). Аллоҳ таоло у кишини бир неча оятда ўз исмлари бўлмиш Муҳаммад дея ёд этди.
Аҳмад ҳам у кишининг исмларидандир. Аллоҳ таоло ушбу исмларини Масиҳ алайҳиссалом башорат бергандаги қовлларида ёд этди: “Эсланг, Ийсо бинни Марям: “Эй бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)”, деган эди”. (Саф/6). Демак у киши Муҳаммад ва Аҳмаддирлар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Бунинг маъноси, кўп мақтовга сазовор ва олқишга арзигулик сифатлар эгасидир (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Раҳмат пайғамбари, жиҳод пайғамбари, у киши пайғамбар қилиб юборилгач (қиёмат бўлиб,) одамлар маҳшарга жамланадилар. Чунки у киши элчиларнинг охиргисидирлар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). У кишидан кейин фақат қиёмат қоим бўлиши бор ва одамлар ҳисоб-китоб ва жазо учун қайта тирилтириладилар. Ким ушбу ишлардан батафсил хабардор бўлишни истаса, имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг “Жилаул Афҳам фиссолати вассалаам ъала хойрил анаам” китобларига мурожаат қилсин.
Насл-насабларига келсак, у киши Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдиманоф ибн Қусо ибн Килобдирлар.
У киши қабилаларнинг энг шарафлиси бўлмиш Қурайш қабиласидандирлар. Қурайш Исмоил алайҳиссалом зурриётларидандир. Араблар машҳур сўзга кўра икки қисмдан иборат:
Соф-аслий араблар. Улар Қаҳтонийлардир. Ва араблашиб кетган араблар. Улар эса Исмоил ибн Иброҳим алайҳимассаламларнинг зурриётидан бўлган Аднонийлардир. Араблашганлар деб аталишининг сабаби, чунки улар араб тилини аслий араблардан ўрганишган. Журҳумлар келиб, Маккада замзам сувини кўришгач, Ҳожар ва жажжи Исмоилнинг ҳузурига тушишди. Ҳожар билан, унинг ҳузурига тушишга ва у (Ҳожар) уларга сувдан тўйиб ичишлари учун изн беришига келишишди. Исмоил алайҳиссалом ўша дамда эмизикли гўдак эдилар. Сўнг ўсиб, улғайгач араб тилини Журҳумлардан ўргандилар. Улар эса аслий араблардан эди. Уларга киёв ҳам бўлдилар. Сўнг зурриётлар вужудга келиб, араб тилини ўрганди ва араблар билан бирга ўсиб улғайди. Натижада араблашган арабларга айланишди ва улар Аднонийлардир. Аслий араблар эса Қаҳтонийлар бўлиб, уларнинг келиб чиқиши Ямандандир.
Баъзи уламоларнинг айтишларича: аслий араблар икки қисмга бўлинар экан: ҳалок бўлган ва (насли) давом этиб келаётган араблар. Ҳалок бўлган араблар Нуҳ қавми, Од, Самуд ва Шуъайб қавмларидир. Насли давом этиб келаётган араблар эса аслий ва араблашган арабларга бўлинади. Ана шулар насли давом этиб келаётган араблардир. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Бани Ҳошимдан, Ҳошим Исмоил алайҳиссаломнинг зурриётларидандир. Исмлари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб. Абдулмуттолиб, бу унинг исми эмас. Аслида исми Шайбадир. Абдулмуттолиб деб аталишининг сабаби, амакиси Муттолиб ибн Абдуманоф уни кичиклигида Мадинадаги Бани Нажжор (қабиласидаги) тоғалариникига олиб келади. Одамлар уни сафар давомида қорайиб кетган ҳолатда кўришгач, уни Муттолибнинг қули деган гумонга боришди ва: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф, деб айтишди. Абдуманофни тўрт ўғли бўлган: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Ҳошим, Муттолиб, Абдушамс ва Навфал.
Бани Ҳошимга Ҳошимийлар деб айтилади. Бани Муттолибга эса Мутоллибийлар дейилади. Абдушамсга келсак, Усмон розияллоҳу анҳу ва Бани Умайя улардандир.
Шунингдек, Навфалнинг ҳам зурриёти бўлиб, Жубайр ибн Мутъим ва Ҳаким ибн Ҳизомлар (розияллоҳу анҳумо) Навфал авлодидандирлар.
Иброҳим алайҳиссаломнинг катта фарзандлари Исмоил алайҳиссалом Аднон арабларининг бобосидирлар. Исҳоқ алайҳиссалом эса Бани Исроилнинг бобоси бўладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа барча пайғамбарлар Исҳоқ алайҳиссалом зурриётидандир. Пайғамбарларнинг сўнггиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исмоил алайҳиссалом зурриётидандирлар.
Таваллуд топишларига келсак, соллаллоҳу алайҳи ва саллам фил йили дунёга келдилар. Бу, Яман подшоси Абраҳа келган йил эди. Уни Ҳабаш диёрининг подшоси каъбани бузиш учун жўнатган эди. Қўшин орасида катта фил ҳам бор эди. Мағмас деган жойга етишгач, фақат Маккага кириб, Каъбани бузиш қолганди холос. Макка аҳли гуруҳ-гуруҳ бўлиб тоғларга чиқиб олишди. Чунки уларнинг унга (Абраҳага) кучлари етмасди. Шунда (Абраҳа) Каъба томонга юрмоқчи ҳам эдики, фил тўхтаб, ердан кўтарилмай (ўтириб) олди. Уни Аллоҳ таоло тўхтатиб қўйганди. Макка тарафдан бошқа тарафга йўналтирилса, ўрнидан туриб, тезлик билан юрарди. Макка томонга йўналтирлса тўхтаб, юришга қодир бўлолмасди. Шундай ҳолатда турганларида денгиз томондан тош билан икки саф тортган ҳолда (учиб келаётган) қушларни кўришди. Ҳар бир қушда икки тош: бири тумшуғида, иккинчиси эса панжасида эди. Қушлар тошни ирғитгач, тош уларнинг мийясидан кириб, кетидан чиқиб кетарди ва (танани) икки қисмга бўлиб юборарди. Аллоҳ азза ва жалла уларни ҳалок қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қурайшга эслатма ўлароқ Фил сурасини нозил қилди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Роббингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми? У Зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юбориб, уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!”. (Фил).
Ушбу фил қиссаси бўлиб, Аллоҳ таоло Ўзининг уйини ҳимоя қилиб, анави золимни ҳалок қилди. Шу йили Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келдилар. Таваллуд топишлари билан бир қанча оят-аломатлар кузатилди. У киши (дунёга келишлари) билан бир нур пайдо бўлиб, Шом қасрларини ёритиб юборди. Ва у киши таваллуд топган кечада санамлар ўрнидан қалқиб кетди ҳамда Кисронинг саройи силкиниб, унинг бир айвони тушиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган кечада у кишининг пайғамбар қилиб юборилишларига бир қанча ишора-далолатлар юз бериб, жин ва шайтонлар томонидан ушбу улуғ кечада бир шовқин юз берди.
Каъба яқинидаги мақбара олдидаги “Шаъб” деб айтиладиган жойда дунёга келдилар. Бироқ ушбу ҳонадонни аниқ белгилаб берадиган бирор собит хабар йўқ.
Олтмиш уч йил умр кечирдилар. Қирқ йил пайғамбарликдан олдин, йигирма уч йил эса пайғамбар ва элчилик билан ўтди. “Иқроъ” (“Ўқи” ояти) ила (Набий) пайғамбар бўлдилар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада дунёга келиб, Бани Саъд қабиласидан бўлган Ҳалима Саъдийя энагалигига топширилдилар. Оталари Абдуллоҳ оналарининг қорнидаликларидаёқ вафот этди. Сўнг дунёга келганларидан кўп ўтмай оналари ҳам вафот этди. Шунда у кишига Умму Айман ал-Ҳабашийя энагалик қилди. Ўзлари эса боболари Абдулмуттолибнинг қарамоғида эдилар. Абдулмуттолиб вафот этгач, амакилари Абу Толибнинг қарамоғига ўтдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликдан олдин қирқ йил омонатдор, ростгўй ва қўли очиқ, бут-санамларга ибодат қилиш ва маст қилувчи ичимлик ичишдан йироқ бўлиш каби сифатлари билан танилиб, жоҳилият аҳли қўл урган ишларга асло қўл урмасдилар. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиро ғорига чиқиб, у ерда бир неча кун ибодат қилардилар. Аллоҳга Иброҳим алайҳиссалом миллати бўлмиш тавҳид асосида ибодат қилардилар. Сўнг қирқ ёшга етганларида ваҳий нозил бўлди. Жаброил алайҳиссалом у киши Ҳиро ғорида эканликларида келиб: “Иқроъ” (Ўқи), дедилар. У киши: Мен ўқишни билмайман, яъни ўқишни эплолмайман дедилар. Жаброил алайҳиссалом у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни қаттиқ ушлаб-қисиб сўнг қўйиб юбордилар. Ва: ўқи, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: мен ўқишни билмайман, дедилар. Жаброил алайҳиссалом у кишини иккинчи марта ушлаб-қисиб, сўнг қўйиб юбордилар. Ва: ўқи, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: мен ўқишни билмайман, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом у кишига: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сиз ўзингизга нозил бўладиган Қуръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Роббингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир)”. (Алақ/1-2), деди.
Аллоҳ таоло у кишини “Иқроъ” ояти ила пайғамбар қилиб юборди. Сўнг қўрқувдан титраб, уйларига қайтдилар. Чунки у киши олдин бохабар бўлмаган, қўрқинчли бир ишга дуч келгандилар. Аёллари Ҳадича розияллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, шундай дедилар: йўқ, Аллоҳ таоло сизни асло иснодга қўймайди. Сиз қариндошлик алоқаларини боғлайсиз, меҳмонни бош устига дея қабул қиласиз, заифни қўлидан тутасиз, бошига мусибат тушганларга ёрдам қўлини чўзасиз. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни (йўлга) ҳозирлаб, амакилари Варақа ибн Навфалникига олиб бордилар. У (Варақа) ибодат билан машғул бўлиб, Аллоҳ азза ва жаллага қуллик бажо келтирай дея аввалги китобларни қироат қиларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга кўрган-кечирганларини хабар бергач, у: бу Мусога нозил бўлган Номус, яъни, Жаброил алайҳиссалом деди.

Ваҳий нозил бўлиши

“Муддассир” (оятлари) ила Росул бўлдилар. Шаҳарлари Макка бўлиб, Мадинага ҳижрат қилдилар. Аллоҳ таоло у кишини ширкдан огоҳлантириш ва тавҳидга даъват қилиш билан юборди. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Роббингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан йироқ бўлинг! (Бераётган нарсангизни) кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилманг! Ёлғиз Роббингиз (Юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг!”. (Муддассир/1-7).
Сўнг у кишига Аллоҳ таолонинг ушбу: “Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!”, оятлари нозил бўлди. Бу эса Росул бўлиш дамлари эди. Ва бу шайх роҳимаҳуллоҳнинг юқоридаги сўзлари маъносидир: “Иқроъ” (оятлари нозил бўлиши) билан Набий ва “Муддассир” (оятлари нозил бўлиши) билан эса Росул бўлдилар.
Набий ва Росул орасидаги фарқ шуки: шариат ваҳий қилиниб, бироқ ушбу шариатни етказишликка маъмур бўлмаган киши Набийдир. Шариат ваҳий қилиниб, уни етказишликка маъмур бўлган киши эса Росулдир. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, унга (алоҳида) шариат ва (алоҳида) Китоб нозил бўлган киши Росулдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қирқ ёшга етганларида “Иқроъ” оятлари ила Набий ва “Муддассир” оятлари билан Росул бўлдилар. Шунингдек Набий-пайғамбарлар ҳам, Набий ўзидан олдинги пайғамбар шариати ва Китоби билан юборилади. Мусо алайҳиссаломдан кейинги Бани Исроил пайғамбарлари каби унга (ўзидан олдинги пайғамбарнинг шариатига Аллоҳнинг амри билан) баъзи масалалар (зиёда қилиш ёки камайтириш) ила тўла амал қилади. Муддассир – ўраниб олувчи маъносида. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга қўрқинч етканда: мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у кишига ушбу оятларни нозил қилди: “Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Роббингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг!”, яъни, амалларингизни ширкдан покланг. Амаллар либос деб номланади. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир”. (Аъроф/26). Тақво либос деб аталди.
“Бутлардан йироқ бўлинг!”, яъни, уларни тарк этиб, узоқлашинг.
Аллоҳ таоло у кишини қирқ ёшга етганларида пайғамбар қилиб жўнатди. Маккада ўн уч йил одамларни тавҳидга ҳамда бут ва санамларни тарк этишга даъват қилдилар. У киши билан мушриклар ўртасида бир қанча музокаралар бўлиб ўтди. У киши ва у кишига иймон келтириб, эргашган кишиларга озор етди. Ўн уч йил давомида мушриклар томонидан қаттиқ тазйиққа учрашди. Ҳижратдан уч йил олдин тунда Байтул Мақдисга сайр қилдирилиб, осмонга олиб чиқилдилар. У кишига беш вақт намоз фарз қилиниб, Маккада уч йил намоз ўқидилар. Сўнг Қурайш у кишини қатл қилиб, бутунлай йўқ қилишга келишди. Шунда Аллоҳ таоло у кишига Мадинага ҳижрат қилишга изн берди. Биринчи ва иккинчи Ақаба байъатида Ансор-ёрдамчиларни учратгач, Мадинага ҳижрат қилдилар.
Мадинага ҳижрат қилиб, у ерда ўн йил яшадилар. Пайғамбарликдан кейин йигирма уч йил ҳаёт кечирдилар. Ўн уч йил Маккада тавҳид даъватига асос солдилар. Сўнг Мадинадаги ўн йиллик ҳаётлари. Умрларининг олтмиш учинчи йили бошларида ҳаётдан кўз юмдилар. Рисолат вазифасидаги ҳаёт муддатлари йигирма уч йилдир. Ушбу Аллоҳ азза ва жалла у кишига нозил қилган барака, мўл илм, кураш, йигирма уч йиллик қисқа муддат ичида иқтидорга келиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг оят-аломатларидан, ушбу пайғамбар, унинг даъвати ва у кишига нозил бўлган ваҳий баракасидандир. Юқоридагиларнинг барчасидан олдин Аллоҳ азза ва жалланинг ёрдами биландир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло ёрдам бериб, ҳимоя қилиб, қўллаб-қувватлаб, нусрат ато этди. Барча мақтовлар оламларнинг Робби Аллоҳ учун бўлсинким, мана даъватлари машриқ-у мағрибгача етиб борди.
“Аллоҳ таоло у кишини ширкдан огоҳлантириш ва тавҳидга даъват қилиш билан юборди”, яъни, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватлари ширк(нинг кечирилмас гуноҳ эканлигидан) огоҳлантириш ва тавҳидга чақириш эди. Даъватчиларнинг бари ўз даъватларида барча нарсадан (муаммодан) олдин ширкдан огоҳ этиш ва тавҳидга даъват қилишга диққат қаратмоқлари вожиб бўлади. Акс ҳолда олиб бораётган даъватлари Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажлари асосида бўлмайди.
Аллоҳ таоло Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ширкдан огоҳлантирувчи ва тавҳидга чақирувчи қилиб жўнатган экан, демак, авваламбор ушбу нарсани асос қилиб олишлик лозим-у лобуддир. Ана шундан кейингина бошқа ишларга киришиш мумкин. Чунки муаммолар тавҳид гавдалангандан кейингина ўнгланиши мумкин. Агар одамлар зино, маст қилувчи ичимлик ва ўғирликни ташлашса ҳамда барча фазилатли хулқ ва амаллар билан безанишса, бироқ ширкни тарк этмаган бўлсалар, ушбу ишлардан бирор фойда йўқ ва бу ишлари уларга асло манфаъат бермайди. Энди аксинча, инсон ширкдан саломат бўлиб, ширкдан қуйи турадиган гуноҳи кабираларга қўл урса-да, Аллоҳ таоло уни мағфират қилиб юбориши умид қилинади ёки гуноҳи миқдоричалик азобга гирифтор бўлади. Бироқ барибир борар жойи жаннат бўлади. Чунки у муваҳиддир.
Тавҳид – асл-у асосдир. Авваламбор тавҳид бўлгандагина нажотга эришиш мумкин. Шу сабабли ҳам барчамиз унга то тирик эканмиз диққат қаратмоғимиз ва аҳамият бермоғимиз вожиб бўлади. Одамларни тавҳидга даъват қилиш, уларга тавҳидни таълим бериш ҳамда тавҳиднинг маъноси нима-ю, ширкнинг маъноси нима эканини баён қилиб бериш – мусулмон киши билмоғи ва чинакам амалга оширмоғи лозим бўлган ишдир. Киши доим ширкка тушиб қолмайин, тавҳидимга путур етмасин дея ўзини назорат қилиб туриши даркор. Ушбу ишни ҳаққирост амалга ошириш ва даъват ушбу асосга қоим бўлиши лозим-у лобуддир.

Маккадаги даъват муддати
Ўн йил давомида тавҳидга даъват қилдилар.
“Ўн йил давомида тавҳидга даъват қилдилар”, яъни, Маккада одамларни тавҳидга даъват қилиш, ҳамда ширкдан огоҳлантириш ўн йил давом этди. Чунки улар бут-санамларга ибодат қилишарди. Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни Маккага (пайғамбар қилиб) юборишидан бўлган ҳикмат шуки, Макка барча қишлоқлар бош уриб келадиган “Уммул Қуро” (Қишлоқлар онаси-маркази)дир. Аллоҳ жалла ва ала шундай дейди: “Парвардигорингиз то барча қишлоқ-шаҳарларнинг марказларига Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир пайғамбарни юбормагунича, (у қишлоқ-шаҳарларни) ҳалок қилгувчи бўлмади”. (Қасос/59). Марказ – мурожаат қилинадиган манба, асосдир.
Худди шундай Аллоҳ шарафга буркаган Макка шаҳри ҳам ер юзидагилар мурожаат қиладиган асосдир. Ернинг турли бурчакларидаги мусулмонлар Маккага мурожаат қиладилар. У шаҳарларнинг маркази, яъни, манбасидир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни Макка шаҳрига юборди. Чунки у барча шаҳарларнинг марказидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада ўн уч йил одамларни ширкдан қайтариб, тавҳидга буюрдилар. Чунки Макка аҳли бошқаларга ўрнак эди. Шу сабабли Макка қиёмат кунига қадар тавҳид диёри, Аллоҳ таолонинг йўлига даъват қилиш маёғи бўлиб қолишлиги ҳамда ундан ушбу нарсаларга зид келадиган барча нарсалар, ширк, бидъат, хурофотлар нари қилинмоғи вожиб бўлади. Чунки одамлар доимо Маккага кўз тикиб турадилар. У ерда қилинган иш бир зумда оламга тарқалиб кетади. Агар у ерда қилинадиган иш яхшилик бўлса, яхшилик тарқалади. Энди акси бўладиган бўлса, ёмонлик тарқалади.
Макка доимо пок тутилмоғи вожиб бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ жалла ва ала айтадики: “Ва Иброҳим билан Исмоилга: «Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку-сужуд эгалари учун пок тутинг», деб буюрдик”. (Бақара/125). Демак, Макка исломга хилоф келадиган барча нарсадан пок тутилмоғи вожиб бўлади. Тоинки ушбу шаҳардан машриқ ва мағрибга дин ва даъват етиб борсин. Чунки Аллоҳ таоло пайғамбарини ушбу шаҳарга жўнатди ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам даъватларини ушбу шаҳарда бошладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада ўн уч йил тавҳидга даъват қилиб, ширкдан қайтардилар. Бундан бошқа буйруқлар ҳали буюрилмаган эди. Намоз, закот, рўза ва ҳаждан бирортаси ҳали буюрилмаганди. Даъватлари фақат ширкдан огоҳлантириш ва тавҳидга буюришга чекланганди. Уларга: Ла илаҳа иллаллоҳ денглар, нажот топасизлар, дердилар. Улар эса: “(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!”. (Сод/5), деб айтишарди.

Исро ва Меърож
Ўн йил ўтгач осмонга кўтарилдилар ва у кишига беш вақт намоз фарз қилинди. Маккада уч йил намоз ўқидилар.
“Ўн йил ўтгач осмонга кўтарилдилар”, яъни, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн йил ширкдан огоҳлантириб, тавҳидга даъват қилиб, ушбу асосни таъсис этдилар. Сўнг ўн биринчи йили Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога кечаси сайр қилдирилдилар. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир”. (Исро/1). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳаниънинг уйида уҳлаб ётар эканлар, у кишининг ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом ҳачирдан кичикроқ ва эшакдан каттароқ, қадамини кўз етар жойгача босадиган Буроқ оти билан келдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга миндирилиб, тунда Байтул Мақдисга олиб кетилдилар.
Ушбу тунда сайр қилдирилишлари, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хос хусусият ва мўжизаларидандир. Байтул Мақдисда пайғамбарлар билан учрашдилар. Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Байтул Мақдисдан Жаброил ҳамроҳлигида самога кўтарилдилар. Маккадан Байтул Мақдисга тунда сайр қилдирилиб, сўнг Байтул Мақдисдан самога кўтарилдилар. Яъни, Жаброил алайҳиссалом билан кўтарилиб, осмон аҳли олдидан ўтдилар. Жаброил алайҳиссалом ҳар бир осмонга (келганларида) очилишини сўрардилар ва у кишига очиб бериларди. Сўнг еттинчи осмонда тўхташди. Сўнг эса осмонларнинг юқорисидаги “Сидратул Мунтаҳо”га кўтарилдилар. Ана шу жойда Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ўзининг ваҳийси орқали Ўзи хоҳлаганча сўзлашди. Ва у кишига беш вақт намозни фарз қилди. (Аввалига) бир кеча кундузда эллик маҳал намозни фарз қилди. Бироқ Мусо алайҳиссалом пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга умматлари бир кеча кундузда эллик маҳал намозга тоқатлари етмаслигини айтиб, Роббиларидан енгиллатишни сўраб боришларига ишора қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (намоз) беш маҳал(да ниҳоя топгунча) Роббиларидан енгиллик сўраб мурожаат қилишда давом этдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла Исро ва Меърож ҳадисида келганидек: “Фарзимни тамом-тугал қилдим, бандаларимга енгиллик қилдим ва бир ҳасанотни ўн (баробарида) мукофотлайман”. (Бухорий (3207) ва (3887) Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадис). Анаснинг Абу Зардан (розияллоҳу анҳумо) қилган ривоятларида эса: “У (амалда) беш, (тарозида) эса элликдир”. (Бухорий (349) Анас Абу Зар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар).
Бир кеча ва кундуздаги беш вақт намоз тарозида эллик маҳал намозга тенглашади. Чунки бир ҳасанот ўн баробаридадир. Бир вақт намоз ўн вақт намоз ўрнини босади. Исро “Субҳан”, яъни, Бани Исроил сурасининг аввалида, Меърож эса Нажм сурасининг аввалида зикр қилинди. “Қасамки, (Муҳаммад алайҳис-салом Жаброил фариштани ўзининг аслий суратида) иккинчи бор (жаннат) четидаги Нилуфар олдида кўрди. Жаннати маъво ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир. Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса (яъни Аллоҳ таолонинг файзи илоҳийси) ўраб олган эди. (Пайғамбарнинг) кўзи (ўнгу сўлга) оғгани ҳам йўқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ. Дарҳақиқат у (ўша соатда) Парвардигорининг буюк оятларини (яъни У зотнинг қудрати илоҳийсига далолат қиладиган жуда кўп аломатларни), кўрди”. (Нажм/13-18). Буларнинг бари Меърожда бўлганди.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам самодан Байтул Мақдисга тушдилар. Сўнг эса ўша кечанинг ўзидаёқ Маккага қайтдилар. Тонг отгач одамларни ушбу ишлардан хабардор қилдилар. Мўминларнинг иймони, кофирларнинг эса ёмонликлари зиёда бўлди. Кофирлар бу билан хурсанд бўлишиб, ушбу хабарни тарқатиш билан кўнгиллари ёзилди. Ахир бу соҳибларингиз қандай қилиб бир кечада Байтул Мақдисга бориб қайтганини даъво қиляпти. Биз у ерга бориш учун бир ой ва қайтиш учун бор ойлик масофани кўзлаб туяларимизни ҳозирлаймиз, дея Холиқ азза ва жалланинг қудратини махлуқнинг қудратига қиёс қилишди. Исро ва Меърож воқеаси одамлар учун имтиҳон бўлди. Мушрикларнинг Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳазил-мазаҳ қилиб, у кишига ёмонлик ва оёқости қилишлари зиёда бўлган бўлса, мўминларнинг иймонлари зиёда бўлди.
Мушриклар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: “Шеригинг нима деганига бир қарасангчи?”, дейишди. У киши (розияллоҳу анҳу): “Нима деди?”, дедилар. Улар: “Уни Байтул Мақдисга олиб борилгани ва самога кўтарилгани ҳамда бир кечани ўзидаёқ (уйига) келганини даъво қиляпти”, дейишди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу): “Агар шундай деган бўлса, демак, у айтгандекдир. Дарҳақиқат рост сўзлабди”, дедилар. Улар: “Ахир қандай қилиб?”, дейишди. У киши: “Мен уни бундан-да улкан ишларда тасдиқ этяпман. Мен уни осмондан унга нозил бўлаётган хабарда тасдиқ этсам-у, қандай қилиб Байтул Мақдисга тунда сайр қилдирилганини тасдиқ этмайин?”, дедилар. (Ҳоким “Мустадрок” 3/65 (4407) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят).
Ушбу иш Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эмас, балки Аллоҳ азза ва жалланинг қудрати билан юз берди. Ушбу воқеа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оят-аломатларидандир.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда сайр қилдирилганлари ҳамда уйқуда эмас, балки руҳ ва жасадлари билан уйғоқликда (самога) кўтарилганларига эътиқод қилиш лозимдир. Чунки баъзи кимсалар: руҳлари билан тунда сайр қилдирилдилар. Жасадлари эса Маккада қолган, балки Исро ва Меърож воқеаси руҳлари билан юз берган, деб айтадилар. Бу ботил сўздир. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам руҳ ва жасадлари ила тунда сайр қилдирилиб, Буроқ отига миндилар. Ва бу уйқуларида эмас, уйғоқликларида бўлди. Агар фақат руҳлари билан (ушбу воқеалар) бўлганида ёки тушларида юз берганида, туш билан ўнгни нима фарқи бўларди?! Аллоҳ жалла ва ала айтяптики: “Ўз бандаси (Муҳаммад)ни … сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир”. (Исро/1).
Бандаси деганда руҳ ва жасадни иккиси назарда тутилади. Руҳни ёлғиз ўзига ва аксинча жасаднинг ёлғиз ўзига банда деб айтилмайди. Руҳ ва жасад жам бўлгандагина банда лафзи унга мувофиқ келган бўлади. (Аллоҳ таоло): Бандасининг руҳини тунда сайр қилдирган Зот барча айбу нуқсонлардан пок, деб айтмади. Балки: тунда бандасини сайр қилдирган Зот, деб айтди. Банда – руҳ ва жасад бирикмасидир. Аллоҳ жалла ва алани бирор нарса ожиз қолдиролмайди ва у барча нарсага Қодирдир.
“Ва у кишига беш вақт намоз фарз қилинди. Маккада уч йил намоз ўқидилар”.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Маккада) икки ракъатдан оширмай намоз ўқидилар. Мадинага ҳижрат қилгач бомдод намозидан бошқа намозлар тўрт ракатли бўлди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозида қироатни узун қилардилар. Ва бомдод икки ракъатлигича қолди. Шом намози эса аввал фарз бўлгандаёқ уч ракъатли эди. Чунки у кундузги витр-тоқ намоздир. Пешин, аср ва ҳуфтон Маккада икки ракъатдан ўқиларди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилгач тўрт ракъатга айланди.
Ҳадисда айтилганидек: “Намоз аввал фарз бўлганида икки ракъатдан эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилгач муқим намозлари комил-зиёда бўлди. Сафар намозлари (икки ракъатлигича) қолди”. (Бухорий (350), Муслим (685) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят). Илм аҳли ҳам шундай деб ижмо қилишди. Намоз Маккада фарз бўлиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада намоз ўқидилар. Бироқ уламолар намоз ҳижратдан уч йил аввал фарз бўлдими?, дея ихтилофга боришди.
Ушбу шайх роҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек рожиҳ сўздир. Ҳижратдан беш йил аввал, бир йил аввал, бир ярим йил аввал фарз қилинди деган қовллар ҳам мавжуд. Бироқ рожиҳ қовл шайх роҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек, намоз ҳижратдан уч йил аввал фарз қилинди. Намоз билан бирга ислом рукнларидан яна бирортаси ҳам фарз бўлдими? Бу борада ҳам уламолар ихтилофга боришди. Улар орасида закот ҳам Маккада фарз қилинган, бироқ нисоб, миқдор ва закотга кимлар ҳақли экани Мадинада баён қилинган деганлари бор.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Ўрим-терим кунида (бечора-мискинларга) ҳаққини беринглар”. (Анъом/141). Ҳаққидан мурод, у закотдир. Ва Анъом сураси тўлалигича Маккада нозил бўлган. Шунингдек Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Улар (топган) мол-мулкларида сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум кишилар учун маълум ҳақ (яъни закот) бўлган зотлардир”. (Маъориж/24-25).
Маъориж сураси ҳам Маккий суралардандир. Маълум ҳақдан мурод закотдир. Демак закотнинг асли Маккада фарз қилинган. Бироқ тафсилотлари эса Мадинада баён қилинган. Бу бир қовл эгаларининг сўзи.
Иккинчи қовл: шайх роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан кўриниб тургани шуки, закот Мадинада фарз қилинган. Маккада аввалги рукн бўлмиш тавҳид ва иккинчи рукн бўлмиш намоздан ўзга ҳеч нарса фарз қилинмаган. Шайх роҳимаҳуллоҳ сўзларининг зоҳири шуни ифодалаяпти.
mutaallim   04-07-2012, 01:26 PM
#17
Мадина сари ҳижрат
Сўнгра Мадинага ҳижрат қилишга буюрилдилар.
Қурайшнинг озор бериши кучайиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, мусулмонларга тазйиқ ўтказиш ва ҳимоя қиладиган гуруҳга эга бўлмаган заиф мусулмонларни азобга солиш билан ёмонликлари зиёдалашгач, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонларни Ҳабашистон сари ҳижрат қилишга изн берди. Бу биринчи ҳижрат эди. У диёрда бирор кишига зулм қилмайдиган подшоҳ бўлиб, насроний бўлса-да, бироқ одил эди. Кўпчиликни ташкил қиладиган гуруҳ ҳижрат қилди. Қурайш уларнинг Ҳабашистон сари ҳижрат қилишганини билгач, ичларидаги эпчилларидан иборат ўз вакилларини уларни (муҳожирларни) талаб қилишлари учун Нажошийнинг ҳузурига совға-салом билан жўнатишди. Ушбу вакилларнинг бири Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу) эди. Қурайш вакиллари: Мана булар бизнинг яқинларимиз бўла туриб қочиб кетишди. Уларни қайтариб берилишларини сўраймиз. Дарҳақиқат, булар ёмон кимсалар, яна мамлакатингизда бузғунчилик қилиб юришмасин..., деб айтишди.
Нажошийнинг кўнглига йўл топиш мақсадида унга совға-саломларни улашишди. Бироқ у моҳужирларни чақиртириб, уларнинг (сўзларини) тинглаб кўрди. Ҳамда уларни ўз ихтиёрларига қўйган эди, улар (муҳожирлар) Ҳабашистонда қолишни ихтиёр қилишди. (Қурайшнинг) икки вакили мақсадларига эришолмай ортга қайтишди.
Сўнг Аллоҳ таоло Нажошийга марҳамат кўрсатди ва у исломни қабул қилди. Вафот этгач Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан унга ғоибона (жаноза) намози ўқидилар. Саҳобаларнинг Нажоший юртига сафар қилишлари унга яхшилик бўлди. Аллоҳ таоло улар сабаб Нажошийни ҳидоят қилди ва у исломга кирди.
Сўнгра пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж мавсумида, Минода ансорлардан иборат бир неча кишига дуч келдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажда қабилаларни даъват қилардилар. Минодаги қабилалар тушадиган манзилга бориб, уларни Аллоҳнинг йўлига даъват қилардилар. Баногоҳ ансорлардан иборат кишиларга йўлиқиб, уларни Аллоҳнинг йўлига чақириб, ўз даъватларини уларга илиндилар. Шунда улар Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватларини қабул қилиб, у кишига ислом (равнақи) учун байъат бердилар. Ҳаж мавсумидан ўз қавмларига қайтишгач, уларни Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишди. Натижада ушбу (ҳаж) мавсумида олдингисига қараганда кўпроқ одам келди. Ансорлардан иборат кўпчилик келиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан иккинчи ақаба байъатида байъатлашишди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ислом (равнақи), у киши уларнинг ҳузурига ҳижрат қилиб борсалар ёрдам қўлини чўзишга ҳамда ўз жонлари ва фарзандларини нимадан ҳимоя қилсалар, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам ўша нарсадан ҳимоя қилишга байъат беришди.
Ушбу муборак байъатдан кейин пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадаги мусулмонларни Мадинага ҳижрат қилишга амр этдилар. Мадина сари ҳижрат қилганча одам ҳижрат қилди. Росул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва баъзи саҳобаларигина қолишди. Сўнг Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижрат қилишга изн берди. Қурайш саҳобаларнинг Мадинага ҳижрат қилишлари ҳамда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ансорлар ўртасида бўлиб ўтган байъатни билишгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан Мадинага етиб олишлари, у киши учун куч-қувват ҳосил бўлиб, улар (Қурайш) учун тўсиқ-ғов бўлишидан қўрқишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат учун чиқиб кетишни хоҳлаган кечада, (Қурайш) келиб, уйни ўраб олди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ташланишни ирода қилган ҳолда қуролланиб эшик олдида тўхташди. Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни (ушбу ишдан) хабардор қилди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тоинки мушриклар кўриб, у пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам деб ўйласинлар дея Алини ўз тўшакларида ухлашга амр этдилар. Али розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўшакларида ухлаб, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёпинчиқларини ёпдилар. Мушриклар Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқишларини кутиб туришарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар сезмаган ҳолларида уларни оралаб чиқиб кетдилар.
Аллоҳ таоло уларнинг кўзларини кўр қилганди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам (бир сиқим) тупроқ олиб, уларнинг боши узра сепдилар ва уларни оралаб чиқиб кетдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бордилар. Биргаликда чиқиб, Савр ғорига боришди. У ерда уч кун яширинишди. Қурайш одамлардан у кишини қандай йўл билан бўлса-да, хоҳ тирик ё ўлик бўлсин, (қидириб)-топишни талаб қилди. Қидириб, излаб кўришгандан кейин у кишини топишдан умидлари узилгач, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни тирик ёки ўлик ҳолда олиб келган кишини мукофотлар (берамиз дея) қизиқтиришди. Бундан ҳам умидлари узилгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва соҳиблари ғордан чиқиб, туяларга миниб, Мадина сари йўлга тушишди.
Ҳижрат ширк диёридан ислом диёрига кўчиб ўтишликдир.
Ҳижрат луғатда бирор нарсани тарк этишликдир.
Ҳижратнинг шаръий маъносига келсак, у шайх роҳимаҳуллоҳ таъриф берганларидек: куфр диёридан ислом диёрига кўчиб ўтишликдир. Ана шу шаръий ҳижратдир. Ҳижрат улуғ бир амал бўлиб, Аллоҳ таоло кўплаб оятларда уни жиҳод билан бирга ёд этди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилгач, Ҳабашистондаги муҳожирлар ҳам Мадинага келишди ва мусулмонлар Мадинада жамланишди, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Мадинада муҳожир ва ансорлардан иборат мусулмонларнинг давлати қад кўтарди. Ким исломга кирса уларнинг олдига келарди. Ана шу дамда Аллоҳ таоло диннинг қолган буйруқларини жорий қилди. У Зот Ўз пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижратнинг иккинчи йили рўза ва закотни фарз қилди. Ҳажни эса саҳиҳ қовлга кўра ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз қилди. Ана шу алфозда ислом рукнлари тўла бўлди. Ушбу рукнларнинг аввали икки шаҳодат калимаси, охиргиси эса Аллоҳнинҳ уйи сари ҳаж қилишликдир.
Ушбулардан шу хулосани оламизки, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишдаги энг биринчи муҳим иш – тавҳид экани ва даъватчи намоз, рўза, закот ёки ҳаждан олдин тавҳиддан бошламоқлигини билиб олдик. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн йил тавҳидга даъват қилиб, ширкдан қайтаришда давом этдилар. (Бу орада) на намозга, на закотга, на ҳажга ва на рўзага буюрилмаган эдилар. Балки ушбу фарзлар у кишига тавҳид қарор топгач фарз қилинди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватчиларни (турли қабилаларга) жўнатадиган бўлсалар, уларга одамларни авваламбор тавҳидга даъват қилишни буюрардилар. Ҳудди Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келганидек: “Сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни даъват қиладиган аввалги (чақириғингиз) Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик бериш бўлсин. Агар ушбуни ижобат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг...”. (Бухорий (1395), Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Ушбу ҳадис тавҳид рўёбга чиқиб, вужудга келгандагина намоз, закот ва рўзага буюриш мумкинлигига далолат қиляпти. Кимда-ким (даъватини) тавҳиддан бошламас экан, унинг даъвати муваффаққиятсиз, манҳажи эса элчилар алайҳимуссалоту ва салламларнинг манҳажига хилоф бўлади.
Элчиларнинг бари авваламбор тавҳид ва ақидани ўнглашдан бошлашган. Ушбу йўл (даъват йўлидан) юраман деганларга билишлари лозим бўлган ўта муҳим дастурдир. Чунки бугунги кунда ушбу дастурни лойқалатиб, ўзгартираётганлар ва ўз ижтиҳоди ёки жоҳиллардан иборат ўзгалар ижтиҳодидан келиб чиққан бир дастурни танлаяпти. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳаж-дастурига қайтишлик лозим-у лобуддир. Ана шу Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг сийратларини билиш ва уни уч асос зимнига киритишдан ҳосил бўлган фойдадир. Тоинки ушбу йўлдан юриш учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни қандай даъват қилганликлари ва даъватдаги манҳаж-дастурлари нима эканини билиб оласиз. Чунки у киши намунадирлар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Ширк диёридан ислом диёрига ҳижрат қилишлик ушбу уммат гарданидаги фарздир. Ва у қиёмат қоим бўлгунга қадар боқий қолади.
Ҳижрат Аллоҳ йўлидаги жиҳод билан ўзаро боғлиқдир. Ва у мансух бўлмай, боқий қолади. Ҳижратга муҳтож бўлган ҳар бир мусулмонга ҳижрат қилишлиги вожибдир. Мусулмон кишига динини изҳор қилишга қодир бўлмаган ҳолатда куфр диёрида истиқомат қилишлиги жоиз эмас. Демак, унга мусулмонларнинг диёрларига ҳижрат қилиши вожиб бўлади. Ва у пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан боқий қолувчи фарз амалдир: “Тавба узилмагунча ҳижрат ҳам узилмайди. Тавба эса қуёш мағрибдан чиқмагунча узилмайди”. (Абу Довуд (3479), Аҳмад 28/111 (16906) Муовия ибн абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир”. (Нисо/97-100).
Ушбу оятларда гарчи исломдан чиқиб кетмаса-да, ҳижратга қодир бўла туриб, уни тарк этган кимсага ваъид бўлиб, унинг борар жойи жаҳаннам эканлиги айтиляпти. Нақадар ёмон жойдир у. Бироқ бу ваъид оятларидандир. Агар ҳижратни тарк этса, дарҳақиқат, вожибни тарк этган бўлиб, осийлардан бўлади. Бироқ ҳижратни тарк этиш билан исломдан чиқиб кетмайди. Ва унга қаттиқ ваъид бор. Сўнг Аллоҳ таоло ҳижратнинг вожиблигини соқит қиладиган узрни баён қилиб, шундай деди: “Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки...”, яъни, Мадина шаҳрига олиб борадиган йўлни билмайдилар. Чунки ҳижрат сафар қилишликка эҳтиёжлидир. Акс ҳолда инсон ҳижрат асносида қай бир йўлга юришни билмай ҳалок бўлади. Демак уларнинг узрлари икки ишдан иборатдир:
Бирон чора топишга қодир бўлмайдиганлар.
Ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолганлар. Уларнинг имкониятлари бўлса-да, бироқ улар қай йўлдан юришни ва уларга йўл-йўриқ кўрсатадиган кишини билмайдилар. Ана шу яроқли-арзигулик узрдир.
Имкониятга эга ва йўлни биладиган кимсага келсак, унинг учун бирор узр йўқдир.
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас сизлар Менгагина ибодат қилингиз!”. (Анкабут/56).
Бағавий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ушбу оят Маккадан ҳижрат қилмаган мусулмонлар ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ таоло уларга иймон исми ила нидо қилди".

Анкабут сурасининг ушбу оятида ҳижратга буйруқ ва Аллоҳнинг ери кенг эканлиги хабар қилинди. Агар динингни изҳор қилишга имконият қила олмайдиган диёрда бўлсанг, Аллоҳнинг ери кенгдир. У ердан кўчиб ўт. Ушбу ярамас ўринда қолма, балки уни қўйиб Аллоҳнинг кенг ерига чиқ. Дарҳақиқат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ерни кенг қилиб қўйди. Ҳижратга суннатдан далил пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: “Тавба узилмагунча ҳижрат ҳам узилмайди. Тавба эса қуёш мағрибдан чиқмагунча узилмайди”.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқдир”, деган қовлларига келсак, ушбу ҳадиснинг зоҳири Макка фатҳидан сўнг ҳижрат интиҳо топди деган маънони ифодалаяпти. Ва баъзи одамлар ушбу икки ҳадис ўртасида ўзаро зиддият бор деб ўйлайди. Бироқ илм аҳли ушбу ҳадисга қуйидагича жавоб беришди, фатҳдан сўнг ҳижрат йўқдир, деганидан мурод, яъни, Маккадан (ҳижрат қилинмайди). Чунки у фатҳ қилиниши билан ислом диёрига айланди. Ва яна фатҳдан сўнг Маккадан ҳижрат қилишлик ҳам боқий қолади деб ўйлайдилар. Натижада ҳижратнинг савобини ҳосил қилишни хоҳлайдилар. Куфр диёридан ҳижрат қилишлик қиёмат қоим бўлгунча боқий қолади. Далил эса юқоридаги оят ва пайғамбар ҳадисидир. Ушбу муаммога ана шу жавоб бўлади.

Мадинадаги барқарорлик ва қолган фарзлар нозил бўлиб, диннинг комил қилинишлиги
Мадинада қарор топгач закот, рўза, ҳаж, жиҳод, азон, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ва булардан бошқа ислом ибодатларига буюрилдилар. Шундай қилиб ўн йил ҳам ўтди. Сўнг эса соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. Динлари боқий бўлиб, ана шу у кишининг динларидир. Бирор бир яхшиликни қўймай, умматни унга далолат қилдилар ва бирор бир ёмонликни қўймай, умматни ундан огоҳ этдилар. У киши далолат қилган яхшилик тавҳид ва жамийки Аллоҳ таоло яхши кўриб, рози бўладиган нарсалар. У киши огоҳ этган ёмонлик ширк ва жамийки Аллоҳ таоло кариҳ кўриб, хоҳламайдиган нарсалардир. Аллоҳ таоло у кишини бутун инсониятга жўнатди. Аллоҳ таоло жамийки инсон ва жин тоифасига у кишига итоат этишни фарз қилди.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман”. (Аъроф/158).

Юқорида айтиб ўтилганидек пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан олдин, шариат комил бўлгунга қадар босқичма-босқич нозил бўлди, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ва Аллоҳ таоло у кишига ушбу оятни нозил қилди: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (Моида/3). Ушбу оят нозил бўлганидан сўнг кўп ўтмай пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. У кишининг динлари қиёмат қоим бўлгунча боқийдир.
Аллоҳ таоло у киши сабаб динни комил қилди.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (Моида/3).

Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло у киши воситасида динни комил, неъматини тўкис қилиб, у кишига ушбу оятни нозил қилгач вафот этдилар: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (Моида/3). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни, видолашув ҳажида, Арафа (тоғи)да турганларида ушбу оят нозил бўлди. Ушбу оят (нозил бўлишидан) кўп ўтмай Рофиқул Аълога риҳлат қилдилар. Умматларини тунлари кундуз каби оппоқ ҳужжат устида қолдирдилар. Ушбудан фақат ҳалок бўлувчигина оғишиб кетади.
Ушбу оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ушбу динни мукаммал эканлиги, бандаларнинг (барча) фойдаларини ўз ичига олганлиги ҳамда қиёмат қоим бўлгунга қадар барча иш ва муаммоларини ҳал қила олишига гувоҳлик бўлди. Ушбу дин барча замон ва маконга яроқли бўлиб, ундан кейин ўзга бир шариатга, нозил бўлажак Китобга ёки Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин жўнатиладиган бошқа бир росулга эҳтиёжлари йўқдир. Қиёмат кунига қадар бирор бир муаммо ёки оммага боғлиқ бирор иш бўлсин, албатта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларида унинг ечими ва ҳукми бордир. Бироқ ҳамма гап ҳукм ва масалалардан далил ва ҳукм чиқаришни чиройли суратда адо этадиган кишидадир. Ижтиҳод шартлари тўла топиладиган илм ва ижтиҳод аҳли бўлар экан, ушбу шариат комил ва унда барча муаммоларнинг ечими бор. Балки нуқсон биз томондан рўй беради. Ё Аллоҳ нозил қилган динни билишдаги қосирлик ва идрок қила олмаслик жиҳатидан ёки ҳақдан буриб юборадиган ҳавои нафс бўлиши жиҳатидан. Аслида эса ушбу дин яроқли, кенгқамровли ва мукаммалдир. Дарҳақиқат уммат ушбу динга ҳаққирост амал қилиб, барча ишлари борасида унга мурожаат қилса, Аллоҳ таоло ислом умматини унинг сабабидан қиёмат қоим бўлгунга қадар беҳожат қилиб қўяди.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!”. (Нисо/59). Аллоҳга қайтариш, у Аллоҳнинг Китобига қайтаришдир. Росулга қайтариш эса вафот этгач суннатига қайтаришдир. Аллоҳ таоло айтадики: “Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳга (қайтарилур)”. (Шўро/10). Ушбу оятда мулҳид, зиндиқ ёки ушбу шариатнинг сир-асрорларини идрок қилишдан фаҳмлари оқсаган “инсофли мутааллим”лардан иборат ислом шариатини нуқсон ва камчилик билан айблаётганларга раддия бордир. Камчикларни шариатга нисбат беришди, нуқсон ўзлари томонда эканини унутишди. Ушбу оятда, шариат бандаларнинг қиёматгача бўлган ҳожат ва фойдаларини ўз ичига олмаган ёки у аввалги замонга хос эди дея шариат нуқсонли деб туҳмат қилаётганларга раддия бор. Чунки кўплаб жоҳил кимсаларга: ушбу шаръий ҳукмдир, дейилса: бу энди Росулуллоҳ замонларида, аввалги замонда эди. Ҳозирга келиб ҳолат ва ишлар ўзгариб кетди. Шаръий ҳукмлар ўтган замонларда яшаган одамлар ва тугаб битган муаммолар учундир дейдилар. Бу эса Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтириш ва ушбу оятни ёлғонга нисбат беришдир: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим”. Аллоҳ таоло ушбу уммат учун динни қиёмат кунига қадар барча замон ва макон ҳамда бутун авлодлар учун мукаммак қилиб берди. Яна ушбу оятда ўзлари томондан ибодат ўйлаб топиб, уни динга нисбат берадиган бидъатчиларга раддия бордир. Ҳолбуки у бидъатларига на Аллоҳнинг Китоби ва на Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан далил бор.
Улар ушбу бидъатларини таҳсинга сазовор иш дея ёки хурофотга ботган ва турли таъма ва шаҳватларга берилган кимсалардан иборат яхши гумонга боришадиган кимсаларга кўр-кўрона тақлид қилишлари сабабидан ўйлаб топадилар. Натижада динда Аллоҳ бирор ҳужжат нозил қилмаган ибодатни ўйлаб чиқарадилар. Дарҳақиқат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор амални қилса, бас у рад этилгандир”. Ва яна шундай дедилар: “(Динда) янги пайдо бўлган ишлардан ҳазир бўлинглар. Ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъатдир. Ва ҳар бир бидъат залолатдир”.
Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан далил бўлмай туриб, (динда) ибодатлар ўйлаб топадиган кимса, ушбу дин тўла-тўкист эмас деб туҳмат қилувчи ва динни ўзининг (“ижтиҳоди”) билан комил қилишни хоҳлаган ҳамда Аллоҳ таоло уни комил қилганини тан олмаган кимсадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида дин бўлмаган нарса у кишидан кейин ҳам асло дин бўлмайд. Оятда ушбу тоифаларга раддия бордир. Бир тоифа: ислом барча замонга яроқли эмас дейди. Ёки Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатидан далил бўлмаган бидъатларни ўйлаб топиб, уни диндан деб айтадиганларга ушбу оятда раддия борки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло динни комил қилди.
Динга зиёдалик киритиш ва ундан бирор нарсани олиб ташлаш, дин замона аҳлига ярамай қолди дея шак-шубҳага солиб, чалғитишга бирор ўрин йўқ. “Бугун сизларга динингизни комил қилдим”. Ушбу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломидир ва У сўзловчиларнинг энг ростгўйидир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. Ушбу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган охирги оят ва у оламларнинг Робби томонидан ушбу дин комил, кенгқамровли ҳамда ҳар бир замон ва макон учун яроқли эканига бўлган гувоҳликдир.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли умматнинг аввалги ва охиргисига бўлган хитобдир. Фақат аввалги авлодга бўлган хитоб эмас. Балки у қиёматга қадар барча умматга бўлган хитобдир.
Ижмога келсак: дарҳақиқат уммат у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганларига ижмо қилган. Бу борада фақатгина: Росул вафот этмаган, деб айтадиган хурофотчиларни ҳисобга олмаса, бирор ихтилоф йўқдир. Улар Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганликларини рад этадилар. Ушбу пуч ва очиқ-ойдин рад этиладиган сўздир. Ушбуни ҳис-туйғу ва воқелик ҳам рад этади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари кўз ўнгида вафот этдилар. Ювиб, кафанланиб, у кишига жаноза намози ўқилди ва дафн қилиндилар. Ушбу ишлар тирик инсонга нисбатан қилинадими?! У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўликларга қилинадиган муомала қилинди. Ювиб, кафанланиб, жаноза намози ўқилиб сўнг қабрларига дафн қилиндилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Ушбу Аллоҳ азза ва жалланинг махлуқотларидаги қонуниятидир. Ҳоп, унда у кишидан аввалги пайғамбарлар қаерда? У киши ҳам ўзларидан олдинги элчилар кабидир. Улар вафот этишди. У киши ҳам уларнинг бири, вафот этади. Ушбу аҳли сунна вал жамоанинг ижмосидир. Бу борада фақат Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланиб, Аллоҳни қўйиб у кишидан ёрдам сўраб, у тирикдир, деб айтадиган хурофотга ботганларгина қарши чиқди.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “(Эй Муҳаммад), ҳеч шак-шубҳасиз, сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар хам ўлгувчидирлар. Сўнгра албатта, сизлар қиёмат Кунида Парвардигорларингиз ҳузурида (бир-бирларингиз билан) талашиб-тортишурсизлар (ва сиз ўз зиммангиздаги пайғамбарликни тўла-тўкис етказганингизга ҳужжат келтирурсиз, улар эса сизни ёлғончи қилиб, куфру залолатда ўтганларига турли баҳоналарни рўкач қилурлар, аммо Аллоҳнинг адолатли ҳукмидан қочиб қутула олмаслар)!”. (Зумар/30-31).
Аллоҳ таоло пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ила динни комил қилиб, наъматини тўкис қилгач, У субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидаги қонунияти бўлганидек у кишини Ўзининг раҳматига олди: “Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир”. (Оли Имрон/185). Пайғамбар ва элчилар ҳам ушбу оят остига дохилдирлар: “Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дунёдан Роббилари азза ва жалла ҳузурига кўчиб ўтдилар. Ушбу оят-ҳадис, ижмо ва қиёс билан собитдир. Оятга келсак Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Эй Муҳаммад), ҳеч шак-шубҳасиз, сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар хам ўлгувчидирлар”. Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ўзининг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин келажакда вафот этишларини хабар берди. “Сиз ҳам ўлгувчидирсиз”, яъни, вафот этасиз. Вафот этган одамга эса маййит дейилади. Маййитни руҳи жасадидан ажралгандир.

Хотима
Қайта тирилишга иймон келтириш
Инсонлар вафот этгач қайта тириладилар. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга кайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз”. (Тоҳа/55).
(Муаллиф роҳимаҳуллоҳ) бошқа бир асос ҳақида сўз очдилар, у қайта тирилишга иймон келтиришдир, яъни: мурод фақат ўлимга иймон келтириш эмас. Барчамиз биламизки, ҳатто кофир, мулҳид-дахрий ва зиндиқларнинг бари ўлимдан қочиб қутулиш иложи йўқ эканини биладилар. Бирор киши ўлимни инкор қилмайди. Чунки у аниқ-равшандир. Бироқ биз ўлимдан кейин қайта тирилиш ҳақида сўзлаяпмиз. Ана шу мўминлар билан кофирлар ўртасидаги келишмовчиликдир. Ўлимдан кейин қайта тирилиш – майда-майда бўлиб, чириб, тупроққа айланиб, ерда ажралиб-тарқалиб кетган жасадларни қайтаришдир. Ушбу жасадлар қайтиб, қандай бўлган бўлса яна шундай қад кўтаради. Чунки аввалги бор уларни яратишга Қодир Зот, қайта тирилтиришга ҳам Қодирдир. Сўнг уларга руҳ пуфланиб, ҳаракатга келади ва қабрлардан маҳшар сари юриб боради. Аллоҳ таоло айтадики: “У кунда улар гўё (ўзлари сиғинадиган) бутларга қараб чопишаётгандек шошилган ҳолларида қабрларидан чиқиб келурлар!”. (Маориж/43).
Аллоҳ таоло шундай деди: “Гўё ёйилган чигирткалар каби, қабрларидан чиқиб келурлар! Чорлагувчи томонига шошганларича кетар эканлар ...”. (Қамар/7-8). Бирор киши ортда қолмайди. Ушбу қайта тирилиш ҳақ бўлиб, унда бирор шак-шубҳа йўқдир. Ким уни инкор қилса, бас, у Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирибди. Қайта тирилишга иймон келтириш иймоннинг олти рукнидан биридир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: “Аллоҳга, малоикаларга, Китобларга, элчиларга ва охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтирмоғинг”. Кимда-ким қайта тирилиш ва охират кунига иймон келтирмас экан, албатта, у Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирган бўлади. Гарчи Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бериб, намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳажга бориб, закот бериб, тоат-ибодатларни қилса ҳам. Агар қайта тирилишни инкор этса ёки бу борада шак-шубҳага борса, албатта, Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирган бўлади.
Қайта тирилишга далиллар кўпдир. Шулардан Аллоҳ таолонинг мана бу қовли: “Биз сизларни (ердан) яратдик”. (Тоҳа/55). Яъни, инсоният отаси Одам алайҳиссаломни яратганимиздагидек ердан яратдик. “Яна унга кайтарурмиз”. Яъни, ўлимдан сўнг қабрга (қайтарурмиз). “Ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз”. Ана шу қайта тирилишдир. Ушбу оят бошланишдан қайтарилишликкача (бўлган босқичларни) ўз ичига олди: “Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга кайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз”.
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Аллоҳ сизларнинг (отангиз Одамни) ердан ундириб-ўстирди (яъни пайдо қилди). Сўнгра (вафот қилганларингизда) У зот сизларни яна (ерга) қайтарур ва (Қиёмат қойим бўлганида) сизларни чиқариб олур!”. (Нуҳ/17-18).
Қабрлардан чиқиб маҳшар сари юрадилар. Аллоҳ таоло айтадики: “Унда яшайсизлар ва унда ўлурсизлар ва ундан (ҳисоб-китоб учун) чиқарилурсизлар, деди У”. (Аъроф/25), яъни, ер юзида ҳаёт кечирасизлар ва ерда вафот этасизлар ҳамда ундан қиёмат куни қайта тирилиш учун чиқасизлар.
Ушбулар Қуръондаги қайта тирилишнинг далилларидир. Яна Қуръоннинг ўзида ақлий далил ҳам борки, аввал бошда (яратишга) қодир бўлган Зотнинг қайта яратишга Қодир эканлиги авлороқ бобдандир. Аллоҳ таоло шундай деди: “У аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (қиёмат кунида) Ўзи яна қайта яратадиган зотдир. (Қайта яратиш — тирилтириш) У зотга жуда осондир. Осмонлар ва ердаги энг юксак хислат (яъни Яккаю-Ягоналик) Уникидир. У қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (Рум/27). Инсониятни йўқдан бор қилишга қодир бўлган Зотнинг уларни ўлимдан сўнг қайта яратишга Қодир экани лойиқроқдир. Ушбулар нақлий ва ақлий далиллар эди.
Қайта тирилишнинг далилларидан яна ердаги наботот оламида рўй берадиган ҳодисаларни олайлик. Ерни бирор ўсимлик бўлмаган унумсиз, ўлик эканини кўрасиз. Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга ёмғир ёғдиради. Сўнг эса аввалда ўлик-қуруқ ҳашак бўлган ўсимлик ўсиб чиқади. Ердаги жасадлар ҳам ҳудди шундай. Ерда ости тўла жасадларга Аллоҳ таоло ёмғир ёғдиради, сўнг жасадлар ўсиб, такомиллашиб боради. Сўнг эса уларга руҳ пуфланади. Ерни қандай унумсиз эканини кўрасиз, сўнг ўсиб чиққан наботот ила тирилади. Ерни ўлганидан сўнг тирилтирган Зот Аллоҳ жалла ва ъаладир: “Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидан (бири) сиз ерни қуп-қуруқ ҳолда кўришингиздир. Бас қачон Биз унинг устига сув-ёмғир ёғдирсак, у ҳаракатга келар ва униб-ўсар. Албатта ўша ерни тирилтирган зот ўликларни ҳам тирилтира олгувчидир. Зеро У барча ишга қодирдир”. (Фуссилат/39). Ерни ўлганидан сўнг қайта тирилтиришга қодир бўлган Зот, жасадларни ҳам ўлганидан сўнг қайта тирилтиришга Қодирдир. Чунки бари ўлгандан сўнг қайта тирилтиришдир.
Қайта тирилишнинг далилларидан яна, агар қайта тирилиш бўлмайдиган бўлса одамларни яратиш беҳуда иш экани келиб чиқади. Одамлар ҳаёт кечирар экан уларни ичида итоаткор, тақволи, Аллоҳ ва Росулига иймон келтирганлари ва яна улар орасида кофир, мулҳид-дахрий, зиндиқ, золим, мутакаббир ва осийлари бор. Ушбу мўмин бирор мукофотга эришмай ёки ушбу кофир, зиндиқ, мулҳид-дахрий, одамларга зўрлик қилиб бошқарувчи ўзининг жазосини олмай яшаб сўнг ўлиб кетавераркан-да?!
Иймон аҳлининг иймонлари, эҳсон аҳлининг эҳсонларини мукофотламай ҳамда жиноят ва куфр аҳлини жиноят ва куфрлари сабаб жазоламай, одамларни шундай ташлаб қўйишлик Аллоҳ таолога лойиқ ишми? Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикматига нолойиқ ишдир. Шунинг учун У Зот айтадики: “Осмонлардаги ва ердаги бор нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. У зотнинг Ўзи ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва чиройли амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай!”. (Нажм/31). Ушбу иш фақатгина Қиёмат куни рўй беради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қовли ҳам ҳудди шундай: “Балки ёмонлик-гуноҳлар касб этган кимсалар Биз уларни ҳам иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам (яъни дунёлари ҳам, охиратлари ҳам мўминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Нақадар ёмон (нотўғри) ҳукм қилурлар-а?!”. (Жосия/21).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Балки Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ерда бузғунчилик қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу-фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! (Йўқ! Асло ундоқ бўлмас!)”. (Сод/28). Ва яна шундай деди: “Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)!”. (Мўминун/115). Ва яна айтдики: “Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?! Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?! Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Аллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларини (пайдо) қилди. Ана шу (Аллоҳ) ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?! (Албатта Аллоҳ бунга қодирдир)!”. (Қиёмат/36-40). “Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?”, деб айтган кофирга ушбу қовли билан раддия берди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сув)дан пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни билгувчидир». У сизлар учун ям-яшил дарахтдан олов пайдо қилган зотдир. Бас, сизлар ўшандан ўт ёқурсизлар”. (Ясин/78-80). Ҳўл, яшил дарахтдан алангали оловни чиқаришга қодир бўлган Зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!
Қайта тирилишнинг далилларидан яна, осмонлар ва ерни яратилишлигидир. Ушбу баҳайбат, улкан, катта махлуқотларни яратган Зот инсонни ҳам қайта тирилтиришга Қодирдир. Чунки улкан нарсага Қодир Зотнинг ундан қуйи нарсага қодир эканлиги авлороқ бобдандир.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Осмонлар ва ерни яратган зот яна уларнинг ўхшашини яратишга қодир эмасми?! Йўқ, (албатта қодирдир), Унинг Ўзигина яратгувчи ва билгувчидир”. (Ясин/81). Ва яна айтдики: “Шак-шубҳасиз, осмонлар ва ерни яратиш инсонларни яратишдан каттароқ (иш)дир. Лекин кўп одамлар билмайдилар”. (Ғофир/57).
Ушбулар қайта тирилишнинг собит бўлган далилларики Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабрлардаги ўликларни қайта тирилтиради. Ва У ҳар бир амал қилувчининг амалига яраша жазо-мукофотини беради. Яхши бўлса яхши-мукофот, ёмон бўлса ёмон-жазо. Ана энди кофир куфр келтириб, фосиқ, мулҳид ва зиндиқ фисқини қилиб юраверсин! Ҳали унинг олдида қайта тирилиш, жазо ва ҳисоб бор. Аллоҳга ибодат қилиб, Унга қурбат ҳосил қилайин деган мўмин ва тақводорнинг амали эса ҳаргиз зое кетмайди. Ҳали шундай бир ваъдалашилган ўрин борки, Аллоҳ таоло унинг амалини тўла мукофотлаб, ажрини бир неча баробар кўпайтириб, гумонига келмаган ва ҳисоб қилмаган (мукофотларни) ато этади.
mutaallim   04-09-2012, 06:27 AM
#18
Ҳисоб-китоб ва тарози
Қайта тирилишгач ҳисоб-китоб қилиниб, амалларига яраша жазо-мукофотланадилар. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Осмонлардаги ва ердаги бор нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. У зотнинг Ўзи ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва чиройли амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай!”. (Нажм/31).
Қиёмат куни рўй берадиган ишлардан ҳисоб-китоб ва тарозидир. Гуноҳкор кимсаларга баҳс-мунозара маъносидаги ҳисоб-китобдир.
Мусулмонлар қиёмат куни бир неча қисмга бўлинади:
Биринчи: уларни орасида ҳисоб-китоб қилинмай, ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиган етмиш минг одам ҳадисида нақл қилинганидек. (Бухорий (5705), Муслим (218) Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят).
Иккинчи: одамлар орасида енгил ҳисоб қилинадиганлари бўлади. У фақатгина (ҳисобга) кўндаланг қилинишдир. Баҳс-мунозара ҳисоби эмас, балки (ҳисобга) кўндаланг қилиниш холос. Ушбу киши ҳам бахтлилардандир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак, Ва ўз(ининг жаннатдаги) ахли-оиласига шоду-хуррам ҳолда қайтажак”. (Иншиқоқ/7-9).
Учинчи: баҳс-мунозара йўлига кўра ҳисоб қилинадиган киши. Ушбу киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу қовлларига биноан хатар остидадир: “Кимда-ким ҳисоб (асносида) баҳс-мунозара қилинса азоблангай”. (Бухорий (103), Муслим (2876) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят).
Кофирларга тўхталадиган бўлсак, уламолар улар борасида ҳисоб қилинади ёки ҳисоб қилинмайди дея ихтилофлашишди. Улардан: кофирлар ҳисоб қилинмайди деганлари бўлди. Чунки уларнинг ҳасанотлари йўқ. Балки уларни жаҳаннамга олиб борилади. Уламолардан яна: улар бўйнига қўйиш маъносидаги ҳисоб билан ҳисобланадилар деганлари бўлди. Яъни: амаллари, куфр ва илҳод-оғишишлари (бўйинларига қўйилади). Сўнг жаҳаннамга олиб бориладилар.
Тарози: бандаларнинг амаллари тортиладиган асбоб бўлиб, ҳасанотлар бир палласига ва саййиотлар бошқа бир палласига қўйилади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Энди кимнинг (яхшилик) мезонлари (ёмонлик-гуноҳларидан) оғир келса бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар. Кимнинг мезонлари енгил бўлса (яъни ёмонликлари яхши амалларини босиб кетса), бас ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Улар жаҳаннамда мангу қолгувчидирлар”. (Мўминун/102-103). Ёмон амаллар оғир келса инсон хасрат чекади. Яхши амаллар оғир келса инсон фойдага эришади.
Ушбу тарози амаллар мезонидир. Шунингдек, кимнинг номаи аъмоллари ўнг томонидан берилса, бас, ҳисоби енгил кечади. Кимнинг номаи аъмоллари чап томонидан берилса, бас, ҳисоби оғир кечади. Ҳамда дахшат ва улкан хатарни бошдан кечиради. Кимки қиёмат, ҳисоб ва қайта тирилиш ўринларидаги хатарни бир ўйлаб кўрса ушбулар дахшатли ишлардир.
Кимда-ким қайта тирилишни ёлғон деса кофир бўлади. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Кофир бўлган кимсалар ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Йўқ! Парвардигоримга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллоҳга осондир»”. (Тағобун/7).
(Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг): “Кимда-ким қайта тирилишни ёлғон деса кофир бўлади”, деган қовлларига келсак, чунки бу ислом рукнларидан бирини инкор қилиш, Аллоҳни, элчиларини ва Китобларини ёлғонга чиқаришдир. Аллоҳ жалла ва ъала қайта тирилиш ҳақида хабар берди. Элчилар ва Китоблаҳ ҳам бу ҳақда хабар берди. Ким энди ушбуни инкор қилса, бас, у кофирдир. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Кофир бўлган кимсалар … гумон-даъво қилдилар”. Гумон-даъво бу ёлғонга нисбат бериш маъносида. “Ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар”. Ояти карима қайта тирилишни инкор қилиш куфр эканига далолат қиляпти. Улар: ўлимдан сўнг қайта тирилиш йўқ дейишади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги мушрик ва санамларга ибодат қилубчилар қайта тирилиш борасида баҳс-мунозара қилардилар: “Чириган суякларга айланиб қолган вақтимизда-я? Улар (истеҳзо билан): «Ундоқ бўлса бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!» дедилар”. (Нозиат/11-12). Ва яна шундай дейишди: “Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?”. (Ясин/78). Уларнинг баҳс-у мунозараларидан яна: “У сизларга ўлиб тупроқ ва суякларга айланганингиздан кейин албатта (қабрларингиздан) чиқарилгувчидирсизлар, деб ваъда бермоқдами? Сизларга ваъда қилинаётган нарса жуда-жуда узоқдир”. (Мўминун/35-36). Ва яна булардан бошқа пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги мушрик ва ўтган умматлардан иборат кофирларнинг турли гап-сўзлари. Кимда-ким қайта тирилишни ёлғон деса, бас, у ана ўша кофирлар билан биргадир.
Қайта тирилишни фақатгина кофир кимса инкор этади. Дарҳақиқат Аллоҳ жалла ва ъала Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайта тирилиш(ни ҳақ эканига) қасам ичишни амр этиб, шундай деди: “(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Йўқ! Парвардигоримга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур”. Ушбу оят Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайта тирилиш(ни ҳақ эканига) қасам ичишни амр этган уч оятнинг биридир.
Биринчи оят: Юнус сурасида: “(Эй Муҳаммад), сиздан: «У (ваъда қилинган азоб) ҳақми?» — деб сўрайдилар. Айтинг: «Ҳа, Парвардигоримга қасамки, албатта у ҳақдир. Сизлар (ундан) қочиб қутулгувчи эмассизлар»”. (Юнус/53).
Иккинчи оят Саба сурасида: “Кофир бўлган кимсалар «Бизларга (қиёмат) соати келмас», дедилар. (Эй Муҳаммад, улврга) айтинг: «Йўқ! Ғайбни билгувчи Парвардигоримга қасамки, шак-шубҳасиз у (яъни қиёмат) сизларга келур. Осмонлар ва ердаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан маҳфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмиши — Лавҳул-маҳфузда у) мавжуд бўлур». Токи (Аллоҳ) иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни мукофотлаши учун (шак-шубҳасиз қиёмат соати келур). Ана ўша зотлар учун мағфират ва улуғ ризқ (яъни жаннат) бордир”. (Саба/3-4).
Учинчи оят: Тағобун сурасидаги биз ўрганаётган оят: “Кофир бўлган кимсалар ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Йўқ! Парвардигоримга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллоҳга осондир»”. (Тағобун/7). Қайта тирилишдан бўлган ҳикмат бандаларга амалларига яраша жазо-мукофот беришдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Сизларга... хабари берилур”, яъни, амалларингизни хабари берилиб, ўшанга яраша жазо-мукофотини оласизлар.

Пайғамбарларга иймон келтириш
Аллоҳ таоло барча элчиларни хушхабар берувчи ва огоҳлантиргувчи этиб жўнатди. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир”. (Нисо/165).
Пайғамбарларга иймон келтириш иймоннинг олти рукнидан биридир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳга, малоикаларга, Китобларга, элчиларга...иймон келтирмоғинг”.
Элчиларга иймон келтириш иймон рукнларининг бири бўлар экан, пайғамбарларнинг аввалидан охиргиларигача, барчаларига иймон келтириш зарурдир. Кимки бир пайғамбарни инкор этса, бас у барчаларини инкор этган бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳта ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз”. (Нисо/150-151). Демак, элчиларнинг барига, аввалги-ю охиргиларига, Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида уларни номини айтган ва айтмаганларига иймон келтириш лозимдир. Чунки пайғамбарлар кўпдир. Ҳадисда уларнинг адади: “Бир юз йигирма тўрт минг. Шулардан уч юз ўн бештаси росул (бўлиб,) кўп сонлидирлар”, дея ворид бўлган. (Аҳмад “Муснад” 36/617-619 (22287) Абу Умома ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят).
Демак, элчилар кўп бўлиб улардан Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида номма-ном айтганлари ва айтмаганлари бор. Бизга эса барчаларига, аввалги-ю охиргиларига иймон келтиришимиз вожиб бўлади.
Аввалгилари Нуҳ алайҳиссалом. Охиргилари эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Аввалгилари Нуҳ алайҳиссалом эканликларига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “(Эй Муҳаммад), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик”. (Нисо/163).
Уларнинг (элчиларнинг) аввалгилари Нуҳ (алайҳиссалом) эканликларига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “(Эй Муҳаммад), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик. Яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлоди, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забурни ато этдик”. Аллоҳ таоло ушбу оятда уларнинг бир қанчаларининг исмини ёд этди. Анъом сурасида ҳам уларнинг бир қанчаларининг исмини ёд этганидек: “Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз. Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни (ҳам ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ бандалардандир. Исмоил, ал-Ясаъ (Юшаъ пайғамбар), Юнус ва Лутни (ҳам ҳидоят қилдик) ва барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик”. (Анъом/84-86).
Демак Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ва ундан кейинги пайғамбарларга” қовлининг далолати билан аввалгилари Нуҳ алайҳиссаломдир. Аллоҳ таоло у кишини ўз қавмларига, инсоният Одам алайҳиссаломдан кейин ўн аср давомида тавҳид асосида бўлишиб, сўнгра солиҳ кишилар ҳаққида ғулувга кетишгач (Росул ўлароқ) юборди. Нуҳ алайҳиссалом қавмининг (даври) келган кезлари улар орасида солиҳ кишилар бор эди. Ушбу солиҳ зотлар вафот этгач (қавм) ниҳоятда қайғуга чўмди. Шунда шайтон ушбу фурсатдан фойдаланиб, уларга: ўша солиҳ зотларнинг суратларини чизиб, ушбу суратларга кўзингиз тушганида уларнинг ҳолатларини бир ёдга олиб, ибодатда фаол-ғайратли бўлишларингиз учун уларни йиғилиб ўтирадиган жойларингизга осиб қўйинглар деди. Улар ишга киришиб, ўша ўликларнинг суратини чизишди ва уларни йиғилиб ўтирадиган ўринларига осиб қўйишди. Одамларга тавҳидни баён қилиб, ширкни инкор этадиган уламолар бор эканлиги учун ишнинг бошида ҳали уларга ибодат қилинмасди.
Уламолар вафот этиб, аввалги авлод ўтиб кетгач кейинги авлод келди. Дарҳақиқат уламолар вафот этишганди. Шайтон уларнинг олдига келиб: ота-боболарингиз ушбу суратларни уларга ибодат қилиш учунгина осиб қўйишганди. Улар воситасида ёмғир сўрашарди дея уларга ушбу суратларга ибодат қилишни зийнатли қилиб кўрсатди. Натижада улар Аллоҳни қўйиб, ушбу суратларга ибодат қилиб кетишди. Ана шундай қилиб ер юзида ширк рўй берди. Шунда Аллоҳ таоло уларга Нуҳ алайҳиссаломни юборди. У киши уларни Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилиб, оталари Одам алайҳиссаломнинг дини бўлмиш тавҳидга қайтишга чақирардилар. Улар эса қайсарларча кибр қилиб: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар”. (Нуҳ/23). Ибн Аббос розиаяллоҳу анҳумо айтдиларки: “Ушбулар солиҳ кишиларнинг исмларидир. Уларнинг суратларини чизиб, йиғилиб ўтирадиган жойларига осиб қўйишди. Натижада иш Аллоҳни қўйиб ўша (суратлар)га ибодат қилишгача етиб борди”.
Нуҳ алайҳиссалом келиб, уларни ўша (суратлар)га ибодат қилишдан қайтариб, Аллоҳгагина ибодат қилишга буюргач, улар: Олиҳаларингизни ҳаргиз тарк қилманглар, Нуҳга итоат қилманглар!, дейишди. Шундай қилиб куфр, туғён ва қайсарликларида давом этиб қолишди. Ушбу ер юзида рўй берган аввалги ширк эди. Ушбу ширкнинг сабаби эса суратлар бўлди. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобланадиган кимсалар – сураткашлардир”. (Бухорий (5950), Муслим (2109) Абдуллоҳ ибн Масуд розияллоҳу анҳудан ривоят). Ва яна пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ушбу суратларни чизаётганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга қарата: яратган нарсаларингизга жон бағш этинглар дейилади”. (Бухорий (5951), Муслим (2108) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят). Уларни ожиз қолдиришлик ва азобга гирифтор қилиш учун ушбу суратларга руҳ пуфлангларчи деб амр этилади. Чунки Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмларида юз берганидек сураткашлик ширкка олиб борадиган воситалардандир.
Росулларнинг аввалгиси Нуҳ алайҳиссалом бўлса, уларнинг сўнгги ва якунловчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир”. (Аҳзоб/40). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Мен пайғамбарларнинг сўнггисиман. Мендан кейин пайғамбар йўқ”. (Абу Довуд (4252), Термизий (2219) Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ила самовий рисолатга хатм қўйилди. Энди қиёмат қоим бўлгунча у кишидан кейин бирор пайғамбар юборилмайди. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шариат ва динлари қиёматгача боқийдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг кимда-ким пайғамбарлик даъво қилса, бас, у кофирдир. Кимда-ким уни (пайғамбалик даъво қилган кимсани) тасдиқ этса, бас, у ҳам кофирдир. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирор пайғамбар йўқдир.
Дарҳақиқат у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг кўпчилик пайғамбарлик даъво қилди. Аллоҳ таоло уларни шарманда қилиб, ёлғонларини ошкор қилди. Биз билишимиз бўйича шундайларнинг охиргиларидан Қодиёнийдир. Ғулом Аҳмад Қодиёний, Ҳиндистонлик. Аввалига олим ва обид киши эканини, сўнг Ийсо ибн Марям эканини, сўнг эса пайғамбарликни даъво қилди. Ҳозирда унинг издошлари бўлиб, Қодиёнийлар деб аталади. Дарҳақиқат мусулмонлар уларни кофир деб, уларга қарши курашиб, уларга исломдан чиққан кофир фирқа дея қарайдилар. Улар ҳам фаолият юритишди, бироқ ушбу фаолиятлари чиппакка чиқди. Хулоса шуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг пайғамбар йўқ. Кимда-ким пайғамбарлик даъво қилса, у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандек каззобдир: “Ўттизга яқин фирибгар, каззоблар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмайди. Уларнинг бари Аллоҳнинг элчиси эканини даъво қилади”. (Бухорий (3609), Муслим “Фитналар китоби” (157), (84)).
Аллоҳ таоло Нуҳ (алайҳиссалом)дан Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)гача бўлган халқларнинг барига, уларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга буюриб, тоғутга ибодат қилишдан қайтарадиган бир элчи юборган. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36).
Ўзини пайғамбар деб эълон қилувчилар кўпдир. Бироқ Аллоҳ таоло уларни шарманда қилиб, (юзларидаги) ниқобларини очиб, одамларга уларнинг расво эканларини баён қилди. Кимда-ким уларни тасдиқ этса, бас, у кофирдир. Чунки у пайғамбарлик Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан якун топганлик борасида Аллоҳ, Унинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда мусулмонларнинг ижмосини ёлғонга чиқарувчидир.
(Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг): “Аллоҳ таоло...халқларнинг барига ...бир элчи юборган”, деган қовлларига келсак, Аллоҳ таоло ҳужжат қоим бўлсин дея ҳар бир халққа бир элчи юборган. Тоинки: бизга бирор хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи келмаганди, деб айтмасликлари учун. Аллоҳ таоло шундай деди: “Биз то бирон пайғамбар юбормагунча(у орқали Ўзимизнинг амру фармонларимизни юбориб, унга итоат қилишдан бош тортмагунларича, бирон кимсани) азоблагувчи эмасмиз”. (Исро/15). Аллоҳ таоло айтганидек ўтган умматларнинг ҳар бирига бир элчи жўнатган: “(Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огохлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир”. (Фотир/24). Бироқ бизга пайғамбарларнинг даъвати нима эканини билишимиз вожибдир. Аввалгиларидан то охиргиларигача бўлган барча пайғамбарларнинг даъвати – тавҳидга чақириқдир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36). Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган ҳар бир нарса тоғутдир. Аллоҳни қўйиб ибодат қилинганда (ушбу ўзига қилинган ибодатдан) рози бўлган ҳар бир нарса тоғутдир. Яна бу ҳақда тоғутлар турлари қисмида айтиб ўтилади.
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар”, қовлининг маъноси: бут, санам, қабр ва қадамжоларга ибодат қилишдан йироқ бўлинглар. Ана шулар тоғутлардир. Ояти карима аввалгиларидан охиргиларигача бўлган барча элчиларнинг даъватида тавҳид диққат марказни эгаллаганига далолат қиляпти.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз”. (Анбиё/25). Ва яна ушбу қовли: “(Аллоҳ) Ўз амри-иродаси билан Ўзи хоҳлаган бандаларига Фаришталарни (шундай) ваҳий билан туширур: («Эйпайғамбарларим, инсонларни) огоҳлантирингларки, ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Мен Ўзимгина бордирман. Бас, (барчаларингиз) Мендангина қўрқингиз!»”. (Наҳл/2).
Демак, пайғамбарларнинг барчаларининг чақириғи тавҳид, Аллоҳ жалла в ъалани ибодатда яккалаш ва ширкдан қайтаришга қаратилган. Ана шу пайғамбарларнинг даъватидир. Сўнгра тавҳиддан кейинги ҳалол ва ҳаромдан иборат шаръий ҳукмлар келади. Шариатларнинг тафсилий ҳукмлари умматларнинг турли бўлиши ва ҳожатига қараб турлича бўлади. Аллоҳ таоло улардан Ўзи хоҳлаганини насх-бекор қилади. Сўнг ушбу шариатларнинг бари ислом шариати ила насх-бекор қилинди. (Шариат) – ҳалол, ҳаром, турли ҳукм ва ибодатлар, буйруқ ва қайтариқлардир. Бироқ асл-у асос – тавҳиддир. Бу борада бирор ихтилоф йўқ ва у насх-бекор ҳам қилинмаган. Бу бир (бутун) диндир. Аввалгилар-у охирги барча элчиларнинг дини бир диндир.
Аллоҳ таоло айтганидек: “Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик”. (Моида/48). Тавҳид дини – ҳар бир давр ҳолатидан келиб чиқиб жорий қилинган (шариат) билан Аллоҳ таолога ибодат қилишдир. Бирор шариат насх-бекор қилиниши билан у носих-бекор қилувчига кўчиб ўтади. Кимда-ким мансух-бекор қилинган (шариат)да қолиб, давом этаверса ва носих-бекор қилувчи (шариат)ни тарк этса, албатта, у Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирган бўлади. Чунки бекор қилинган дин-шариат насх қилингач дин деб эътибор қилинмайди. Балки у насх-бекор қилинишидан олдин дин эди. Шунинг учун ислом шариати ўзидан олдинги шариатларни насх-бекор қилди. Кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар этиб юборилганларидан кейин яҳудийлик ёки насронийликда қолса, бас, у кофирдир. Чунки у вақти тугаб битган, мансух-бекор қилинган динга амал қиляпти.

Тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтириш
Аллоҳ таоло бандаларнинг барига тоғутга куфр келтириб, Ўзига иймон келтиришни фарз қилди.
Шайх роҳимаҳуллоҳ: Аллоҳ таоло бандаларнинг барига тоғутга куфр келтириб, Ўзига иймон келтиришни фарз қилди дедилар. Сўнг тоғутнинг таърифини ёд этдилар. Аллоҳ жалла ва ъала тоғутни кўплаб оятларда зикр қилди: “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтон-(тоғут)дан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир. Аллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғлик — нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар кофирларни ёруғлик-нурдан қоронғу-зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар”. (Бақара/256-257). Ҳамда Нисо сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санам-(тоғут)ларга сиғинаётганларини ҳамда кофир кимсалар ҳақида: «Ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра тўғрироқ йўлдалар», деяётганларини кўрмадингизми?”. (Нисо/51).
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтон-(тоғут)га ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди”. (Нисо/60). Наҳл сурасида Аллоҳ жалла ва ъала шундай дейди: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36). Тоғут: туғёндан олинган. Ва у чегарани бузиб ўтишдир. Сув ўз сатҳидан кўтарилганда “طغى الماء” - сув тошди дейилади.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Дарвоқе, Биз сув туғёнга тушган вақтида сизларни (Нуҳ пайғамбар ясаган) кемада кўтардик”. (Ал-Ҳааққо/11).
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Тоғутнинг маъноси, банда ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиганлар борасида чегарани бузиб ўтишлигидир.
Шариатдаги тоғутнинг маъноси, у Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек ва у кишидан шайх (муаллиф) роҳимаҳуллоҳ бу ўринда нақл қилганларидекдир. Тоғут - банда ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиганлар борасида чегарани бузиб ўтишлигидир. Банданинг ўз чегараси бор. Чунки Аллоҳ таоло унга маълум бир чегарани белгилаб берганки, банда ушбуларда тўхташлиги вожиб бўлади. Агар уни бузиб ўтса, албатта, у тоғут бўлади. Кимда-ким Аллоҳ таоло бандалари учун белгилаб қўйган ва уларга ушбуларни бузиб ўтмаслик ҳамда яқинига йўламасликка амр этган чегараларни бузиб ўтса, бас, у тоғутдир. Аллоҳга маъсият қилиб, Унинг чегарасини бузиб ўтса, бас, у тоғут деб аталади. Чунки у ҳаддан ошиб, Аллоҳнинг чегарасига тажовуз қилди.
(Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг): "Банда ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиганлар борасида чегарани бузиб ўтишлигидир", деган қовлларига келсак, ушбу тоғутнинг кенгқамровли таърифидир. Чунки Аллоҳ жалла ва ъала шериксиз, ёлғиз Ўзига ибодат қилишга, элчиси соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликка ҳамда ҳалол ва ҳаром қилган (ҳукм)лари борасида Ўзига ва пайғамбарига бўйинсунишликка амр этди. Кимда-ким ушбу буйруқни бузса, бас, у тоғутдир. Кимда-ким Аллоҳ таоло вожиб қилган, Ўзигагина хослаб, ўзгаси(га сарф этилишини) рад этган ибодат чегарасини бузиб, Аллоҳ билан бирга ўзгасига ҳам ибодат қилса, бас, у тоғутдир. Мушрик – тоғутдир. Чунки у ибодат чегарасини бузиб, Аллоҳга қўшиб ўзгасига ҳам ибодат қилди ва ибодатни нолойиқ ўринга сарф этди. Шунингдек, ибодат қилинганда (ушбу ўзига қилинган ибодатдан) рози бўлган кимса ҳам (тоғутдир).
Одамлар унга ибодат қилишса ва у шодланиб, ушбу иш билан бошлиқлик ва етакчилик қилса, у ҳам тоғутдир. Фиръавн, Намруд ва ғулувга кетган турли сўфий тариқатларининг шайхлари кабики, ушбу сўфий шайхларига издошлари ибодат қиладилар ва улар бундан рози бўлиб ёки одамларни ана шунга (ўзларига ибодат қилинмоғига) чақирадилар. Ушбу ибодат бобидаги тоғутдир.
(Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг): “Эргашиладиган...”, деган сўзларига келсак, Аллоҳ жалла ва ъала барча халқларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликка амр этди. Бирор кишига Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашмоқлиги жоиз эмас. Кимда-ким Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашса ва ушбу ишни жоиз деб даъво қилса, бас, у тоғутдир. Чунки у (барчамиз) эргашмоқликка маъмур бўлган Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашди. Иттибў-(эргашишлик) Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина хосдир. У кишидан ўзга уламо ва даъватчилар Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига эргашишгандагина эргашилади. (Мутлақ) эргашиладиган зот – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Уламо ва даъватчилар фақатгина етказувчидирлар. Ҳақ ўрнида, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга мувофиқ келишган ўринларида уларга эргашилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хилоф келишган ўринларида уларга эргашишлик жоиз эмас.
Сўфийларнинг турли тариқатдаги шайхлари бунга яққол мисол бўлади. Муридлари Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилмай, балки ўшаларга эргашишади. Балки шундай деб айтадилар: Бизни Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эҳтиёжимиз йўқ. Биз Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олган жойдан, тўғридан-тўғри Аллоҳдан қабул қилиб олаверамиз. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан восита орқали, яъни, Жаброил орқалу қабул қилиб олардилар. Биз эса тўғридан-тўғри Аллоҳдан қабул қилиб олаверамиз. Ва яна шундай дейдилар: сизлар динингизни ўлиб кетганлардан ривоят қиласизлар. Биз эса динимизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ривоят қиламиз. Чунки улар шундай деб даъво қиладиларки, шайхлари Аллоҳ билан боғланиб, тўғридан-тўғри Аллоҳдан қабул қилиб оладилар.
Улар ҳаддан ошишнинг ана шундай чегарасигача етиб боришди, Аллоҳ сақласин. Мана шу уларнинг тариқатлари бўлиб, улар тоғутларнинг бошлиқлари эканликларида шак-шубҳа йўқдир. Чунки Аллоҳ жалла ва ъала сари фақатгина Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик билангина йўл бор. Аллоҳ таоло шундай деди: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гунохларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». Айтинг: «Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) динсизларни севмас”. (Оли Имрон/31-32).
Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашадиган кимса тоғут деб эътибор қилинади. Шунингдек, ўзига эргашилмоғи учун даъват қилиб, одамларга қарата: мен сизларга тўғридан-тўғри Аллоҳнинг ҳузуридан бир буйруқ олиб келдим деб айтса, ушбу кимса оламдаги тоғутларнинг энг каттасидир, Аллоҳ сақласин.
(Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг): “Итоат қилинадиган...”, деган сўзларига келсак, ҳалол ва ҳаром бобида итоат фақат ва фақат Аллоҳ ва Росулгадир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо/59). Ҳалол – Аллоҳ ҳалол қилганидир. Ҳаром – Аллоҳ ҳаром қилганидир. Ҳалол ва ҳаром қилишда бирор киши Аллоҳга шериклик қилишига йўл йўқдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло, (маълум бир нарсаларни ўзича) ҳалол ва ҳаром қилган ёки шундай қилган кимсага эргашган кимсани мушрик дея ҳукм қилди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Бас, агар Аллоҳнинг оятларига иймон келтиргувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан (яъни Аллоҳнинг номи айтилиб сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан) еяверинглар. Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан нима учун емас экансизлар?! Ахир У сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку. Магар музтар бўлиб қолган ҳолингиздагана (у нарсалардан ейишингиз мумкин). Шубҳасиз, кўп (кишилар) ўз ҳою-ҳаваслари билан билмаган ҳолларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар. Албатта, Парвардигорингиз бундай тажовузкор кимсаларни жуда яхши билгувчидир. Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини ҳам тарк қилингиз! Албатта, гуноҳ қилгувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо олажаклар. Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларнй) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. (Анъом/118-121). Жоҳилиятдагилар: ўлакса ҳалолдир. Чунки уни сўйган Зот Аллоҳдир. Ва у (ўлакса) сизлар сўйган жонлиқдан ҳалолроқдир, деб айтишарди. Аллоҳ жалла ва ъала эса: фақат шаръий йўлга кўра сўйилган жонлиқдан енглар! Сизларга ўлакса ҳаромдир деяпти.
Улар эса: ўлакса ҳалол ва у сўйилган жонлиқлардан ҳалолроқдир. Чунки ушбу жонлиқларни сизлар сўйдингиз. Ўлаксани сўйган Зот эса Аллоҳ таолодир деб айтишарди.
Шунинг учун Аллоҳ таоло мушрикларга раддия бериб шундай деди: “Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир”, яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг тоатидан чиқишликдир. Оятнинг сўнгида шундай деди: “Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларнй) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар”. (Шайтонлар) айтадиларки: ўлаксани Аллоҳ сўйди. Сизлар эса ўз қўлларингиз билан сўйдингиз. Энди қандай қилиб ўзларингиз сўйган жонлиқни ҳалол дейсизлар-у, Аллоҳ сўйганини ҳалол деб билмайсизлар? Бу ботил йўлга кўра баҳслашишдир. Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. Ушбу тоатдаги ширкдир. Ҳалол ва ҳаром қилишлик Аллоҳ жалла ва ъаланинг ҳаққидир.
Бирор кишига ўзича бирор нарсани ҳалол ёки ҳаром деб айтишлиги ёки ўзича ҳалол ва ҳаром деб ҳукм чиқарадиган кимсага итоат қилишлиги жоиз эмас. Кимда-ким ушбу ишни қилса, бас, у тоғутдир ва Аллоҳдан ўзга ҳалол ва ҳаром деб ҳукм чиқарадиган тоғутларга итоат қилгувчидир. Мана шу (муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг): “Ва итоат қилинадиган”, деб айтганларининг маъносидир. Яъни, ҳалол ва ҳаром қилишда итоат қилинадиган кимса. Чунки ҳалол ва ҳаром деб айтиш Аллоҳ жалла ва ъаланинг ҳаққидир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳ ҳалол ва ҳаром деб айтганларини етказувчидирлар.

Тоғутларнинг турлари
Тоғутлар кўп бўлиб, бошлиқлари бештадир: шайтон лаъанаҳуллоҳ (Аллоҳнинг лаънатига учрагур), (унга) ибодат қилинса-да рози бўлган кимса.
(Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг): “Тоғутлар кўп бўлиб, бошлиқлари бештадир”, деган қовлларига тўхталадиган бўлсак, ушбу: ҳар бир ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиган дея таъриф берилган жумла кўплаб тоғутларга мос тушади. Бироқ уларнинг бошлиқлари, яъни катталари бештадир.
Биринчи: Шайтон лаъанаҳуллоҳ, яъни, Одам алайҳиссаломга сажда қилмай, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога осийлик қилиб, мутакаббирлик қилиши сабабли Аллоҳ таоло уни Ўзининг раҳматидан узоқ қилди. Шайтон шундай деганди: “У айтди: «Мен ундан яхшироқдирман. Сен мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг»”. (Сод/76). Шундай қилиб Аллоҳнинг амрига осийлик қилиб, мутакаббирлик қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга лаънат айтиб, (раҳматидан) мосуво қилди. У иблис деб ҳам аталади. Чунки у (Аллоҳнинг) раҳматидан умид узди. Иблис лаъанаҳуллоҳ тоғутларнинг каттасидир. Чунки Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишга буюрган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашишликка амр қилган ҳамда ҳалол ва ҳаром қилишда Аллоҳдан ўзгага бўйинсунишликка буюрган шайтон алайҳиллаънадир. Иблис – ёмонликнинг манбаи ва тоғутларнинг каттасидир.
Иккинчи: (Ўзига) ибодат қилинса-да рози бўлган кимса. Яъни, одамлар унга ибодат қилишларидан рози бўлган кимса. У ҳам тоғутдир. Аммо ўзига ибодат қилинмоғига рози бўлмаган киши эса ушбу таъриф остига дохил бўлмайди. Чунки Ийсо алайҳиссалом Аллоҳдан ўзга ибодат қилинганлардандир. Бироқ у киши бунга рози эмаслар. Оналари (Марям), Узайр ва Аллоҳнинг бандалари орасидаги авлиё ва солиҳ зотлар ушбуга асло рози эмаслар. Балки ушбу ишни инкор қилиб, бундай ишга қўл урганларга қарши кураш олиб борадилар. Демак, ибодат қилинишга рози бўлмаган киши тоғут деб аталмайди.
Шу сабабли Аллоҳ таоло ушбу: “(Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар у (жаҳаннамга) тушгувчидирсизлар”. (Anbiyo/98), қовлини нозил қилганида мушриклар шодланиб: биз Масиҳга ва фалон-пистонларга ибодат қиламиз. Демак, улар биз билан жаҳаннамда бирга эканлар-да, деб айтишди. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди: “Албатта Бизнинг томонимиздан гўзал (манзилат-мартаба) берилган зотлар - ана ўшалар (жаҳаннамдан) узоқ қилинурлар. Улар унинг шарпасини ҳам эшитмаслар. Улар ўзлари истаган неъматларда абадий қолгувчидирлар”. (Анбиё/101-102).
Бошқа бир оятда эса: “Улар: «Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми (яъни Ийсоми?!) дедилар”. (Зухруф/58). Сўнг Аллоҳ таоло айтдики: “Улар (бу мисолни) сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчи-урушқок қавмдирлар! У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни (отасиз дунёга келтириш билан) Бани Исроил учун (Бизнинг қудратимизни намойиш қиладиган) бир мисол-ибрат қилдик”. (Зухруф/58-59). У киши Аллоҳнинг бандаси бўлиб, Аллоҳни қўйиб ўзларига ибодат қилинмоғига асло рози бўлмайдилар. Балки Аллоҳ таоло у кишини ушбу ишни инкор қилиш учун юборди: “Мен уларга фақат Ўзинг амр қилган гапнигина айтдим: «Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз!»”. (Моида/117). Ибодат қилинса-да, ушбудан норози бўлган киши ушбу ваъид остига кирмайди ва у тоғут эмас. Чунки у буни инкор қиляпти. Тоғут эса Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб, ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимсадир.
mutaallim   04-10-2012, 06:28 AM
#19
Одамларни ўзига ибодат қилишлари учун чақирган кимса
Фиръавн сингари одамларни ўзларига ибодат қилишлари учун чорлайдиган мушрикларнинг раҳбарларига ўхшаш. Фиръавн шундай деганди: “«Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман», деди”. (Назиъат/24).
Ва яна Намруд ҳамда сўфийларнинг ғулувга кетганлари кабики одамларни ўзларига ибодат қилиш учун чорлаб, ҳатто уларга (одамларга) ўзлари вафот этгач ибодат қилишларини васият қиладилар. Мисол учун улардан бири шундай дейди: бирор иш олдида ожиз қоладиган бўлсангизлар қабримга келинглар. Орамизни бир сиқим тупроқ тўсиб қололмайди. Шундай деб одамларни қабрлари олдига боришларини васият қиладилар. Ҳамда уларга ҳожат-истакларини ўтаб беришни ваъда қиладилар. Кимда-ким одамларни хоҳ тирик ёки ўлик бўлсин, ўзига ибодат қилиш учун чорлайдиган бўлса, бас, у тоғутларнинг катталаридандир. Шунингдек, одамларни ўзга бир кишига ибодат қилиш учун чорлаган кимса ҳам тоғутлардандир. Улар ширк даъватчилари бўлиб, ана ўшалар тоғутлардир. Одамларга ширкни зийнатли қилиб кўрсатаётган ва ушбу ишни ўзга бир номлар билан номлаётган ҳамда ушбу иш восита қилиш ёки шафоат бобидан деяётганлар, бугунги кунда кўпчиликни ташкил қилади.
Ана ўшалар тоғутлардир. Чунки улар ширкка чорлаяптилар. Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишга даъват қилиб, ушбу ишни ўзининг номи билан номламаяптилар. Одамларга ушбу ишни турли шубҳалар ва ялтироқ сўзлар билан зийнатли қилиб кўрсатаяптилар. Ана ўшалар тоғутлардир. Ширк даъватчилари тоғутлардир. Аллоҳни қўйиб унга ибодат қилинганда рози бўлган, одамларни ўзига ёки Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш учун чорлаган кимса, батаҳқиқ, тоғутлардандир. Балки у тоғутларнинг катталаридандир, Аллоҳдан офият сўраймиз.
Ғайб илмидан бирор бир нарсани даъво қилган кимса.
Сеҳргар, фолбин, коҳин ва ғайб илмини даъво қилиб одамларга бундай деб айтадиган ҳар бир кимса ушбу тур остига дохил бўлади: яқинда сизлар билан фалон-пистон ишлар рўй беради. яқинда бахтинг очилиб кетади ёки сенга яқинда қийинчилик етади ёки турмушда ишинг бароридан келади ёки бахтсиз турмуш кечирасан. Ана шулар ғайб илмини даъво қиладиганлардир. Ғайбни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: “Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)»”. (Намл/65). Ва яна шундай деди: “(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)”. (Жин/26-27). Ва яна айтдики: “Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг шохидан узилиб тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни Аллоҳнинг илми азалийсида) мавжуддир”. (Анъом/59).
Демак, ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ғайб илми Аллоҳгагина чекланган ёки Аллоҳ таоло Ўзи башарият фойдаси ва пайғамбарга мўжиза ўлароқ маълум бир элчиларини ғайбдан бўлган айрим нарсалардан хабардор қилади. Аллоҳ таоло билдирмасидан олдин ғайбни Ундан ўзга ҳеч ким била олмайди. Энди кимда-ким ғайб илмини даъво қилса, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина хос бўлган ишда У Зотга шерик эканлигини даъво қилган бўлади. Натижада мушрик, тоғут ва кофир бўлади. Ушбу муртад бўлишнинг энг катта турларидандир.
Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм қилган кимса
Бешинчиси: Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм қилган кимса. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтон-(тоғут)га ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми?”. (Нисо/60). Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгасини ҳалол деб билган ҳолатда ҳукм юритган кимса тоғут бўлади. Қонун ёки эски удум ва ота-боболаримиз урф-одати билан ҳукм юритиб, шариатни тарк этишлик жоиз, деб айтадиган ёки ушбу қонун билан бошқарув олиб бориш ҳалол ёки ушбу ҳукм Аллоҳ нозил қилган дин билан баб-баробар, деб айтса ёкида ушбу қонун Аллоҳ нозил қилган диндан яхшироқ ёки баб-баробар, деб айтса ёки Аллоҳ нозил қилган дин билан тенглаша олади ёки афзал демай, шунчаки ушбу қонун билан ҳам ҳукм юритиш жоиз деб айтса, ушбу кимса тоғут деб эътибор қилинади. Ва бу Қуръон ҳужжати билан исбот топгандир. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтон-(тоғут)га ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми?”. Ушбу киши тоғут деб аталади. Чунки у ўз чегарасини бузиб ўтди. Бироқ Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм юритиб, Аллоҳ нозил қилга динга эргашишлик вожиб ва у ҳақ, ундан ўзга ҳукмлар ботил деб, ушбу ботил билан ҳукм юритаётган бўлса, ушбу кимса ислом миллатидан чиқариб юбормайдиган кичик куфрга қўл урган дея қаралади. Бироқ у катта хатардадир. Ушбу ишга назар-писанд қилмайдиган бўлса миллатдан чиқариб юборадиган катта куфр даражасига элтиб қўядиган бир йўлдадир.
Бироқ фуқаҳолардан иборат ижтиҳод қилишга лойиқ бўлган киши қасддан эмас, ижтиҳод қилиб Аллоҳ нозил қилган диндан ўзга бир нарса билан ҳукм чиқарса, яъни, ижтиҳод қилиб, (ушбу масаладаги) Аллоҳнинг ҳукмига эришолмай, қилган ижтиҳодида хатога йўл қўйса, унинг хатоси мағфират қилингандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ҳоким ҳукм чиқара туриб, ижтиҳод қилса сўнг тўғри топса, бас, унга икки ажрдир. Ҳукм чиқара туриб, ижтиҳод қилса сўнг хатога йўл қўйса, бас, унга бир ажрдир”. (Бухорий (7352), Муслим (1716) Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят). Қасддан хатога йўл қўймади. Чунки у ҳақни истаб ва Аллоҳ азза ва жалланинг ҳукмига мувофиқ келишни хоҳлади. Бироқ ҳаққа муваффақ қилинмади. Ушбу киши узли деб қаралиб, ажрга эришади. Бироқ ушбу хатода унга эргашишлик жоиз эмас. Бизга ушбу кишининг хатосига эргашишлигимиз жоиз эмас. Ҳаққа эришиш йўлида ижтиҳод қилиб, тер тўккан маҳкамалардаги қози ва фуқаҳоларнинг ижтиҳодлари, агар хато бўлса ушбу (эргашиш мумкин бўлмаган ижтиҳод) бобидандир. Улар ушбу масалада (ҳаққа) муваффақ қилинишмади ва йўл қўйган хатолари мағфират қилингандир.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтон-(тоғут)дан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир”. (Бақара/256).
Динга зўрлаб киритиш йўқдир. Чунки исломга киришлик қаноат ҳосил қилиб, қалбдаги эътиқод ила бўлмоғи лозим. Бирор киши бу борада мажбурланмайди. Ва бу мумкин ҳам эмас. Чунки қалбларни фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина бошқаради. Бирор киши исломга кириш учун зўрланмайди. Чунки биз қалбларга эгалик қилолмаймиз. Балки уларга Аллоҳ жалла ва ъала эгалик қилиб, бошқаради. Бироқ биз исломга даъват қилиб, тарғиб қиламиз. Исломни ёйиш ва динни қабул қилмоқчи бўлганларга шароит қилиб бериш ҳамда душманларнинг белини синдириш учун кофирларга қарши Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиламиз. Ҳидоят эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлидадир. Бирор киши иймон ва исломга мажбурланмайди.
Балки ушбу иш унинг ўзига боғлиқ. (Хоҳласа қабул қилади, хоҳламаса йўқ). Сўнг Аллоҳ таоло шундай деди: “(Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди”. Ислом, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, унда бирор мажбурланадиган нарсанинг ўзи ёқ. Бари (мусулмонлар томонидан) севиб, рағбат билан (адо этилади). Куфр ва ширкни бари ёмонлик ва барчаси мажбурийдир. Дарҳақиқат ҳақ ботилдан ажралиб бўлди. Ҳар бир инсонда ақл ва фикр бор. Ана шулар билан ҳақ ва ботилни (соғлом ақл тарозусида) ўлчаб олаверади. Агарда фикри ҳавои нафс ва турли тўсиқлардан соғлом бўлса, уни албатта мажбурланмаган ҳолатда ҳақни қабул қилишга етаклайди. Юқоридаги оят борасидаги уламоларнинг бир қовли шудир.
Иккинчи қовл: ушбу оят аҳли Китоб ҳақида нозил бўлган. Аҳли Китоб исломга зўрлаб киритилмайди. Балки ўз динларида қолишни хоҳласалар, уларга қўйиб берилади. Бироқ шу шарт биланки, хорликни туйган ҳолда мусулмонларга жизя тўлайдилар. Аҳли Китобдан ўзга кофирларга келсак, улардан исломдан ўзгаси қабул қилинмайди, йўқса жанг. Чунки уларнинг (самовий) дини йўқ. Бутпарастлик эса ботил диндир.
Учинчи қовл: ушбу оят жиҳод ояти билан мансух-(бекор қилинган)дир. Жиҳод жорий қилинишидан аввал, ишнинг бошида шундай эди. Сўнг жиҳод жорий қилиниб, ушбу оят насх-(бекор) қилинди.
Бироқ биринчи қовл саҳиҳдир. Оят насх-(бекор) қилинмаган. Дин қалбларга мажбурлаб киргазилмайди. Балки ихтиёрий суратда киради. Бироқ кимда-ким ушбу динни қабул қилмаса, унга лойиқ бўлгудек муомала қилинади. Ё қатл ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ҳаққида жорий қилганидек жизя тўлашликдир.
“Бас, ким шайтон-(тоғут)дан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса...”. Оятдаги тоғутдан мурод ибодат, эргашишлик ва итоат бобидаги тоғутларнинг барчасидир. Чунки ушбу ўринда тоғут сўзи умумийдир. Оятда тоғутга куфр келтиришлик Аллоҳга иймон келтиришликдан муқаддам қилинди. Чунки Аллоҳга иймон келтиришлик фақатгина тоғутга куфр келтиришликдан кейингина манфаатли бўлади. Кимда-ким Аллоҳга иймон келтириб, тоғутга куфр келтирмаса, бас, унинг иймонидан фойда йўқдир. Кимда-ким: мен мўминман, намоз ўқийман, рўза тутаман, закот бераман, ҳаж қиламан ва бошқа ибодатларни адо этаман деб, ширк ва мушриклардан пок-безор эканлигини эълон қилмай: уларга энди аралашиб нима ҳам қилардим, деб айтса, ушбу кимса мусулмон деб эътибор қилинмайди. Чунки у тоғутга куфр келтирмади.
Тоғутга куфр келтириш лозим-у лобуддир. Бунинг маъноси: тоғутни инкор қилиб, унинг ботил эканини эътиқод қилиш ҳамда у ва унинг аҳлидан узоқлашишдир. Ушбу ишлар зарурийдир. Иймон тоғутга куфр келтиргандан кейингина саҳиҳ бўлади.
Бошқа бир оятда эса: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36). Аллоҳга ибодат қилишлик тоғутдан йироқлашгандагина саҳиҳ бўлади. Ўзаро зиддиятли икки нарса асло бир ўринда жам бўлмайди. Бир қалбда иймон ва куфр жам бўлмайди. Иймон ва катта куфр бир қалбда жам бўлмайди. Бироқ кичик куфр гоҳида жам бўлади.
Ана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир. Ҳадисда: “Ишнинг боши ислом. Устуни намоз. Чўққиси эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир”, (дея ворид бўлган). (Термизий (2616), Насоий “Кубро” 10/214-215 (11330) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят).
Шайх роҳимаҳуллоҳ: “Ана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир”, дедилар. Яъни: тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтиришни назарда тутдилар.
Ислом – Аллоҳга тавҳид ила тўла таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйинсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан тўла халос бўлиш. Ана шу дин ишининг бошидир. Икки шаҳодат калимаси исломнинг боши ва пойдеворидир. Инсон икки шаҳодат калимасини нутқ, илм, амал ва эътиқод нуқтаи назаридан адо этгандагина исломга киради. Инсон ана шулар билангина мусулмон бўлади. Дин бир бутун жисмга ўхшатилдики, унинг боши, устуни ва чўққиси бор. Агар бош узиб ташланса ёки аслида бош йўқ бўлса, бас, унинг ҳаётда бор эканлигидан наф йўқ. Шунингдек, тавҳидсиз дин ҳам бўлмайди. Чунки у, узиб ташланса ёки йўқ бўлса ҳаёт ва жасад завол топганидек (инсондаги) бош манзилатидадир.
Бино барпо бўладиган устун эса намоздир. Устунсиз ислом оёққа турмайди. Ҳудди чодирнинг устуни бўлмаганида қад кўтариб туролмаганидек. Устунсиз қад ростлаб турган уйнинг ўзи йўқ. Устун йўқ бўлар экан уй ҳам бузилиб тушади. Шунингдек, намоз бўлмайдиган бўлса ислом қоим бўлмайди. Шунинг учун уламолар: кимда-ким намознинг вожиб эканини эътироф этган ҳолда дангасалик қилиб тарк этадиган бўлса, саҳиҳ қовлга кўра кофир бўлади. Чунки татбиқ қилиб, амал қилмас экан, намознинг вожиб эканини эътироф этишидан фойда йўқдир. Шунинг учун илм аҳлидан иборат тадқиқотчи уламолар намознинг вожиб эканига иқрор бўла туриб, уни қасддан тарк этган кимсанинг кофир эканига ҳукм қилишган. Намознинг вожиб эканини инкор қилган кимсага келсак, бас, у мусулмонларнинг ижмоси билан кофирдир.
Чўққиси эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир: ишнинг чўққиси, яъни диннинг чўққиси Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир. Жиҳоднинг бўлиши мусулмонларнинг қувватга эга эканликлари аломатидир. Чунки жиҳод иймоний ва моддий қувват бўлгандагина олиб борилади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам диннинг уч ишидан хабар бердилар. Бош, устун ва чўққи. Бошсиз дин асло вужудга келмайди. Бош дея аталган тавҳидни рўёбга чиқармаган кимсанинг дини йўқдир.
Намоз ўқимайдиган кимсанинг дини қоим бўлмайди. Гарчи Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик берса-да. Чунки у дини қад кўтариб туриши лозим бўлган устунга муҳтож. Бу эса намозсиз амалга ошмайди. Жиҳод бўлмайдиган бўлса, исломнинг қуввати кетиб, мусулмонлар заиф, бечораларга айланишади. Ислом ва мусулмонларнинг қуввати фақат Аллоҳ азза ва жалланинг йўлидаги жиҳод биландир. У куч-қувват белгисидир. Унинг йўқ бўлиши эса заифлик белгисидир. Ушбу Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу уч ишни динга тамсил қилишларининг изоҳи эди. Бош, устун ва чўққи. Худди туянинг ўркачи бўлишлиги, унинг қувватли экани аломати бўлганидек. Агар ўркачи бўлмаса, бу унинг заиф эканига далолат қилади.
Шунингдек, бугунги кунда мусулмонлар ер юзида заифдирлар. Шу сабабли ҳадисда ҳам айтилганки: “Иъйна савдосига келишсангиз, сигирнинг думини тутиб, экин-тикинга рози бўлсангиз ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк этсангиз, Аллоҳ устингизга хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни сизлардан то динингизга қайтмагунингизгача кўтармайди”. (Абу Довуд (3462) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят). Жиҳодни тарк этишлик хорлик ва мусулмонларнинг заифлигидир. Унинг бўлиши эса ҳайвоннинг ўркачи каби куч-қувват аломатидир.
Шу билан ушбу муборак уч асос китобининг шарҳи ўз ниҳоясига етди.
Мундарижа
Шарҳловчи муқаддимаси
Муаллиф муқаддимаси
Биринчи рисола: Аср сураси ўз ичига олган тўрт масала
Илм
Амал илм биландир
Илмга даъват қилиш
Даъват йўлидаги азиятларга сабр қилиш
Иккинчи рисола: Мусулмонга ўқиб-ўрганиб, амал қилиши вожиб бўлган уч масала
Аллоҳ таоло бизни яратиб, ризқ бергани ва шунчаки-беҳудага ташлаб қўймаганига иймон келтириш
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ибодатда, Ўзига бирор кишини шерик қилинмоғига асло рози бўлмайди
Ал-Вала вал Баро (Дўст ва душманлик)
Учинчи рисола Тўғри йўлдан оғмаган Иброҳим (алайҳиссалом) миллати
“Тўғри йўлдан оғмаган” (ҳанифийя калимасининг) таърифи
Аллоҳ таоло буюрган энг буюк нарса тавҳиддир
Аллоҳ таоло қайтарган (қайтариқлари) ичидаги энг улкани ширкдир
Тўртинчи рисола Билмоқлик вожиб бўлган уч асос
Биринчи асос: Аллоҳ азза ва жаллани танимоқлик
Субҳанаҳу ва таолонинг рубубият ва улуҳиятига далил
Аллоҳ таоло буюрган ибодат турлари ва ҳар бир турнинг далили
Ислом, иймон ва эҳсон ҳамда ҳар бирининг далили
Дуо, унинг турлари ва далили
Хавф, унинг турлари ва далили
Умид (الرجاء) ва унинг далили
Таваккул ва унинг далили
(Ажр-у савобга) рағбат-умид қилиш (الرغبة), (азобдан) қўрқиш (الرهبة) ва хокисорлик (الخشوع) ҳамда ҳар бирининг далили
(Илм асосида) қўрқиш (الخشية) ва унинг далили
Тавба (الإنابة) ва унинг далили
Мадад сўраш (الاستعانة) ва унинг далили
Паноҳ сўраш ва унинг далили
Ўтиниб ёлбориш (الاستغاثة) ва унинг далили
Жонлиқ сўйиш, унинг турлари ва далили
Назр аташ ва унинг далили
Иккинчи асос: Ислом динини билмоқ
Диннинг таърифи
Дин даражалари
Биринчи даража – Ислом
Ислом рукнлари
“Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси”, деб гувоҳлик бериш ҳамда унинг маъноси ва далили
Иккинчи даража – Иймон
Иймоннинг таърифи
Иймон рукнлари
Иймон рукнларининг далили
Учинчи даража – Эҳсон
Эҳсоннинг таърифи
Эҳсоннинг далили
Учинчи асос: пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таномоқлик
Исм, насл-у насаб ва ўсиб-улғайишлари
Ваҳий нозил бўлиши
Маккадаги даъват муддати
Исро ва Меърож
Мадина сари ҳижрат
Мадинадаги барқарорлик ва қолган фарзлар нозил бўлиб, диннинг комил қилинишлиги
Хотима
Қайта тирилишга иймон келтириш
Ҳисоб-китоб ва тарози
Пайғамбарларга иймон келтириш
Тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтириш
Тоғутларнинг турлари
Мундарижа

Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14160
aboo Ibraheem   11-18-2012, 12:18 AM
#20
Ассаламу алейкум уа рахматуЛлахи!ДжазакумуЛлаху хайр Мутаъаллим! Биродарлар бу таржима Аллохнинг неъматидир бизга! АлхамдулиЛлах! Кучли эътибор билан буларни урганишимиз ва айнан шу мавзуларда савол беришимиз купайса! Таржима килиниб-у мавзулар орасида колиб кетмасин!
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.