Муслим   07-19-2015, 04:00 PM
#1
Қуръон билан қасам ичиш

Савол: Ҳузуримизга бир ватандошимиз келиб: Қуръон билан қасам ичиш жоиз, деб, Қуръон билан қасам ича бошлади. Биз унга бундай қасам ичмаслик кераклигини айтсак ҳам, насиҳатимизни қабул қилмади. Сизларнинг бу ҳақдаги фикрингиз қандай?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аллоҳ ва Аллоҳнинг сифатлари билан қасам ичиш жоиздир. Қуръон ҳам Аллоҳнинг каломи бўлиб, Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Шу боис Қуръон билан қасам ичиш раводир. Агар мазкур одамнинг мақсади Аллоҳнинг каломи билан қасам ичиш бўлса, бу қасам жоиздир. Агар унинг мақсади Қуръон ёзилган варақ ёки сиёҳлар бўлса, бу жоиз эмасдир. Чунки, варақ ва сиёҳлар махлуқдир ва махлуқлар билан қасам ичилмайди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким қасам ичса Аллоҳ (номи) билан қасам ичсин, акси тақдирда жим бўлсин!» – деганлар (Имом Бухорий 2533, Имом Муслим 1646, Термизий 1534, Абу Довуд 3249, Имом Молик «Муваттоъ» 1037, Доримий 2341).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4950.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.