abu Huzayfa   07-08-2013, 07:53 PM
#1
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимауллоҳ
Ҳақиқий муаммо уммат фирқаларга бўлинишидир

Бугунги кунда устимизга соя солиб турган ва ёшлар эҳтиросга берилиб, нима қилсак экан дейишаётган ушбу муаммоларнинг бари, ён атрофимиздаги Ислом оламини, араб оламини мустамлакага айлантирилиши, яҳудлар Фаластинни босиб олиши деймизми ёки салибийлар Эритрея, Сомали, Босния ва бугунги кундаги бундан бошқа диёрлардаги муаммолар.

Ушбу муаммоларнинг барчасини ҳиссиёт билан бартараф этиб бўлмайди. Балки илм ва амал билан бартараф этилади.

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу-шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) Билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур» (Тавба: 105).

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар». Ҳозир ушбу нуқтага тўхталамиз: бугунги кунда исломий саҳнадаги ислом учун қилинаётган амалларни олайлик. Ушбу амал турли жамоат ва гуруҳларда ранг-баранг суратларда акс этган. Ҳолбуки ушбу гуруҳлар Ислом оламида баъзилар ўйлаётгандан ҳам каттароқ муаммоларга сабаб бўлади. Баъзилар муаммони яҳудлар Фаластинни босиб олишида ёки биз боя айтиб ўтган кофирлар исломий ўлкаларга қарши кураш олиб боришида деб билади.

Биз айтамизки: бундан ҳам катта муаммо шуки, мусулмонлар фирқа-фирқа бўлиб бўлинишидир. Мусулмонларнинг ўзлари Аллоҳ табарока ва таолонинг ушбу қовлига хилоф ўлароқ гуруҳ ва тўдаларга бўлиниб олишган: «Мушриклардан бўлманглар. Динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олган кимсалардан (бўлманглар)! Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 31-32).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Abu Yusuf   07-10-2013, 02:12 PM
#2
Bu so'zlar sohibini Alloh rahmat qilsin!
Bu so'zlarni o'girib bizlarga etkazgan birodarlarimizni Alloh istiqomatda mustahkam qilsin va jazaakamullohu hoyron kasiyron!

“Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис тутган ва тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни барпо қилишга, ҳамда закотни адо этишга буюрилган эдилар” (Баййина сураси, 5-оят).
abu Huzayfa   07-10-2013, 06:57 PM
#3
(07-10-2013, 02:12 PM)Abu Yusuf Wrote: Bu so'zlar sohibini Alloh rahmat qilsin!
Bu so'zlarni o'girib bizlarga etkazgan birodarlarimizni Alloh istiqomatda mustahkam qilsin va jazaakamullohu hoyron kasiyron!

Аминь!
Ва сизларга ҳам Аллоҳни раҳмати бўлсин!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   10-08-2013, 01:46 AM
#4
Жамоат - раҳмат, фирқаланиш - азоб!
Дилмурод Абу Муҳаммд

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   10-06-2014, 04:11 PM
#5
Даъватга оид янги чиққан жамоатларнинг бари залолатдадир
Аллома Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ


Дарҳақиқат, давлат икки ҳарам ходими қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз йўлланмасида айтилганларни (вазифа ўлароқ) юклади, Аллоҳ у кишига барака ато этсин, у кишини барча яхшиликларга йўлласин ҳамда у кишига солиҳ ёрдамчиларни ҳозирлаб берсин. Унинг (қиролнинг) номидан илм аҳлига (ҳаққа) мухолиф жамоатлардан ҳазир бўлишга чорлашликдан иборат (вазифани) бизга Ички Ишлар Вазирлиги юклади, Аллоҳ унга барака ёғдирсин. Даъватга оид янги чиққан жамоатларнинг бари залолат ва бидъат йўлидадир. Мусулмонларнинг авом ва хослари улардан ҳазир бўлсинлар. Агар ушбу баёнотни ижобат қилмасалар, батаҳқиқ, улар Аллоҳга, Унинг Расулига ҳамда мусулмонларнинг ҳукмдорига итоатсизлик қилганлардир. Бу эса гуноҳи кабиралардан бири. Гарчи таблиғ ёки ихвон ва улардан ўсиб-(униб) чиққан ва (манҳажини) улардан олганлардан иборат (ҳаққа) мухолиф жамоатлар хушламаса-да шундай деймиз. Ҳақ, ҳидоят ва суннат жамоати – салафийлардир. Аллоҳнинг душмани: ИШИД салафий навниҳолидир, деганда дарҳақиқат ёлғон сўзлади.
Эй Аллоҳ! Уни хусуматлашишдан тўхтат, ўзига зарар берадиган нарсалар ўрнига уни ўз нафси ва моли ила машғул қилиб қўй, уларга соғлом сабоқ бер. Уларга ибрат олинадиган соғлом сабоқ бер! Эй Тирик, Қайюм! Эй улуғлик ва мукаррамлик соҳиби!

Admin   06-25-2015, 07:29 AM
#6
Admin   08-08-2015, 02:01 PM
#7

Имом Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ушбу гуруҳбозликлар оёқлар билан депсалиши вожиб бўлади» («Китаб ал-Мусораъа» (287)).
Абдуллоҳ   07-17-2017, 01:53 PM
#8
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Ғудайян раҳимаҳуллоҳ дедилар:

الجماعات جميعها لا حاجة لها من ناحية التسمية ، وإنما الحاجة كما قال الرسول عن الفرقة الناجية : (من كان على مثل ما أنا عليه اليوم وأصحابي).

«Жамоатларнинг барчаларига номланиш жиҳатидан ҳеч ҳожат йўқдир. Ҳожат фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нажот топувчи фирқа ҳақида айтганларидек: «Бугун мен ва саҳобаларим устида турган нарсаннинг устида бўлган кимсалар»гадир».

  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.