mutaallim   04-02-2015, 10:34 PM
#1
Умуман мусулмонларга, хусусан уламою ҳукмдорларга эслатма


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга, у кишининг аҳли оилалари, саҳобалари ва йўлларига эргашганларга саловат ва саломлар бўлсин. Сўнг:
Батаҳқиқ, ғарбдаги ислом душманлари Қуръони карим, ислом ҳамда ислом пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни оёқости қилишдан иборат қўл урган қилмишини ернинг шарқ ва ғарбидаги мусулмонлар ғазабли инкор қилишлари билан мусулмон шараф туяди ва кўнгли сусур ва азизликка тўлади.
Ислом ўлкалари ва пойтахтларида халқ, ҳукмдор ва уламолар томонидан ғазабнок фел ила раддиялар бўлди.
Ушбу бефаросат қилмишлар олдида, ислом ва пайғамбарларнинг энг буюги бўлмиш унинг (исломнинг) пайғамбари ҳамда самовий Китобларнинг энг буюги бўлмиш унинг (исломнинг) Китоби рўбарасида гарчи одамларнинг энг иймони заифи бўлса-да, кимнинг кўзи қувонди?.
Ушбу шарафли мавқифлар мусулмонлар Раббиларининг Китоби ва пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига қайтишида дилларда кучли умид уйғотади. Қуръонни ақида ва амал нуқтаи назаридан ҳамда унга хилоф келадиган ҳар қандай ақида, одат-(удум), дастур ва қонунлардан воз кечиш жиҳатидан татбиқ қилишга ушбу жиддий, чинакам қайтиш билан ҳамда бу қайтиш ва Қуръонга хилоф келадиган нарсалардан жиддий воз кечиш билан мусулмонлар ҳақиқатда ислом, Қуръон, пайғамбар ва унинг суннатига чинакам катта ёрдам беришни рўёбга чиқарадилар.
Ушбу кенг, кучли умиддан келиб чиқиб бу нидони умуман мусулмонларга, хусусан ҳукмдор ва уламоларга йўналтираман. Ушбу эслатмани Раббимиз шундай дея бунга амр қилганидек тортиқ қиламан: “Ва (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинг! Зеро у панд-насиҳатлар мўминларга нафъ етказур”. (Зориёт: 55).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек сизларга ушбу насиҳатни айтаман: “Дин насиҳатдир. Дин самимийликдир. Дин холис ёндашишдир”. Биз: “Ким учун”, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга, Китобига, Расулига, мусулмонларнинг ҳукмдорларига ва барчаларига”, дедилар. Муслим (1/74) ва бошқалар ривояти.
Икки киши баҳслашмайдиган ва икки шоҳлилар сузишмайдиган нарсалардан бири шуки, ушбу умматнинг аксари ақида, манҳаж, сиёсат ва иқтисод жиҳатидан мункар ишларга тушганлар. Уларда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари ўз тасдиғини топади: “Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ (узунлик ўлчови) эргашасизлар. Агар калтакесакнинг инига кирсалар уларга эргашасизлар”. Биз: “Эй Расулуллоҳ! Яҳуд ва насоролар(ни назарда тутяпсизми)?”, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(Улардан бошқа) ким ҳам бўларди?”, дедилар. (Бухорий (3269, 6889), Муслим (2669)).
Ушбу кўрларча тобелик натижаси ўлароқ умматга кўплаб офат ва балолар ёғилдики, унинг баъзиси уммат уйғониб, бир қанча ўринларда Раббисининг Китоби ва пайғамбарининг суннатига хилоф чиқиш сабабли воқеъ бўлган нарсанинг хатарини ҳамда бошига тушган кулфатлар хатарини англаб етишида кифоя қиларлидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг тасдиғи ўлароқ ислом душманлари асрларки унга (умматга) ҳукмронлик қилиши шулар жумласидандир: “Яқинда (кофир) халқлар ҳудди хўрандалар охир-(ёғоч товоғ)ига ёпирилиб келгандек устингизга ёпирилиб келади”. Бир киши: “Ўша куни оз бўлганимиз сабаблими?”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Балки сизлар у куни кўп бўласизлар. Бироқ сел кўпиги каби кўпик бўласизлар. Албатта Аллоҳ душманларингизнинг кўнглидан сизлардан қўрқишликни чиқаради. Ва Аллоҳ қалбларингизга “ваҳн” солади”, дедилар. Бир киши: “Эй Расулуллоҳ! Ваҳн нима”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш”, дедилар. (Абу Довуд (4/111-4297 ҳадис), Аҳмад (5/278) ва улардан бошқалар. Ҳадис саҳиҳ). (Умматдаги ушбу заифлик, хорлик ва кўпиклик сабабли душманлар улар устига ҳукмрон бўлди. Ушбу ишлар сабабли ислом, ислом пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Аллоҳ таолонинг Китобини оёқости қилиш такрор юз берди). Ҳатто Аллоҳнинг дини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек ғариб бўлди: “Ислом ғариб бўлиб бошланди. Ва бошланганидек яна яқинда ғарибликка қайтади. Бас, ғарибларга шодлик бўлсин”. (Муслим (1/130-145 ҳадис) ва бошқалар ривояти).
Эй ислом уммати! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларидек Аллоҳнинг холис динига қайтишга шошилинглар. Бошингизга тушган балодан фақат чинакам қайтиш ва ақида майдонларининг барида кенгқамровли ислоҳот қилиш билан қутулиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилинглар. Ақидавий қарама-қаршиликлар Аллоҳнинг исм ва сифатлари бобида кўпдир. Аллоҳ таоло тавфиқ берганлардан ташқари умматдаги кўпчиликнинг ақидаси Аллоҳнинг исм ва сифатларини исбот қилиш билан Уни улуғлашликдан иборат Китоб-у суннатда келган ва саҳобаи киром ҳамда солиҳ салафлар юриб ўтган йўлга мувофиқ келмайди. Тақдир бобларида Китоб ва суннатда келган ҳужжатларга қарама-қаршиликлар мавжуд. Аллоҳ таоло собитқадам қилганлардан ташқари улар ё жабарий ёки қадарийдан биридир.
Иймон масалаларида хавориж-у мўътазила ёки муржиалардан бири.
Тавҳид, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига холис ибодат қилиш бобларида оғир дамларда Аллоҳдан ўзгасидан ўтиниб ёрдам сўраш, Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш ҳатто фаровонлик ҳолатида ҳам, Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш ва назр қилишдан иборат Китоб ва суннатда келган ҳамда барча пайғамбарлар олиб келган нарсага кўплаб қарама-қаршиликлар мавжуд. Бу эса катта ширк жумласидан. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! (Қиёмат кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар!”. (Аҳқоф: 5-6).
Аллоҳ таоло Ундан ўзгасига дуо қилиш залолат ҳамда Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш ушбу дуо қилинаётган нарсага ибодат қилиш эканини очиқ айтяпти. Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш эса ижмоъ билан ширкдир.
Аллоҳ таоло деди: “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18).
Бу бобда оятлар кўп.
Аллоҳ таоло деди: “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”. (Кавсар: 2).
Аллоҳ таоло деди: “Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман»”. (Анъом: 162-163).
Аллоҳ таоло деди: “Улар (ҳаёти-дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (Қиёмат) кунидан қўрқурлар”. (Инсон: 7).
Ушбу ибодатларни Аллоҳдан ўзгаси учун сарф қилиш Унга ширк келтиришдир.
Қабрлар устига бино қуриш, уларни зиёрат қилиш учун сафар қилиш, бу – ширк воситаларидан ҳамда одамларнинг кўпи улар (дафн қилинганлар) ҳақида улар ғайбни биладилар, коинотни бошқарадилар дея эътиқод қилиш даражасида у (қабр) эгалари борасида ҳаддан ошиш жумласидандир. Бу ишлар ичида катта ширк бўлганлари бор.
Ижтимоий ҳаётда ор-номус, ҳаё ва мусулмонлар бошқалардан ажралиб турадиган Аллоҳ одоб берган бошқа одоб ахлоқлардан иборат У жорий қилганларига қарама-қаршиликлар ҳамда аёл ва эркак аралаш бўлиши, ислом душманларига ўхшаш бўлиш ва бу борада муболаға қилишлар мавжуд.
Иқтисодий ўринларда рибо, пора, қимор ва шунга ўхшаш нарсалар мавжуд. Улар гуноҳи кабираларнинг энг улканларидан. Дарҳақиқат, Аллоҳ рибо еювчиларга қарши уруш очиш ҳамда пора берувчи ва олувчисини лаънатлашлик билан қўрқитган.
Сиёсат ва бошқарув майдонида икки ҳарам ўлкаси каби Аллоҳ саломат сақлаганларидан бошқа исломий халқлар ғарб ва бошқа қонунлардан иборат Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан бошқарилмоқда.
Демократия ва унинг ортидан келиб чиққан Аллоҳ ҳаром қилган кўппартиявийлик асосига қурилган сайловлар (тўғри) деб ишониш ва уни амалга ошириш ҳамда номзодини илгари суриш, сайлов ва парламентларда аёл ҳам иштирок этишига чақириш йўли орқали бошқарув ва парламентга етишиш-(эришиш).
Ушбу амалларнинг бари ислом олиб келган ҳидоят, нур, адолат, яхшилик қилиш ҳамда умматни биродарлик, Аллоҳ йўлидаги муҳаббат жамлайдиган, ягона ақида бирлаштирадиган бир уммат бўлишлари масъулиятини юклашликка хилофдир.
Демократия ва ундан ажралиб чиққан нарса-(тушунча)лар умматни парчалайди. Гуруҳ-(партия) ва якка шахслар зеҳниятига ён қанотда кураш пойгасида овоз йиғиш ҳамда ёлғон, хулқ атвор бузилиши ва виждон-(ҳалоллик)ни вайрон қилишга қойим бўлган сохта эълонлар учун кўплаб молларни исроф қилиш билан буғзу адоватни қадайди.
Шунинг учун яҳуд ва насоролар, уларнинг бошида Америка демократия ва унга тобе бўлган нарсалар, аёлнинг сохта ҳақ-ҳуқуқларини ислом умматига мажбуран юклаш учун ҳаракат қилмоқда.
Мен уламо, ҳукмдор ва зиёлиларга Аллоҳ номи билан онт ичиб, мен ва кўплаб мусулмонлар уларга Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини эслатаман: “Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга энг яхши панд-насиҳатлар қилур. Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир”. (Нисо: 58).
Адолат фақат Аллоҳнинг шариатида мавжуд. Демократия ва ундан бошқасида эмас.
Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур”. (Наҳл: 90).
Демократияда Аллоҳ жорий қилган адолат йўқ. Унда фаҳш ва мункардан қайтарув йўқ. Балки демократия ундан ажралиб чиққан қонунлар билан ҳукм юритадиган ўлкалар фаҳш ва мункар ишлар учун заминдир. Балки демократия буни ҳуррият, тенглик ҳамда эркак ва аёллардан иборат бошқаларни ҳурмат қилиш жумласидан деб эътибор қилади.
Мусулмонларнинг кулфатлари устига яна кулфатни зиёда қиладиган мусибатлардан бири: демократия ислом ёки исломнинг руҳидир деётган ислом номи остидаги овозларни эшитилишидир. Ўшаларга Аллоҳ таолонинг аҳли Китобга айтган ушбу қавлини эслатамиз: “Улардан сўнг Китобга (Тавротга) меросхўр бўлган бир авлод келдики, улар бу тубан (дунё) нарсаларини (ҳалол, ҳаромлигига қарамай) оладилар ва «Албатта бизлар мағфират қилинурмиз», дейдилар. Ҳолбуки, агар яна ўшанга ўхшаган нарса келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан Китобда (Тавротда) Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтишлари борасида аҳд-паймон олинмаганмиди? Ундаги оятларни ўқиб ўрганган эдилар-ку! Аллоҳдан қўрқадиган зотлар учун (бу дунё матоларидан) охират диёри яхшироқ-ку! Ақл юргазмайсизларми?!”. (Аъроф: 169).
Инсондан бўлган шайтонлар башарият шаҳвати ва ҳавои нафсини қондириш, Аллоҳнинг ҳақ-ҳуқуқларини назар-писанд қилмаслик, уларни ҳамда пайғамбарлар ва улар Аллоҳнинг ҳузуридан олиб келган ақида ҳамда адолат, ҳикмат ва инсониятнинг ақидаси, ақли ва ахлоқини барбод қиладиган зарарларни улардан даф қилиш ва башарият фойдаларини риоя қилиш асосига қурилган шариатларни риоя қилмаслик учун ўрнатган демократия қаерда?!
Уларга эслатамизки, демократиянинг асосий омилларидан бири бўлган сайловлар илм, тақво ва адолат нуқтаи назаридан лаёқатли кишиларни танлаш ҳамда мансабга ошиқманд бўладиган ва уни талаб қиладиган кимсаларни нари қилишдаги Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлларига тўқнаш-(зид) келади.
Абдуллоҳ ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Эй Абдурраҳмон! Бошлиқ бўлишни сўрама! Батаҳқиқ, агар у сенга сўраганинг учун берилса унга топшириб қўйиласан-(ташлаб қўйиласан). Агар у сенга сўрамасанг-да берилса у борада сенга кўмак берилади”, дедилар. Муттафақун алайҳ.
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бошлиқликни сўрашдан қайтаряптилар. Зеро эътиборга молик жиҳати лафзнинг умумий экани билан, сабаб ва шахсларнинг хос экани билан эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни (бошлиқликни) сўровчи ўзига топшириб қўйилади дея баён қиляптилар. Кимда-ким ўзига топшириб қўйилса ҳалок бўлади. Чунки у Аллоҳ томонидан бўлган ёрдамдан маҳрум қилинади. Аллоҳнинг ёрдами ва лутфидан маҳрум қилинган кимсанинг борар жойи нима бўларкин?!
Бандалар Аллоҳнинг кўмагига муҳтож бўлганлари учун Аллоҳ бизни ҳар намозда шундай дейишимиз билан бизни Ўзига қул деб ҳисоблади: “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз”. (Фотиҳа: 5). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай дейишимизни таълим бердилар: “Куч ва қувват фақат Аллоҳ(нинг кўмаги) биландир”. Муттафақун алайҳ.
Агар бошқарув сўровчининг ҳолати шундай бўлар экан, унда ўзига бошқарув учун мустаҳкам (замин ҳозир)лаган, парламент қуббасига етиш ёки шу юрт (маслаҳат) мажлислари аъзоси бўлиш учун ғоятда кўп молларни сарфлайдиган, ёлғон устма-уст даъволар қиладиган кимсанинг оқибати нима бўларкин?! Буларнинг барини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига хилоф ўлароқ бажаради. Яҳуд ва насороларнинг йўлига эргашади. Ҳамда буни ислоҳот, халқни оёққа тургазиш сабаблари, адолат ва ҳурриятни рўёбга чиқариш дея даъво қилади. Аллоҳга қасамки, у албатта залолат, зулм, фасод ва умматни ҳалокат ва бадбахтликка итаришдир. Аллоҳ таоло деди: “Бас, … ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди, (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан»”. (Тоҳа: 123-126).
Ана шу, икки ўзаро зиддиятли оқибат бўлиб, бири бошқасидан шарқ ва ғарбнинг узоқлигидан-да йироқдир.
1-Аллоҳ ва Расулининг йўлига эргашган кишининг оқибатики, у дунёда адашмайди. Ҳаққа ҳидоят топгани, Аллоҳнинг зикри, яъни, ваҳийсини маҳкам ушлагани ва ушбу ваҳийга эргашгани сабабли дунё ва охиратда бадбахт бўлмайди.
2-Аллоҳнинг зикри, яъни, ваҳийсидан юз ўгирган кимсанинг оқибати. У (ваҳий) Аллоҳ Ўз Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган нарса-(Китоби). Батаҳқиқ, унга танг ҳаёт, яъни, муваффаққиятсиз ҳаёт бўлур. (Унга) дунё ва охиратда залолат, бадбахтлик, хору зорлик бўлур.
Аммо киши илмий лаёқат ва олий хулқни қўлга киритган бўлса, ростгўйлик, омонатдорлик ҳамда Аллоҳга, Китобига, Расулига ва мўминларга самимий бўлиш шулар жумласидан ва бошқарув ёки ҳар қандай мансабни сўрамай ва ҳарис бўлмай берилса ёҳуд унга мажбур қилинса, дарҳақиқат, содиқ ал-масдуқ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга юклатилган вазифаларни адо этишда Аллоҳ томонидан кўмак бўлишини ваъда қилдилар. Бунинг натижаси ўлароқ одамлар унинг зулмидан амну омонликда бўлади, унинг халқи ва масъулияти остидагилар зўравонлиги ва адолатсизлигидан хавфсизликда ҳаёт кечиради.
Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига мен ва амакимнинг ўғилларидан икки киши кирдик. Икки кишининг бири: “Эй Расулуллоҳ! Аллоҳ азза ва жалла сизни раҳбар қилган баъзи нарсаларга бизни бошлиқ қилинг”, деди. Бошқаси ҳам шунга ўхшашини айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз Аллоҳга қасамки, бу ишга уни сўраган ва унга ҳарис бўлган бирор кишини бошлиқ қилмаймиз”, дедилар”. Муттафақун алайҳ.
Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)нинг ушбу ҳадисларида умматга ҳамда унинг бошидаги ҳукмдор ва бошқалардан иборат раҳбарларга бошлиқликни сўрайдиган ёки унга ошиқманд бўладиган кимсаларга тўсқинлик қилиш жорий қилинди. Гарчи ушбу сўровчи одамларнинг энг афзали бўлса-да. Уни (бошлиқликни) сўровчи бошқарув масъулияти юкини кўтаришга муваффақ бўлмайди ҳамда Аллоҳнинг ёрдамидан маҳрум бўлади. Шунинг учун салафларнинг фозиллари қозилик ва ундан бошқалар каби мансабларни эгаллашдан қочардилар. Уни сўрамасалар-да берилган ёки унга мажбур қилинганларнинг айримлари адолат, тақво, Аллоҳ йўлига даъват ва уммат ичида яхшиликни тарқатиш учун энг ажойиб мисоллардир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бошлиқлик сўраган ёки унга ҳарис бўлган кишини маҳрум қилган эканлар, ҳолбуки улар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси, энди улардан бошқалар ҳақида нима дейсиз? Гарчи у одамларнинг энг тақводори ва энг зоҳиди бўлса-да. Балки жоҳил, оғишган ва фосиқлардан иборат уни (бошлиқликни) сўраган ва унга ошиққан кимса ҳақида нима дейсиз? Натижалар қандай бўларкин? Дарҳақиқат, Аллоҳ уларни ёрдамсиз ташлаб қўяди ва уларга ўз кўмаги билан мадад бермайди. Зулм, зўравонлик, ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, ҳурриятни тортиб олиш, мол-мулк, вазифа-(мансаб) ва фойдаларни ўзиники қилиб олишдан иборат уммат қисматига нималар тушаркин? Айниқса жамиятда сиёсий ва бошқа гуруҳ ва партиявозликлар бўлса.
Бу, Аллоҳ нозил қилган дин билан бошқарув юритишни қўйиб ажнабий қонунлар билан ҳукм юритадиган ҳамда бошқарув, мансаб ва бошқаларга эришишда ислом манҳажини қўйиб демократия ва унга тобе бўлган кўппартиявийлик ва сайловларни ийсор-ихтиёр қилган ўлкаларда сезилиб турган ва гувоҳ бўлиб турилган ишдир. Бу, биринчи даражада Аллоҳнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва адолатни риоя қилиш, фойда ва зарарлар ҳамда ишни лаёқатли одамларга топширишни риоя қилиш асосига қойим бўлган ислом манҳажига хилофдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта сизлар яқин келажакда бошқарувга ошиқасизлар. Ва у қиёмат куни надомат бўлади. У (бошқарув) қандай ҳам яхши эмизувчи ва қандай ҳам ёмон кўкракдан ажратувчидир”. (Бухорий (6729) ва бошқалар ривояти). (Яъни, бошлиқликка ўтирган одам унинг ваколатларидан фойдаланиши ҳудди эмизикли чақалоқ мириқиб сут эмишига ва бошлиқликдан кетар чоғи ҳудди гўдакнинг кўкракдан ажратилиши машаққат ва қийинчилик билан юз беришига ўхшатилмоқда. Тарж).
Ҳофиз Ибн Ҳажар Абу Мусо ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумоларнинг ҳадислари шарҳида шундай деди: “Шабобанинг ривоятида: “Ва ҳасратдир”, дея зиёда қилдилар. Буни эса Баззор ва Табароний Авф ибн Моликдан ушбу лафз билан саҳиҳ иснод ила ривоят қилгани равшанлаштиради: “Биринчиси маломат, иккинчиси надомат ва учинчиси қиёмат куни азоб. Адолат қилган мустасно”.
Ҳофиз деди: “Байзовий дедики, оқил кишига кетидан ҳасрат келадиган лаззат билан ҳурсанд бўлиши ярашмайди. Муҳаллаб деди: Бошлиқликка ошиқиш одамлар уни дея ўзаро қирпичоқ бўлишига сабабдир. Ҳатто қон тўкилади, мол-мулк ва номуслар ҳалол қилинади-(топталади), шу сабаб ер юзида улкан бузғунчилик бўлади. Надомат эканиниг тарзи шундайки, у ўлдирилиши ёки четлатилиши ёҳуд ўлиши мумкин. Натижада унга киргани учун надомат чекади. Чунки у оқибат-(масъулият)лар ҳақида сўроққа тутилади. Дарҳақиқат, ундан ажралгани боис ошиққан нарсаси уни четлаб ўтди. Яна деди: ҳукмдор вафот этиши ва ушбу ишни ундан кейин адо этадиган ундан бошқаси бўлмаслиги каби унга мажбурий-(шарт) бўлган киши бундан истисно қилинади. Агар бунга кирмаса ҳолатлар зое бўлиши сабаб фасод ҳосил бўлади”. “Фатҳул Борий” (13/135).
Агар бошлиқликка ошиқиш олдинги замонларда (юқорида) зикр қилинган қон тўкилиши ва бошқа ишларга олиб борган экан, ҳозирда ғарбий ҳазорат, уларнинг одат ва удумлари ҳамда ҳокимиятга эришиш учун уларнинг қонун ва йўллари уларнинг эс-ҳушини олган сиёсатчилар, партия бошқарувчилари ва залолат аҳли тоифаларидан нима кутилади? Сайловлар, унга тобе бўлган ташвиқот ва овоз йиғиш учун пора ўлароқ катта-катта молларни сарфлаш шулар жумласидандир. Жамиятдаги ахлоқий ва диний бузилиш, қалблар буғзу адоватга тўлишини ким ҳам тасаввур қила оларди?
Солиҳ ва бузуқ ёрдамчиларнинг таъсири
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ бирор пайғамбар жўнатган ёки бирор ҳукмдорни сайлаган бўлса, албатта унинг икки тур ёрдамчилари бўлган. Уни яхшиликка буюрадиган ва унга тарғиб қиладиган ёрдамчи. Уни ёмонликка буюрадиган ва унга ундайдиган ёрдамчи. Аллоҳ сақлаган кишигина айбсиздир”. (Бухорий (7198)).
Ушбу ҳадисда уммат бошқаруви масъулиятини гарданида кўтарган кишида Аллоҳнинг кавний қонуниятларидан бири, уни икки тур ёрдамчилар билан синаши баён қилинмоқда:
Бири: Аллоҳ кузатиб турганини биладиган, Ундан қўрқадиган, одамларга яхшиликни хоҳлайдиган, натижада ушбу халифа ёки султон ёҳуд подшоҳни адолат, яхшилик ва эзгулик қилиш, меҳрибонлик, саҳиҳ ақида ва олий исломий хулқлар асосида тарбиялаш, шаръий илмни ёйиш халқ ва унинг ҳукмронлиги остидагиларга юмшоқлик қилишдан иборат маъруфга ишора қиладиган ва уни шунга ундайдиган, яъни, шунга тарғиб қиладиган ва таъкидлаб турадиган яхшилар. Унга ва одамларга кенгқамровли хайрни хоҳлайдиган ушбу яхши ёрдамчиларга ижобат қилса омонлик ва одамлар ўртасида адолат ҳукм суради. Дин шариати ва шиорлари қойим бўлади. Одамлар ўртасида муҳаббат ва ҳамжиҳатлик ҳукм суради.
Иккинчиси: Уни зулму зўравонлик ва истибдоддан иборат ёмонликка буюрадиган ва ишора қиладиган ёмон ёрдамчилар. Унга буни зийнатли қилиб кўрсатади ва таъкидлаб туради. Шунда зулм, ўзаро адолатсизлик, ақида ва манҳажлар бузилиши ҳамда ўзаро ҳасад, ўзаро адоват, бир-бирига орқа ўгириб кетиш, ажралиш, ихтилоф ҳамда умматдаги якка шахслар билан унинг жамияти ўртасида (мол-мулкни) куч билан тортиб олиш ва худбинлик ҳукм суради.
Ҳукмдор, вазир, ҳоким, қози, муфтий ҳамда раъият ва издошлари бўлган кишилардан иборат иш эгалари солиҳ ёрдамчилар, уларни яхшиликка буюрадиган, унга тарғиб қиладиган, одамларга яхшиликни суядиган солиҳ, омонатдор, самимий ҳамсуҳбатларни танлашлари ҳамда уларни ёмонликка буюрадиган ва унга тарғиб қиладиган ёмон ёрдамчилардан ҳазир бўлишлари вожиб бўлади. Улар ўзларига, суҳбатдошларига, ҳукмдорларига ва одамларга фақат ёмонликни хоҳлайдилар. Улар одамларни ҳақдан тўсадиган, ботил ва зулмга чорлайдиган инсонлардан бўлган шайтонларки, бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар.
Мусулмонларнинг ишларидан бирор нарсага бошлиқ қилинган кишига инсонларнинг ана шу синфидан ҳазир бўлиши, уларнинг бирор раъй ва машваратини қабул қилмаслиги вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни зикр қилишлари сабаби, одамлар улардан ҳазир бўлишлари учунгина. Ва биринчи ўринда мусулмонларнинг ҳукмдорларидир.
Ушбу сўзга яқин (маънодаги сўз) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисдаги қавлларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ҳукмдорга яхшилик ирода қилса унга ростгўй вазир беради. Агар унутса эслатади. Агар эсласа унга кўмак беради. Аллоҳ ҳукмдорга бундан бошқа нарсани ирода қилса унга ёмон вазир беради. Агар унутса эслатмайди. Агар эсласа унга кўмаклашмайди”, дедилар. Абу Довуд (3/131) ривояти. Саҳиҳ ҳадис.
Одил ҳукмдор Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмаган куни Ўзининг соясида соялантирадиган етти тоифадандир. У адолатни қойим қилиши Раббиси ва халқининг қаршисида адо қилиши вожиб бўладиган вазифаларини эслатадиган ростгўй, самимий ёрдамчилар билангина муяссар бўлади. Агар шундай бўлса, бас, улардан вазир, ҳоким, қози ва идора қилувчилар ёллаш учун пок, энг яхши манбалардан излаши ва қидириши лозим бўлади. Уларга эса илм, ақл, фазл ва насиҳат эгаларидан бўлган яхши суҳбатдошларга одатланишлари лозимдир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Солиҳ суҳбатдош билан ёмон суҳбатдошнинг мисоли миск сотувчи билан темирчининг босқонини пуфловчи каби. Миск сотувчи ё сенга ҳадя қилади ёки ундан сотиб оласан ёкида ундан хушбўй ҳид топасан. Темирчининг босқонини пуфловчи эса ё кийимингни куйдиради ёки ундан бадбўй ҳид топасан”. Муттафақун алайҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек ёмон суҳбатдош ва шериклардан четлашишлари лозим. У темирчининг босқонини пуфловчи каби. Агар сизни куйдирмаса, киридан саломат қолмайсиз.
Вазир, қози ва муфтийлар ҳукмдор сафида бўлади. Уларга лаёқатли ёрдамчи, суҳбатдош ва насиҳатгўйларни ихтиёр қилишлари ҳамда ёмон, алдов ва хиёнат ёрдамчилари ва суҳбатдошлардан ҳазир бўлишлари вожиб бўлади. Шуларнинг бари билан осмонлар ва ер унинг асосига қойим бўлган адолат ҳукм суради. Ҳақ, хайр, тавҳид, ҳотиржамлик ҳукмронлик қилади. Умматнинг даражаси буюк бўлади. Асрларки унинг кўкрагига тушган хору зорлик кўтарилади.
Бухорий (6131) ҳадисда ушбу лафз билан ривоят қилади: “Агар иш нолойиқ кимсалар гарданига юкланса, бас, қиёматни кутавер”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар омонат зое қилинса, бас, қиёматни кутавер”. Савол йўлловчи: “Уни зое қилиниши қандай бўлади?”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар иш нолойиқ кимсаларга юкланса, бас, қиёматни кутавер”, дедилар. Бухорий (59) ва бошқалар ривояти.
Ҳофиз ушбу ҳадис шарҳида деди: “Бу матннинг илм китобига боғлиқлиги шуки, иш-(бошқарув) нолойиқ кимсаларга юклатилиши жоҳиллик тарқалиб, илм кўтарилган дамда бўлади. Бу эса (қиёмат) аломатлари ва унинг талаблари жумласиданки, модомики илм қойим-(мавжуд) экан, бас, иш-(бошқарув)да кенглик бўлади. Гўёки мусанниф илм катталардан олинади дея ишора қилгандек. Ҳамда Абу Умая ал-Жумаҳийнинг ҳадисини шоҳид ўлароқ нақл қилдики. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм кичиклар ҳузурида талаб қилиниши қиёмат аломатларидандир”, дедилар”.
Ҳадис ўз ичига олган маъноларнинг кўпи мусулмонларнинг ҳаётида мавжуд. Айниқса ғарбнинг ҳукмронлиги, аскарий-(моддий) ва фикрий-(маънавий) ҳукмронлигидан кейин. Айниқса демократия ва унинг сарқитларини мусулмонларнинг юртларига мажбурий юклашга уринишидан кейин. Ҳатто илм фақат европаликлар ихтиро қилган нарсаларга қўлланиладиган бўлди. Рўзнома, ойнома ва бошқаларда уламо лафзи қўлланилганда фақат ғарб уламоларига йўналтириладиган бўлди. Ислом ҳатто ўз ватанида ғариб бўлганидан Аллоҳга шикоятларимни айтаман: “Ислом ғариб бўлиб бошланди. Ва яқинда бошлангани каби яна ғарибликка қайтади. Бас, ғарибларга шодлик бўлсин”.
Шуларнинг барига қарамай Аллоҳнинг Раҳматидан ноумид бўлмаймиз. У субҳанаҳу ва таолога ислом умматига Раббисининг Китоби, пайғамбарининг суннати ва солиҳ салафларининг воқелигига чинакам, жиддий қайтишига муваффақ қилиши учун тазарру қиламиз-(ёлборамиз). Тоинки уммат шу билан унинг аксари бошига тушган хорлик гирдобидан чиқсин. Батаҳқиқ, бу ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан йўллаган ушбу қайтиш билангина кўтарилади: “Агар ўзаро ўрталарингизда рибо билан савдо қилсангиз, экинга рози бўлсангиз, сигирнинг думига эргашсангиз ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк этсангиз Аллоҳ сизларга хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни сизлардан то динингизга қайтмагунингизча кўтармайди”. Абу Довуд (3/274) ва бошқалар ривояти. Ҳадис саҳиҳ.
Бу ва ана унинг бари ҳақиқатда мусулмонларда юз берди. Улар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу: “То динингизга қайтмагунингизча” қавллари ила берган кўрсатмалари билангина чиқиш йўли бор ва улардан ушбу хору зорлик кўтарилади.
Аллоҳ таолодан ушбу умматга –халқ, ҳукмдор ва уламолари- диққат билан тинглайдиган қулоқ ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган сўзлари ва берган кўрсатмаларини англовчи қалб ато этишини сўраймиз.
Ушбу катта воқеа ва ҳодисаларда яшаётган ҳолатларидан чиқиш йўлига уларни ундайдиган ва олиб борадиган нарса-(маъно) бор. У ҳам бўлса У Зот улар учун рози бўлган ва у сабаб уларни мушарраф айлаган ҳақ динларига чинакам қайтишдир.
Аллоҳдан буни улар томонидан рўёбга чиқаришини сўраймиз. Албатта Раббимиз дуоларни Эшитувчидир.

Робе ибн Ҳадий ибн Умайр ал-Мадхалий қаламига мансуб
Макка 10/Робе ас-Соний/1426 ҳ

Манба: http://www.rabee.net/ar/articles.php?cat=8&id=123
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.