Admin   02-21-2011, 12:34 PM
#1
Уламолар илмидан олдин одобини ол

Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ: «Биз илмдан кўра одобга кўпроқ муҳтожмиз», деди. Агар уламолар билан ўтиришдан ҳосил қиладиган одоблари фақат нафсни таҳқирлаш, уни синдириш, бошлиқлик, шон-шуҳрат ва мадҳни яхши кўришда давом этишига ташлаб қўймасликкина бўлса, агар шунинг ўзигина бўлса, албатта, бу уларга кифоя қилади. Ахир улар уламолардан рост сўзлаш, ҳақни айтишда шижоат, азиятга сабр қилиш, одамлар билан учрашишда кенгбағирлик, одамларнинг муаммоларини қабул қилишда кўнгилни кенг ёзиш, одамларга кўмак беришга ҳаракат қилиш, улар дунёдан бирор нарсага нойил бўлмаган ҳолда жонлари, обрўлари ва моллари билан баҳоли қудрат уларга (одамларга) яхшилик етказишни таълим оладилар. Улар бунга ошиқадилар. Агар фақат шуни ўзи бўлганда ҳам бу уларга албатта етарли бўларди.
Дарҳақиқат, Молик раҳимаҳуллоҳнинг онаси тонгда унинг бошига саллани ўраб, шундай дерди: «Робиъа ҳузурига бор. Унинг илмидан олишингдан олдин йўли, мулойимлиги ва хулқидан ол».
Шак-шубҳа йўқки, уламоларга боғланиш одобни пайдо қилади. Уламолардан ахлоқ ва одобни олиш вожиб. Худди илмдагидек баб-баробар. Сиз уламолардан илм олганингиздек уларнинг одоби билан одобланасиз, хулқи билан хулқланасиз. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрлари». Ана ўша уламоларда илм камтарликни пайдо қилди, фахрланишни эмас. Уларда одамларга манфаат етказишда саъй-ҳаракат қилишни пайдо қилди, кибрни эмас. Улар бирор кишига фахрланмайдилар. Бошқаларни нуқсон-(камчилик)ка мансуб қилмайдилар. Суннатга хилоф қилиши мустасно. Унга очиқлаб берадилар. Кибр қилиб, бошини бурса, батаҳқиқ, Аллоҳ жалла ва аъла учун ғазаб қилган ҳолда у кимса ҳақида гапирадилар. Ўзлари учун ғазаб қилган ва ўзлари учун юқори (даража)ни мақсад қилган ҳолда эмас, йўқ. Балки у ҳақда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун ғазаб қилган ҳолда гапирадилар. Банда шунга назар ташлаши вожиб.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.