rinat80_09   10-10-2012, 07:51 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи в баракатух!

1) Аёл киши номахрамлар орасида утирган холда овозни чикариб бемалол куръон тиловат килса, Куръонни хам кирил харфларидан ёдлаган булиб жуда куп хато кироат килган, атрофида иймонлари заиф булган ёшлари кекса 60-70 ёшдан купрок ёшдаги отахонлар тиловатни хеч тортинмасдан тинглашиябди, бунинг хукми нима булади? (Баховиддин Накшбанд зиёратгохида булган вокеа экан,?!)

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   10-10-2012, 02:04 PM
#2
(10-10-2012, 07:51 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи в баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-10-2012, 07:51 AM)beruni2008 Wrote: 1) Аёл киши номахрамлар орасида утирган холда овозни чикариб бемалол куръон тиловат килса, Куръонни хам кирил харфларидан ёдлаган булиб жуда куп хато кироат килган, атрофида иймонлари заиф булган ёшлари кекса 60-70 ёшдан купрок ёшдаги отахонлар тиловатни хеч тортинмасдан тинглашиябди, бунинг хукми нима булади?
Аёл кишини ойнаи жаҳон ёки оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиши сабабли юз минг балки миллионлаб эркак кишилар ҳожатсиз унинг овозига қулоқ тутишади. Бу эса олим одам жоиз деб айтиши мумкин бўлмаган ишдир. Уламолар аёл кишининг овози авратми ёки йўқми, деган масалада ихтилофлашишди. Бироқ уламолар аёл киши бегона эркаклар ҳожат тушмаса-да овозини эшитиш даражасида баланд кўтармаслиги борасида ихтилофга боришмади. Дарҳақиқат Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишини имом намозда хатога йўл қўйганда сўз билан огоҳлантиришидан ман қилдилар. Балки чапак чалиши(га изн бердилар). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Тасбиҳ (субҳаналлоҳ деб айтиш) эркаклар учун. Чапак чалиш эса аёллар учундир» (Бухорий (1204), Муслим (421)).
Дарҳақиқат уламолар аёл киши ҳаж ёки умрада овозини баланд кўтариб, талбия айтишини ман қилишди. Тоинки бегона номаҳрам эркаклар унинг овозини эшитишмасин.
Ибн Ақил роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аёл кишининг овозига беҳожат қулоқ тутиш макруҳдир».
Ибн ал-Жавзий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Аёл кишининг овозига қулоқ солиш макруҳдир».
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Аёл киши тунда қироат қилса, қироати асносида овозини пастлатиши лозим бўлади» («Инсоф» (8/31)).


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.