rinat80_09   10-24-2012, 07:57 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

"Мушкотул масобих" да келтирилган мана бу хадис сахих ми?

20. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Одам боласи Мени ёлғончига чиқаради, ваҳоланки унинг бунга ҳаққи йўқ эди. Ва Мени ҳақоратлади, ваҳоланки унинг бунга ҳаққи йўқ эди. Аммо Мени ёлғончига чиқарганлиги, унинг: «Аллоҳ мени илк яратганидек, ўлганимдан кейин ҳаргиз қайта тирилтирмайди», деганидир. Илк яратишлик қайта тирилтиришдан кўра Менга осон эмас! Ва уларнинг Мени ҳақоратлаганликлари: «Аллоҳ ўзига бола тутгандир», деган сўзларидир. Ва Мен туғмаган ва туғилмаган беҳожат ягона зотдирман ва Менга бирор нарса тенг бўлмагандир!», деб айтди

хадис матнидаги мана бу "Илк яратишлик қайта тирилтиришдан кўра Менга осон эмас!" жойида Аллох таоло инсонни яратиш Аллох учун кийин булган ми? ёки кайта тирилтиришга караганда йукдан бор килиб яратиш кийинрок деб тушинишимиз керак ми? ёки бу хадис мавзу ми?
This post was last modified: 09-25-2013, 04:15 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.