shokir   05-13-2012, 01:12 AM
#1
Ассалому алейкум азиз биродарлар.Акика хакида батафсил маьлумот берсангиз.У(акика) суннатда борми?ва кандай килинади?Кейин киши карздор булса акика килиши шартми?
mutaallim   06-23-2012, 11:17 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

Савол: “Биродар А.М.С Риёздан қуйидагича савол йўллаяпти: агар она қорнидаги эмбрион ўлиб қолса отасига унинг учун ақиқа қилишлиги лозим бўладими?”.
Жавоб: “Ақиқа суннати муаккададир, вожиб эмас. Ўғил болага иккита, қиз болага эса битта қўй сўйилади. (Туғилгандан ҳисоблаганда) еттинчи кун сўйилмоғи суннатдир. Гарчи (бола) ўлик (бўлиб) тушса-да. Яна исм қўйилиши ҳам суннат (амал)дир. Еттинчи куни сочи олинади. Агар биринчи куниёқ исм қўйилса ҳам зарар йўқ. Чунки саҳиҳ ҳадислар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ворид бўлган.
Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўғиллари Иброҳимга туғилган куниёқ исм қўйганликлари ва Абдуллоҳ ибн абу Талҳа Ал-Ансорийга ҳам туғилган куниёқ исм қўйганликлари собит бўлган. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Ҳар бир бола ақиқа ила гаровлаб қўйилгандир. Еттинчи куни жонлиқ сўйилиб, сочи олинади ва исм қўйилади”. Имом Аҳмад ва тўрт сунан аҳли саҳиҳ иснод билан ривоят қилди. Оиша ва умму Курз Ал-Каъбия розияллоҳу анҳумоларнинг ҳадисида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўғил болага икки (нархи сифати) баб-баробар қўй, қиз болага эса бир қўй (сўйиб) ақиқа қилишга амр этганликлари собит бўлди. Амр ибн Шуъайб отасидан, (отаси эса) бобосидан, (у киши) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликларини ривоят қилди: “Кимдаки фарзанд дунёга келса унинг учун жонлиқ сўйилмоғини хуш кўраман. Ўғил болага икки баб-баробар қўй, қиз болага эса бир қўй сўйилсин”. Ушбу ҳадислар (ўлик) тушган (болани) ва бошқаларини ҳам ўз ичига олади, агар унга руҳ пуфланиб бўлган бўлса. У бешинчи ва ундан кейинги ойларда туғилган боладир.
Жорий қилинган амал шуки, агар ўлик ҳолда тушган бўлса ювилади, кафанланади ва (жаноза) намози ўқилади. Яна мазкур ҳадисларнинг умумий эканлигига биноан исм қўйилиб, ақиқа қилинмоғи ҳам жорий қилинган. Тавфиқ Аллоҳдандир”.

Манба: http://binbaz.org.sa/mat/3826
Савол: “Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавм борасидагу ҳукми нима? Агар улардан бири вафот этса яқинлари бир қўй сўйиб, уни “Ақиқа” деб атайдилар. Ва суякларидан бирортасини синдирмайдилар. Ана шундан сўнг у (қўй)нинг суяк ва ичакларини қабрга қўядилар. Ҳамда ушбу ишни яхшилик ва унга амал қилишлик вожиб бўлади дея даъво қиладилар”.
Жавоб: “Ушбу амал бидъат бўлиб, ислом шариатида бирор асосга эга эмас. Ушбу (амал)ни тарк этиб, бошқа бидъат ва масиятлар каби ундан Аллоҳ таолога тавба қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар”. (Нур/31). Ва айтдики: “Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар”. (Таҳрим/8).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ суннатга биноан жорий қилинган ақиқа шуки: бола туғилганига етти кун бўлганида жонлиқ сўйилади. Ўғил болага икки, қиз болага эса бир қўйдир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга ақиқа қилдилар.
Ақиқа соҳиби унинг гўштини яқинлар, дўстлар ва фақирлар ўртасида тарқатиб юбориш билан уни пишириб, ўзи истаган қавми-қариндош, қўни-қўшни ва фақирларни чақириш орасида ихтиёрлидир. Ана шу шаръий ақиқадир. Ва бу суннати муаккададир. Кимда-ким уни тарк этса унга гуноҳ йўқ”.

Манба: http://binbaz.org.sa/mat/3827
Савол: “Онага зинодан бўлган боласи учун ақиқа қилишлиги жоизми ва у (бола)нинг нафақага ҳаққи борми?”.
Жавоб: “Ҳа унга ақиқа қилишлиги жоиздир. Унга (онага) боласи учун ақиқа қилишлиги мустаҳабдир. Ва (онанинг) гарданига унга (ушбу болага) нафақа қилишлиги вожиб бўлади. Агар қодир бўлмаса давлат болалар уйига топширади. Агар қодир бўлса унга (ўзи) тарбия бериб, унга яхшилик қилади ва ақиқасини қилади. Унга (онага) уни тарбия қилишлиги ва қилиб қўйган қилмиши учун Аллоҳ таолога тавба қилиши лозим бўлади ва у (бола) унга (онага) нисбат берилади. У билан зино қилган эркакка ҳам тавба қилишлиги вожиб бўлади. Ва унга (зино қилган эркакка) бирор нафақа вожиб бўлмайди. Ва ушбу (чақалоқ) унинг боласи бўлмайди. Валади зино бўлади. Демак, унга (зино қилган эркакка) Аллоҳ таолога тавба қилишлиги вожиб бўлади ҳамда бола унга (онасига) нисбат берилиб, нафақа унинг (онанинг) гарданидадир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/4121
[audio]http://binbaz.org.sa/audio/noor/088609.mp3[/audio]
Савол: “Ҳазратларига бир аёл тушиб қолган бола ҳақида савол йўллаяпти, унга ақиқа қилинадими ёки йўқми? Ушбу аёл шуни зикр қиляптики, ушбу иш у билан тўртинчи, бешинчи ёки гоҳида учинчи ойда юз беради”.
Жавоб: “Агар бешинчи ёки ундан кейинги ойларда тушиб қолса, дарҳақиқат, унга руҳ пуланган бўлади. Исм қўйиб, ақиқа қилгани афзалдир. Вожиб эмас-ку, бироқ ақиқа қилиб, исм қўйгани афзалдир. Агар тўртинчи ёки ундан олдинги ойларда тушиб қолса унга исм қўйиш ва жаноза намози ўқишлик йўқдир. Қаерга бўлса ҳам дафн қилаверади. Ва унга ақиқа қилмайди. Чунки унинг хилқати тамомига етмаган ва руҳ пуфланмаган ҳамда ҳали “Фарот” бўлмагандир. “Фарот” - бешинчи ёки ундан кейинги ойларда, руҳ пуфлангач туғиладиган боладир. Унга исм қўйилиши, ақиқа қилиниши, агар ўғил бола бўлса икки қўй, қиз бола бўлса бир қўй сўйилиши мустаҳаб бўлади. Ана шу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган суннатдир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11638
[audio]http://binbaz.org.sa/audio/noor/076501.mp3[/audio]
Савол: “Ақиқанинг ҳукми нима?”.
Жавоб: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга ходир. Аллоҳ таоло Росулуллоҳга, аҳли оилаларига, саҳобаларига ва у кишининг йўлидан юрганларга саловату саломлар йўлласин.
Сўнг...:
Ақиқа чақалоқ туғилганига еттинчи кун бўлганда сўйиладиган жонлиқдир. Ақиқа ва насийка ҳам дейилади. Баъзи одамлар тамийма деб ҳам атайдилар. Ўғил болага икки, қиз болага эса бир қўй сўйилади. Қурбонликда (қандай жонлиқ сўйса) ушбу (жонлиқ) кифоя қилади. Яъни, икки ёшли қўй ёки уч ёшли эчки ва ундан юқориси. Ана шу ақиқа деб айтилади. Ва у суннати муаккададир. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуга буюрдилар. Ўғил болага икки қўй, қиз болага бир қўй (сўйиб) ақиқа қилишга буюрдилар. Айтдиларки: “Ҳар бир бола ақиқа ила гаровлаб қўйилгандир. Еттинчи куни жонлиқ сўйилиб, сочи олинади ва исм қўйилади”. Чақалоқнинг отаси қиладиган суннат амал шуки, агар боласи ўғил бўлса еттинчи куни икки қўй, қиз бўлса бир қўй сўяди. Агар шундан кейин жонлиқ сўйиш енгил бўлмаса (қодир бўлмаса) ўн тўртинчи, йигирма биринчи куни (сўяди), Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинганидек. Ёки бошқа вақт сўяди. Унинг (ақиқанинг) чекланган муҳлати йўқ. Агар еттинчи куни осон кечса, бас, бу афзалдир. Ўғил болани сочини олади, исм қўяди. Агар туғилган заҳоти исм қўйса бирор монелик йўқ. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ансорларнинг фарзандларига туғилган куниёқ исм қўйдилар. Ва ўғиллари Иброҳимга туғилган куни исм қўйдилар. Агар еттинчи куни исм қўйса ҳам ушбуларнинг бари суннатдир. Ақиқа ва соч олиш еттинчи куни бўлади. Яъни, ўғил болани сочи олинади. Қиз боланики эса йўқ. (яъни, сочи олинмайди). Агар шундан кейин бир ой ёки икки ой ёки бир йил ёки ундан кўпроқ (вақтдан) кейин жонлиқ сўйса, ушбуда бирор монелик йўқ. Суннат шуки, ундан (ақиқа гўштидан) ейилади ва таомлантирилади, садақа қилинади. Агар қўни-қўшни, қариндош-уруғларни ақиқага жамласа ёки уни садақа қилса, барчасида бирор монелик йўқ. Бари яхши. Бу борада чекланган муҳлат йўқ, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуга буюрдилар ва ушбуни фалон-пистон қилинглар демадилар. Бу эса иш кенг эканлигига далолат қилади. Агар уни еса ёки ундан заҳирага олиб қўйса, ёки қўшниларига берса ёки барини садақа қилса (бирор монелик йўқдир). Бироқ афзали баъзи қисмини садақа қилишлигидир. Агар барини тарқатиб юборса ёки қўшни, қариндош, ва дўстларни унинг (ақиқанинг) устида жамласа, ушбуларнинг бари яхшидир”.

Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11641
[audio]http://binbaz.org.sa/audio/noor/070810.mp3[/audio]
Савол: “У (ақиқа) вожибми ёки йўқми? Мен тўрт фарзанд кўрганман. Икки қиз ва икки ўғил. Уларнинг бирортасига ақиқа қилмаганман. У (ақиқа) вожиб бўлиб, ҳозирда унинг қазосини ўтайманми ёки менга қандай йўл кўрсатасиз? Жазакумуллоҳу хойрон”.
Жавоб: “Ақиқа суннати муаккада бўлиб, ушбу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр қилганлар ва ўзлари ҳам адо этганлар. Мўмин киши учун суннат (амал) фарзандларига ақиқа қилмоқлигидир. Ўғил болага икки, қиз болага бир қўй. Ана шу суннатдир. Ақиқа қурбонлик каби. Икки ёшли қўй ёки уч ёшли эчки. Вожиб эмас. Бироқ у суннати муаккададир. Сенга эй савол йўлловчи тўрттала фарзандингга ақиқа қилишинг жорий бўлади”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11642
[audio]http://binbaz.org.sa/audio/noor/084415.mp3[/audio]
Савол: “Ақиқанинг суяги синдирилмайди, балки ажратилади деб эшитдим. Бунинг сабаби нима? Агар суяк еб-ичиш давомида синдирилса ушбу уш чақалоққа таъсир қиладими?”.
Жавоб: “Ушбу Оиша розияллоҳу анҳодан ворид бўлганки, ақиқа эшилган ҳолда аъзо-аъзо қилиниб туширилади, некбилнлик қилган ҳолда синдирилмайди. Боланинг саломатлиги, ёмонликка дуч келмаслигига некбинлик бобидан ва бу вожиб эмас. Балки мустаҳабдир. Агар уни синдирса хараж-(танглик) йўқ”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11655
[audio]http://binbaz.org.sa/audio/noor/084416.mp3[/audio]
Савол: “Баъзи одамлар тўй билан ақиқа валиймасини бирга ўтказадилар. Ушбу иш жоизми ёки ҳар бири алоҳида қилинадими?”.
Жавоб: “Бу борада хараж-(танглик) йўқ. Агар икки валиймани (ақиқа ва тўйни) жамласа зарар йўқ”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11656
[audio]http://binbaz.org.sa/audio/noor/043031.mp3[/audio]
Савол: “Ушбу аёл катта ёшда эканини айтиб шундай савол йўллаяпти: киши ўзи учун ақиқа қилишлиги жоизми? Чунки у таъкид билан айтяптики раҳматли отаси унга ақиқа қилмаган экан”.
Жавоб: “Афзали, ҳа (яъни), ўзи учун ақиқа қилишлиги. Агар отаси унга ақиқа қилмаганини таъкид билан билса афзали ўзи учун ақиқа қилишлигидир. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11686
rinat80_09   11-17-2012, 11:32 PM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

Акика тугрисидаги мана бу хадислар сахих ми?

1) Ато ибн Абу Рабоҳ ақиқа борасида шундай деди: “Бўлакларга бўлиниб, туз солиб сувда пиширилади. Ўтда куйдирилмайди ва суяклари синдирилмайди”. Ибн Абуд Дунё ривояти. (75)

2) Атодан ақиқанинг гўшти аъзолари бутун қилиб кесилиши тўғрисида ривоят қилинган: “Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал: “Яъни, унинг суяги синдирилмайди. Бу мени ажаблантирди”, деган. Ибн Абуд Дунё ривояти. (82)

3) Атодан ривоят қилинади: “Оиша розияллоҳу анҳодан ақиқа тўғрисида сўрадим. Унга: “Инсон (ақиқага) эчки сўйса, нима дейсиз?” дейилди. Оиша розияллоҳу анҳо: “Суннат афзалдир”, деди”. Ибн Абуд Дунё ривоят қилган. (73)

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.