Муслим   11-17-2012, 08:47 PM
#1
[Image: basmala.gif]

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Биродаримиз mutaallim мана бу мавзуда сурма борасида келтирган ажойиб маълумотларидан сўнг, муслима опа-сингилларимиз учун бир кичик эслатма бўлади деган ният билан мана шу мавзуни очишликка қарор қилдим. Чунки кўпинча муслима опа-сингилларимиз ҳижоб ёки ниқоб кийган ҳолда кўзларига сурма ёки бошқа пардоз анжомларини сурган ҳолда кўчага чиқишади. Қуйида бундай қилишлик жоиз эмаслиги борасида шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг фатволарини келтираман. Шояд келтирилган маълумотлар барчамиз учун эслатма бўлиб хизмат қилса.

Пардоз учун кўзларга сурма қўйиш

Мисрнинг Қоҳира шаҳридан А. А.: Хотин киши кўзига сурма қўйиб пардоз қилиши мумкинми?
Жавоб: Хотин кишининг аёллар ўртасида, эри ва маҳрамлари орасида кўзига сурма қўйиб пардоз қилиши жоиздир. Бироқ, ажнабий эркаклар олдида юзи ва сурма қўйилган кўзларини очиши жоиз эмасдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Қачон сизлар (пайғамбар аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар) парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчироқдир» (Аҳзоб: 53).
Иккала кўз ёки уларнинг биттаси кўриниб турадиган бурқани ажнабий эркаклар олдида, кўзларга сурма қўймай ишлатиш мумкин.
«Ажнабий эркак» дейишдан мақсад, хотин кишининг маҳрами бўлмаган қайноғаси, эрининг амакиси, ўз амакиваччаси, тоғаваччаси ва булардан бошқа, мусулмон ёки кофир бўлсинлар, номаҳрамлардир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
«Турли фатволар ва мақолалар девони», 10 – жузъ.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.