rinat80_09   04-14-2012, 10:56 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Куръондаги мана бу оятни тафсир килиб берсангизлар, салафлар бу оятни кандай тушинишган?
«Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор экак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур: 3)

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   09-10-2012, 09:53 PM
#2
(04-14-2012, 10:56 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-14-2012, 10:56 PM)beruni2008 Wrote: Куръондаги мана бу оятни тафсир килиб берсангизлар, салафлар бу оятни кандай тушинишган?
«Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор экак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур: 3)
Ушбу оятни тушунишлик борасида уламолар ўртасида баъзи ихтилофлар бўлиб ўтган. Бу ҳақида имом Ибн Рушд “Бидаятул мужтаҳид”да (3/73) оят маъносидан мурод ҳаромми ёки макруҳми, гап никоҳ ҳақида кетганми ёки никоҳ сўзидан мурод жинсий алоқами, яъни зиноми деган ихтилофлар мавжуд эканини айтиб ўтганлар.
Ушбу масаладаги барча фикрларни битта нуқтага олиб келиш мумкин. У ҳам бўлса келтирилган оятнинг маъноси шундан иборатки, агар улар гуноҳларида бардавом бўлсалар ва гуноҳлари учун тавба қилмаган бўлсалар зинокорга турмушга чиқиб бўлмайди, зонияга уйланиб бўлмайди.
Амр ибн Шуайб бувасидан ривоят қилади: “Марсад ибн Аби Марсад исмли одам бор эди. У сирли равишда асир мусулмонларга Маккадан Мадинага қочишга ёрдам берарди. Маккада унинг дўсти бўлган Анақ исмли бузуқ аёл яшарди. Бир куни у Маккадаги бир асирга қочишига ёрдам беришни ваъда қилди. Марсад ривоят қилади: “Мен ойли тунда етиб келдим ва Макка деворларидан бирининг соясигача етиб олдим. Шу вақт Анақ келди. Мени соямни сезиб қолди ва деворга яқин келди. У менинг олдимга яқинлашганида мени таниб қолди ва: “Марсад?” деди. Мен: “Ҳа, Марсадман” деб жавоб бердим. У “Хуш келибсан! Бизникида тунни ўтказмайсанми?” деди. Мен: “Эй Анақ! Аллоҳ зинони ҳаром қилган” деб жавоб бердим. Шунда у: “Эй чодирдаги одамлар! Сизларнинг асирларингизни ташиётган одам, мана у!” деб бақирди. Менинг ортимдан саккиз киши қувлади. Мен Хундам томонга йўл олдим. Мен қандайдир ғорга етиб бордим ва унга кирдим. Тез орада улар ўша жойга етиб келишди ва бошим тепасида туриб олишди. Аммо Аллоҳ мени уларнинг кўзидан яширди ва улар кетишди. Шунда мен қайтдим ва дўстимни олдим. Мен уни Изҳоргача кўтариб бордим. Ўша ерда кишанларини ечдим, сўнг уни яна кўтариб кетдим. У оғир эди ва мен қаттиқ чарчадим. Шундай қилиб биз Мадинага етиб келдик. Кейин мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бордим ва: “Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Анаққа уйланайми (бизга ҳалақит бермаслиги учун)?” деб икки марта сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сукут илдилар ва: “Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур” (Нур: 3), ояти нозил бўлмагунича менга жавоб бермадилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Марсад! Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Шунинг учун унга уйланма!” дедилар” (Термизий 3177, Насоий 3228. Шайх Албоний ҳадис иснодини ҳасан деди).
Ушбу оятдаги “никоҳ” сўзини баъзи салафлар жинсий алоқа деб тафсир қилишган. Масалан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур” ояти ҳақида: “Гап никоҳ ҳақида эмас, балки жинсий алоқа ҳақида кеяпти. Яъни зония билан зинокор ва мушрикдан бошқа ҳеч ким зино қилмайди. “Ва бу мўминларга ҳаром қилингандир” яъни зино (ҳақида айтиляпти)” (Абдурраззоқ 2/51, Ибн Аби Шайба 4/272. Ҳофиз Ибн Касир иснодини саҳиҳ деди).
Шунингдек Даҳҳоқ, Икрима ва Саид ибн Жубайр ҳам ушбу оят ҳақида худди шундай дейишган, яъни оятда зино ҳақида гап борган деб айтишган (Ибн Аби Шайба 2/271, 272, Тобарий 17/157).
Имом Ибн Жарир Тобарий раҳматуллоҳи алайҳ дедилар: “Ушбу оят мўминлардан бўлган зинокор иффатли муслимага уяланиши мумкин эмаслигига ва у фақатгина зинокор ва мушрикага уйланаиши мумкинлигига далолат қилмайди” (Қаранг: “Тафсир ат-Тобарий” 18/74).
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Аллоҳ таоло зинокорлар учун жазони жорий қилганидан кейин, У улардан ва улар қилган ифлосликдан четланиш сифатида уларга уйланишни ҳаром қилди. Аллоҳ бундайларга зинокор ва мушриклардан бошқа ҳеч ким уйланмаслигини ҳам эслаб ўтди” (Қаранг: "Мажмуъул фатава" 15/316).
Яна Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тавба қилмагунича зонияга уйланиш ҳаром. Инсон у билан ўзи ёки бошқа биров зино қилганидан қатъий назар (бу иш ҳаром бўлади). Мана шу ҳеч қандай шак-шубҳасиз тўғридир” (Қаранг: "Мажмуъул фатава" 32/110).
Яна Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Мўмин киши унинг дўсти бўлишни истаган ёки унга никоҳ масаласида мурожаат қилаётган ва ҳоказоларни имтиҳон қилишга муҳтожлиги бор. Аллоҳ таоло айтадики: “Эй мўминлар, қачон сизларга (Макка кофирларининг қўли остида қолган) мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар улар(нинг иймонлари)ни имтиҳон қилиб кўринглар (яъни улар ўз эрларини ёмон кўриб ёки сизлардан биронтангизга ишқи тушиб қолгани учун эмас, балки фақат дини Ислом учун ҳижрат қилганлари ҳақида сизларга қасам ичсинлар). Аллоҳ уларнинг (дилларидаги) иймонларини (ҳам) жуда яхши билгувчидир. Бас, агар сизлар уларнинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир” (Мумтаҳана: 10). Аллаким билан зино қилган аёлнинг иши ҳам ҳудди шундай. У бундай аёлга уйлана олмайди, фақатгина тавба қилган бўлса (уйланиши жоиз бўлади). Мана шу бу борадаги икки фикрнинг тўғрисидир. Агар инсон у (аёл)ни холис тавба қилганми ёки йўқлигини имтиҳон қилмоқчи бўлса, унда Аҳмад ривоятида Абдуллоҳ ибн Умар айтганидек, у ўша аёлга зино қилишни таклиф қилиши мумкин. Агар у бунга ижобат қилса, демак унинг тавбаси холис эмас. Агарда у рад қилса, унда ҳақиқатдан тавба қилибди. Уламолар айтишдики: “Мана шу имтиҳондир”” (Қаранг: “Мажмуъул фатава” 15/328).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: "У (яъни Қуръон ва Суннат) муслимани ифлос зинокорга никоҳланишини ҳаром қилди” (Зодул Маод: 5/160).
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ юқоридаги оят борасида шундай дедилар: “Бу оятнинг маъноси қуйидагичадир: Мўъминлар қизларини зонийга турмушга узатишлари ёки зонияга уйланишлари ҳаромдир. Агар шундай қилсалар ўзлари ё зоний, ёки мушрик бўладилар. Бунинг маъноси шундай: агар биров зонияга уйланса ё шу уйланиши ҳаром эканини инкор этган ва унга иқрор бўлмаган бўлади. Бундай пайтда у одам Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол ҳисоблагани учун мушрикка айланади. Ёки зонияга уйланиш ҳаром эканига иқрор бўлиб, ўзини тия олмай уйланиш билан Аллоҳга осийлик қилган бўлса, у одам зоний бўлади. Чунки бундай пайтда уйланиш тўғри эмас. Оятнинг маъноси очиқ-ойдин бўлиб, изоҳга ҳожат йўқ” («Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволаридан).
Юқорида айтилганлардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, зинокорга турмушга чиқиш ва зонияга уйланишлик ҳаромдир. Агар зинога қўл урганлар астойдил тавба қилишсагина улар билан никоҳ қуришлик жоиз бўлади. Аммо аёл киши эркак кишидан фарқли ўлароқ никоҳдан аввал албатта бир марта бўлса ҳам ҳайз кўриши, покланиб олиши керак бўлади. Агар у ҳайз кўрмаса, яъни зинодан ҳомиладор бўлиб қолган бўлса, то ҳомиласини туғмагунига қадар никоҳланиши мумкин эмас.
Шунингдек иффатли бокира қизга уйланишни истаган инсонга, у ҳам ҳеч қачон зино қилмаган инсон бўлиши кераклиги шарт қилинмайди. Чунки агар киши қилган зиноси учун тавба қилган бўлса, ушбу оят унга тегишли бўлмайди ва қилган ўтмишдаги гуноҳи учун маломат қилинмайди.
Валлоҳу аълам.
(04-14-2012, 10:56 PM)beruni2008 Wrote: Аллох рози булсин!
Амин!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   09-10-2012, 11:18 PM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Аллох рози булсин Муслим биродар! жавобдан коникдим, жуда яхши тушунча берилган.

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   12-15-2013, 02:41 PM
#4
Ассаламу алейкум!

1) «Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор экак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур: 3) бу оят насх килинган ми?
Ибн Мусайбдан ривоят килинади: "Бу насх килинган. Уни Нур сурасидаги 32 оят "Ораларингиздаги никохсизларни ва кулу........никохлаб куйинг." сураси насх килган. Бинобарин улар мусулмонларнинг никохсизларидир. Байхаки ривоят килган.

Бу ковлни Шайх Узбекистонлик МСМЮ "Курон илми" китобида баён килган Шу ковл тугри ми? салафлардан бу хакида сахих маълумот бор ми?
Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.