Меҳмон   12-29-2012, 12:27 AM
#1
assalamu a`laykum va rohmatullohi

bid`at ahlidan hisoblanuchi shaxslarning yaxshi hislatlaridan foydalanish mumkinmi?

masalan bidi`y nashidlari bilan tanilgan mishari roshid alafasiyni chiroyli qiroatlaridan?

barokallohu fiykum
mutaallim   02-28-2013, 11:30 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Фазилатли шайх Абдулазиз ибн Яҳё ал-Бурaъий ҳафизаҳуллоҳнинг жавоблари

Савол: Бидъатчининг тиловатига қулоқ тутишлик жоизми?
Жавоб: Бизга рожиҳ бўлиб кўринаётгани шуки, агар ушбу эшитувчининг қалбига ушбу қорининг муҳаббати йўл олмаса, бас, зарари йўқ. Бу Аллоҳнинг Китоби. Уни ушбу қорига алоқаси йўқ. Аммо тиловатни эшитсангу, сенда ушбу тиловат қилувчига муҳаббат пайдо бўлса ва унинг хутба, бидъий маърузалари ёки унинг манҳажи ва ҳизби-(гуруҳ, партия)сида бўлган кимсанинг нутқларини қабул қиладиган бўлиб қолсанг, бу - барокаллоҳу фийкум - бу жоҳилдир. Ушбу ишни қилувчи жоҳил бўлиб, фойда ва зарарларни, шаръий ўлчов-меъёрларни билмайди. Мақсад шуки - барокаллоҳу фийкум - Қуръонни бидъатчидан тинглашлик жоиз. Ва уни яхши кўриб қолишингдан ўзинг учун ҳазир бўл. Шунингдек, сизларга эслаб ўтганимиздек, ушбу калом Аллоҳ азза ва жалланинг Каломидир. Бунда бирор нарса йўқ. Аммо Ибн Сийрин (роҳимаҳуллоҳ)нинг бидъатчи тиловат қилганда қулоқларини тўсиб олганликларини далил қилса, Ибн Сийриннинг ушбу сўзларига келсак, (бидъатчи) у кишига бир оят тиловат қилди. Шунда у киши уни тинглашдан бош тортдилар. Бу тиловат қилиш ўрни эмас, далил келтиришлик ўрни эди. Бидъатчи ўз бидъатига далил келтириб, бидъатига “далил” бўладиган ушбу оятни Ибн Сийринга эшиттириб қўймоқчи бўлди. Агар (бидъати) ҳақ бўлганида (ушбу оят унга) далолат қилмасди. Бироқ у ушбу оятни ўзи учун далил қилиб олишни хоҳлади. Ибн Сийрин эса у кишига шубҳа ораламаслиги учун уни эшитишликни хоҳламадилар.
Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=7432
shahzodbek01   03-02-2013, 10:34 AM
#3

(02-28-2013, 11:30 AM)mutaallim Wrote:

Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.