Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ишлагани учун маош оладиган ишчига совға ёки ҳадия берилиши жоиз эмас. Бунга далил имом Бухорий (6578) ва имом Муслим (1832) Абу Ҳумайд Ас-Саъидийдан ривоят қилган ҳадислари: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Асад” қабиласидан Ибн Латбийя деган кишини закот (йиғиш)га ёлладилар. У келгач: бу сизларга, мана бу эса менга ҳадия қилинди, деди. (Ровий) айтади: шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, шундай дедилар: “(Ёлланган) ишчига нима бўлдики?, мен уни (закот йиғишга )жўнатсам: бу сизларга, мана бу эса менга ҳадия қилинди, дейди. Отаси ёки онасининг уйида унга ҳадия қилиниш ёки қилинмаслигини кутиб ўтирса бўлмайдими? Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирор киши ундан (закотдан шу тариқа) бирор нарсага ноил бўладиган бўлса, батаҳқиқ, қиёмат куни бўйнида туя ёки сигир ёҳуд қўй кўтарганча келади”. Сўнг икки қўлларини кўтариб икки мартта: “Аллоҳим етказдимми?”, дедилар”.
Ҳофиз Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ушбу ҳадисда ишчиларга берилган ҳадия ҳаром экани баён қилиняпти. Шу сабабли ушбу ҳадисда унинг (тотадиган) уқубати ва қиёмат куни қилинган ҳадияни (бўйнида) кўтаришлиги ёдга олинди. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айни ушбу ҳадисда унга берилган ҳадия ҳаром қилинишидаги сабабни баён қилдиларки, у (ҳукмдор томонидан) ишга ёлланганидир. Ишчи бўлмаган киши(га берилган) ҳадияга хилоф равишдаки, бас, у мустаҳабдир. Ишчи ҳадия номи билан қўлга киритадиган ва шунга ўхшашларнинг ҳукми шуки, уни ҳадя қилувчининг ўзига қайтаради. Агар (ҳадя қилувчини тополмай) узрини айтса, бас, байтул молга (қайтаради)”. (“Шарҳ Муслим” (6/462)).
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан, у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимники бирор ишга ёллаб, унга ризқини-(маошини) берсак, бас, шундан кейин олгани “ғулул”-(хиёнат)дир”. Ҳадиснинг маъноси: кимники бирор ишга таъйин қилиб, унга мол берсак, бас, шундан кейин унга бирор нарса олишлиги ҳалол бўлмайди. Агар олса, бас, у хиёнатдир. “Ғулул” - ғанимат-(ўлжа) ва мусулмонларнинг байтул молига қилинган хиёнатдир. (Абу Довуд (2943) ривояти, Албоний “Саҳиҳ Аби Дауд”да саҳиҳ санадилар).
Ушбу икки ҳадисда маош оладиган вазифага таъйин қилинган киши вазифаси сабабли бирор кишидан мол ёки ҳадия қабул қилишлиги жоиз эмаслигига далил бор. Агар ушбу ишни қилса, бас, у хиёнатдир.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳга шундай савол йўлланди: биз ҳукумат томонидан вазифага тайин қилинган кишилармиз. Рамазонда баъзи ишчи кишилар томонидан совға ва закотлар келиб туради. Ушбуларни билмаганимиз сабабли закот билан совға-салом орасини ажратишга қодир эмасмиз. Савол шундайки:
Ушбу молдан беҳожат бўлган ҳолда уларни олсак ва уни тул аёллар, етим ва фақирларга инфоқ қилсак. Шунинг ҳукми нима? Агар ундан оиламизга инфоқ қилсак, ундан есак, ушбунинг ҳукми нима?
Жавоб: “Ишчилар (оладиган) ҳадия хиёнатдандир. Яъни, агар инсон ҳукумат вазифасида бўлса ва унга ушбу муомалага боғлиқ бирор киши ҳадия тортиқ қилса, батаҳқиқ, у хиёнатдандир. Унга ушбудан бирор нарса олишлиги ҳалол бўлмайди. Гарчи ўзининг хоҳиши билан (берган) бўлсада.
Ушбуга мисол: фараз қилайлик, маълум бир доирада муомала қилишинг керак. Ушбу идоранинг мудири ёки вазифадорига ҳадя тортиқ қилдинг. Бас, уларга уни қабул қилишлик ҳаром бўлади. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Латбийяни закот (йиғиш)га юбордилар. Қайтгач: бу менга ҳадя қилингани, бу эса сизларга, деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб, одамларга хутба қилиб, шундай дедилар: “Сизлардан ушбу кишига нима бўлдики, уни бир ишга таъйин қилсакда, келиб: бу сизларга, мана бу эса менга ҳадия қилинди, дейди. Отаси ва онасининг уйида унга ҳадия қилиниш ёки қилинмаслигини кутиб ўтирса бўлмайдими”.
Ҳукумат идораларидан бирор идорада вазифага таъйин қилинган бирор киши учун ушбу идорага боғлиқ муомалада ҳадия қабул қилишлиги ҳалол бўлмайди. Чунки биз ушбу эшикни очиб: вазифадорга ушбу ҳадияни қабул қилишлиги жоиз бўлади десак, дарҳақиқат, пора эшигини очиб берган бўламиз. Пора эса жуда хатарли ва у гуноҳи кабиралардандир. Вазифадорларга ишларига боғлиқ масалада ҳадия тортиқ қилинса ушбу ҳадияни қайтариб беришликлари вожиб бўлади. Уларга уни қабул қилишликлари ҳалол бўлмайди. Хоҳ уларга ҳадия ёки садақа ёҳуд закот номи билан келсин. Хоссатан, ўзлари беҳожат бўлсалар, батаҳқиқ, маълум бўлганидек закот уларга ҳалол бўлмайди”. (“Фатава Шайх Усаймин” (270-рақам, 18-савол)).