Меҳмон   07-25-2013, 12:23 AM
#1
assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuhu

bu ixtilofli masalada kibor ulamola "ramazon ro'zasini qastdan jimo qilib ochsa bitta qul ozod qilish yoki 2 oy ketma-ket ro'za tutberishligi yoki 60 ta miskinni to'ydirishi kereligini, va bundan boshqa qastdan (yeb-ichib yoki qusib...) ochilgan ro'zaga faqatgina bir kungina qazo ro'za tutberadi" dip fatvo berishipti

lekin bizaga Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилди saytida Muhammad Sodiq Muhammad Yusufni huddi shu masalada narigi tomonni ijtixodini keltirganlarini taqdim qilishdi,
ya'ni "qastdan ochilgan ro'za uchun hamma xolatda (illo qastdan qusgandan tashqari) bir qul ozod qilish yoki IKKI OY KETMA-KET RO'ZA tutishlik yoki 60 ta miskinni to'ydirish

va dalilga Buxoriy va Muslim rivoyat qilgan Abu Hurayra rodiyallohu a'nhuni asarini keltiriptila

ان النبي صلي الله عليه وسلم أمر رجلا أفطر في رمضان ان يعطق رقبة او يصوم شهرين متتابعين او بطعم ستين مسكينا

“Албатта Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда қасдан рўзасини очган кимсага бир қул озод қилмоқни ёки икки ой пайдар-пай рўза тутмоқни ёки олтмиш мискинни тўйдирмоқни буюрдилар”.

(to'liq mulohaza quyidagi linkda: Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилди)

bu asarni ulamola qanaqa sharh qilishgan,
agar zohiridan qarasek tepadigi keltirilgan fatvola xato bo'pchiqadi,
zohiran, qasttan ro'zasini ochkan odam ketma-ket 2 oy ro'za tutishi kere bo'ladi xox jimo qisayam xox yeb ichsayam, illo qasttan qayt qilsagina bir kun...
bu asar qanaqa sharh qilingan salaf ulamolari nazdida yoki asarni ba'zi qismi keltirilip, qolgani keltirilmaganmi?

iloji bo'sa tezro javob bersela xursan bo'lardik Smile

barokallohu fiykum...
mutaallim   08-09-2013, 05:32 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳақиқатда бу масалада ихтилоф бор. Ҳанафий ва моликийлар Рамазон куни қасддан еб-ичиш ва аёли билан қўшилишликнинг каффоротини - қул озод қилиш, имкон бўлмаса икки ой пайдар-пай рўза тутиш ва бунга ҳам тоқати етмаса олтмишта мискинни тўйдириш дея баён қилганлар. Шофеъий ва ҳанбалийлар эса бу каффорот фақат Рамазонда аёли билан қўшилган киши каффороти деб айтишган.
Ҳанафий ва моликийларнинг далили, Рамазонда қасддан еб-ичишни аёли билан қўшилишга қиёс қилишларидир. Бу иккиси рўза ҳурматини қасддан оёқости қилишда бир маънодадир деб айтишади. Сиз юқорида келтирган асарни далил қилишмаган. У асарни имом Муслим ўз саҳиҳларида “Рўза китоби”да “Рўзадор кишига Рамазон кундузида қўшилишликнинг ғализ экани ва бунда катта каффоротнинг вожиб экани ҳақидаги боб”да 1111-рақам остида келтирганлар.
Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг далили эса, асл зимманинг пок экани. Юқоридаги каффорот фақат Рамазонда аёли билан қўшилган киши ҳаққида. Бу ҳукмни Рамазонда қасддан еб-ичган кишига қиёс қилиш ярамайди. Бундай масалалар қиёс билан эмас Китоб ва суннат матнларидан иборат ҳужжат билан собит бўлади, дейдилар.
Масалага шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳдан иқтибос келтириш билан якун ясаймиз.
Рамазон рўзасида қўшиликликдан бошқаси сабабли каффорот вожиб бўлмайди. ……
“Рамазон рўзасида қўшиликликдан бошқаси сабабли каффорот вожиб бўлмайди”, қавлларига келсак, муаллиф раҳимаҳуллоҳ у сабабли каффорот вожиб бўладиган (рўзани) бузувчи нарсаларни баён қилишни ирода қилдилар. Ва у Рамазон рўзасида қўшилишликдан бошқаси сабабли вожиб бўлмаслигини баён қиляптилар. Бу икки шарт бўлиб:
Биринчиси: рўзани бузувчи жимоъ экани. Иккинчиси: бу Рамазон рўзасида бўлиши. Биз бошқа икки шартни зиёда қиламиз. Бири: Рўза (қазо эмас, айнан Рамазон рўзасини) адо қилиш бўлиши. Иккинчиси: у, унга рўза лозим бўлганлардан бўлиши.
Нафл ёки қасам каффороти ёҳуд озор етказгандаги фидя ёкида жонлиқ тополмаган киши учун мутъа ё назр рўзаларида қўшилишлик сабабли каффорот вожиб бўлмайди. Рамазон қазосини ўтаётганда қўшилса ҳам каффорот вожиб бўлмайди. Рамазонда мусофир ҳолатида қўшилса ҳам вожиб бўлмайди. Бўса олиш ёки (аёлига) бевосита тегиш ёки шунга ўхшашлар сабаб уруғ тўкишда каффорот вожиб бўлмайди. Чунки у қўшилишлик сабабли эмас.
Балки муаллиф ушбу масалани айнан келтирдилар, ҳолбуки асл унинг йўқ эканидир. Дарҳақиқат, юқорида зикр қилдим. Чунки фуқаҳолар рад этилгани маълум бўлган ҳукмни (яна) рад этсалар, (бу билан) ихтилофга ишора қилиб ўтишни ирода қиладилар. Яъни, ушбу (қавл)нинг хилофини айтган киши ихтилофини. Ушбу масалада уч хил қавл бор:
Биринчи қавл: уруғ тўкишлик сабабли рўза очилиши қўшилишлик каби. Чунки у, унинг (жимоънинг) жинсидан. Айтадиларки: (аёлига) бевосида тегиш, бўса олиш ёки шунга ўхшашлардан иборат уруғ тўкишлик сабаб рўзаси бузилган ҳолатларда каффорот вожиб бўлади. Ва у имом Аҳмаддан бир ривоятдир. Бироқ у заиф.
Иккинчи қавл: агар у Рамазон ҳурматини оёқости қилишни қасд қилса, батаҳқиқ, унга қазо ва каффорот лозим бўлади. Чунки бу (шахс) фақат оғиз очишни мақсад қилмади. Балки ҳурматни оёқости қилишни мақсад қилди. Бу ҳам заиф.
Учинчи қавл: озиқланиш ва даво учун бўлса еб-ичиш сабаб коффорот лозимдир, даво ва озиқланиш учун бўлмаган еб-ичишга хилоқ ўлароқ. У ҳам оғзини очди. Бироқ бунда каффорот йўқ. Ушбу қавлларнинг бари раъйларга қурилган. Унинг на Китоб ва на суннатда асли бор. Тўғриси эса, каффорот фақат Рамазон кундузида жимоъ сабабли вожиб бўлади. Чунки каффорот фақат ушбу ҳолатда ворид бўлди. Асл эса зимманинг пок экани ва вожиб эмаслигидир. Демак, фақат ҳужжатда келган нарсага чекланамиз.
Зоҳири шуки, каффорот жимоъ сабабли вожиб бўлади. Гарчи уруғ тўкиш рўй бермаган бўлсада. У (ҳақиқатда) шундай. Чунки каффорот жимоъ сабабли бўлади. Аъробийнинг ҳадисидаги қавлига биноан: “Аёлим билан қўшилдим”. Иллатни қўшиликлик дея таъйин қилди ва уруғ тўкишни ёдга олмади.
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar...8077.shtml
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.