Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ
Унга уларни таъминлашлик вожиб бўлмаган қариндошларига (закотидан бериши) суннат бўлади.
Яъни, акаси, амакиси, тоғаси, ака-укасининг ўғли ва шунга ўхшашлар каби унга уларни таъминлашлик лозим бўлмаган қариндошларига закотни сарф этишлик суннат бўлади.
Агар улар закотга ҳақлилардан бўлсалар, закотингизни уларга сарф этишингиз суннат ва афзалдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан:
“Қариндошинга садақа қилишинг садақа ва (қариндошлик риштасини) боғлашликдир”. (Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мискинга садақа қилиш садақа. Қариндошга (садақа қилиш) эса икки (ажр). Садақа ва (қариндошлик риштасини) боғлаш”. Аҳмад (4/18, 213), Насоий (5/92), Ибн Можжа (1844), Термизий (658), Ибн Ҳиббон (3344), Ибн Хузайма (2385), Ҳоким (1/407), Термизий: “Ҳасан”-деди. Ҳоким саҳиҳ санади ва Заҳабий унга мувофиқ келди). Натижада икки ишни жамлайди.
Бироқ муаллиф унга уларни таъминлашлик лозим бўлмаслигини шарт қилдилар. Яъни, уларга нафақа бериши лозим бўлмайди. Агар уларга нафақа чиқариши лозим бўлса, бас, у мувофиқ-(дуруст) бўлмайди. Чунки у ўз молидан зарарни дафъ қилди. Агар уларга закотини берса ва улар беҳожат бўлсалар, унинг зиммасидан уларга нафақа қилишлик соқит бўлади. Натижада закотни сарф этиши билан гарданидаги вожибни соқит қилувчига айланади. Қоида шуки, инсонга ўз закоти ёки каффороти билан гарданидаги вожибни соқит қилиши жоиз бўлмайди.
Закотга мисол: мана бу ака-укаларим фақирлар. Мен эса бойман. Менга уларга нафақа қилишим лозим бўлади. Менда закот бор. Агар уни уларга берсам, бу уларга бир йил ёки озроқ ёҳуд кўпроққа етади. Демак, уни уларга беришим жоиз эмас. Чунки улар у (закот) сабабли беҳожат бўлсалар менинг гарданимдаги вожиб соқит бўлади. Шунда у (закот) билан зиммамдаги (нафақа қилишлик) вожиботини соқит қилдим.
Каффоротга мисол: зиммамда ўнта мискинни таомлантиришлик каффороти бор. Шунда саҳиҳ (қавл)га кўра уларга нонушта ёки кечки овқат беришим жоиз бўлади. Мана бу фақирлар эса меникига меҳмон бўлиб келишди. Меҳмонга кундузи ва кечаси нонушта ва кечки овқат билан икром кўрсатишлик вожиб бўлади. Уларга каффорот ниятида нонушта бердим. Бу дуруст эмас. Чунки мен ушбу таом улашиш билан гарданимдаги вожибни соқит қилдим. Менга уларни нонушта ва кечки овқат билан ҳамда зиёфатда лозим бўладиган барча нарса билан меҳмон қилишим вожиб бўлади. Гарданимдаги каффоротни ният қилган ҳолимда уларга нонушта ва кечки овқат берсам, дарҳақиқат, вожибни бекор қилдим.
Масала: Агар ота камбағал бўлса. Ўғилда эса закот бор. Ва у отасига нафақа қилишдан ожиз. Уни (закотни) отасига сарф этиши жоиз бўладими?
Жавоб: Уни отасига бериши жоиз бўлади. Чунки унга (ўғилга) унинг (отасининг) нафақаси лозим бўлмайди. Чунки ўғил бирор нарсага эга эмас. У шу ўринда вожибни бекор қилмади. Закот ё отага кетади ёки бошқасига. Ахир шариатни қўйиб турайлик, ақл нуқтаи назаридан ҳам отам очликдан азоб чекаётган ҳолида бегонага фойдаланиб, ҳожатини тўсиши учун закотимдан беришим лойиқ бўладими?
Жавоб: Йўқ. Чунки мен отамга нафақа қилишга қодир эмасман. Ана шу ҳолатда отага закот бериш дуруст бўлади. Бу муаллифнинг ушбу қавлидан олиниши ҳам мумкин:
“Унга уларни таъминлашлик вожиб бўлмаган”. Чунки ҳатто муаллиф ва (ҳанбалий мазҳаб) асҳобларидан иборат у кишининг қавлини айтганлар наздида ҳам нафақа қилувчининг бой бўлиши нафақа вожиб бўлиши шартидандир. Бу ўринда эса нафақа қилувчи бой эмас. Чунки у уларга нафақа қиладиган нарса тополмайди. Қоида шуки, закот билан вожибни бекор қилишлик жоиз бўлмайди. Бу фойдали қоида. Уни ака-ука ва амакига татбиқ қилинг. Агар уларга нафақа вожиб бўлса, уларга закот берманг.
Аммо уларга нафақа ажратишлик вожиб бўлганларга нафақадан ўзгаси учун (закот) берса, улар ғозий-(жангчи) ёки қарздор ёҳуд (закот) еғувчилар бўлса жоиз бўлади.
На фаръи ва на аслига….
Фаръи: у унга нисбатан асл бўлганлар.
Асли: у унга нисбатан фаръ бўлганлар.
Асл – оталар, оналар ва ҳар қанча юқорига кетса ҳам.
Фаръ - ўғиллар, қизлар ва ҳар қанча қуйига кетса ҳам. Меросхўр бўлиш ёки бўлмасликлари баробардир.
Шунга кўра, на отаси ва на онаси томондан бўлган бувисига, қизи, ўғлининг қизи ва қизининг қизига закот бермайди. Чунки буларнинг бари асл-(у уларнинг пуштидан бўлган)лар ва фаръ-(улар унинг пуштидан бўлган)лар. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ эса асл ва фаръни (бирор қайд билан) қайдламадилар.
Яъни, меросхўр фаръига ёки меросхўр аслига демадилар. Демак, бу меросхўр бўлган ва бўлмаганни ўз ичига олади. Чунки асл ва фаръ, у бой бўла туриб улар камбағал бўлган ҳар қандай ҳолатларида, уларнинг ҳар бирига нафақа ажратишлик вожиб бўлади. Меросхўр бўлиш ёки бўлмасликлари баробардир.
Шайхул Ислом шундай дедилар: Ота-она ва ҳар қанча юқорига кетса ҳам ҳамда фарзанд ва ҳар қанча қуйига кетса ҳам, агар камбағал бўлсалар ва у уларга нафақа ажратишдан ожиз бўлса, (уларга) закот бериши жоиз бўлади. Ва айтилдики: закотга ҳақли бўлишлик фақирлик, мискинлик ва (закот йиғишда) қатнашиш каби сифат билан қайдлаб қўйилган. Ушбу сифатга мос келган ҳар бир киши закотга ҳақлилардандир. Ким уни (закотга ҳақлилар сафидан) чиқаришни даъво қилса, бас, унга далил (келтиришлик) вожиб бўлади. Бу масалада эса далил йўқ. Шунинг учун рожиҳ, саҳиҳ қавл шуки, модомики у сабабли гарданидаги вожибни дафъ қилмас экан ўз асли ва фаръига закот бериши жоиз бўлади. Агар зиммасида уларга нафақа ажратишлик вожиб бўлса, бас, уларга закот беришлик жоиз бўлмайди. Чунки бу ўзидан нафақа ажратишликни бекор қилганини назарда тутади.
Шунга кўра, унинг бобоси ва отаси бўлиб, иккиси ҳам фақир бўлса, бироқ отасига нафақа ажратишга моли етиб, унга нафақа берса, шу ўринда отасига закот бериши жоиз бўлмайди.
Бобосига эса нафақа ажратишга моли етмаса ва у фақир бўлса, унга ундан (закотдан) бериши жоиз бўлади.
Бошқа мисол: Унинг онаси ва бувиси бор. У онасига нафақа ажратади. Бироқ моли бувисига нафақа ажратишга етмайди. Шунда унга закот бериши жоиз бўлади.
(Ҳанбалий) мазҳабда эса жоиз эмас. Бувиси закотни ундан бошқадан олади. Бу эса жуда заиф. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Қариндошинга садақа қилиш садақа ва (қариндошлик риштасини) боғлашликдир”. Мен ҳозир: ўзимни ҳимоя қилдим дейилар даражада ўзимдан вожибни бекор қилмадим.
Бошқа бир мисол: Агар бир бой отасига нафақа берса. Отаси ё ўзи ёки боласининг нафақа бериши билан беҳожат. Бироқ бўйнида қарз бўлиб, бола унинг қарзини ўтаб қўйишга қодир. Бироқ: мен қарзни закотимдан ўтайман, деяпти.
Шунда жоиз бўлади. Чунки ўғилга отасининг қарзини тўлаши вожиб бўлмайди. Фақат ушбу қарз нафақа сабабли бўлиши мустасно. Яъни, ота эҳтоёжли бўлиб, ўзининг зиммасидан ҳарид қилди. Натижада ўзининг таъминотини сотиб олгани учун қарзга кирди. Ушбу ҳолатда айтамизки: отангни қарзини закотингдан тўлама. Чунки бу, инсон отасига тазйиқ қилишга олиб боради. Ҳатто нафақа учун қарздор бўляпти. Сўнг айтади: отамни бўйнида қарз бор. Унинг қарзини закотимдан тўлайман. Отаси, онаси, ўғли ва қизининг қарзини тўлаши жоиз бўлади. (Бироқ) ушбу қарз, ўғилнинг зиммасидаги вожиб нафақа учун олинган қарз бўлмаслиги шарти билан. Агар вожиб бўлган нафақа учун бўлса, бас, жоиз эмас.
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar...8074.shtml