Қалбларни ислоҳ қилиш
Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ
Мусулмон ислоҳ қилиши ва эътибор қаратиши лозим бўладиган энг муҳим нарса ўз ичидаги қалбидир. Чунки қалб амаллар асоси ва тана ҳаракатининг асли. У жасадга нисбатан, шоҳнинг ўз қўшинига нисбатан тутган ўрнидек. Агар қалб яхши бўлса, тана яхши бўлади, агар (қалб) айниса (тана) ҳам айниди.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қалбни ислоҳ қилишга қаттиқ эътибор қаратардилар ва унга тўла аҳамият берардилар. Ва бунга кўплаб ҳадиси шарифларида буюрардилар ҳамда буни кўплаб юксак дуолари зимнида ёдга олардилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз дуоларида шундай дердилар:
“Эй, Аллоҳ! Қалбимга нур жо айла!”. (Бухорий (6316) ва Муслим (763) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Дуоларида шундай дердилар:
“Эй, Аллоҳ! Мен Сендан бўйсинмайдиган қалбдан паноҳ сўрайман”. (Муслим (2722), Зайд ибн Арқом розияллоҳу анҳудан ривоят). У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуоларида яна шундай дердилар:
“Эй, Аллоҳ! Оқ кийим кирдан тозалангани каби қалбимни хатолардан тозала!”. (Бухорий (6375) ва Муслим (589), Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят). Яна шундай дердилар:
“Эй, Аллоҳ! Нафсимга тақвосини ато эт ва уни покла! Сен уни поклайдиганларнинг энг яхшисисан. Сен унинг Ҳомий ва Мавлосисан”. (Муслим (2722), Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят). Ва айтардиларки:
“Эй, қалбларни буриб қўювчи! Қалбимни динингда собитқадам қил!”. (Термизий (2140), Анас розияллоҳу анҳудан ривоят. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ Сунан Термизий” (1739)да саҳиҳ деди).
Ҳар бир мусулмонга зоҳирини ислоҳ қилишга аҳамият бериши ва амалларини мукаммал қилишга эътибор қаратиши билан бирга қалбини поклаш, уни ислоҳ қилиш ва (кирлардан) тозалашга аҳамият қаратиши вожиб бўлади. Зеро ботин фасодга юз тутиши билан зоҳирнинг салоҳиятли бўлиши эътиборсиздир. Қачонки мусулмон қалбини покловчи амаллар, ихлос, сидқ, Аллоҳ таоло ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат билан ислоҳ қилса, аъзолари тўғри-(устивор), зоҳири эса салоҳиятли бўлади. Нўмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида ворид бўлганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим:
“Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча гўшт бор. Агар у салоҳиятли бўлса бутун тана салоҳиятли бўлади. Агар у фасодга юз тутса бутун жасад фасодга юз тутади. Огоҳ бўлинг! У қалбдир”. (Бухорий (52) ва Муслим (1599)).
Ушбу буюк ҳадисда банданинг зоҳирий ҳаракатларининг салоҳиятли бўлиши, қалби ва ботин ҳаракатининг салоҳиятли бўлиши ҳисобичалик эканига очиқ ишора бор. Агар қалби саломат бўлса, унда фақат Аллоҳга ва Аллоҳ яхши кўрадиган нарсаларга муҳаббат ҳамда Аллоҳдан ва У ёмон кўрадиган нарсаларга қўл уришдан қўрқувгина бўлади-да, бутун тана аъзоларининг ҳаракати салоҳиятли бўлади. Бу, аксари фасодга юз тутган қалбга хилоф ўлароқки, дарҳақиқат, уни ҳавои нафсни яхши кўриш, шаҳватларга эргашиш ҳамда нафс улушларини муқаддам қўйиш эгаллаб олган. Агар шундай бўлса, бутун тана аъзоларининг ҳаракати фасодга юз тутади.
Шунинг учун ҳам айтиладики: Қалб узвлар шоҳи. Қолган узвлар унинг қўшини. Улар шу билан бирга унга бўйсинувчи, унга итоат қилиш ва унинг буйруқларини ижро этиш учун ҳаракатга келувчи лашкар бўлиб, шуларнинг бирортасида хилоф қилмайдилар. Агар шоҳ салоҳиятли бўлса ушбу лашкарлар ҳам салоҳиятли бўлади. Агар фасодга юз тутган бўлса шу сабабли унинг қўшини ҳам фасодга юз тутган бўлади.
Аллоҳнинг ҳузурида фақат саломат қалб фойда беради. Аллоҳ таоло айтганидек:
“У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”. (Шуаро: 88-89). Саломат қалб: офат ва макруҳотларнинг баридан саломат бўлганидир. У, унда Аллоҳга муҳаббат ва Ундан узоқ қиладиган нарсалардан қўрқувдан ўзга бирор нарса бўлмаган қалбдир.
Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Сўнг қалбга келсак, у асосдир. Агар унда маърифат ва ирода бўлса, бу заруратан танага ўтади. Тана, қалб ирода қилган нарсадан ортда қолиши мумкин эмас... Агар қалб, ундаги қалбий илму амал нуқтаи назаридан иймон ила солиҳ бўлса, комил иймон билан зоҳирий сўз ва амал ила жасад салоҳияти заруратан лозим бўлиб қолади”.
Шунинг учун шахснинг зоҳирий ва ботиний иймонини кучайтирадиган энг улкан нарсалардан бири: қалбини ислоҳ қилиш, уни Аллоҳнинг ва У яхши кўрадиган нарсаларнинг муҳаббати билан кўрк бериш, Аллоҳ ёмон кўрадиган зоҳирий ва ботиний сўз ва амалларни ёмон кўришлик борасида нафсига қарши беаёв кураш олиб боришлигидир. Кимда ана шу тўла бўлса, унинг иймони ҳам тўлса бўлади.
Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган:
“Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун маън қилса, дарҳақиқат, иймонни комил қилибди”. (Абу Довуд (4681), Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳа” (380)да “Саҳиҳ лиғойриҳи” деди). Бунинг маъноси шуки: Қалб ва аъзолар ҳаракатининг бари, агар барчаси Аллоҳ учун бўлса, дарҳақиқат, шу билан банданинг зоҳиран ва ботинан иймони мукаммал бўлади. Қалб ҳаракатлари салоҳиятли эканидан аъзолар ҳаракатининг салоҳиятли экани (ўз-ўзидан) лозим бўлади. Агар қалб солиҳ, унда фақат Аллоҳ ва У истаган нарсаларни ирода қилишлик бўлса, аъзолар ҳам У истаган нарсага биноан қўзғалади. Унинг розилиги бор нарса сари шошилади. Ҳамда У ёмон кўрган ва гарчи буни аниқ билмасада У ёмон кўрган нарсалардан бўлишидан қўрққан нарсалардан ҳам тийилади.
Қалб фикрлашдан бирор ҳолатда холий қолмайди. Ё охират вазифаси ва фойдалари борасида ёки дунё фойдалари ва турмуши борасида ёҳуд ботил васваса, бузуқ орзулар ва фараз қилинадиган назарлар борасида. Кимда-ким қалбини ислоҳ қилишни хоҳласа, бас, унга фикрини ўз фойдаси ва муҳаққақ нажоти борасида машғул қилишлиги вожиб бўлади. Илм ва тасаввурлар бобида уни (фикрни) лозим бўлган тавҳид, унинг ҳақ-ҳуқуқлари, ўлим ва ундан кейинги жаннат ёки дўзахга киргунча бўлган нарсалар, амал офатлари ва ундан сақланиш йўлларини билиш билан машғул қилади. Ирода ва азму қарор бобида эса уни (фикрни) ўз иродасига фойдали бўлган нарсаларни хоҳлаш ва ўз иродасига зарар берадиган нарсаларни хоҳлашликни ташлаш билан машғул қилади. Киши шу билан саҳиҳ, қалби эса саломат, ҳотиржам бўлади.
Бандага бу борада энг улкан кўмак бўладиган нарса, Аллоҳга боғланиши кучли бўлиши, яқин-(ишонч)и ортиши ва иймони мукаммал бўлиши учун қалбида фойдали бўлган шоҳидларни кўпайтиришидир. Дарҳақиқат, аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Мадариж ас-Саликин” китобида ушбу ишнинг ҳақиқати маълум бўладиган қалбга оид ана шу шоҳидлардан улкан бир жумласига ишора қилиб ўтган. Раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
“Аллоҳ ва охират диёри сари юриб борувчининг шоҳидларидан биринчиси дунё, унинг ҳақир экани, вафоси оз, жафоси кўп, шериклари паскаш, ниҳоясига етиши эса тез эканига бир шоҳид унда қоим бўлишидир… Агар бандада унга (дунёга) нисбатан ушбу шоҳид қоим бўлса, қалби ундан кўчиб кетиб, охират диёри талабида сафар қилади. Ана шу дамда қалбида охират, уни бардавом экани, унинг ҳақиқий ҳаёт экани, унинг аҳли эса ундан кўчмасликлари ва ундан жўнаб кетмасликлари, балки у қароргоҳ, сафар нуқтаси ва сайрнинг ниҳояси эканига бир гувоҳ қоим бўлади… Сўнг қалбида дўзах, унинг ёниши, аланга олиши, қаъри чуқур, ҳарорати қаттиқ, унинг аҳли азоби улкан эканига бир шоҳид қоим бўлсин. Уларнинг дарҳақиқат, дўзахга ҳайдаб борилиши, юзлари қора, кўзлари кўкамтир, бўйинларида занжир ва кишанлар бор эканига гувоҳ бўлади. Жаҳаннамга бориб етганларида юзлари сари унинг дарвозалари очилади. Натижада ана шу даҳшатли манзарага гувоҳ бўладилар. Дарҳақиқат, қалблари ҳасрат ва афсусдан тилка-пора бўлади… Агар банданинг қалбида ана шу шоҳид қоим бўлса гуноҳ, маъсият ва шаҳватларга эргашишдан йироқ бўлади. Ҳамда хавф ва ҳазир бўлиш либосини кияди… Ана шу шоҳиднинг кучига қараб маъсият ва хилоф чиқишдан узоқ бўлади… Ана шундан кейин унда жаннат, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган нарсалардан иборат Аллоҳ у ерда унинг аҳлига ҳозирлаб қўйган нарсаларга бир шоҳид қоим бўлади. Аллоҳ Расулининг тилида бандаларига васф қилган таом, шароб, кийим-кечак, сурат-(кўриниш)лар, шоду ҳуррамликдан иборат энг олий лаззат турлари кафолати берилган муфассал неъматни эса асти қўяверинг. Ва қалбида дарҳақиқат, Аллоҳ у ерда доимий неъматларнинг ҳаммасини тўлалигича жо қилгани, тупроғи миск, майда тошлари дур, биноси тилла ва кумуш ғишт ҳамда марварид қамишлар, ичимлиги асалдан-да ширин, миск ҳидидан-да хушбўй, кафурдан-да муздек, занжабилдан-да лаззатли, аёлларига келсак, улардан бирининг юзи бу дунёга бир кўриниш берса қуёш зиёсидан ғолиб келади, либослари шойи ва кимхобдан иборат ипак, хизматкорлари сочилиб кетган марварид каби болакайлар, мевалари доимий, тўхтаб қолмаган, маън қилинмаган, баланд тўшаклар, озиқалари иштаҳалари тортган еридан қуш гўшти, ичимликлари - (шароб)да маст қилгувчи – ақлдан оздиргувчи нарса бўлмас ва улар ундан маст бўлмаслар , кўкатлари ўзлари танлаб олган мевалар, уларга гувоҳ бўладиганлар яшириб қўйилган марварид сингари оҳукўз ҳурлар, улар сўриларда ястаниб ўтирадилар, ўша боғда завқланадилар, у ерда нафслар хоҳлаган, кўзлар лаззатланадиган нарсалар бор ва улар у ерда абадий қоладиган бир диёрнинг шоҳиди қоим болади.
Агар бу шоҳидга зиёдалик, Раб жалла жалалуҳунинг Юзига боқиш, Унинг Каломини бевосита Ўзидан эшитишлик кунининг шоҳиди ҳам қўшилса… Ана шу ўринда қалб Раббиси сари шамол ўз томонига эсишидан-да тезроқ юриб боради. Ва у ўз йўлида ўнг-у сўлга қайрилиб қарамайди”.
Ушбу улкан шоҳидларга банда ўз ҳаётида эътибор берса ва шу нарсалар борасида фикр юритса, қалбини поклаш, уни мазамматланган сифат ва тубан иродалардан тозалаш ҳамда уни Аллоҳ субҳанаҳудан ўзгасига боғланишдан холий ва фориғ қилишда унга энг катта кўмак бўлади. Ҳамда ибодат, муҳаббат, қўрқув, тавба-тазарру, Аллоҳга муҳтожлик ва У табарока ва таолонинг Розилиги йўлида саъй-ҳаракат қилишда унга энг улкан ундов бўлади.
Сўнг қалбларга етадиган фитналар икки турлидир:
1-Шаҳватлар фитнаси.
2-Шубҳалар, оғишиш ва залолат фитнаси.
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Фитналар қалбларга новдама-новда бўйра каби кўндаланг қилинади. Қайси бир қалб ундан таъсирланса унда бир қора нуқта пайдо бўлади. Қайси бир қалб уни инкор қилса унда бир оқ нуқта пайдо бўлади. Ҳатто икки (хил) қалбга айланади: силлиқ тош каби оппоқ бўлиб, осмонлар ва ер мавжуд экан бирор фитна унга зиён етказмайди. Бошқаси эса тўнкариб қўйилган кўза каби кул ранг(га мойил) қора бўлиб, маъруфни маъруф, мункарни эса мункар деб билмайди, ҳавои нафсига мувофиқ келгани мустасно”. (Муслим (144)).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда қалбларни, уларга фитналар кўндаланг қилинган вақт икки қисмга бўлдилар:
1-Унга фитна кўндаланг бўлганда унга аралашиб кетган қалб. Ҳудди булут сувга тўйингани каби. Натижада унда бир қора нуқта пайдо бўлади. То қорайиб, ўзини таниб бўлмайдиган бўлгунча унга кўндаланг бўлаётган ҳар бир фитнага мудом тўйиниб боради. У эса у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қавллари маъносидир:
“Тўнкариб қўйилган кўза каби”. Яъни, ағдариб қўйилган. Агар қорайиб, тўнкариб қўйилса ушбу икки офат сабабли унга икки хатарли касаллик кўндаланг бўлади:
Бири: Маъруф унга мункар бўлиб кўринади. Натижада маъруфни маъруф, мункарни эса мункар деб билмайди. Гоҳида ушбу касаллик унга мустаҳкам (ўрнашган) бўлиб, ҳатто маъруфни мункар, мункарни маъруф, суннатни бидъат, бидъатни суннат, ҳақни ботил, ботилни эса ҳақ деб эътиқод қилади.
Иккинчиси: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўл устидан ўз ҳавои нафсини ҳоким қилиши, ҳавои нафсига бўйсуниши ва унга эргашиши.
Бу бир қисм.
2-Иккинчи қисм: Оппоқ қалб. Дарҳақиқат, унда иймон нури чарақлаган, унинг чироқлари ёнган. Агар бирор фитна унга кўндаланг бўлса уни инкор қилади ва рад этади. Натижада нури, чарақлаши ва қуввати зиёда бўлади.
Ҳар бир мусулмонга фитналар бўй кўтарган, бидъатлар кўпайган ва Аллоҳнинг динидан бехабарлик кенг қулоч ёзган бир кезда қалбига аҳамият беришлиги вожибдир. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Ва Аллоҳга боғланингиз! У сизларнинг ҳожангиздир. Бас, У зот нақадар яхши ҳожа ва нақадар яхши мададкордир”. (Ҳаж: 78).