Муслим   01-11-2012, 06:42 PM
#1
«Баас» социал партияси ҳақиқати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Бугунги кунда такфир касалига дучор бўлган баъзи тоифалар Саудия Арабистони Ироққа қарши Америкага ёрдам берганини пеш қилиб, улар мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам беришди ва ушбу амаллари билан кофир бўлишди деб Саудия Арабистони ҳукуматига кофирлик ҳукмини беришди. Ҳақиқатдан ўша даврдаги Ироқнинг Баасчи ҳукумати мусулмон ҳукумати эдими йўқми деган саволга ойдинлик киритиш учун ушбу партия ҳақида қисқача маълумотни ва уламоларнинг улар борасида айтган баъзи сўзларини эътиборингизга тақдим қилмоқчиман.
«Баас» партияси 1947 йил Сурияда Мишел Афлак ва Салоҳ Байтар исмли шахслар томонидан барпо қилинган. Мишел Афлак асли насроний бўлган. Кейинчалик ушбу партия Ироқ ва бошқа давлатларда тарқалган.
Ироқнинг «Баас» социал партияси бир қатор куфрий ғояларни ўз ичига олган. Улар илмонийликни (динни дунёдан ажратиш) жоиз деб санашган ва унга даъват қилишган.
Баасчиларга мана бундай шиорлари бўлган:
«Мен Баасга шериксиз Роб деб, араб миллатининг афзаллигига дин деб иймон келтирдим ва унинг бошқа мисли йўқдир».
Яна улар айтишадики: «Бизни жамлайдиган куфрни қилишга шошилинг! Сўнг барчангиз Дўзахга хуш келибсиз!»
Бу каби сўзлар инсонни Исломдан чиқариб юборадиган катта куфр эканида шубҳа йўқ.
Шайх Муқбил раҳимаҳуллоҳ Баасчилар ва партиянинг асосчиси бўлган Мишел Афлак ҳақида гапирар экан, яна шундай дедилар:
«... Қачонки Сурия ҳукумати Афлакнинг зарарини хис қилгач, уни қамамоқчи бўлди. У Ироққа қочишга мажбур бўлди. Бунинг оқибатида биз кўриб турибмизки Ироқда зино қилиш жоиз бўлди, биз кўрябмизки хатиб, Аллоҳга даъват қилувчиларни ўлдиришмоқда. Ёшларнинг масжидга бомдод намозига боришлиги гумон қилинишлик сабаби бўлиб баҳоланмоқда. Улар (баасчилар) чол-кампирларни умрларининг охирида «саводсизлик камчилигини йўқотиш бўйича дарс»ларга боришликка мажбурламоқдалар! Бу қандай дарс бўлди ўзи?! Бу биз аввалда эшитган бўлишимиз мумкин бўлган баасизм ва уларнинг мафкураларини ўрганишдан бошқа нарса эмас.
Улар айтишадики: «Мен Баасга шериксиз Роб деб, араб миллатининг афзаллигига дин деб иймон келтирдим ва унинг бошқа мисли йўқдир».
Яна улар айтишадики: «Бизни жамлайдиган куфрни қилишга шошилинг! Сўнг барчангиз Дўзахга хуш келибсиз!»
Яна улар айтишадики: «Мендан қайси дин ёки мазҳабда эканимни сўрама – мен социалист, баасчи ва арабман»»
(«Ал-Мусароъа» китобидан олинди).
Уларнинг залолатларидан қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
1. Араб миллатчилиги (қавмийя) – ушбу ғоя араб миллатини барча арабларни жамлашликдаги энг асосий омил қилиб олишган. Унга кўра араб ҳатто у кофир бўлса ҳам, ажам (араб бўлмаган)дан афзалдир, ҳатто у мусулмон бўлса ҳам. Ушбу даъват жоҳилият даъватидир.
2. Атеизм ва социализм.
3. Динни ҳукуматдан ажратиш (илмонийя).
Демак Ироқда дин ҳукуматдан ажратилганди. Чунки Баас ушбу динга иймон келтирмаган ҳам эди.
Ушбу партия асосчиларига назар солинса, улар учун Исломнинг ҳеч қандай қадри йўқ эканини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Улар учун энг асосий нарса Араб миллатчилиги эди. Улар мана шу нарса атрофида жамланишди. Социализмни эса иқтисодий ва социал-политик система сифатида, давлатларининг ривожланиш йўналиши қилиб танлашди.
Уламолар ушбу партияга аъзо бўлишлик куфр экани ҳақида фатволар чиқаришган. Хоссатан уларнинг баъзи боглиқларини такфир қилишган. Саддам Ҳусайн шулар жумласидандир.
Саддам Ҳусайн бошчилигидаги Баас партияси ҳақида шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «… Биз эслаб ўтган Қуръондаги далиллардан, шунингдек барча уламоларнинг ижмосидан савол берувчига, шунингдек барча қолганларга ҳам шу нарса маълум бўлдики, кимки Исломга хилоф бўлган ва уни вайрон қиладиган социализм, коммунизм ёки бошқа ғояларга чақирса адашган кофир бўлади. Унинг куфри яҳудий ва насороларнинг куфридан ёмонроқдир. Чунки ушбу атеистлар Аллоҳга ва Охират кунига умуман ишонишмайди» (Қаранг: «Мажмуъ ал-фатава ва мақолат мутанаввиъа» / биринчи қисм).
Саддам Ҳусайнга қилинган такфирга келсак, унинг сабаблари қуйидагича:
У ҳақида шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «У кофир, ҳатто агар «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб айтса ҳам ва ҳатто намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам. Тоинки у Баас партияси тарғиб қилувчи ўзининг атеистик ғояларидан воз кечмагунича ва Аллоҳ таолога тавба қилиб, ўзининг воз кечганини оммавий равишда эълон қилмагунича (кофирлигича қолади)» (Қаранг: «Мажмуъа фатава самаҳати шайх Ибн Баз» 9/536-537).
Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳга савол берилди: Уларнинг ушбу эътиқодларига асослааниб биз Ироқ президенти ва Баас партиясига нисбатан кофирлик ҳукмини (такфир) чиқарсак бўладими?
Шайх жавоб бердилар: «Барча баасчилар кофирдир, хоҳ у Ироқ президенти бўлсин ёки бирор бошқаси бўлсин (фарқи йўқ). Чунки улар Аллоҳнинг шариатини инкор қилишади ва унга қарши курашишади» (Қаранг: «ал-Фурқон» журнали, № 110. Робиус-Соний 1419 ҳ.й.).
Эслатиб ўтмоқчимизки, хос шахсларга кофирлик ҳукмини беришлик – уламолар ва шариат қозиларининг ишидир. Бирор ким ушбу тоифадан бири бўлмай туриб хос бир шахсга кофирлик ҳукмини чиқаришга ҳаққи йўқ! Бу улкан залолатлардан биридир. Бугунги кунда кўпчилик мусулмонлар мана шу залолат ботқоғига ботиб кетишган. Бундан барчамиз эҳтиёт бўлишимиз, Аллоҳдан ушбу иллатдан паноҳ беришини сўрашимиз керак бўлади.
Яна биродарларимизга шу нарсани эслатиб ўтмоқчимизки, шариатда муҳим бир қоида мавжуд: «лайса куллу ман вақаъа фил куфр вақаъа ал-куфру алайҳи» - ҳар бир куфр қилган кофир бўлавермайди.
Уламолар хос бир шахсга нисбатан кофирлик ҳукмини чиқаришганида, аввал унга ҳужжатни барпо қилишади. Яъни ўша шахснинг амали ёки сўзи катта куфр эканининг далиллари етказилади. Шунингдек унинг амали ҳаром ва катта куфр экани ҳақидаги шубҳаларни даф қилишади.
Яна инсонни куфрда айблашликка тўсқинлик қилувчи сабабларни (маваниъ ат-такфир) даф қилишлик эътиборга олинади:
1. Илмсизлик (жаҳл). Агар инсон ўзининг илмсизлиги туфайли у ёки бу амалнинг куфр эканини билмаса. Масалан, турмуш ҳаётимизда Ислом қонунларидан кўра дунёвий қонунларни афзал билишлик (айни мана шу илмонийликдир) куфр эканини билмаслик. Баъзида инсон бу нарсани қатъий ҳаром қилганини, Исломда инсон ҳаётининг барча жиҳатини бошқарувчи қонунлари борлигини билмайди ҳам.
2. Хато.
3. Нотўғри тушунишлик (таъвил). Бу ҳолатда инсон шаръий далилларни нотўғри тушунган бўлади. Куфр амалини қилиб бунга унда шаръий далили бор деб ҳисоблайди.
4. Мажбурланишлик (икроҳ).
Буни барчамизга бир кичик эслатма бўлсин деб ёздим. Ушбу масалани батафсил ўрганиш учун аҳли илмларнинг асарларига мурожаат қиласиз деган умиддаман.
Демак, юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, Америка-Ироқ уруши давридаги Ироқ ҳукумати ҳеч қандай Ислом давлати бўлмаган. Саудия Арабистони бир кофир тоифага қарши иккинчисига ёрдам берган. Бу эса ҳеч қандай катта куфр эмас. Аксинча, бу ҳолат Суннатда келган ва уни куфр деб айтилмаган. Ушбу мавзуга бошқа ўринда кенгроқ тўхталиб ўтамиз иншааллоҳ.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.