Ҳаддан ташқари танқид қилишга берилганларга Албоний насиҳати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Кунларнинг бирида шайх Албоний аудио-тасмаларининг бирида биродарларига насиҳат қилдилар:
«Қарагин биродар ... Мен сенга ва ёш йигитларга яхши маслаҳат бераман. Бизга маълум бўлишича, улар тўғри йўлдан адашиб кетдилар, яна Аллоҳ билгувчироқ... Бир бирингизни танқид қилишлик билан вақтни зое қилманглар ва «фалончи бундай деди, фалончи эса бундай деди» деманглар. Чунки, аввало, бунинг илмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Иккинчидан эса, чунки бу иш қалбларда адоват ва нафрат пайдо қилади.
Илм – мана сизларга нима керак. Айни илм, одамлар ўша кимсани хатоси кўплиги учун ҳақли танқид қилишмоқдами, ҳамда биз уни бидъат аҳли ёки бидъат қилувчи дейишга ҳақлимизми деган саволларга жавоб беради... Нега энди бунда чуқурлашишимиз керак?! Мен бундай қилишни маслаҳат бермайман. Чунки биз бугунги кунда тарқоқликдан озор чекмоқдамиз. Бу тарқоқлик Қуръон ва Суннат даъвати, ёки биз айтганимиздек, салафий даъвати эргашувчилари учун синовга айланди. Бу тарқоқлик – қалбни ёмонликка ундовчи асосий сабабдир ва бу ҳеч ҳам баъзи фиқҳий масалалардаги ихтилофлар эмасдир.
Бу менинг сизларга насиҳатим. Мендан кўпинча сўрашади: «Фалончи ҳақида қандай фикрдасиз?» Мен биламанки савол берувчи ёки сўралаётганнинг ашаддий тарафдори, ёки аксинча, унга қарши руҳдаги ҳолатда. Шундай ҳолатлар бўладики, сўралаётган кимса бизга анчадан бери таниш бўлган, у ҳақида тўғри йўлдан оғиб кетганлигини гапиришаётганлар сарасидан бўлиб чиқади. Биз сўровчига айтамиз: «Сени фалончи ва фалончи билан нима ишинг бор?! Аллоҳ сени буюрганидек, тўғри йўлга эргаш. Илм талаб қил ва натижада у (яъни илм) сенга тақволини тақвосиздан, хатокорни хатосиздан ажратишга ёрдам беради. Шунингдек, биродарингга нисбатан у – адашди демаймиз – бир, ёки икки-уч, ёки озгина масалаларда ҳақдан бироз оғгани учун унга нисбатан қалбингда адоват сақлама»».