muhammad   05-14-2012, 12:35 AM
#1
assalamu alaykum va rohmatullohi va barakatuh,
qur'on o'qib bo'lib sodaqollohul aziym yoki subhana robbika robbil 3izzati 3amma yasifun... duosini o'qishning hukmi qanday?
Муслим   05-14-2012, 11:44 AM
#2
(05-14-2012, 12:35 AM)muhammad Wrote: assalamu alaykum va rohmatullohi va barakatuh,
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-14-2012, 12:35 AM)muhammad Wrote: qur'on o'qib bo'lib sodaqollohul aziym yoki subhana robbika robbil 3izzati 3amma yasifun... duosini o'qishning hukmi qanday?
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор мажлисда бўла туриб Қуърон тиловат қилсалар ёки намоз ўқисалар, шундан сўнг: “Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдика. Ла илаҳа илла Анта. Астағфирука ва атубу илайк” сўзларини зикр қилмаганлари бўлмаган” (Аҳмад 6/77, Насоий «Амалул-явми вал лайла»да 273. Ҳофиз Ибн Ҳажар ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ дейишди. Қаранг: "ан-Нукт ала Ибн ас-Салоҳ" 2/733, "ас-Силсила ас-саҳиҳа" 3164).
Ушбу ҳадисда Қуърон тиловатидан кейин маълум бир зикрни айтишликка далил бор. Имом Насоий ушбу ҳадисни келтирган бобни: “Қуръон тиловатини нима билан якунлаш керак?” деб номлаганлар.
Қуръон тиловатидан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишликка келсак, бунинг Исломда ҳеч қандай асоси йўқ. Кўпчилик уламолар буни 20 аср бидъати деб номлашган.

Қироатдан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишнинг ҳукми нима?

Савол: Қироатдан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Қуръон тиловатидан сўнгра «Содақоллоҳул Азийм» (Буюк Аллоҳ рост айтди!) дейиш, бидъатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Тўғри Йўлдаги халифалар, бошқа саҳобалар (разияллоҳу анҳум) ва салаф имомлари (раҳимаҳумуллоҳ)лар Қуръонни кўп тиловат қилишлари, Унга катта эътибор берганлари, Унинг улуғлигини жуда яхши билишларига қарамай, тиловат қилиб бўлгач: «Содақоллоҳул Азийм» – демаганлар. Шунинг учун ҳам тиловатдан кейин «Содақоллоҳул Азийм» дейиш ва уни ҳар қироатдан кейин такрорлайвериш, янги пайдо бўлган бидъатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай деганлар:
«Бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718, Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270);
«Бизнинг ишимиз бўлмаган ишни қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/256).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3303.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
tolib al ilm   05-16-2012, 04:47 AM
#3
jazakallohu xoyron.
jazakallohu xoyron.
rinat80_09   08-07-2012, 11:39 AM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Куръонни хатм килиб булгандан кейин, охирида 3 марта Ихлос сураси, Фалак, Нас, Фотиха ва Бакара сурасининг охирги 2 оятини укиб тамомлашликка кандай далиллар бор, хозирда куръонни хатм килиб булиб ушбу ишни килмокдалар бу бидъат амал ми?

2) Куръонни хар куни ярим пора ёки бир пора укиб бирнеча кунда укиб булиб, энг охирида ихлос сурасини масжидда тугатишликка кандай далиллар бор?

Аллох рози булсин!
This post was last modified: 08-26-2014, 08:57 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   02-22-2015, 01:12 PM
#5
Ассаламу алейкум!

1) Куръон тиловатидан кейин Вас соффатсурасидаги 180-183 оятларини укишлик хакида Расулуллох саллолоху алайхи ва салламдан бирор бир сахих хадис бор ми?

"Вас-соффат 37 сура 180-181-182 оятлари
180.
181.
182.

Admin: Қуръон оятларини араб ёзувидан бошқа ёзувда ёзишлик жоиз эмаслиги учун юқоридаги транскрипция ўчирилди.

سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ
وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ
وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ


4 мазхаб уламолари бу хакида нима дейишган!
Ассаламу алейкум!

1) Куръон тиловатидан кейин Вас-соффат сурасидаги 180-183 оятларни
"Вас-соффат 37 сура 180-181-182 оятлари
180.
181.
182.

Admin: Қуръон оятларини араб ёзувидан бошқа ёзувда ёзишлик жоиз эмаслиги учун юқоридаги транскрипция ўчирилди.

укилшикга Шариатимизда хужжат бор ми? баъзи бир биродарлар суннатда борлигига хужжат килиб хадис борлигини айтишди лекин кайси хадис эканлигини аник айтишмади, агар хадис булса сахих ми? биладиганлар жавоб беришса Аллох розилиги учун!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.