Admin   11-06-2010, 08:23 AM
#1
Авлиёларнинг кароматлари борасида саҳиҳ эътиқод

87-савол: Авлиёларнинг кароматлари борасида ақидамиз нима? Кароматлар юз берадими?
Аҳли сунна вал жамоа ҳужжатларда мутавотир бўлган Аллоҳ таолонинг Ўз авлиёларига (берган) кароматлар юз беришига эътиқод қилади.
88-савол: Валийнинг таърифи нима?
У: Шаръий буйруқларни бажарган, шариат қайтарганларидан четлашган кишидир.
Аллоҳ таоло деди: «Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. (Улар) иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлардир» (Юнус: 62-63).
Демак, иймон ва тақво билан валийлик (ҳосил) бўлади.
89-савол: Кароматнинг таърифи нима?
Каромат: Одатдан ташқари иш бўлиб, Аллоҳ таоло уни авлиёларидан бирининг қўлида, унга диний ёки дунёвий ишда кўмак ўлароқ ижро этади.
Бироқ валийнинг каромати анбиё ва расулларнинг мўъжизалари мисолига етмайди.
90-савол: Аллоҳнинг Ўз авлиёларига (берган) кароматларидан баъзиларини ёдга олинг?
Аллоҳнинг Ўз авлиёларига (берган) кароматларидан:
1 - Каҳф-(ғор) эгаларининг қиссаси.
2 - Марям алайҳассаломнинг, тўлғоқ тутиш у кишини хурмо дарахти олдига етаклаб борган вақтда, Аллоҳ уни янги узилган хурмодан тушиши учун унинг танасини силкитишга буюрган кези ҳамда Аллоҳнинг у киши алайҳассаломга, унинг ҳузурида қишки мевалар ёзда ва ёзги мевалар қишда мавжуд бўлиши билан ризқ ато этиши.
3 - Аллоҳ таоло уни юз йилга ўлдириб сўнг уни қайта тирилтирган кишининг қиссаси.
4 - Роҳиб Журайжнинг қиссаси.
5 - Бану Исроиллик уч нафар кишининг қиссаси. Улар ғордан бошпана топдилар. Шунда харсанг тош улар(нинг йўли)га тўғаноқ бўлди... Ва бундан бошқа Қуръон ёки саҳиҳ суннат ёҳуд салафлар ва улардан кейин келганлардан саҳиҳ бўлганлари билан илм аҳли наздида собит ва машҳур бўлганлари.
91-савол: Кароматлар тугаганми ёки ҳануз мавжудми?
Кароматлар ушбу умматда қиёмат қоим бўлгунча мавжуддир. Чунки унинг сабаби валийлик. Валийлик эса қиёмат қоим бўлгунча мавжуд.
92-савол: Одатдан ташқари ишни қилган ҳар бир киши валий бўладими?
Кимда-ким одатдан ташқари бирор иш қилса, бу уни, то барча амали Китоб ва суннатга кўндаланг қилинмагунча покдомон қилмайди ва валий эканига далолат қилмайди. Шу йўсин у иккисига (Китоб ва суннатга) мувофиқ экани ва уларга зоҳиран ва ботинан эргашиши маълум бўлади.

rinat80_09   04-16-2011, 02:22 PM
#2
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракотух!

- Хозирда одамлар Авлиё тушунчасини хар хил тушунмокдалар. баъзилар Авлиёлар хохлаган жойларига (масалан: Хажга, ёки узга юртларга) киска муддат ичида бориб кела олади дейишади.
- баъзилари: авлиё булганда хам хеч канака хужжати булмаган иш содир килишига кодир эмасдирлар, балки такво килиб Куръон ва суннатга тула амал килиши мумкин, эвазига Аллох унга каромат беради, лекин хохлаган жойига учиб, уз катнашмаган мажлисларда булган вокеани айтиб даво килиши мумкин эмас дейишади. ушбу масалага оид Шариатимизда хужжат далил бор ми? хкикатдан (агар жуда такводор булганда хам)хохлаган жойига киска муддат ичида бориб кела оладими? Жавобингиз учун катта Рахмат Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   05-22-2011, 06:40 PM
#3
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Авлиё – валийнинг кўплиги бўлиб, валийлик яқинлик ва муҳаббат маъносидадир. Валийлар ёки авлиёлар Аллоҳ таолога яқин ва суюкли зотлардир. Улар Аллоҳга яқинликлари сабабли ва Аллоҳ таоло уларни яхши кўргани учун валий деб номланганлар. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади» (Бақара: 222), «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Бақара: 195).
Аллоҳ таоло валийлар – яъни Ўзининг дўстлари кимлигини баён қилиб айтади: «Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Улар иймон келтирган ва (Аллоҳдан) тақво қилувчи бўлган зотлардир» (Юнус: 62, 63).
Демак, Аллоҳ таоло унинг валий ёки авлиёси ким экани, унинг белгиларини зикр қилди. Бу Иймон ва Тақво.
Бироқ бизда маълум бир шахсга нисбатан у Аллоҳнинг авлиёси эканига аниқ ишонч бўлмаслиги керак. Чунки Иймон ва Тақвога эришиш масаласи, қалбга боғлиқ масаладир ва бунинг илми бизга ошкор қилинмаган. Одамлар бу ҳақида била олмайдилар. Шундай экан, фақатгина биз фалончи авлиё ёки авлиё эмаслигини таҳмин қилишимиз мумкин холос. Бу борада қатъий ишонч билан бировни авлиё дея олмаймиз.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Барча мусулмонлар авлиё деб номланаётганларнинг амалларини Қуръон ва Суннатда ўлчасинлар. Агар у (амал)лар Қуръон ва Суннатга мувофиқ бўлса, унда биз фалончи авлиё ёки Аллоҳнинг валийси эканига умид қиламиз. Аммо улар Қуръон ва Суннатга тескари амал қилсалар, унда улар Аллоҳнинг авлиёси эмаслар.
Аллоҳ Ўзининг Китобида Ўзининг ҳақиқий авлиёлари сифатини эслаб ўтган:
«Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Улар иймон келтирган ва (Аллоҳдан) тақво қилувчи бўлган зотлардир» (Юнус: 62, 63).
Иймон келтирган ва тақво қилган – Аллоҳнинг валийсидир. Кимда бу (сифат) бўлмаса, ўша Аллоҳнинг валийси эмас. Агар инсонда озгина иймон ва тақво бўлса, унда у Аллоҳнинг маълум даражадаги валийси бўлади.
Нима бўлганда ҳам, биз аниқ бир инсонга нисбатан (унинг авлиё эканига) ишончга эга бўла олмаймиз. Бироқ биз умумий қилиб айтамизки, кимки иймон келтирса ва тақво қилса – ўша Аллоҳнинг валийсидир»
(«Фатава Муҳимма», 83-84 бет).
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   05-23-2011, 01:08 AM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматулахи ва баракатух

Авлиёлар хохлаган жойларига (масалан: Хажга, ёки узга юртларга) киска муддат ичида бориб кела олади ми? шу хакда ёзсангиз?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   05-23-2011, 12:23 PM
#5
(05-23-2011, 01:08 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматулахи ва баракатух

Авлиёлар хохлаган жойларига (масалан: Хажга, ёки узга юртларга) киска муддат ичида бориб кела олади ми? шу хакда ёзсангиз?
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(11-06-2010, 08:23 AM)Admin Wrote:
91-савол: Кароматлар тугаганми ёки ҳануз мавжудми?
Кароматлар ушбу умматда қиёмат қоим бўлгунча мавжуддир. Чунки унинг сабаби валийлик. Валийлик эса қиёмат қоим бўлгунча мавжуд.
92-савол: Одатдан ташқари ишни қилган ҳар бир киши валий бўладими?
Кимда-ким одатдан ташқари бирор иш қилса, бу уни, то барча амали Китоб ва суннатга кўндаланг қилинмагунча покдомон қилмайди ва валий эканига далолат қилмайди. Шу йўсин у иккисига (Китоб ва суннатга) мувофиқ экани ва уларга зоҳиран ва ботинан эргашиши маълум бўлади.

Abu Odil   12-17-2011, 10:40 PM
#6
Раҳмонинг авлиёлари ва шайтоннинг авлиёлари орасини ажрата билиш хақида қисқача_01 Устоз Дилмурод ака

Раҳмонинг авлиёлари ва шайтоннинг авлиёлари орасини ажрата билиш хақида қисқача_02 Устоз Дилмурод ака

Раҳмонинг авлиёлари ва шайтоннинг авлиёлари орасини ажрата билиш хақида қисқача_03 Устоз Дилмурод ака

Раҳмонинг авлиёлари ва шайтоннинг авлиёлари орасини ажрата билиш хақида қисқача_04 Устоз Дилмурод ака
rinat80_09   09-06-2012, 06:22 AM
#7
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!


1) «АҚОИДИ НАСАФИЯ» рисоласида (Муаллифи — Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий.
Вафоти 537 ҳижрий йил.) куйидаги иктибос келтирилади. бу ердаги "Узоқ масофани оз муддатда босиб ўтиш, сув юзида юриш" шу каби аломатлар канчалик хакикатга эга, бу рисолага Олимлар раддия берган ми?

"Авлиёларнинг кароматлари ҳақдир. Узоқ масофани оз муддатда босиб ўтиш, зарур
ҳолларда озиқ-овқат, кийим ва бошқа нарсаларнинг ҳозир бўлиши, сув юзида юриш, ҳавода
учиш, жонсиз нарсалар билан сўзлашиш, бало-офатларнинг даф бўлиши, душманларни доғда
қолдириш каби ишлар валийлик даражасига етган кишидан зоҳир бўлса каромат,
пайғамбарлардан содир бўлса мўъжизадир. Ҳеч бир валий ўз диёнатида содиқ ва
пайғамбарининг барҳақ элчи эканлигига иқрор бўлмагунча чин валий бўла олмайди."

Аллох рози булсин!
This post was last modified: 06-12-2013, 06:03 AM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
dimu   01-13-2013, 09:02 PM
#8
Усмон ибн Ханифдан Термизий ривоят килган васила хадисининг шархида уламолар нима дейишган?

“Эй иймон келтирган инсонлар, Аллоҳга итоат қилинглар, Расулга итоат қилинглар ва ўзингиздан бўлган раҳбарларга ҳам”. (Нисо/59)
Admin   09-22-2014, 03:38 PM
#9
(09-06-2012, 06:22 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!


1) «АҚОИДИ НАСАФИЯ» рисоласида (Муаллифи — Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий.
Вафоти 537 ҳижрий йил.) куйидаги иктибос келтирилади. бу ердаги "Узоқ масофани оз муддатда босиб ўтиш, сув юзида юриш" шу каби аломатлар канчалик хакикатга эга, бу рисолага Олимлар раддия берган ми?

"Авлиёларнинг кароматлари ҳақдир. Узоқ масофани оз муддатда босиб ўтиш, зарур
ҳолларда озиқ-овқат, кийим ва бошқа нарсаларнинг ҳозир бўлиши, сув юзида юриш, ҳавода
учиш, жонсиз нарсалар билан сўзлашиш, бало-офатларнинг даф бўлиши, душманларни доғда
қолдириш каби ишлар валийлик даражасига етган кишидан зоҳир бўлса каромат,
пайғамбарлардан содир бўлса мўъжизадир. Ҳеч бир валий ўз диёнатида содиқ ва
пайғамбарининг барҳақ элчи эканлигига иқрор бўлмагунча чин валий бўла олмайди."

Аллох рози булсин!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бу аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламоларининг китоби эмас.
Кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги рисолани ўқиб чиқинг:
Мотуридия Куллобиянинг асранди қизидир (Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Хумайс)

(01-13-2013, 09:02 PM)dimu Wrote: Усмон ибн Ханифдан Термизий ривоят килган васила хадисининг шархида уламолар нима дейишган?
Қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
Кўр киши ҳақидаги ҳадис солиҳларнинг обрўси билан тавассул қилиш жоизлигига далилми?
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.