Меҳмон   12-16-2011, 09:07 AM
#1
assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
Oyatlarga javob qaytarish sahih sunnatda bormi?
Adashmasam ''shamoili Muhammadiyya'' kitobida ibn Abbosdan shu haqida xabar kelgan.
Ya'ni ibn Abbos Rosululloh sollallohu alayhi va sallam bilan birga kechasi tahajjudga turganlari haqidagi mashhur rivoyatning birida ibn Abbos mazmunan shunday deganlarini eshitudim:
Rosululloh shoshmasdan qiroat qilar, oyatlarga javob qaytarar, azob haqidagi oyatlarda panoh so'rardilar.
AbuZaynab   01-21-2012, 04:39 PM
#2
Ваалайкумуссалам ва роҳматуЛлоҳи ва барокатуҳ.
Ибн Аббос розияЛлоҳу анҳумадан ривоят қилинади: “РосулуЛлоҳ соллаЛлоҳу алайҳи васаллам қачонки “سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الأعْلَى” (“Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) покланг!”) ни ўқисалар " سبحان ربي الأعلى "( Энг олий зот бўлмиш Роббимга ҳамду- санолар бўлсин) дер эдилар. [ Саҳиҳ. Абу Давуд намоз китоби(883), Аҳмад (232/1) да келтиришган. Аллома Албоний роҳимаҳуЛлоҳ “Мишкат”(859) да саҳиҳ деганлар.]

Абу Исҳоқ Ҳамданийдан ривоят қилинади :”Ибн Аббос “سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الأعْلَى” ни ўқиганларида " سبحان ربي الأعلى” дер эдилар. “لَا أُقْسِمُ بِيَوْمِ الْقِيَامَةِ” [Қиёмат:1] ўқиб охирига " أَلَيْسَ ذَلِكَ بِقَادِرٍ عَلَى أَنْ يُحْيِيَ الْمَوْتَى "(Ана шу (Аллоҳ) ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?! )оятига етканларида эса " سُبْحَانك وَبَلَى " ( Сенга ҳамду-санолар бўлсин, албатта бунга қодирсан ) дер эдилар.[Ибн Касир. “Тафсийрул Қуръанил аъзийм” 507-саҳифа]
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.