Манделага (Аллоҳдан) раҳм тилашлик исломни бузувчи (амал)лардандир
Шайх Абдурроҳман ибн Носир ал-Баррок
Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин! Сўнг:
Ушбу кунларда кофир Мандела вафот этди. Дарҳақиқат, матбуотда машҳур бўлганидек у мулҳид ёки насроний деган гаплар бор. Маҳаллий ва чет эл саҳифалари ҳамда арабий (теле ва радио) каналлар уни кўкларга кўтариб, унга кўз-ёш тўкишга ошиқди. Бу шахсни ўз юртида ирқчиликка қарши кураш учун ташаббус кўрсатиши ва шу (йўл)даги азиятга сабр қилишидан бошқа мақтовга лойиқ ҳеч вақоси йўқ. Ҳолбуки у бу йўлда ҳаракат қилишда танҳо эмас. Шариатда эса кофирни мақтовга арзигулик хилсатларини ёдга олиш ман қилинмайди. Балки бу, сўздаги адолатдандир: "Сўзлаганингизда (гувоҳлик берганингизда) адолат қилингиз!" (Анъом: 152). Бироқ бу, гуноҳларнинг энг ёмони бўлмиш куфр ҳамда ўз юрти сиёсатидаги гуноҳларини билмаганга олиш баробарида эҳтиром ва дўстликни билдирувчи улуғлашлик, олқиш ва ботил йўлга кўра мақтовга йўл очмайди.
Дарҳақиқат, баъзи ишончли кишиларнинг нақл қилишига кўра, у исломга даъват қилинган ва у ўз куфрида давом этган. Бу эса унинг куфрини авом насороларнинг куфридан ғализроқ эканини кўрсатади. Энди, мулҳид бўлса нима дейсиз?! Яна ишончли кишилар нақл қилишига кўра, у юртида зино, фисқу-фужур ҳамда маст қилувчи ичимлик ичишдан иборат бузғунчиликни тарқатган.
Ушбу вафот этган шахсга нисбатан араб матбуотининг олқиш билан тўлиб тошгани фақат Америка ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, кўриниб турганидек, ундан рози бўлишгани учунгинадир. Чунки у уларнинг наздида насроний. Агар мусулмон бўлганида ушбу кўкларга кўтариш, таъзим ва маҳобатли қилишга ноил бўлмасди.
Айрим нодон ёзувчиларга, ушбу кофирга (Аллоҳдан) раҳмат сўрашлик нисбат берилди. Кофирга раҳм тилашлик - у, унинг ҳаққига раҳм тилаб дуо қилишликдир - мағфират сўрашдан етукроқдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ ўзининг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мўминларни мушриклар учун мағфират сўрашликдан қайтарди. Аллоҳ таоло шундай деди: "На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир" (Тавба: 113). Насоролар эса кофир, мушриклардир. Аллоҳ таоло деди: "«Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир», деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона Илоҳдан бошқа бирон ҳақ илоҳ йўқдир" (Моида: 73). Кофирга ушбу раҳм тиловчи, агар у тўғри динда эди деб эътиқод қилса, дарҳақиқат, исломни бузувчи амаллардан бирига воқеъ бўлибди. Агар (бу нарса унга) билдирилса ва (шунда) давом этса муртад бўлади. Агар ушбу насронийнинг дини тўғри деб эътиқод қилмаса, демак, унинг унга раҳм тилаши нодонлик ва залолатдир. Дарҳақиқат, уламоларнинг ижмоси билан ислом динидаги бир ҳаром ишга қўл урибди.
Эй мусулмонлар, Аллоҳдан қўрқинглар! Эй матбуотдагилар, тил ва қалам қоқилишидан ҳазир бўлинглар! Батаҳқиқ, сизлар айтаётган ва қалам тебратаётган нарсаларингиз ҳақида масъулдирсизлар: "Роббингиз номига қасамки, албатта уларнинг барчасидан қилиб ўтган иш амаллари ҳақида сўраймиз" (Ҳижр: 92-93).