Фалокат етанда аҳли сунна уламоларига мурожаат қилишлик вожибдир
Шу ўринда қўшимча қиламан, Аллоҳ сизларга баракалар ёғдирсин! Шуни билингларки, Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу ўша юрт аҳли бошига тушган фалокат. Фалокат-(оламшумул иш)ларнинг ўз ҳукмлари, ўзининг эгалари ва уламолари бўлади. Бирор фалокат тушганда, бу борада илмда мустаҳкам, соф-(ҳақиқий) аҳли сунна уламоларига мурожаат қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). «Сунан» эгалари ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Яқин келажакда алдамчи йиллар бўлади. Унда ёлғончи ростгўйга чиқарилади. Ростгўй ёлғончига чиқарилади. Омонатдор хоинга чиқарилади ва хиёнатчига омонат топширилади. Улар орасида Рувайбиза сўзлайди». «Эй Расулуллоҳ! Рувайбиза ким?», дейилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Рувайбиза – қадр-қиймати бўлмаган, омманинг иши ҳақида сўзлайдиган кишидир», дедилар. Қадр-қиймати бўлмаган, яъни, на илм ва на амалда қадр-қийматга эга. Илм борасида шашварга ҳам эга эмас. Илм, илм аҳли ва илмдаги барқарорликдан йироқда. Омманинг ишлари ҳақида сўзлайди. Яъни, одамлар бошига тушиб, барчаларини қамраб олган (ишлар). Ҳалол, ҳаром ва жоиз дейди, маън қилади. Ана шундай, натижада одамлар ушбу бостириб келаётган иш борасида сўзлаган ана шу қадр-қийматсиз киши сабабли фитнага тушадилар. Демак, офат тушганда-(оламшумул иш юз берганда), бу борада уламоларга мурожаат қилиниши вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Умар розияллоҳу анҳу офат юз берганда, Расул алайҳиссалоту вассаламнинг халифалари бўла туриб, шу сабабли бир жамоа саҳобаларни, саҳобаларнинг уламолари ва Бадр аҳлини, улар билан машварат қилиш, уларнинг раъйларига назар ташлаш, уламолар машваратидан нур ҳосил қилиш ҳамда илм аҳли билан бамаслаҳат иш кўриш учун жамлардилар. Ҳолбуки у киши тўғри йўлдаги халифа, (Аллоҳ томонидан) тўғри раъй соҳиби қилингандирлар, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин.