Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳи барокатуҳ
Савол: Ўлик одамларни зиёратига борилганда Фотиҳа ёки Қуръоннинг баъзи оятларини ўқиса бўладими? Ва тиловат ўликка ёрдами тегадими?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадислар бизларга шуни айтадики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабристонга борсалар , Саҳобаларга қуйидаги дуони ўргатар эдилар:
السَّلَامُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَيَرْحَمُ اللَّهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللَّهُ بِكُمْ لَلَاحِقُونَ
Маъноси:
“Ассаламу алайкум, эй мўмин ва мусулмон диёр Аҳллари! Ва Аллоҳ хоҳласа, биз ҳам сизларнинг кетингиздан эргашувчилармиз. Биз ўзимизга ва сизларга Аллоҳнинг Офиятини (паноҳини) сўраймиз” (Имом Муслим ривояти).
Лекин, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларга тез-тез боришларига қарамасдан, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўликларнинг устиларига бориб бирор бир Фотиҳа ёки бошқа бир Қуръон оятларини ўқиганлари ҳақида ёлғон ҳадис тугур, бирор бир ҳадис ҳам йўқ! Агар бу амал (яъни Қуръонни тиловат қилиш) жоиз бўлганда, улар қилган ва Саҳобаларни ўргатиб кетган бўлар эдилар. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаннатга олиб борувчи барча йўлларни олиб келишлик учун Расул (элчи) қилиб юборилгандурлар. Аллоҳ Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай деди:
“(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат че-кишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга) ҳарис – таш-на бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!” (Тавба сураси, 128-оят).
Агар Қуръон тиловат қилишлик ижозатлик бўлганда, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қилиб кетган бўлар эдилар. Демак, қилмаган эканларми? Бу амал бизнинг динимиздан эмас ва бу амални қилиш ҳаромдир. Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кетидан эргашдилар . Биродарлар, бу амал диндаги бидъат-лигини биз яхши англаб етмоғимиз зарурдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бидъат ҳақида:
مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ
“Агар кимда ким динимизда бирор нарса ўйлаб янгилик киритган бўлса, у (амал) мардуддир (яъни бекорчи амалдир, бидъатдир)” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Шайх Ибн Боз, Ибн Усаймин ва бошқа кибор уламолар
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Уйларингизни қабристонга айлантирманглар! Албатда шайтон Бақара сураси ўқиладиган хонадондан қочади" (Муслим 780).
Бу ҳадис ҳам қабристонда қуръон ўқиб бўлмаслигига ишорадир.
Абу Довуд:
"Мен имоми Аҳмаддан қабристонда қуръон ўқишлик ҳақида сўрашди. У киши эса "Мумкин эмас" дедилар. ("ал-Масаил" 158.)
Худди шунбай фикрда ханафий уламолари бўлишган, бу ҳақда имом аз-Захабий «Шарх ал-Ихья» 10/369 да келтирганлар.
Шайхул Ислом Ибн Таймия:
"Ўлик устида қурьон ўқишлик - бидъатдир". («ал-Ихтиярат» 53.)
Иккинчи саволингизга келсак:
Аслида бизнинг намоз ўқишимизнинг ўзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга ажри боради, чунки намоз ўқишни айнан у киши бу умматга ўргатган.
Бағишлашни ўзига келсак, бу каби ҳолатларда албатда ҳужжат бўлсагина қилиш лозим. Билишимча бу масалада уламолар орасида ихтилоф бор. Мана бу амалларга эса рухсат бор.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилади:
«Саъд ибн Убода: «Ё Расулуллоҳ, онам қўққисдан вафот этди. Агар гапира олса эди, садақа қилган бўлар эди. Мен унинг номидан садақа қилсам унга фойдали бўладими?», – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар». (Бухорий)
Шайх Албоний (Ахкам ал-Жанаиз)-"Жаноза хукмлари" китобларида айтадиларки: Фарзанднинг яхши амаллари учун оладиган ажри, унинг ота - онасига етиб боради, ва унинг ажри ҳеч ҳам камаймайди. Аҳир фарзандлари уларнинг тарбиясини ва ҳаракатлари самарасидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ҳеч ким ўз амаллари орқали олган озуқадан кўра яхшироқ озуқа топа олмайди. Фарзанд ҳам унинг амалидир ".
Бу ҳадисни Абу Давуд, Насоий, Термизий, Дарамий, Ибн Моджа, ал-Хаким, ат-Тайалисий ва Ахмад. Ал-Хаким Буҳорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ деди, аз-Захабий бу фикрга қўшилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Отангиз номидан ҳаж ва умра қилинг!» – дедилар
(Термизий 852; Насоий 8529; Ибн Ҳиббон 3991).
Оиша розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимки рўзаси қазосини тутмай оламдан ўтган бўлса, унинг ўрнига яқин қариндоши тутиб бериши лозим". (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Байҳақий, Таҳовий ва Ахмад)