Quote:Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Rosululloh sallolohu alayhi vasallam bir hadisda “chiq ey Allohning dushmani”
deb bir odamning ko`kragiga urgan ekanlar shu jin kirishiga ishorami,iltimos shu hadisni to`liq sharxi bilan beringlar.Qur`on hadisda asli bo`lmagani uchun men insonga jin kirishini tan olmas edim.
Жиннинг инсонга тегиши
Савол: Ҳурматли шайх, илмий савиялари бизникидек айрим талабалар жиннинг инсонга тегиши ва унга зарар беришини инкор этмоқдалар ва «Руҳиятшунослик (психология) фани руҳий касалликларни даволашда Қуръондан кўра афзалроқ» – деб ишонмоқдалар. Уларнинг гаплари тўғрими ёки йўқми? Аллоҳ сизни яхшиликлар билан тақдирласин, уларга қандай жавоб бериш керак?
Жавоб: Улар айтаётган гап нотўғри ва ботил гапдир. Бу – улардан илгари айтилган чўпчакдир. Бир неча йил илгари ҳам бу масъалани кўтаришган эди. Айрим одамлар ойнаи жаҳондан: «Жин инсонга тегмайди. Биз жинларнинг мавжуд эканига ишонамиз, бироқ, уларнинг инсонга тегишларига далил йўқ» деган гапларни эшиттиришган экан.
Биз, аввало, шундай деймиз: «Жиннинг борлигини инкор этган одам, Қуръонни(нг оятлари)ни инкор этгани учун кофир бўлади. Жинлар икки эътиборли махлуқдан биридирлар. Шундай бўлсада, кейинги баъзи инсонлар уларнинг инсонга тегишини инкор этдилар.
Иккинчидан: Бу гапларни булардан илгари мўътазила ва бошқа фирқалар ҳам айтиб ўтганлар ва: «Жиннинг инсонга тегиши мумкин эмас. Чунки, жин ҳам, инсон ҳам жисмдир. Жисмнинг жисм ичига кириши мумкин эмас», деганлар. Улар шуни таъкидлаганлар. Бу, ақлан ва эшитилган хабарларга кўра нотўғридир. Тўғриси эса насслар, ақл, воқелик ва сезги аъзолари далолат қилаётгани – жиннинг инсонга тегишининг мумкинлигидир. Бу – ўжаргина инкор қиладиган ҳиссий воқеъдир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий
Манбаъ: «Ажвибатун муфийдаҳ ан асъилатин адийдаҳ».