Ушбу ўринда имомларнинг биз хабардор бўлган баъзи сўзларини келтиришимиз фойдали ишлардан бўлади. Шояд бунда насиҳат бўлса ва шояд у имомларга тақлид қилган кишиларга, балки у (имом)лардан пастроқ мавқедаги кишиларга кўр-кўрона(13) даражада тақлид қилган кишиларга эслатма бўлса.
Quote:13. Имом Таҳовий ушбу тақлидни назарда тутиб айтадики: “Фақат асабий (бир нарсага ёпишиб олиб ўшанга рози бўлиб қолган киши) ёки бепарво одамгина тақлид қилади”. Бу сўзни Ибни Обидийн “Расмул-Муфтий” рисоласининг 1-жузъ 32-саҳифасида келтиради.
Тақлид қилганлар имомлар мазҳабларини ва сўзларини шундай мустаҳкам тутишадики, гўёки бу нарсалар осмондан тушгандек.
Аллоҳ азза ва жалла Аъроф сурасининг 3-оятида айтадики:
اتَّبِعُوا مَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ وَلَا تَتَّبِعُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ قَلِيلًا مَا تَذَكَّرُونَ
(Ибни Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятни тафсир қилиб айтдиларки: “Аллоҳ таоло оламга хитоб қилиб айтади: “Роббиларингиз томонидан сизларга туширилган нарсага эргашингиз. Яъни уммий пайғамбар йўлларидан юриб борингиз. Бу пайғамбар сизларга барча нарсаларнинг Роббиси ва Молики томонидан китоб келтирди. Бу кишидан бошқа авлиёларга эргашмангиз”. Яъни Расулуллоҳ сизларга келтирган нарсалардан чиқиб бошқасига эргашмангиз-ки, у ҳолда сизлар Аллоҳнинг ҳукмидан бошқанинг ҳукмига бурилиб кетган бўласизлар. “Сизлардан жуда оз одам насиҳатни қабул қилади”. Бу сўз Аллоҳнинг: “Сиз ҳар қанча қизиқсангиз, хоҳласангиз ҳам, одамларнинг кўпчилиги мўмин бўлмайди” деган оятига ўхшайди.)
1-Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ.
Тўрт имомнинг аввали имом Абу Ҳанифа Ан-Нуъмон бин Собит бўлади. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин. Бу кишидан соҳиблари-ўқувчилари турли сўзлар ва ҳар хил ибораларни ривоят қилишганки, уларнинг ҳаммаси бир нарсага олиб боради. У ҳам бўлса – ҳадиснинг қабул қилиб олинишнинг вожиблиги ва имомларнинг унга қарама-қарши бўлиб қолган фикрларига тақлид қилишни тарк этишдан иборат.
1. " إذا صح الحديث فهو مذهبي "
“Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, демак у менинг мазҳабимдир” (14).
Quote:14. Ибни Обидийн “Ал-Ҳошия” рисоласининг 1-жузъ 63-саҳифасида ва “Расмул-Муфтий” рисоласининг 1-жузъ 4-саҳифасида нақл қилган ҳамда шайх Солиҳ Ал-Фуланий “Ийқозул-Имамий” китобининг 62-саҳифасида ва булардан бошқалар нақл қилишган. Ибни Обидийн “Шарҳул-Ҳидоя” китобидан Ибнул-Ҳумомнинг шайхи бўлмиш Ибну Шаҳна Ал-Кабирдан қуйидаги сўзларни нақл қилади:
“Агар ҳадис саҳиҳ бўлиб ҳанафий мазҳабга қарама-қарши бўлса, ҳадисга амал қилинади. Шунда бу Абу Ҳанифа мазҳаби бўлади. Саҳиҳ ҳадисга амал қилгани учун Абу Ҳанифага тақлид қилган киши мазҳабдан чиқиб кетмайди. Чунки ҳақиқатда Абу Ҳанифадан саҳиҳ ривоят борки, у киши: “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, демак у менинг мазҳабимдир” деб айтганлар. Ушбу сўзни имом Ибн Абдулбарр Абу Ҳанифа ва бошқа имомлардан ҳикоя қилади.
Мен айтаманки (Албоний): “Бу уларнинг илмлари комиллиги ва тақволарининг тўлиқлигидандир. Шу жиҳатданки, у имомлар бу сўзлари билан суннатнинг барчасини қамрамаган, билмаганликларига ишора қилишдир. Имом Шофеъийнинг буни очиқ айтганлиги тўғрисидаги нақл кейинроқ келади. Баъзан имомларга етиб келмаган суннатга улардан қарама-қарши сўзлар ҳам содир бўлиб қолади. Шунда улар бизни суннатни мустаҳкам тутишга ва суннатни уларнинг мазҳаблари қилиб олишимизга буюриб кетишган. Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини ўз раҳматига олсин!”.
2. " لا يحل لأحد أن يأخذ بقولنا ما لم يعلم من أين أخذناه"
“Сўзимизни қаердан олганимизни билмаган ҳар қандай инсонга бизнинг сўзимизни олиши ҳалол бўлмади”.
Quote:Ибн Абдулбарр “Ал-Интиқоу фи Фазоилис-Саласатил-Аимматил-Фуқаҳои” китобининг 145-саҳифасида, Ибнул-Қоййим “Иъламул-Муваққиъийн” китобининг 2-жузъ 903-саҳифасида, Ибни Обидийн “Ал-Баҳрур-Роъиқ” китобининг ҳошиясида ва бошқалар нақл қилишган (тахриж қисқартирилди –тарж.изоҳи).
Бир ривоятда: “Менинг далилимни билмасдан менинг сўзим билан фатво берувчи кишига (менинг сўзим) ҳаромдир” дейилган. Бошқа ривоятда қуйидаги қўшимчаси ҳам бор: “Биз, шубҳасиз, башар-одаммиз. Бугун бир сўзни айтиб, эртага ундан қайтамиз”. Яна бир ривоятда эса: “Эй Яъқуб (бу Абу Юсуфдир), сенга раҳмат бўлсин! Мендан эшитаётган ҳар бир гапимни ёзаверма, чунки мен бугун бир фикрни тўғри деб билиб, эртага уни тарк этаман. Ёки эртага бир фикрни тўғри деб билиб индинига уни тарк этаман” (16)
Quote:16. Мен айтаманки (Албоний): Абу Ҳанифанинг бундай дейишининг сабаби бу имом кўп сўзларини қиёс устига бино қилар эдилар. Агарда у кишига кучлироқ бошқа бир қиёс маълум бўлса, ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис етиб келса, дарҳол уни олиб, олдинги сўзни тарк этардилар. Аш-Шиъроний “Ал-Мийзон” китобининг 1-жузъ 62-саҳифасида бундай дейди, унинг қисқача сўзи:
“Имом Абу Ҳанифа – Аллоҳ у кишидан рози бўлсин – шаънлари хусусида бизнинг эътиқодимиз ва барча инсофлилар эътиқоди шуки, агар у киши шариат девонлашганидан кейин (яъни китобларга тартибланигандан кейин) ва ҳадис ҳофизларининг юртлар кезиб шариатни жамлаб зафарга эришганларидан кейин яшаганларида (жамланган суннатларни) олиб қилган барча қиёсларини тарк этган бўлардилар. Шунда у кишининг мазҳабида ҳам бошқа мазҳабдаги каби у кишига нисбат берилган қиёслар оз бўларди. Лекин бу кишининг асрларида шариат далиллари тобеъинлар ва уларга эргашганлар билан бирга шаҳарлар, қишлоқлар ва минтақаларда тарқоқ бўлгани сабабли ўз-ўзидан маълум бўладики, бошқа мазҳабдан кўра бу кишига нисбат берилган қиёс бу кишининг мазҳабида кўпайиб кетди. Бунинг сабаби қиёс қилган масалаларида у кишида далил бўлмаганлигидандир. Бошқа имомларда эса унинг аксинчаси содир бўлди. Чунки уларнинг замонларида ҳадис ҳофизлари ҳадислар талаби ва уларни жамлаш учун шаҳарлар ва қишлоқларни кезиб ҳадисларни жамлаб тартиблашди. Шунда шариат ҳадислари бир-бирларига жавоб берадиган бўлди. Мана шу (Абу Ҳанифа) мазҳабидаги қиёсларнинг кўп бўлганлиги ва бошқа мазҳабларда унинг оз бўлганлиги сабабидир”.
Аш-Шиъронийдан бу гапларнинг энг кўп қисмини Абул-Ҳасанот “Ан-нафиъул-Кабир” китобининг 135-саҳифасида нақл қилиб, бу гапларни қувватлайдиган ҳамда баён қиладиган сўзларини унга илова қилганлар. Хоҳлаган киши у китобга мурожаат қилсин.
Мен айтаманки (Албоний): саҳиҳ ҳадисларга Абу Ҳанифадан беқасд қарама-қарши содир бўлиб қолиш ҳолатларининг узри шу экан, бу узр қатъий қабул қилингандир. Чунки Аллоҳ таоло бирор нафсга кучи етмаган юкни юкламайди. Шундай экан баъзи жоҳил кимсалардан содир бўлгани каби Абу Ҳанифани таъна қилиш мумкин эмас. Балки у кишига одоб билан муомала қилиш вожиб бўлади, чунки у киши мусулмонларнинг имомларининг бири бўлади. Манна шу имомлар сабабли бу дин сақланиб бизларгача етиб келган. Шу Билан бирга унинг фуруълари-бўлаклари ҳам етиб келгандир. Абу Ҳанифа ҳар қандай ҳолда ҳам ҳоҳ тўғри қилган бўлсинлар, ҳоҳ хато қилган бўлсинлар, ажр олган ҳисобланади. Шунингдек у кишини улуғлайдиганларга у кишининг ҳадисларга қарама-қарши содир бўлиб қолган сўзларини мустаҳкам тутишликда давом этиш жоиз бўлмайди. Чунки бу қарама-қарши сўзлар, сиз кўриб турган далилларга асосан, у кишининг мазҳабидан эмасдир. Шундай экан, булар бир водийда бўлса, анна улар эса бошқа водийда. Ҳақ булар билан улар орасидадир.
"ربنا اغفر لنا ولإخواننا الذين سبقونا بالإيمان ولا تجعل في قلوبنا غلا للذين آمنوا ربنا إنك رءوف رحيم"
(Мазкур оят маъносини Саъдий раҳимаҳуллоҳ тафсиридан қисқача шарҳлаймиз: “Эй Роббимиз, биз ва биздан олдин Иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қил ва бизнинг қалбларимизда, Иймон келтирган кишиларга нисбатан ғиллу ғаш, гинаю адоват ва ҳикду ҳасад бўлишига йўл қўйма! Эй Роббимиз, Сен меҳрибон, раҳмли зотсан!”)
3. “Қачонки мен Аллоҳ таолонинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларига тескари бир сўз айтган бўлсам, менинг сўзимни тарк этинглар”(17)
Quote:17. Ал-Фуланий “Ал-Ийқоз”нинг 50-саҳифасида нақл қилганлар ушбу сўзни Имом Муҳаммадга ҳам нисбат берганлар. Кейин айтганлаки: “Бу сўзлар ёки шу каби сўзлар мужтаҳид олимга эмас. Чунки у имомларнинг бундай сўзларига муҳтож эмас. Балки бу сўзлар тақлид қилгувчига тааллуққлидир”.
Мен айтаманки (Албоний): Ушбу сўзларга Аш-Шиъроний ўзининг “Ал-Мийзон” китобида (1-жузъ 26-саҳифаси) айтган қуйидаги сўзлари ҳам бино қилинади: “Агар имомим вафотидан кейин саҳиҳ ҳадислар бўлиб уларни имом олмаган бўлса, мен нима қилишим керак?" деган савол қўйсангиз, жавоб шуки: “Ўша саҳиҳ ҳадисларга амал қилиш сизга лозим бўлади. Чунки агар сизнинг имомингизга у ҳадислар етиб унинг наздида ҳам саҳиҳ топилганида, балки у киши сизни у ҳадисларга буюрган бўларди. Зеро имомларнинг барчалари шариат қўлидаги асирлардир. Кимки мана шундай қилса, икки қўли билан яхшиликни эгаллаган бўлади. Кимда ким мен фақат имомим олган ҳадисгагина амал қиламан, бошқасига эмас, деса, бундай одам кўп яхшиликлардан қуруқ қолади. Бу эса худди мазҳаб имомларига тақлид қилган кўпчилик кабидирлар, аммо буларга имомларидан кейинги ҳар бир саҳиҳ ҳадисга амал қилиш яхшироқ бўларди. Шундагина булар имомларининг васиятларига амал қилган бўлишарди. Чунки у имомлар тўғрисидаги бизнинг эътиқодимиз шуки, агар улар ҳозир тирик бўлганларида, улардан кейин келган саҳиҳ ҳадисларни олиб унга амал қилишган ва қилган қиёсларини ҳамда айтган сўзларини тарк этган бўлишарди”.
2-Молик бин Анас раҳимаҳуллоҳ.
1. Имом Молик бин Анас айтганларки: “Мен фақат одамман холос. Хато ҳам киламан, тўғри ҳам қиламан. Сизлар эса менинг фикримга қаранглар. Китоб ва Суннатга мувофиқ келган барча сўзларимни олинглар, Китоб ва Суннатга мувофиқ келмаган барча сўзларимни эса тарк этинглар” (Ибн Абдулбарр “Жомиъ” (2/32)да ривоят қилган).
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин ҳар қандай инсон борки, унинг баъзи сўзлари олинса, (баъзилари) тарк этилади. Фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинггина барча сўзлари олинади. (Ушбу сўзни Моликка нисбат берилиши кейинги уламоларда машҳур бўлган. Буни Ибн Абдулҳодий саҳиҳ йўл билан “Иршодиус-Салик” китобининг 1-жузъи 227-саҳифасида ва бошқалар ривоят қилган.
3. Ибни Ваҳб айтади: “Таҳорат қилишда оёқ бармоқларининг орасини ҳилол қилиш ҳақида Моликдан сўралганида, унинг: “Одамларга буни қилиш шарт эмас”, деганини эшитдим. Одамлар (у кишининг атрофида) камайгунча Моликни (ўз ҳолига) қўйиб турдим-да, кейин унга: “Бу ишни қилишда бизда суннат бор” дедим. У киши: “Қандай суннат?” – деб сўради. Мен айтдим: “Лайс бин Саъд, Ибни Луҳайъа ва Амр бин Ал-Ҳорис (бу уч киши) Язид бин Амр Ал-Муофирийдан, у эса Абу Абдурроҳман Ал-Ҳубалийдан, у эса Ал-Муставрид бин Шаддод Ал-Қурошийдан ривоят қилди, айтадики: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни оёқларининг бармоқлари орасини жимжилоқлари билан ишқалаётганлари қўрганман”. Шунда Молик: “Бу чиройли ҳадис экан, мен уни фақат шу соатдагина эшитдим” деди. Шундан кейин Молик ушбу масала ҳақида сўралганида, (оёқ) бармоқлари орасини ҳилол қилишга буюраётганини эшитдим (дейди Ибни Ваҳб)”. Ибн Абу Хотимнинг "Жарҳ ва таъдилга муқаддима" китоби, 31-32-с.
3-Аш-Шофеъий раҳимаҳуллоҳ.
Имом Шофеъий раҳмаҳуллоҳга келсак, бу борада у кишидан нақл қилинган сўзлар кўпроқ ва чиройлироқдир.(20)
Quote:20. Ибн Ҳазм "Усул Ал-Аҳкам" 6-ж. 118-саҳифада айтади: “Дарҳақиқат, ўша тақлид қилинган фақиҳлар тақлид қилишни ботилга чиқарувчи зотлар бўлишган ва асҳоб-ўқувчиларини ўзларига тақлид қилишдан қайтаришган. Улар орасида бу масалада энг қаттиққўл бўлганлари Шофиъийдир. Бу киши (раҳимаҳуллоҳ) саҳиҳ ҳадисларга эргашишга ва ҳужжат вожиб қилган нарсаларни олишга қилган таъкидлари сабабли етук фақиҳ эдилар ва улардан бошқаси бундай мартабага ета олмаган. Бу киши тақлид қилинишдан батамом воз кечганлар ва буни эълон қилганлар. Аллоҳ у кишига бу қилган ишлари учун марҳаматини зиёда қилсин ва ажрини улуғ қилсин. Бу киши ҳақиқатда кўп яхшиликка сабабчи бўлганлар”.
Бу кишининг мазҳабларида бошқаларга нисбатан бу масалага эргашганлари кўпроқ ва бахтлироқдир. Бу нақллардан баъзилари:
1. “Ҳар қандай инсон борки, ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари кетиб ундан махфий қолади. Мен нимаики айтган бўлсам, ёки бирон асл-асос қўйган бўлсам-у, шу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг менинг сўзимга қарама-қарши ҳадислари бўлса, охирги сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари бўлади ва менинг сўзим ҳам мана шудир ( Ҳоким Шофиъийга боғланган санади билан ривоят қилган. Буни “Тариху Димашқ” китобида (3/1/15) Ибн Асокир ривоят қилган)
2. “Мусулмонлар ижмоъ (иттифоқ) қилишдики, агар бир кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган суннат аниқ-равшан бўлса, бирор кимсанинг сўзи туфайли у суннатни тарк этиши унга ҳалол бўлмайди”. (Ибнул-Қоййим (2/361) да ва Ал-Фуланий 68-саҳифада ривоят қилишган)
3. “Қачон менинг китобимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қарма-қарши (сўз) топсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини гапирингиз ва менинг айтган сўзимни тарк этингиз”. (Бир ривоятда
“Ўша суннатга эргашингиз ва бирор кишининг сўзига илтифот қилмангиз” (Ал-Ҳаровий “Заммул-Калом” (3/47/1)да, Ал-Хотиб “Ал-Ихтижажу биш-Шафиий” (8/2)да ва бошқалар ривоят қилишган)
4. “Ҳадис саҳиҳ бўлса, бас, у менинг мазҳабимдир”(24)
Quote:24. Ан-Нававий (1/63), Аш-Шиъроний (1/57) ва Ал-Фуланий 107-саҳифада ривоят қилишган. Аш-Шиъроний айтади: “Ибн Ҳазм айтадики: “Яъни Шофиъий наздида саҳиҳ бўлса ёки у кишидан бошқа имомларда саҳиҳ бўлса”.
Мен айтаманки (Албоний), “Ан-Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бизнинг асҳобларимиз (яъни Шофиъий раҳимаҳуллоҳ мазҳабининг уламолари) ушбу асарга амал қилишди. Бу Шофиъий мазҳабининг китобларида маълумдир. Бизнинг бурунги асҳобларимиз бир масалада ҳадис кўрган бўлишса-ю, Шофиъий мазҳабида унга қарама-қарши сўз бўлса, ҳадисга амал қилишган ва фатво бериб айтишганки: “Ҳадисга мувофиқ бўлган нарсалар Шофиъий мазҳабидир”.
5. "Сизлар( Аҳмад ибн Ҳанбалга мурожаат) ҳадисни ва рижол (ровийларини) мендан кўра кўпроқ биласизлар. Шунинг учун, агар ҳадис саҳиҳ бўлиб, у Кўфаданми, Басраданми, Шомдан бўладими, менга хабарини беринглар ва агар саҳиҳ бўлса, мен уни далил сифатида олай" (26)
Quote:26. Ибн Абу Ҳотим "Ал-адаб аш-Шофиъия" (94-95), Абу Нуъайм "Ҳилйатул-авлиё" (9/106), Ал-Хотиб "Ал-Иҳтижажу биш-Шофиъия" (8/1), Ибн Асокир (15/9/1), Ибн Абдулбарр "Ал-Интиқоъ" (75), Ибнул-Жавзий "Ал-Манақиб биш-Шофиъий" (499) ва Ҳаравий (2/47/2). Учта санад орқали Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбалдан, у эса отасидан, Шофиъий унга шуни айтганини хабар беради. Демак, бу Шофиъийдан келган саҳиҳ хабардир. Шунинг учун Ибнул-Қоййим "Иъламул-Муваққиъийн" (2/325)да бу гапни тўғридан-тўғри унга (Шофиъийга) тегишли деб айтганлар. Яна Ал-Фуланий "Иказ" (152-с.)да ҳам бу гапни келтириб, айтадиларки: "Байҳақий айтадики: "Шунинг учун ҳам у (Шофиъий) Ҳижоз, Шом, Яман ва Ироқдаги илм аҳлларидан ҳадисларни оларди. У нимаики саҳиҳ бўлса, қабул қиларди ва бунда ўзи яшаётган ердаги мазҳаблардан фарқ қилган ҳақиқат ошкор бўлса, ўша мазҳабларга асосланмас ва қарамас эди. Ундан олдин баъзи (олим)Лар эса фақат ўша жойнинг мазҳабининг асосларига таяниб, ўз мазҳабларига қарама-қарши бўлган саҳиҳ хабарларни ҳатто тасдиқ ҳам қилишмасди, Аллоҳ ҳаммамизни кечирсин!".