muslim1408   07-20-2012, 04:07 PM
#1
assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. bazi shariy sabablar tufayli ruza tuta olmagan odam ramazonni oxirsida fitr sadaqasini beradimi, jazaakallohu xoyron
Abu Solih   07-21-2012, 06:03 PM
#2

Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳ.

Фитр закоти ҳамма мусулмонларга фарз.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга биноан, фитр закотини бериш, мусулмон бўлган катта ва кичик, эркак ва аёл, озод ва қулга фарздир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазоннинг фитр закоти бўлмиш бир соъ хурмо ёки бир соъ арпани беришни озод ва қул, эркак ва аёл, катта ва кичик мусулмонларга фарз қилдилар ҳамда уни одамлар намозга чиқишларидан аввал берилишига амр этдилар». (Имом Бухорий ривояти).

Кимки касаллиги сабабли ёки сафарда бўлгани учун рўза тутолмаса касаллиги тузалганидан кейин ёки сафардан қайтгач рўза тутиб беради. Аллоҳ таоло Қур’онда айтади: «Энди сизлардан бирор киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади.» (Бақара: 184).

Агар инсоннинг касаллиги тузалмайдиган касалликлар туридан бўлса ва шу касаллиги сабабли умуман рўза тутолмаса, бундай киши фидя тўлайди. Ҳар бир кун учун бир мискинни бир кунлик таоми миқдорида фидя тўлайди. “(Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин бечоранинг (бир кунлик) таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим.” (Бақара сураси 184-оят)

Аллоҳу Таъала аълам. Аллоҳумма солли васаллим ала Муҳаммад.

Муслим   08-13-2012, 04:05 PM
#3
Узри сабабли Рамазон рўзасини тутмаган одам фитр закотини бериши фарзми?

[Image: bismillah-781.gif]

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Жумҳур уламолар, шу жумладан тўрт мазҳаб имомлари ҳам, мусулмон киши фитр закотини тўлаши фарз деб ҳисоблайдилар, ҳатто агар у узри сабабли рўза тутмаган бўлса ҳам. Барча уламолар бунга иттифоқ қилишган, Саид ибн Мусайяб ва Ҳасан Басрий бундан мустасно. Улар фитр закотини фақат рўза тутган одам тўлайди деб ҳисоблашган. Бироқ жумҳурнинг қавли тўғрироқдир. Бунга қуйидаги далиллар далолат қилади:
1) Фитр закоти фарз экани ҳақидаги ҳадиснинг умумий маъноси шунга далолат қилади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига ҳам фарз қилдилар» (Бухорий 1503, Муслим 984).
“Кичигига” сўзи рўза тутмайдиган ёш болаларни англатади.
2) Садақа билан закот фақир ва мискинларга ёрдам беришлик, ижтимоий ҳимояларини таъминлашлик учун жорий қилинган. Каттаю-кичикка, қулу-ҳурга, эркагу-аёлга жорий қилинган фитр закотининг маъноси ҳам айни шунда. Аллоҳ таоло закотга ўхшаб фитр закотини ҳам фарз қилувчи энг оз нисобни ёки бир йил ўтишини шарт қилиб тайин қилмади. Шунинг учун биз айтамизки, рўза тутмаган одам учун фитр закоти беришлиги шарт эканининг сабаби, унинг жорий қилиниш мақсадидадир.
3) Рўза тутмаган одам учун фитр закоти фарз эмас эканини таъкидловчилар далил сифатида Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг мана бу сўзларини келтиришади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорнинг қилган беҳуда ишлари, гапирган ҳаёсиз сўзларидан поклаш ва бечоралар учун эса озиқ бўлиши учун фарз қилдилар» (Абу Довуд 1609).
Улар: “«Рўзадорни поклаш» жумласи фитр закоти фақатгина рўза тутганлар учун фарз эканини англатади” дейишади.
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ бу каби далилларга қуйидагича жавоб берадилар: “«Поклаш» сўзи умумий маънога эга. Чунки покланишлик гуноҳ қилмаган одамдан ҳам талаб қилинади. Масалан, ўта солиҳ одамдан ёки қуёш ботмасиндан Исломни қабул қилгандан” («ал-Фатҳ», 3/369).
Яъни фитр закоти рўзадорни поклаш учун жорий қилинган. Бироқ покланиш унинг фарз бўлиш шарти ҳисобланмайди. Закот ҳақида ҳам ҳудди шундай дейишимиз мумкин. У ҳам қалбни поклашлик учун жорий қилинган:
[Image: 9_103.png]
(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг. Албатта, сизнинг дуоингиз улар учун ором-осойишталик бўлур. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир” (Тавба: 103).
Шунга қарамай агар етарли маблағи бўлса закот ёш болага ҳам фарз бўлади. Ваҳоланки ёш бола покланишликка муҳтож эмас. Чунки унга ҳали гуноҳ амаллар номаи амалига ёзилмаган.
Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ бу масалага бошқачароқ жавоб бердилар: “Фитр закоти ёш бола, балоғотга етмаган ва касаллик ёки сафар сабабли узрли сабабларга кўра рўза тутмаган (одамлар) учун тўланади. Бу балоғатга етмаганларга масъул бўлганларнинг покланишига хизмат қилади. Яна у, узри кетиши билан рўза тутишни бошлашини эътиборга олган ҳолда, узрли сабабларга кўра рўза тутмаганларни поклайди. Яъни келажак учун, инсон рўза тутиши ёки рўзасини тугатишидан аввал (уни) поклайди” («Фатава аз-закат» (Закатул фитр: 2)).
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.