Кофирларнинг идишларидан фойдаланиш ҳукми
وعن أبي ثَعْلَبَةَ الخُشْنِيِّ رضي الله عنه، قال: قُلْتُ: يا رَسولَ الله، إنّا بِأَرْضِ قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ، أَفَنَأْكُلُ في انيَتِهمْ؟ قالَ: «لا تأكلُوا فيهَا، إلا أنْ لا تَجِدُوا غَيْرَها، فَاغْسِلُوهَا، وَكُلُوا فيها» متفق عَلَيْه.
Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: “Мен: “Эй Аллоҳнинг Росули, биз аҳли китобларнинг ерида яшаймиз. Уларнинг идишларидан (овқат) еяверайликми?” деб сўрадим. Ул зот: “Улардан еманглар, магар бошқа идиш топилмаса, уларни ювиб еяверинглар” дедилар. Муттафақун алайҳ.
Кофирларнинг идишлари бизга ҳалолми, йўқми? Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда: “Уларнинг идишларидан еяверайликми” деб сўради, яъни лаганлари, қозонлари ва бошқаларидан. Ул зот айтдиларки: “Йўқ, ундан емангизлар, магар бошқасини топмасангизлар, ўша идишни ювиб ундан еяверингизлар”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу (идишлари) нажосат бўлгани учун эмас, балки фақат у (кофир)ларга аралашмаслик учун қайтардилар. Чунки агар у нажосат бўлганида эди, бошқасини тополмаслигимиз шартини қўймаган бўлардилар. Агар нажосат бўлганида: “Уни ювинглар” дердилар ва бошқасини тополмаслигимизни шарт қилмасдилар. Чунки ювиш уни поклайди. (Ул зотнинг қайтариқларига сабаб) фақат (кофирлар) билан кўп аралашмаслигимиз учундир. Уларнинг идишларидан биз есак, улар бизларнинг идишларимизда ейишса, биз аралашган инсонларга ўхшаб қоламиз. Инсонга кофирлар билан аралашишдан иложи борича узоқ бўлиш вожибдир, чунки улар нажасдир. Киши улар билан кўп ўтирмаслиги керак, магар бунга ҳожат ёки зарурат бўлмаса. Бу ҳадисдан биз оладиган хулоса шуки, биз кофирларнинг идишларидан овқат емаймиз, магар бошқасини топмасак, уларни ювиб улардан еяверамиз, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби.