Инсон   12-11-2012, 12:45 PM
#1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар :«Инсоннинг ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этиши, унинг исломи чиройли эканлигидан далолатдир» («Саҳиҳ ат-Термизий» 2/531).
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух, юкоридаги хадиснинг шархи борми?
Баракаллохи фикум

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
mutaallim   12-16-2012, 12:53 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этишлик кишининг исломи гўзаллигидандир”. (Албоний роҳимаҳуллоҳ “Соҳиҳ Тирмизий” (2317), “Соҳиҳ Ибн Мажжаҳ” (3226), Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг “Иймон” (47) китоблари тахрижи, “Тахриж Мишкатил Масобиҳ” (4769), “Соҳиҳ Ат-Тарғиб” (2881), “Соҳиҳул Жамиъ” (5911) ва “Шарҳ Ат-Тоҳавийя” (262)да саҳиҳ санадилар).
Ўн иккинчи ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этишлик кишининг исломи гўзаллигидандир”. “Ҳасан” ҳадис. Термизий ва у кишидан бошқалар ривоят қилишди.
Шарҳ

“Ўзига тегишли бўлмаган нарса...”, яъни, унга эътиборсиз ва аҳамиятсиз бўлган нарса. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига ўхшаш: “Кимда-ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин, йўқса жим бўлсин”. (Бухорий (6475) ва Муслим (47), (74)). У айрим жиҳатларидан (ушбу ҳадисга) ўхшашдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ислом гўзал хулқларни жамлаган. Дарҳақиқат, шайхимиз Абдурроҳман ибн Саъдий роҳимаҳуллоҳ ушбу мавзуда “Ислом динининг гўзалликлари” рисоласини битдилар. Шунингдек, шайх Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Салмон роҳимаҳуллоҳ ушбу мавзуда рисола битдилар.
Ислом гўзалликларининг бари ушбу икки калимада жамланади: Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга... буюрур”. (Наҳл/90).
2. Инсон ўзи учун аҳамиятсиз ҳамда юмуш ва ҳожатларига боғлиқ бўлмаган нарсани тарк этишлиги исломининг гўзаллигидандир.
3. Кимда-ким ўзига тегишли бўлмаган нарса билан машғул бўлса, батаҳқиқ, унинг исломи ушбу гўзаллик даражасида эмасдир. Ушбу ҳолат айрим кимсаларда кўп учрайди. Уни ўзига тегишли бўлмаган нарсалар ҳақида гап сотаётганини топасиз ёки бирор киши олдига келиб ўзига тегишли бўлмаган ва унга дахли бўлмаган нарсалар ҳақида савол йўллаётганини учратасиз. Ушбуларнинг бари исломи заиф эканига далолат қилади.
4. Инсонга исломи гўзал бўлиши талабида бўлишлиги лозим бўлади. Натижада ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этиб, роҳатга эришади. Чунки у ўзи учун муҳим бўлмаган ва унга тегишли бўлмаган ишлар билан машғул бўлса, батаҳқиқ, ўзини қийинчиликка солади. Шу ўринда бир англашилмовчилик туғиладики: киши ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этишлиги яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни тарк этишими?
Жавоб: Йўқ. Чунки яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш инсонга тегишли бўлган нарсалардандир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин”. (Оли Имрон/104). Агар бир кишини мункарга қўл урганини кўриб, унга: эй биродар, бу мункар, жоиз эмас, десангиз унга шундай дейишликка ҳаққи йўқ: бу сенга тегишли эмас. Агар шундай деса, ундан (бу сўзи) қабул қилинмайди. Чунки яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ислом умматининг барига тегишлидир.
Ана шулардан яна: аҳли-оила, ўғил ва қизларга тааллуқли нарсалар. Ушбулар хонадон эгасига тегишли бўлиб, у уларни яхшиликка йўллаб, унга буюради ҳамда уларни ёмонликдан огоҳлантириб, ундан қайтаради. Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз...”. (Таҳрим/6). Аллоҳ тавфиқ берувчидир. (Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ “40 ҳадис шарҳи”).

Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/pr...7772.shtml
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.