Муслим   05-24-2012, 03:03 PM
#1
Фарзандларини кофирлар мактабида ўқитиш

4172-фатвонинг саккисизчи саволи:
8. Ўз боласини дин таълимотларига зид бўлган инглиз ёки француз мактабига бераётган кишининг ҳукми нима? Шу билан бирга у ўзини мусулмон деб ҳисоблайди ва у фарзандлари учун яхши келажакни танлаётганини эътироф қилади.
Жавоб: Ота-она учун ўз фарзандларини – ўғил-қизларини – исломий тарбия билан тарбия қилишлари вожиб. Дарҳақиқат, улар унинг қўлидаги омонатдирлар ва у улар борасида Қиёмат куни сўралади. Унга у (фарзанд)лари учун фитна, ақида ва аҳлоқдаги бузуқликлардан қўрқиб кофирлар мактабига бериши мумкин эмас. Келажак эса улуғ ва юксак Аллоҳ қўлидадир. Аллоҳ таоло айтадики: “Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (Талоқ: 4).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4172.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Telegram   01-14-2018, 12:04 PM
#2
Ассаламу алайкум ва рохматуллахи ва барокатуху.Аллах сизга барака берсин, фарзандларимизни хижрат килишга имконият булгунига кадар Россия мактабларига беришимизни хукми кандай.Джазакаллаху хайран.
Дилмурод Абу Муҳаммад   01-14-2018, 11:08 PM
#3
Фарзандни куфр юрти мактабида ўқитиш

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/farzandni_kufr_yurti_maktabida_oqitish.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.