Quote:Ҳанафий мазҳабида «вожиб» ва «фарз» атамалари орасида фарқ бор дейилади. Уларнинг фикрича фарзнинг ҳукми вожибдан кўра бироз қатъийроқ.
1. Фарз.
Шариат қилишни жазм ила шубҳасиз қатъий далил биланталаб қилган иш фарздир. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин;
Қуръони Карим ила собит бўлган фарз амалга Исломнинг беш рукнига ўхшаш амаллар киради.
Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намозда қироат қилиш мисол бўлади.
Ижмоъ ила собит бўлган фарзга тўрт хил таом – буғдой, арпа, хурмо ва туз – ларни баъзиларини баъзиларига насияга сотиш ҳаромлиги.
Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарзни қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади.
Фарзни инкор қилган кофир бўлади.
2. Вожиб.
Шариат қилишни жазм ила аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амалдир. Фитр садақаси, Витр намози ва икки ийд намозлари вожиб амаллардир.
Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади.
Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.
Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги
дақиқ фарқни эътиборга олиб иккисини алоҳида ҳукмлар деб биладилар... ва яна Ханафийларга кўра жума намози вожиб эмас
фарз(и айн) бўлади...
манба: http://
Манба ўчирилди (Админ)