АЛЛОМА РОБИЪ ИБН ҲАДИЙ АЛ-МАДХАЛИЙ ҲАФИЗАҲУЛЛОҲНИНГ
ҚИСҚАЧА ТАРЖИМАИ ҲОЛЛАРИ
У киши шайхимиз, аллома, муҳаддис Робиъ ибн Ҳадий ибн Муҳаммад Умайр ал-Мадхалийдирлар. У киши 1352 ҳижрий йилнинг бошларида Сомита шаҳрининг Жародия қишлоғида дунёга келдилар. Оналарининг қўйнида ўсиб-улғайдилар. Чунки оталари –роҳимаҳуллоҳ – бир ярим ёшликларида вафот этгандилар. У кишининг тарбиялари билан амакилари шуғуллана бошлайди. Натижада олий хулқлар, чинакам эркаклик сифатлари, ҳамда рўстгўйлик, омонатдорлик ва намоз вақтларига риоя қилиш каби ажойиб хислатлар асосида тарбия топадилар.
Шайхлари:
Хусни-хат ва қироатни таълим олгач, илм олган шайхларининг аввалгилари, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Жобир ал-Мадхалий роҳимаҳуллоҳдирлар. У кишига Қуръони Каримни ўқиб топширдилар. Ҳамда у кишининг ҳузурларида тавҳид ва тажвид илмларидан таҳсил олдилар.
Сўнг Сомита шаҳридаги салафийя мадрасасига кўчиб ўтдилар. Аллома, фақиҳ Носир ибн Холуфа Тойяш роҳимаҳуллоҳдан илм ола бошладилар. У киши аллома Абдуллоҳ ал-Қоръавий роҳимаҳуллоҳнинг кибор талабаларидан эдилар. Шайхимиз у кишининг ҳузурларида ҳофиз Ибн Ҳажар ал-Асқалонийнинг «Булуғ ал-Маром» ва «Нузҳатун Назор» китоблари бўйича уюштирилган дарсларда иштирок этдилар.
Сомитадаги илмий маъҳадда дарс қила бошладилар. Ҳофиз ибн Аҳмад ал-Ҳакамий (1377 ҳижрий санада вафот этганлар) роҳимаҳуллоҳ ва у кишидан бошқа буюк уламоларга шогирд тушдилар.
Quote:Мен шайхимиз ҳафизаҳуллоҳга шундай деб савол бердим: «Сиз шайх ҳофиз Ҳакамий роҳимаҳуллоҳдан дарс олганингизни эслаб ўтгандингиз-а?». У киши: «Ҳа», дедилар. Мен: «Дарҳақиқат у кишининг вафотлари ал-Қоръавий роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан олдин бўлганди. Унда нима учун ал-Қоръавий шайхларингиз қаторида зикр қилинмайдилар?», дедим. У киши айтдиларки: «Мен ал-Қоръавийдан дарс олганман. Бироқ мен кичик ёшда эдим. У киши Жародийяда дарс берардилар. Мен у кишига кўп савол йўллайверганимдан, менга бир дафтар ҳадия қилгандилар. Ушбу дафтар маъҳадни битиргунимча мен билан бўлди. Дафтарда у киши ва шайх Ҳофизнинг ёзиб ўтган битиклари бор эди. Дафтарни сандиққа солиб, Риёзга дарс қилиш учун бориб уч ойдан сўнг қайтиб келсам, дафтарни қурт-қумурсқалар еб битирган экан».
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Соғийр Хумайсий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида «Зад ал-Мустақний» китобини дарс қилиб ўргандилар.
Шайх, аллома, муҳаддис, фақиҳ Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида ҳам эшитиб, қироат қилиш билан таҳсил олдилар. Кейинчалик у кишига бошқа шайхлар ва уламолар ҳозирлигида «Соҳиҳ ал-Бухорий»ни ўқиб топширдилар. Бу шайхимизнинг Маккадаги хонадонларида бўлиб ўтган эди.
Имом, муҳаддис, ҳофиз Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз – 1420 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг «Соҳиҳ Муслим», «Ақида ат-Таҳовийя» китобларига шарҳ берган дарсларида ва Анфол сурасининг тафсири ҳамда бундан бошқа шайхнинг «Жомеъа ал-Исломийя»даги ва Масжид ан-Набавиядаги дарсларида иштирок этганлар.
Шайх, аллома, муҳаддисларнинг киборларидан бўлмиш Муҳаммад Носириддин Албоний – 1420 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг Жомеъа ал-Исломия ва унинг ташқарисидаги дарсларида уч йил муддат бардавом иштирок этиб келганлар. У кишидан ҳадис илмлари ва иснодга оид кўплаб дарслар манбаларини эшитиб, ўқиб топширганлар.
Аллома, имом Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад ал-Мухтор Шинқитий – 1393 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг Жомеъа Исломия ва масжид ан-Набавийядаги тафсир ва усул ал-фиқҳ дарсларида тўрт йил муддат давомида иштирок этиб келганлар.
Аллома Убайдуллоҳ ибн Абдуссалом ар-Роҳманий ал-Мубаракфурий – 1414 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг дарслари ва илмий мажлисларини лозим тутиб, кўп фойдалар олганлар. Ушбу мажлислардан бирида Мубаракфурий роҳимаҳуллоҳ шайхимизга ижоза бера туриб, мўл илм ва соғлом фаҳм эгаси деб гувоҳлик берганлар.
Бадиуддин ар-Рошидий ас-Синдий – 1413 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳга «Соҳиҳ Муслим»ни ўқиб топширганлар. Шу билан бирга «Булуғ ал-Маром» ва бундан бошқа китоблардан ўтилган дарсларга қулоқ тутганлар.
Аллома Ҳамуд ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамуд ат-Тувайжурий – 1413 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳга ҳам «Соҳиҳ Муслим»дан дарс топширганлар ва ҳадис силсилаларининг аввалидан бошлаб қулоқ солганлар.
Аллома, муҳаддис Муҳаммад Аъзом ибн Фазлиддин ал-Жундалвий – 1405 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг Жомеъа Исломиядаги дарсларида тўла бир йил иштирок этганлар.
У кишини Ҳинд диёридаги уйларига бориб, зиёрат ҳам қилганлар.
Ижозат берган шайхлари:
Quote:Шайхимизнинг қўлга киритган ижозалари Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Омир ал-Аҳмадий тайёрлаган ушбу рисолада жамланган: «ан-Наҳж ал-бадиъ би Асанийд ва Марвийят Шайх Робиъ».
1) Шайх, аллома Алимуддин ибн Мусо ибн Нуъмон ал-Муҳаммадий ал-Банқолий ан-Нидявий ас-Салафий ал-Асарий роҳимаҳуллоҳ.
2) Шайх, аллома Убайдуллоҳ ибн Абдуссалом ал-Мубаракфурий – 1414 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
3) Шайх, аллома ас-Салафий Абдулғаффор Ҳасан ар-Роҳманий – 1428 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
4) Шайх, аллома Ҳамуд ибн Абдуллоҳ ат-Тувайжурий – 1413 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
5) Шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сўмалий, сўнг эса Маккий ал-Асарий – 1420 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
6) Шайх, аллома Бадиуддин ар-Рошидий ас-Синдий – 1416 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
7) Шайх, аллома, муҳаддис Исмоил ибн Муҳаммад ал-Ансорий – 1417 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
8) Шайх, аллома, фақиҳ Муаммар – иснод соҳиби – Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ибн Ақийл ал-Ақийл ҳафизаҳуллоҳ.
9) Шайх, аллома, фақиҳ, муҳаддис, иснод соҳиби Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий – 1429 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
Сифатлари ва хулқ-атворлари:
Ҳафизаҳуллоҳ биродарлари, талабалари ва у кишини кўргани келган зиёратчиларга нисбатан ўзларини ўта камтар тутишлари билан ажралиб турадилар. Ушбу камтарлик у кишининг ҳайъатлари ва ўтириб суҳбат қуришларида яққол намоён бўлади. Ҳатто у кишининг суҳбатдошлари суҳбатларидан асло зерикмайди. Чунки у кишининг мажлислари ҳадис ва суннат китобларини мутоала қилиш, бидъат аҳлидан огоҳ этиш ва ёшларни уларнинг динларига фойда берадиган йўлларга кўрсатмалар бериш билан ўтади.
Илмга қаттиқ эътибор қаратишлари:
У киши ҳафизаҳуллоҳда илмга ниҳоятда аҳамиятли эканларини ва бу йўлда нақадар сабр қилишларини кузатишингиз мумкин. Талабалари у кишига ҳадис китобларидан дарс топширадилар. У киши эса зерикмай, малол олмай тинглаб турадилар. Балки сергак ва огоҳ бўлиб қулоқ солаётганларини кўрасиз. Ўқувчи хатога йўл қўйса, дарров ўнглаб қўядилар. Талабадан ҳадиснинг ровийлари, фиқҳи ва ҳадис бир неча йўлга кўра ривоят қилинган бўлса ривоят қилинган йўллари ва луғавий маънолари ҳақида сўрайдилар. У киши билан ўзларининг хос мактабаларида бирга ўтириб қолсангиз, илмий изланишларига ва изланиш давомида қўлга киритган маълумотларни ёзиб боришдаги сабрларига қойил қоласиз. Маълум бир масалада изланиш олиб боришни истасалар ва ушбу масалани бир китобда учратиб қолсалар, ҳамда ушбу китобга ўша масала бошқа бир китобдан нақл қилинган бўлса, ўша келтирилган аслий китобга қайтишимиз шартдир, дейдилар. Ва доимо таъкидлаб айтадиларки:
«Компютерга таяниб қолманглар. Ундан ўз ўрнида фойдаланинглар. Бироқ асосларга қайтишни канда қилмаглар». Бу борада у кишининг ажойиб сифатларини ёдга оладиган бўлсак, суҳбат чўзилиб кетади.
Суннатни маҳкам тутишлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ суннатни хоҳ каттаси бўлсин ёки кичиги бўлсин, барчасига қаттиқ турадилар. Талабаларини ва у кишини кўргани келганларни ҳам шунга ундайдилар. Агар уларда суннат деб бирор иш қилаётганини кўрсалар, далил сўрайдилар. Агар ўзларини ёдларига ўша заҳоти келса ҳалиги одамга ушбу мактабадан фалон китобларни олиб келчи, дейдилар. Ҳалиги одам китобларни олиб келса, шайх ушбу ишни қўллаб қувватлайдиган бирор ҳадис учратсалар, ўша ҳадисни саҳиҳ ёки заиф эканлигини суриштиришга тушадилар. Хуллас толиби илм у кишининг ҳузурларидан фақат ва фақат фойда олган ҳолатда чиқиб кетади. Хоссатан мен билан бу ҳолат бир неча бор юз берган.
Бидъат ва унинг аҳлига бўлган қаттиқ нафратлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳда бидъат ва унинг аҳлига нисбатан қаттиқ нафрат сақлашларини кузатишингиз мумкин. Бу ҳолат у кишининг суҳбатларида бўлган, китобларини ўқиган ва кассеталарини эшитган киши учун сир эмас. У кишини мусулмонларни доимо бидъат ва унинг аҳлидан огоҳлантираётган, ҳамда улар билан бир жойда ўтирмаслик ва уларга таяниб иш кўрмаслик лозим деб насиҳат қилаётган ҳолларида топасиз. Чунки шайхимиз ушбуларни кўплаб ёшларни тўғри йўлдан оғишларига бўлган сабаблардан деб биладилар.
Салафийларни, узоқ ўлкалардан келган бўлсалар ҳам, суйиб-ардоқлашлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ салафийларни ниҳоятда яхши кўрадилар. Бу ҳолат зиёратчилар узоқ диёрлардан у кишини кўргани келган вақтларда янада очиқ намоён бўлади. У киши зиёратчилардан ҳол-аҳвол сўрагач, салафий даъвати, унинг қай даражада олдинга силжиши, умуман салафийлар ва уларнинг ҳолатлари ҳақида сўрайдилар. Бир сафар ўзим у кишидан ушбу сўзни эшитдим:
«Япониядаги салафий биродар бўлса ҳам, у мен учун муҳим ўрин тутади». Агар хорижий давлатлардан бирор киши сим қоқадиган бўлса, ундан сизнинг диёрларда даъват қандай кетяпти, деб сўрайдилар. Ва улардан ўзлари таниб-билган кишилар ва уларнинг даъватда қай даражада фаол эканликлари ҳақида сўрайдилар. Ва ўзлари лаёқати бор деб билган кишиларига дарс бериш билан шуғулланишини насиҳат қиладилар.
Толиби илмларга бўлган муҳаббатлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳни толиби илмларга бўлган муҳаббатлари юқори даражададир. Уларнинг ҳолатларини сўраб-суриштириб, ҳожатларини ўтаб, ёрдам қўлини чўзиб, муаммолари борларини ўртага тушиб қўлларидан келганча ҳал қилиб берадилар. Агар уларнинг орасидан Аллоҳ таоло у сабаб Исломга ва мусулмонларга фойда етказиши умид қилинадиган бирор талабани билиб қолсалар, унга алоҳида аҳамият берадилар. Агар кўринмай қолса сўраб-суриштириб, телефон орқали бўлса ҳам боғланишга ҳаракат қиладилар. Толиби илмлар у кишини зиёратига келишса, нонуштага ёки кечки овқатгача қолишларини қўярга-қўймай таклиф қилаверадилар. Дастурхон атрофида жамланишган вақтда ҳам, толиби илмлар у кишидан фойда олиб қолиш фурсатини қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилиб, савол йўллайдиган бўлишса, энди шу вақтда савол бермасангиз бўларди демай, эринмасдан жавоб берадилар.
Рамазон ойидаги издиҳомни айтмасангиз ҳам бўлади. Талабалар аср билан шом орасида бўладиган тафсир дарсига келадилар. У кишининг ҳузурларида ифторлик қиладилар. Таомланиш ўрни талабаларга тўлиб кетганидан, баъзи талабалар олдидаги одам ўрнидан туришини кутиб тик туриб қоладилар. Энди бу ҳақда гапирадиган бўлса суҳбат чўзилиб кетади.
Салафийларнинг ўрталарида рўй берган келишмовчиликларни ўнглашдаги саъй-ҳаракатлари:
Шайх ҳафизаҳуллоҳда баъзи салафийларнинг ўрталаридаги алоқаларда дарз кетган ўринларини ўнглашга ниҳоятда қаттиқ аҳамият қаратишларини кўрасиз. Бу ҳолат уларни муаммоларини ҳал қилиш ва ўзаро келиштириб қўйиш билан амалга ошади. У кишининг ушбу ишни рўёбга чиқаришдаги сабрларига қойил қолишдан ўзга чорангиз йўқ. Дарҳақиқат мен баъзи мажлисларида бўлганимда тарафларнинг бирига лутф билан ваъз қилаётганларини, бир ёқадан бош чиқарайлик, салафий биродарларнинг ўзаро алоқалари узилишига сабабчи бўлиб қолмагин деб Аллоҳнинг оятларини эслатаётганларига гувоҳ бўлдим. Гоҳида гапираётиб қизишиб ҳам кетадилар ва ҳалиги одамни очиқ хатога тушганини кўрсатиб берадилар. Иккинчи тарафни ҳам чақириб, биринчи томонга қандай гапларни гапирган бўлсалар, унга ҳам шундай гапирадилар. Ким бўлишидан қатъий назар ҳеч кимга тарафкашлик қилмайдилар. Баъзи Фаластинлик салафийлар билан юз бергани каби телефонда гаплашишга тўғри келиб қолса ҳам албатта орани келиштириб қўядилар. Улардан бирлари билан гаплашиб, иккинчи тарафни ҳам ҳозир бўлишини сўрайдилар ва уларни ўртасида ўзаро муҳаббат ҳосил бўлишига кўп тиришадилар. Мисрлик салафий биродарларимиз билан ҳам шундай ҳолат бир бўлиб ўтганди. Шайх Муқбил ал-Вадиъийнинг шогирдлари орасида ҳам қандайдир келишмовчилик бўлганда, Ямандаги салафий биродарларимизга нисбатан ҳам шундай ислоҳотлар қилгандилар. Барча салафийларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ўртада ўзаро муҳаббат руҳи пайдо бўлишига тинимсиз ҳаракат қиладилар. Уларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб олмаслик, аксинча барчалари салафий манҳажида эканларини насиҳат қиладилар.
Шайхимизни ўшалардан бирига бундай деяётганларини эшитдим:
«Аллоҳга қасамки, агар тарафлардан бири бидъат аҳлидан ёки гуруҳбозлардан бири бўлганда бу ишга киришмасдан қўлимни қўлтиғимга урган бўлардим».
Ҳар икки тарафга ҳам мулойимлик билан насиҳат қиладилар. Гоҳида эса ғазабланиб, ўша одамга ачинганларидан қизишиб ҳам кетадилар. Бир сафар суҳбатларида ғазабланганларига гувоҳ бўлдим. У кишини бошқа ўринда бундай ғазабланганларини кўрмагандим. Шунда насиҳатдан фориғ бўлгач, ҳалиги одамни олдиларига олиб, эй ўғлим сени фойдангни ўйлаб қаттиқ гапириб қўйган бўлсам мени маъзур тутгин дегандилар. Ва шундан кейин у одамга қизишмай, даъватдаги мулойимлик билан насиҳат қилгандилар. Нариги томондан хато ўтган бўлса ҳам ҳикмат ва ўзаро бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш билан бўлмоғи лозим деб уқтириб келадилар. Чунки барчалари аҳли суннадирлар. Аллоҳ таолодан шайхимизга мукофотларини тўла қилиб беришини сўраб қоламиз.
Бирор кишида салафий манҳажидан оғишишни кўрсалар, унга насиҳат қилишлари:
Шайхимизда салафий манҳажига хилоф чиқувчи кишига насиҳат қилишда ниҳоятда эътиборли эканларини кузатишимиз мумкин. Ҳатто насиҳат қилиш бир неча йилга чўзилиб кетса ҳам сабр билан иш олиб борадилар. Дарҳақиқат баъзи аҳли сунна манҳажидан оғганларга етти йилдан ортиқ давр мобайнида тинимсиз насиҳатлар олиб бордилар. Ҳафизаҳуллоҳ ўша киши яна ҳаққа қайтиши учун сабаб бўлади деб билган барча воситаларни қўллаб кўрадилар. Агар фойда бор эканлигини билсалар, ўша ҳақдан оғган кишининг яқинига бу ҳақда хабар бериб, унга насиҳат қилиб қўйишини сўрайдилар. Бу ҳолатга мен ўзим гувоҳ бўлганман. У кишига аҳли суннадан бир одамни ҳаққа хилоф келадиган бирор сўз айтгани хабари етиб келса, хабар олиб келган одамга: бу гапни тарқатиб юрмагин. Эҳтимол у ушбу сўзни бошқа мақсадда айтгандир. Менга у ушбу сўзни қаерда айтганининг манбасини бер. Мен ўзим у билан гаплашаман. Шояд Аллоҳни изни билан гапидан қайтар, деб айтадилар.
Шеърий ёки насрий услубда айтилган мақтов ва кўтар-кўтар қиладиган сўзларни ёқтирмасликлари:
Шайхимиз мақтов айтишда муболағага йўл қўйилган асарларни умуман ёқтирмайдилар. Айтадиларки:
«У мақталган кишига зарар бериб, уни мағрурланиб қолишга олиб боради». Бир қанча вақт олдин у кишини ҳузурларига бир одам қасида айтаман деб келиб қолди. Ҳалиги киши шайхга:
«Менда бир қасида бор. Шуни сизга ўқиб берсам дегандим» деди. Шайх:
«Нима ҳақида?» дедилар. Ҳалиги киши:
«Ўқийверайми?» деди. Шайх унга иккинчи марта:
«Нима ҳақида?» дедилар. У эса:
«Сиз ҳақингизда, эй шайх» деди. Шайх:
«Мен уни эшитишни хоҳламайман» дедилар. Шайх айтдиларки:
«Ушбу киши ўша қасидани бидъат аҳлидан бирларининг номига ўзгартириб (айтибди) – деб менга ўша кишини айнан исми-шарифини айтдилар – унинг қилган бу иши салафий манҳажидан оғишишига сабаб бўлибди».
Яна мен у кишини салафий шоирлардан бирига ҳаддан ошиш ва кўтар-кўтар қилишдан ниҳоятда огоҳ бўлишига насиҳат қилаётганларини эшитдим.
Мен айтаманки: шоир муболаға қилмай ва меъёридан ошириб юбормаган ҳолатда ҳақни айтадиган бўлса, бундан тўсадиган монелик йўқ. Энди бирор киши ҳақида шеър битилган бўлиб, ўша киши ўзи ҳақидаги ушбу шеърни ёқтирмаса, бу ушбу киши томонидан камтарлик деб қаралади.
Илмий мерослари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ улкан илмий мерослар қўйиб кетяптилар. Мисол учун қуйидагиларни айтсак бўлади:
1) «Байна ал-Имамайн Муслим ва ад-Дорақутний», ушбу рисола шайхни 1397 ҳижрий йили Малик Абдулазиз институтининг Маккадаги бўлимида магистрлик иши бўйича олиб борган изланишларидир.
2) Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг «ан-Нукат ала Ибн Солаҳ» китобларини таҳқиқ қилганлар. Ушбу рисола шайхни Малик Абдулазиз институтининг Маккадаги бўлимида докторлик иши бўйича олиб борган илмий изланишларидир.
3) «Азва исламийя ала баъз ал-афкар ал-хотиа».
4) «Маканату аҳл ал-ҳадис ва маасириҳим ва асариҳим ал-ҳамийда фиддин».
5) Ҳоким Найсабурийнинг «ал-Мадхал ила ас-соҳиҳ» ҳамда «ат-Такмил ва ат-тавзиҳ лилмадхал ила ас-соҳиҳ» китобларини таҳқиқ қилганлар.
6) «Манҳаж ал-анбия фий ад-даъвати илаллоҳ фийҳи ал-ҳикмату ва ал-ақл».
7) «Музаккиро ал-ҳадис ан-набавий».
8) «Ар-родду ал-муфҳим ала ман иътада ала соҳиҳ ал-имам Муслим».
9) «Манҳаж ал-имам Муслим фий тартиб китабиҳи ас-соҳиҳ ва даҳзи аш-шубуҳат ҳавлаҳ».
10) «Кашф мавқиф ал-Ғоззалий мин ас-сунна ва аҳлиҳа ва нақди баъзи ароиҳи».
11) Шайхулислом Ибн Таймийянинг «Қоида жалила фий ат-тавассул ва ал-васийла» китобларини таҳқиқ қилганлар.
12) «Тақсим ал-ҳадис ила соҳиҳ ва ҳасан ва заиф байна вақеъ ал-муҳаддисин ва муғолатот ал-мутаасибийн». Ушбу асар Абу Ғодда ва Муҳаммад Авамаларга раддиядир.
13) «Ат-таассуб аз-замим ва асаруҳу».
14) «Содду удван ал-мулҳидин ва ҳукму ал-истиъанати ала қиталиҳим биғойри ал-муслимин».
15) «Манҳажу аҳли суннати вал жамаъа фий нақди ар-рижал ва ал-кутуб ва ат-товаиф».
16) «Аҳл ал-ҳадис ҳум ат-тоифа ал-мансуро ан-нажия». Ушбу асар Салмон Авдо билан бўлиб ўтган суҳбатдир.
17) «Азва исламийя ала ақида Саййид Қутб ва фикриҳ».
18) «Ал-ҳад ал-фасил байна ал-ҳаққи ва ал-батил». Ушбу рисола Саййид Қутбнинг ақидаси ва унинг фикрлари борасида шайх Бакр Абу Зайд роҳимаҳуллоҳ билан олиб борилган суҳбатдир.
19) «Ан-насиҳа ҳия ал-масъулийяту ал-муштарокату фий ал-амал ад-даъавий».
20) «Ал-авасим мимма фий кутуб Саййид Қутб мин ал-қовасим».
21) «Матоин Саййид Қутб фий асҳаби Росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам».
22) «Ал-маҳажжа ал-байзо фий ҳимаяти ас-суннаҳ ал-ғорро мин заллат аҳли ал-ахто ва зайғ аҳл ал-аҳва».
23) «Жамаъатун ваҳидатун ла жамаъат ва сиротун ваҳидун ла ашарот». Ушбу рисола Абдуроҳман ибн Абдулхолиқ билан олиб борилган суҳбатдир.
24) «Ан-наср ал-азиз ала род ал-важиз». Ушбу рисола ҳам Абдурроҳман Абдулхолиқ билан олиб борилган суҳбатдир.
25) «Ат-танкил бима фий тавзиҳ ал-малибарий мин ал-абатил».
26) «Изҳақ абатил Абдиллатиф Башмил».
27) «Инқизоз аш-шуҳаб ас-салафийя ала авкар аднан ал-холфийя».
28) «Дафъ бағйи Аднан ала улама ас-сунна ва ал-ийман».
29) «Нақд китаб ас-сақофа ал-исламийя».
30) «Маъахиз манҳажийя ала шайх Сафар ал-Ҳавалий».
31) «Назарот фий китаб ат-тасвир ал-фанний фий ал-Қуръан ал-Карим ли Саййид Қутб».
32) «Мавқиф ал-ислам мин Ийса – алайҳиссалам – тақтазий мин ан-насоро ан юъминув би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бимаъа жаъа биҳ» ва «Насиҳа ва даъва лилбабаваат илал ислам».
33) «Ал-Мавқиф ас-соҳиҳ мин аҳлил бидаъ».
34) «Даҳру ифтироат аҳли аз-зайғи вал иртияби ан даъвати ал-имам Муҳаммад ибн Абдилваҳҳаб роҳимаҳуллоҳ нақдун ли Ҳасан ал-Маликийн».
35) «Ҳужжияту хобар ал-аҳад фий ал-аҳкам ва ал-ақоид».
36) «Родду кулли ал-мункарот ва ал-аҳва ва ал-ахто манҳажун шаръийюн фий кулли ар-рисалат, ва саро алайҳи ас-салафу ас-солиҳу ал-ажиллаа».
37) «Ал-Ҳуқуқ ва ал-важибат ала ар-рижал ва ан-ниса фил ислам».
38) «Аз-заббу ан ас-соҳабий ал-жалил Аби Бакрота розияллоҳу анҳу, ва ан марвийятиҳи, ва ан аиммати ал-ислами ва ас-суннати аллазийна қобилув ҳазиҳи ал-марвийят».
39) «Ал-ҳассу ала ал-мавадда ва ал-Иътилаф ва ат-таҳзиру мин ал-фурқо ва ал-ихтилаф».
40) Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни Абул Ҳасан ал-Маърибийга раддиялари тўплами. Мисрдаги Дар ал-Имам Аҳмад нашриёти катта бир китоб шаклида тайёрлаб босмадан чиқарган. Ушбу китоб Абул Ҳасан ал-Маърибийга берилган раддиялардан 18 та мақолани ўз ичига олади.
41) «Кашф зайфи ат-тасаввуфи ва баяни ҳақиқотиҳи ва ҳали ҳамалатиҳи». Доктор Қори (Абдулазиз ибн Абдулфаттоҳ Қори) ва унинг ёрдамчилари билан бўлиб ўтган суҳбат. Ушбу рисола шайх Робиъни тасаввуф ва сўфийликка қарши айтилган мақолалари тўпламидир. Қувайтдаги ал-Имам Муслим мактабасида босиб чиқарилган.
42) «Ал-Қовлу ал-вазиҳ ал-мубийн фий ал-муроди бизиллиллаҳи алаззий ваъада биҳи ал-муъминийна ал-аамилийна» ва «Дафъу буҳти ва кайди ал-хоинийна ан алламати Муҳаммад ибн Усаймин».
43) «Шарҳ усул ас-сунна лил имам Аҳмад».
44) «Бароату ас-соҳабати ал-ахяр мин ат-табарруки бил амакин вал асар». Ушбу китоб катта ҳажмга эга бўлиб, доктор Абдулазиз ибн Абдулфаттоҳ қорининг қуйидаги китобларига раддиядир: «Ал-Аасар ан-набавийя бил мадинати ал-мунавваро ва вужуби ал-муҳафазоти алайҳа ва жавази ат-табарруки биҳа».
45) «Диросату ақвал ал-улама фий ҳадис: «Арҳаму умматий би уммати Абу Бакр…» ал-ҳадис».
46) «Шарҳ ҳадис «Ад-дину насиҳа»».
47) «Тазкир ан-Набҳин бисайри аслафиҳим ҳуффаз ал-ҳадис ас-сабиқийн ва ал-лаҳиқийн».
48) «Ал-Мажмуъ ал-вазиҳ фий родди манҳаж ва усул Фалиҳ». Ушбу тўплам шайх Робиънинг Фалиҳ ал-Ҳарбий ва унинг Ҳаддадийя манҳажидаги издошларига берилган раддиялардан ташкил топган.
49) «Кашф зайғи ат-ташайюъ». Ушбу рисола шайхнинг шиаларга берган раддияларидан иборат.
50) «Ал-Интисор ли китаб ал-азиз ал-жаббар ва ал-асҳаб ал-ахяр розияллоҳу анҳум ала аъдаиҳим ал-ашрор».
51) «Шарҳ ақийда асҳаб ал-ҳадис ли ас-Собуний».
Ва бундан бошқа яна кўплаб китоб ва мақолалари бор.