Ўн биринчи дарс
Гуноҳи кабирага қўл урган кимсанинг ҳукми борасида саҳиҳ эътиқод
68-савол: Катта гуноҳга қўл урган кимсанинг ҳукми нима?
Аллоҳга ширк келтиришликдан ўзга жамийки гуноҳлар мусулмонни ислом динидан чиқармайди. Ҳалол санашлик ва мисол учун вожиб (амал)ни билиб туриб инкор қилиш каби унда куфрни вожиб қилиб қўядиган сифат зоҳир бўлиши мустаснодир. Ширкдан қуйи гуноҳларнинг барига қўл урувчи жаҳаннам оловида абадий қолмайди. Аллоҳ таоло айтганидек:
"Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур". (Нисо: 48).
Оятда, гуноҳлар соҳиби Аллоҳ жалла ва аъланинг хоҳишига ҳавола қилиниши айтилди. Аллоҳ таоло хоҳласа уни Ўз фазлу марҳамати билан афв қилади. Хоҳласа унинг гуноҳлари миқдорича, улардан тозаланиши учун дўзахга киргазади. Сўнг уни тавҳиди боис ундан чиқаради ва жаннатга киргазади.
69-савол: Гуноҳи кабира соҳиби иймони комил мўминми?
Йўқ. У, иймони ноқис мўминдир. Чунки Аллоҳ таоло Ўз Китобида қатл ва зулм каби баъзи катта гуноҳларни номлади. Ва уларнинг соҳибларига иймонни исбот қилди. Демак, улар иймонлари сабаб мўмин, маъсиятлари сабаб фосиқлардир.
Аллоҳ таоло деди:
"(Эй мўминлар) сизларга ўлдирилган кишилар учун озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир". (Бақара: 178). Аллоҳ таоло мўминлардан иборат қотил ва мақтулга иймонни ҳамда иймоний биродарликни исбот қилди.
70-савол: Бу ўринда кишини (бир вақтни ўзида ҳам) "Фосиқ", ҳам "Мусулмон" деб номланишида ўзаро зиддият борми?
Амал ва амал қилувчига фисқ дея қўлланиши ҳамда амал қилувчи мусулмон дея номланиши ва унга мусулмонларнинг ҳукмлари жорий бўлиши ўртасида ўзаро зиддият йўқ. Бухорий ўз "Саҳиҳида" ривоят қилган саҳобий Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)нинг қиссалари бу (мавзу)ни ғоятда ёритиб беради. Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) маст қилувчи ичимлик ичди ва уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келинди. Шунда саҳобалардан бири:
"Унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Нега бунча кўп олиб келинади"-деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Унга лаънат айтма! Чунки у, Аллоҳ ва Расулини яхши кўради"-дедилар.
(Бухорий (6398)).
У, ушбу катта гуноҳни ўзи билан исломдан чиқиб кетмади. Балки ушбу катта гуноҳга қўл уришига қарамай у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга иймонни исбот қилдилар.
71-савол: Куфр, ширк, зулм ва фисқнинг турлари нима?
Куфр, ширк, зулм, фисқ ва мунофиқликнинг ҳар бири шаръий ҳужжатларда икки турга кўра ворид бўлган:
1- Диннинг аслига батамом зид келгани учун миллатдан чиқарадиган катта (турлари).
2- Иймоннинг мукаммаллигига зид келадиган ва соҳиби иймондан чиқиб кетмайдиган кичик (турлари).
Бу, салафлар розияллоҳу анҳумнинг тақсимотидир. Дарҳақиқат, уммат билимдони ва Қуърон таржимони Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, бу ўринда (катта) куфрдан қуйи бўлган (кичик) куфр, (катта) зулмдан қуйи бўлган (кичик) зулм ва (катта) фисқдан қуйи бўлган (кичик) фосиқлик бор эканини исбот қилганлар.
72-савол: Катта куфр, катта зулм ва катта фосиқликка мисолларни эслаб ўтинг?
1- Аллоҳдан ўзгасига дуо қилишлик катта ширк жумласидандир.
Аллоҳ таоло деди:
"Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар". (Мўминун: 117).
2- Аллоҳдан ўзгасига дуо қилишлик катта зулм жумласидандир.
Аллоҳ таоло деди:
"Ва Аллоҳни қуйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз!". (Юнус: 106).
3- Иблиснинг фосиқлиги катта фисқ жумласидандир.
Аллоҳ таоло деди:
"Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйинсунишдан бош тортди". (Каҳф: 50).
73-савол: Кичик куфр, кичик зулм ва кичик фисққа мисолларни эслаб ўтинг?
1- Кичик ширк жумласидан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салланинг ушбу қавлларидир:
"Кимда-ким Аллоҳдан бошқаси билан қасам ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди". (Термизий (1455), Албоний (раҳимаҳуллоҳ) "Саҳийҳа" (2042)да саҳиҳ деди).
2- Кичик зулм жумласидан Аллоҳ таолонинг ушбу қавли:
"Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар!". (Нисо: 10).
3- Кичик фисқ жумласидан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари:
"Мусулмонни сўкишлик фосиқлик, уни қатл қилиш эса куфрдир". (Бухорий (48), Муслим (116)).