Меҳмон   10-14-2010, 09:15 PM
#1
Assalomu alaykum!
Shu o`rinda bir savol tug`ildi: O`zi umuman dinda qissa aytishlikni hukmi qanday?
Qissoslik qilib, islomga da`vat qilsa bo`ladimi?
This post was last modified: 10-14-2010, 09:16 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   10-16-2010, 09:27 AM
#2
(10-14-2010, 09:15 PM)Бот Wrote: Assalomu alaykum!
Barakallohi fiyk, shu o`rinda bir savol tug`ildi: O`zi umuman dinda qissa aytishlikni hukmi qanday?
Qissoslik qilib, islomga da`vat qilsa bo`ladimi?
Ва алакум ассалам ва роҳматуллоҳи барокатуҳ.
Жуда муҳим мавзу ҳақида гап очибсиз. Бу мавзу анча катта мавзу бўлсада, озгина маълумот бериб ўтаман.

ал-Хаббоб ибн ал-Аротадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Дарҳақиқат, Исроил ўғиллари ҳалок бўлгандан сўнг, улар қиссалар айтишни бошладилар".(Абу Нуъайм "ал-Хилъя" 1681, имом Табароний "ал-Кабир" 3705да, Имом Баззор, имом ад-Дия ал-Мқдисий ва шайх Албоний хасан(яхши)ҳадис дейишган).
Шайҳ Албоний бу ҳадис ҳақида: "(Ибн ал-Асирнинг) "Ан-Ниҳоя" китобида: "Яъни улар(Исроил ўғиллари) амалларни қолдириб сўзларга таяна бошлаганликлари уларни ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Ёки тескариси, ҳалок бўлгандан сўнг улар қиссаларга берилдилар". Мен(Албоний) айтаманки: Айтиш мумкинки, уларнинг ҳалок бўлишларига сабаб, бу уларнинг одамга динни танишга ёрдам берувчи ва яхши амалларни қилишга ундайдиган фиқҳ ва фойдали илмларни ўрганиш ўрнига ҳаддан зиёд қисса ва ҳикояларга берилганидир.
Ҳозирги қисосчиларнинг аксарининг аҳволи ҳудди шундай, уларнинг сўзлари исроилийлар ҳабарлари, қиссалар ва суфийларнинг ҳикоялари атрофида айланади." ("ас-Силсила ас-Саҳиҳа" 4/247-248.)

Ал-Аъмаш айтайдилар: "Бир куни Басра одамлари(истиқомат қилувчилари) орасида қиссалар борасида келишмовчиликлар юз берди, шунда Анас(розиаллоҳу анҳу) келганларида, улар у кишидан: " Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам қиссалар айтармидилар?" деб сўрашди. У киши "Йўқ" деб жавоб берди. ал-Баёҳақий "аш-Шуъаб ал-ийман" 409да, Заҳабий "ас-Сияр" 9/429да келтирадилар. исноди яхши.

Ибни Умар айтардилар: "Қиссаларни на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам даврларида ва на Абу Бакр даврида ва на Умар даврида ва на Усмон даврида айтишмас эди. Биринчи бўлиб, иҳтилоф(фитна)лар юз берган даврда пайдо бўла бошлади". Инб Абу Шайба 5/290, Абу Нуъайм 164. Ҳофиз ас-Суютий ва шайх Албоний исноди саҳиҳлигини тасдиқлашган. "Таҳриз ал-хаввас"60, "Саҳиҳ ал-Маварид" 97-111.

Ибни Умар розиаллоҳу анҳу айтаётган фитналарга келсак (ўшандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам умматлари орасида қиссалар пайдо бўлган), бу Исломдаги биринчи фирқа барча адашмовчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган, ҳаворижлар фитнасидир.

Муҳаммад ибн Сириндан қиссалар ҳақида сўрашганда, у киши: "Қиссалар - бу ҳаворижлар олиб кирган бидъатдир!" Ибн Абу Шайба. "Таҳриз ал-хаввас"83.

шайҳ Солиҳ Фавзондан сўрашди: "Қиссаларнинг даъватда ишлатилиши бидъат ҳисобланадими? Ёки одамга Қуръон ва суннатдаги қиссалар билан чекланиш афзалми?"
Шайҳ: "Ҳа. одамга Қуръон келган олдинги ҳалқлар ҳикоялар билан ва Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи вассаллам суннатларида келган ҳабарлар билан чекланиш лозим. Ва одам Қурьон ва суннатда бўлмаган нарса билан шуғулланмаслиги керак. Бу билан ўзини ва эшитувчиларни банд қилмасликлари керак". "ал-Иджабат ал-муҳимма" 183.

(Бу ерда Қуръон ва суннатда келмаган қиссалар ҳақидадир.)

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Меҳмон   10-16-2010, 09:40 PM
#3
Assalomu alaykum!
Jazakalloh, demak Kitobi-sunnatda kelmagan qissa, hikoyalar insonlar tomonidan dinga kiritilgan bid`at yani botil.
Haqni yetkazganlardan Alloh rozi bo`lsin!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   10-18-2010, 02:46 PM
#4
Ва алакум ассалам ва роҳматуллоҳи барокатуҳ.
Умуман қиссалар ишлатишлик хато дейишдан йироқдамиз. Аммо Исломни қиссалар асосида етказишни бидъат деймиз, яъни асос(ҳужжат) қисса бўлмаслиги лозим.
Одамларга ақида, манҳаж фиқҳ каби илмлар қиссалар ёрдамида етказиб бўлмайди, бу каби илмлар аниқ бир ҳужжат асосида етказилади, қиссалар эса ҳужжат бўла олмайди.
Қиссаларни фақатгина маълум бир масалани тушунтириш, амри маъруф ва наҳий мункар каби амалларда асос қилмай туриб келтириш мумкин.

Шайх Убайб ал-Жобирий айтадилар: " Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам, ҳалифалар ва қолган саҳобалар, бундан ташқари илм эгалари имомлари ва уларга эргашганлар йўллари - бу дин асосларини, шариат қонунларини, тавҳидга чақириб ширкдан қайтаришни, одамларга бу иллатлардан нари бўлишлари учун уларни бирма-бир ва батафсил тушунтиришдир. Ҳамда улар улар диндаги фарзларга чақириб,
ҳалол ва ҳаромни тушунтирганлар. Улар гуноҳ ва бидъатлардан қайтарганлар. Уларнинг сўзлари ва хутбаларида қўрқитув ёки рағбатга чақирувчи панд насиҳатниларни кўриш мумкин эди.
Бу ердан биз даъватчиларнинг икки тури бўлади деймиз.
Биринчиси - бу ҳозир айтилган, ислом асосларини ҳужжатларга таяниб етказадиган, насиҳат ва ҳутбаларида қўрқув(Аллоҳдан) ва рағбатга чақирувчи масалалар, ўлим ҳақида, жаттанга интилиш ва Жаҳаннамдан ўзини четга олиш ҳақида гупирувчилар.
Булар ислом шариати ва асоси асосида қилинади.
Иккинчиси - бу шундай кишиларки улар, асослар ҳақида қайғурмайдилар, тавҳид ва ширкка эътибор беришмайди. Уларнинг дини ёки асосий қисми - бу одамларни жалб қилувчи қисса ва ҳикоялардир.
Мана шулар қисосчилар бўладилар, уларнинг касеталарини эшитиш - бекор вақтларни сарф қилиш билан бирга расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассаллам олиб келган шариат илмни излашдан чалғишдир.
Аҳир айнан мана шундай илм бу дуньё ва оҳиратда эзгуликка хизмат қилади. ҳадисда айтиладики "Кимга Аллоҳ яхшиликни истаса динда фақиҳ қилиб қўяди!"
Мусулмонлар бу каби қисосчиларнинг китоб ва касеталаридан эҳтиёт бўлишлари шартдир, чунки у(қисса)лар билан қизиқиш ва роҳатланиш жоҳил(илмсиз)ликдан бошқа нарсани олиб келмайди!.
Бу қалбларни илмсиз юмшатишдир. Аллоҳ таоло эса даъватчиларни шунчаки улар шундай экани учун мақтамади, уларни айнан илм эгалари, илм ташувчилари бўлганликлари учун мақтади:
"Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. " (Алий Имрон 18)
Яъна у "Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур." (ал-Мужаддала 58:11)
"Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур...".(Фотир-28)
деди.


Шунинг учун бу каби даъватчилардан, қиссачилардан, кўнгил очувчилардан, ҳамда қиссаларнинг ўзидан ва шариат илмисиз ҳар ҳил йўллардан оғоҳлантириш лозим, чунки булар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам, саҳобалар, тобеинлар, табаъ тобеинлар, имомлар ва уларга эргашганларнинг йўлида эмасдир.

Яна шайх ал-Жобирий: "Олим - бу шундай кишики у динни Аллоҳнинг китоби ва расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг суннатларидан ўргатиб, салафлардай тушунишга ўргатади.!" Ҳар-ҳил ҳикоя ва қиссалар билан одамларни даъват қилувчига келсак, бу олим эмасдир!". "Шарх Усул ас-ситта"76

Валлоҳу аълам.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abu Muslim   10-27-2010, 03:21 AM
#5
Quote:Assalomu alaykum!
Shu o`rinda bir savol tug`ildi: O`zi umuman dinda qissa aytishlikni hukmi qanday?
Qissoslik qilib, islomga da`vat qilsa bo`ladimi?


"Қиссалар Аллоҳ таолонинг қўшинларидандир, у қиссалар билан Аллоҳ ўз дўстларининг қалбини мустаҳкамлайди". Бунинг тасдиқи:
وكلا نقص عليك من أنباء الرسل مانثبت به فؤادك ﴾ ﴿
"(Эй Муҳаммад), сизга пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизни мустаҳкамлайдиган қиссаларни ҳикоя қилурмиз". Ҳуд сураси 120-оят


Абу Ҳанифа дейдилар:
"Уламолар ҳаёти ҳақидаги қиссалар мен учун айрим фиқҳий масалалардан кўра суюклироқдир. Чунки унда олимлар одоби ва гўзал хулқлари ҳикоя қилинади".
Бунинг тасдиқи: ﴿ أولئك الذين هدى الله فبهداهم اقتده ﴾
"Улар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир, бас уларнинг йўлларига эргашинг".
Анъом 90-оят

Замондош олимларимиз дейишади:
"Қиссалар тарбия учун энг қулай восита (қўлланма)дир. Қисса орқали буйруқ феълини ишлатмай буюриш мумкин, наҳий лафзини келтирмай кўп нарсадан қайтариш мумкин.
Қиссалар улуғликка ундовчи, сабр-матонатга, мардлик ва фидокорликка чорловчи нидосиз чақирув, хорлик, қарамлик, жаҳолатдан қайтаргувчи, сассиз ундовдир.
Қиссаларда ҳимматни олий қилгувчи куч бор. Қиссалар овозсиз моҳир мураббийдир. Қиссалар орқали бир гал олам кезсангиз, бир гал мозийга саёҳат қиласиз.
Қиссалар ибратларга кон, битмас-туганмас хазинадир. Бунинг тасдиқи:
﴿ لقد كان في قصصهم عبرة لأولى الألباب ﴾
"Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақли расолар учун ибрат бордир". Юсуф 111-оят
﴿ فاقصص القصص لعلهم يتفكرون ﴾
"Улар тафаккур қилишлари учун қиссалардан айтиб беринг". Аъроф 176-оят

Ёшини яшаб, ошини ошаб бўлган, дунё матоси – ейиш, ичиш, никоҳдек лаззатлардан узилиб қолган кекса кишидан сўрашибди:
– Яшашдан умидингиз қолмагандир, ҳаётдан зериккандирсиз-а?
– Йўқ, аксинча яшашдан умидим катта. Ҳаётдан зерикканимча йўқ.
– Нима учун?
– Олам ажойиботларини эшитиш учун .
(Абдул Фаттоҳ Абу Ғудданинг صفحات من صبر العلماء китобидан олинди.)
Abdulloh Salafiy   10-27-2010, 03:31 PM
#6
Ассаламу алайкум.
Абу Ҳанифа ҳам ибрат сифатида, одоб, ҳулқ ҳақида гапирдилар ва даъват учун демадилар.

Саъид ибн Абу Ваққос айтадилар: "Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассалламга Қуръон нозил бўлганда одамларга кўп ўқиб берар эдилар, шунда улар " Ё Расулуллоҳ, бизларга бирор воқеа(қисса) айтиб беринг" дейишди, шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни туширди: " Алиф, Лом, Ро. Ушбу (оятлар) очиқ-равшан Китоб оятларидир. Дарҳақиқат, Биз уни (бу оятларни) ақлларингизни юргизишингиз учун арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад), Биз сизга ушбу Қуръон (сураси)ни ваҳий қилиш билан қиссаларнинг энг гўзалини сўйлаб берурмиз. Ҳолбуки (Қуръон нозил бўлиши)дан илгари, сиз (бу қиссадан) бехабар кишилардан (бири) эдингиз! "(Юсуф-1-3). Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассаллам яна Қуръон ўқий бошладилар, токи улар яна " Ё Расулуллоҳ, бизларга бирор қисса айтиб беринг" дейшмагунча, шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди "Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир Китоб-Қуръон қилиб нозил қилди" (Зумар-23). Ибн Абу Хатим 11323, ал-Баззор 1152. ҳадис саҳиҳлигини имом ал-Хаким, Захабий, шайҳул Ислом Ибн Таймия, ҳофиз Ибн Ҳажар ва шайх Муқбил тасдиқлаганлар.
Эътибор беринг эй биродарлар, ушбу ҳадисда бизлар учун фойдали ва энг яхши қиссалар қайси экани аниқ кўрсатиб ўтилган. Аҳир ҳар сафар саҳобалар Расулулоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламдан бирор қисса айтиб беришни сўраганда, Аллоҳ субҳана ва таоло уларга Қуръондан оят туширди, чунки қисса(ривоят)ларнинг энг яхшиси Қуръонда келтирилгандир!

Ҳатто мажлисларида саҳобалар қатнашган ва танбеҳ берилмаган салафлардан бўлган ҳақиқатгуй қисосчиларга ҳам Қуръон асосида бўлмаган қиссаларни кўпайтиришдан қайтаришган.

Қайс ибн Саъд ривоят қиладилар: "Бир куни Убайд ибн Умайр бир қисса айтаётганида Ибн Аббос келдилар ва унга: "Иброҳим (қиссасини) зикр қилинг!"(Марям-41). Исмоил (қиссасини) зикр қилинг!(Марям-54) Идрис (қиссасини) зикр қилинг!(Марям-56) "оятларини ўқий бошладилар. Абд ибн Хумайд “ат-Тафсир”да. “Тахзир ал-хаввас” 57га қаранг.
Кўриб турганиздек Аллоҳ таоло одамларга ўз каломида қиссаларни келтирди. Бу қиссалар одамларга фойдали бўлган шариат илми ва ҳикмат билан тўлдирилган. Аммо жоҳил(илмсиз) кишиларнинг тилларидан чиққан ҳар ҳил қиссалар Аллоҳдан қўрқувга чақиришсада, аксарлари шариатга зиддир, буни эса илмга эга бўлмаган кишилар билмай туриб қабул қиладилар. Натижада одамлар ҳато тушунчалар олишларига ва адашишларига сабаб бўлади.

Қуръондаги қиссалар одамнинг қалби ва онгига қаратилса, қисосчиларнинг ривоятлари асосан ҳиссиётларни жўш урдиришга ва кўзларга ёш келтиришга қаратилган.

Наҳотки шаръий матнлар одамларни тавба қилишга, яхшиликка етаклашга самара беролмайдиган бўлиб қолган бўлса?! Абу Зуръа айтган эдилар: "Кимга Аллоҳнинг китобида ўгит бўлмаса, унга бу китобларда ҳам ўгит йўқ!" “ас-Сияр” 13/99га қаранг, “ал-Ансаб” 4/99.

Ибн Боздан оламдан ўтганлар билан бўлган воқеалар хақидаги ҳабарлар ҳақида сўрашганда, у киши: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларидан етиб келган ҳадислар асосида даъват қилиш етарлидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам ва саҳобалар қилгандек одамларни Аллоҳга итоат этишга ва гуноҳлардан огоҳлантириш муҳим. Ҳар ҳил тўғри ва нотўғри бўлиши мумкин бўлган ривоят ва қиссаларга келсак, уларни қолдириш афзалдир". "Фатава Ибн Боз" 13/348.

Шайх Албоний айтган эдилар: "Онгли ва иймонли киши аввалгиларнинг хатосига учраган ҳозирги мусулмонлар аҳволига бир қарасин. Уларнинг имомларини фойдали илмни ва яхши амалларни тарк қилиб қисослик аҳволида учратасиз, шу билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг "Сизлар албатда ўзиладан олдинги(Китоб аҳли, Яхуд ва Насоро)ларнинг изларидан борасизлар" деб огоҳлантирганларини тасдиқлайсиз." ("Ал-Жамиъ"1/410га қаранг)

Шайх Ибн Усаймин айтардилар: "Кимки тўғридан-тўғри қўлланмани истаса уни Осмондан нозил бўлган китобда қидирсин, роҳиб, тарки дуньё қилганлар ва файласуфларнинг ривоятлари ва қиссаларидан эмас! Қўлланмани фақатгина Самовий китобдан қидирсин. Шу сабаб биз баъзи даъват китобларида учрайдиган қиссаларга келсак, муаллиф ва ўқувчига: "Сизлар учун яхшиси бу одамларга Аллоҳнинг китобини ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламдан келган саҳиҳ ҳабарни келтиришдир. Маҳлуқларга фойдали бўлиши учун, тушуниш лозим бўлган нарсадан шуни айтинглар, шуни тушунтиринглар ва шуни(Қуръон ва суннатни) тафсир қилинглар. Аҳир ҳақ қўлланмага, Аллоҳ таолодан нозил бўлган нарсадан бўлак тўғри йўл йўқ!."
яна шайҳ Ибн Усаймин: "Ҳоҳ Кўръон, ҳоҳ суннат бўлсин Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан етиб келган илмда тўқчиқлик ва шифо бор. Ва, Қуръон ва суннатдан ташқари қалбларни юмшатадиган даъватга эҳтиёж йўқдир! Бизнинг булар(Қуръон ва ҳадисдан бўлак қиссалар)га эҳтиёжимиз йўқ, чунки Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан мерос қилинган илмда иймон ва илмнинг барча саволларига жавоб бор!".деган эдилар.Бақара 1-184 сурасининг тафсирига қаранг

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Меҳмон   11-02-2010, 10:05 AM
#7
(10-27-2010, 03:31 PM)Abdulloh Salafiy Wrote: "Ҳоҳ Кўръон, ҳоҳ суннат бўлсин Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан етиб келган илмда тўқчиқлик ва шифо бор. Ва, Қуръон ва суннатдан ташқари қалбларни юмшатадиган даъватга эҳтиёж йўқдир! Бизнинг булар(Қуръон ва ҳадисдан бўлак қиссалар)га эҳтиёжимиз йўқ, чунки Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан мерос қилинган илмда иймон ва илмнинг барча саволларига жавоб бор!".[/i]деган эдилар.Бақара 1-184 сурасининг тафсирига қаранг

Barakallohu fiyk!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   02-08-2014, 06:59 PM
#8
Дилмурод Абу Муҳаммад

Манҳажга оид турли мавзулар

Қассослар ҳақида

[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/manhaj/manhaj-turli/qassoslar_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.