(10-28-2011, 08:42 PM)mr.muvahhid Wrote: assalamu aleykum va rohmatullohi
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-28-2011, 08:42 PM)mr.muvahhid Wrote: Biror o'yinda Uchinchi tomonni mukofoti berishi, qimor emasligiga dalil bo'ladimi?
Misol uchun: futbol o'yinlari, viktarina va hokazolar?
Ular o'yinga aralashmay, g'olibga mukofot beradi!
Bu xolatda mukofotni uchinchi tomon berishligi, qimor emasligiga dalil bo'ladimi?
Агар инсон масалан газета, ўйинчоқ, ширинлик ёки шунга ўхшаш бирор мубоҳ нарса сотиб олса ва шунинг сабабидан бирор ютуқ ютиб олса, ўша ютуқни олишининг зарари йўқ. Бунда у ёки бу нарсани ютуқ ютиб олиш эҳтимоли бўлгани сабабидан сотиб олмаган бўлиши керак. Бундай қилса бу иши қиморга кириб қолади. Бу ҳақида шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтиб ўтганлар.
Қаранг: "Асила Баб ал-мафтуҳ" № 1162.